• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
MAМЛАКАТЛАР ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР (ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ДАВЛАТЛАРИ МИСОЛИДА)
Асилбек Тоҳиров

Ушбу мақолада туризм инфратузилмасининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири унинг мазмуни, моҳияти ва алоҳида кўрсаткичлари билан бирга кўриб чиқилади. Қиёсий таҳлил усулидан фойдаланган ҳолда мақола Ўзбекистон туризм инфратузилмасини Жанубий Корея каби ривожланган давлат билан таққослаб баҳоланган. Ушбу мақола орқали, Ўзбекистон туризм инфратузилмасини янгилаш, рақамли инновацияларни жорий этиш ва сармоявий муҳитни яхшилаш бугунги кун тартибидаги масаладир. 

04/10/2025
  • PDF
422-429 109 40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲУДУДИЙ РИВОЖЛАНИШ КОНЦЕПЦИЯСИ: ИШЛАБ ЧИҚИШ МЕТОДОЛОГИЯСИ ВА АМАЛГА ОШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
Гайрат Ташматов

Мақолада Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий ривожланиш концепциясини ишлаб чиқишнинг илмий асосланган методологияси тақдим этилган. Фазовий режалаштириш бўйича назарий ёндашувлар, жумладан, ўсиш қутблари концепцияси, марказий жойлар назарияси ва кўп марказли ривожланиш моделлари ўрганилган. Муаллиф Ўзбекистон ҳудудларининг олти турини ўз ичига олган илмий асосланган типологияни таклиф этган: марказий пойтахт ҳудуди, миллий аҳамиятга эга ўсиш қутблари, жадал ривожланаётган ҳудудлар, таркибий модернизация ҳудудлари, устувор давлат қўллаб-қувватлови ҳудудлари ва экологик тикланиш ҳудудлари. Ҳар бир тур учун ўзига хос ривожланиш устуворликлари, қўллаб-қувватлаш воситалари ва мақсадли кўрсаткичлар белгиланган. Ҳудудий ривожланиш концепциясининг иқтисодий, ижтимоий, инфратузилмавий ва экологик кўрсаткичларни ўз ичига олган мақсадли индикаторлар тизими ишлаб чиқилган. Давлат дастурлари, инвестиция лойиҳалари ва институтсионал ислоҳотлар тизими орқали концепцияни амалга ошириш механизмлари асослантирилган. Концепцияни ишлаб чиқишнинг қуйидаги тамойиллари белгиланган: мувозанатлилик, кўп марказлилик, ҳудудларнинг ўзаро боғлиқлиги, барқарорлик, минтақавий хусусиятларни инобатга олиш ва инклюзивлик. Тадқиқот натижалари Ўзбекистоннинг ҳудудий ривожланишини стратегик режалаштириш тизимини такомиллаштириш учун амалий аҳамиятга эга.

11/30/2025
  • PDF (Russian)
298-305 88 30
ЎЗБЕКИСТОН БАНК ТИЗИМИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Хусниддин Абдусаматов

Ушбу мақолада жаҳон амалиётидаги молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини Ўзбекистон банк тизимида ташкил этиш масалалари, шу жумладан тижорат банклари фаолиятига МҲХСни жорий этишда банкларнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш асосида хусусиятларини инобатга олган ҳолда қўллаш тартиби ёритилган.Тижорат банкларида  молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қўллашнинг амалий жиҳатлари ўрганилган ва уни амалиётга жорий этиш тартиби ёритиб берилган

11/04/2025
  • PDF
844-850 90 50
ЎЗБЕКИСТОН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИНГ ТАШҚИ АУДИТИ МАСАЛАЛАРИ
Динара Мадгазиева

Ушбу мақолада тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган консолидациялашган молиявий ҳисоботларининг ташқи аудитини ташкил қилиш ва ушбу масалани Ўзбекистон банк тизимига жорий этиш масалалари, шу жумладан, тижорат банклари фаолиятининг ташқи аудитига АХС жорий этиш масаласи, банкларда аудиторлик амалларини қўллаш масалалари таҳлил қилинган. Банк амалиётида АХСни жорий этишнинг ўзига хос жиҳатларининг банк молиявий ҳисоботлари аудитининг хусусиятлари ва уни амалга оширишдаги ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган

10/31/2025
  • PDF
814-820 134 41
КОМПЛАЕНС НАЗОРАТ ТУЗИЛМАСИНИНГ ХАЛҚАРО ТАЖРИБАСИ ВА УНИ ЎЗБЕКИСТОН БАНК АМАЛИЁТИДА ҚЎЛЛАШ МАСАЛАЛАРИ
Аброр Султонов

Ушбу мақолада жаҳон амалиётида комплаенс назоратни ташкил этиш тажрибасини Ўзбекистон тижорат банклари фаолиятига жорий этиш масаласи, унинг ўзига хос ташкилий жиҳатлари кенг очиб берилган. Банк амалиётида уни жорий этишнинг ўзига хос жиҳатларининг халқаро тажрибаси асосида ташкил этиши ва унинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган

10/31/2025
  • PDF
747-752 98 45
БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИНИ МҲХСГА МУВОФИҚ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Абдугапур Ибрагимов , Ботиржон Алиев

Ушбу мақолада Ўзбекистон тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини ва молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида юритиш, уни ташкилий тузилмасини назорат қилиш тизими таҳлил қилиниб, уни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Бунда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш МҲХС асосида ташкил этиш ва уни халқаро талабларга мослаб ташкил этиш, ички банк операциялари харажатларини замонавий таҳлил усуллари асосида МҲХС амалиётга жорий этиш ва фаолият турлари бўйича таҳлили амалга оширилган.

09/19/2025
  • PDF
103-107 195 44
ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ СИЁСАТИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ МЕТОДОЛОГИЯЛАРИ
Муҳаммадсодиқ Зокиржонов

Мақолада давлат молиявий сиёсатининг самарадорлигини баҳолашнинг методологик асосларини такомиллаштириш ва уларни Ўзбекистон амалиётида қўллаш масалалари ёритилган. Хусусан, давлат молиявий сиёсатини баҳолашнинг назарий асослари, унинг самарадорлигини аниқлашда анъанавий ва замонавий методларнинг имкониятлари кўриб чиқилган. Жумладан, макроиқтисодий кўрсаткичлар асосида самарадорлик композит индекси (MSSI – Macroeconomic Stability and Sustainability Index), секторлар кесимида харажат-натижа самарадорлигини баҳолаш модели (DEA – Data Envelopment Analysis), солиқ сиёсатининг ЯИМга таъсир даражасини аниқлашда эластиклик усули ҳамда Лаффер чизиғига асосланган бихевиорал моделлари, ижтимоий харажатлар самарадорлигининг натижавий баҳосини ифодаловчи таҳлили (PBB – Performance-Based Budgeting) тадқиқ этилди. Ўзбекистон амалиёти мисолида ушбу методологик ёндашувлар таҳлил қилинди ва натижалар орқали давлат молиявий сиёсатининг кучли ва заиф жиҳатлари очиб берилди ҳамда уни такомиллаштиришнинг истиқболли йўналишлари ёритиб берилди.

09/12/2025
  • PDF
3-13 128 66
РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМАЛАРДА ИСТЕЪМОЛЧИ ХАТТИ-ҲАРАКАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА ВА УНИ ЎЗБЕКИСТОН ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҚЎЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Дилором Юсупова

Ушбу мақолада рақамли платформалардаги истеъмолчи хатти-ҳаракатларини шакллантириш бўйича AҚШ, Хитой ва Корея Республикаси каби ривожланган давлатларнинг илғор тажрибалари таҳлил қилинади. Aмазон, AлиЕхпресс ва Шопифй каби йирик платформалар мисолида фойдаланувчиларни жалб қилиш, уларни ушлаб қолиш ва содиқлигини оширишда рақамли технологиялар ва шахсийлаштирилган маркетинг стратегияларининг муваффақияти кўрсатиб ўтилади. Фойдаланувчи фаоллиги, тавсиялар тизими, содиқлик дастурлари ва инфратузилма ечимлари орқали рақамли платформалар рақобатбардошлигини ошириш тажрибалари ёритилади. Шунингдек, ушбу ёндашувларни Ўзбекистон рақамли иқтисодиёти шароитида қўллаш имкониятлари ўрганилиб, електрон тижоратни ривожлантиришдаги тўсиқлар — тўлов тизими, рақамли саводхонлик ва ишонч муаммолари таҳлил қилинади ҳамда уларни бартараф етиш бўйича тавсиялар берилади.

08/14/2025
  • PDF
382-389 162 57
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Акмалхон Акбаров

Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий иқтисодиётида хизматлар соҳасининг стратегик аҳамияти ва эволюцион ривожланиш траекторияси кўриб чиқилган. Хизмат кўрсатиш корхоналарининг ўзига хос хусусиятларини, жумладан, уларнинг мослашувчанлиги, паст капитал талаблари ва иш ўринлари яратиш ҳамда ижтимоий фаровонликдаги муҳим ролини белгилайди. Миқдорий маълумотларнинг кенг қамровли таҳлили соҳанинг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)га қўшаётган ҳиссасининг ортиб бораётганлигини ва бандликдаги асосий ролини кўрсатган. Тадқиқот ривожланишнинг учта алоҳида босқичини кўрсатиб берган. Таҳлил соҳанинг Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш ҳамда турмуш даражасини яхшилаш учун асосий драйвер сифатидаги доимий салоҳиятини таъкидлайди.

07/24/2025
  • PDF
137-145 119 43
ХАЛҚАРО ТАЖРИБА АСОСИДА “OPEN BANKING” БИЗНЕС МОДЕЛИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ИСТИҚБОЛИ ВА САМАРАДОРЛИГИ
Хавахон Рахимова , Умид Номозов

Мазкур мақола иқтисодиётнинг рақамли трансформациясини таъминловчи стратегик механизмлардан бири сифатида “Оpen banking” бизнес моделини Ўзбекистон молиявий секторига жорий этишни ўрганишга қаратилган. Ушбу модел инновацияларни ривожлантириш, банк хизматлари бозорида рақобатни ошириш ҳамда аҳолига тақдим этилаётган молиявий хизматлар сифатини яхшилаш имконини беради. “Open Banking” концепцияси жаҳон амалиёти ва Буюк Британия тажрибасига урғу берган ҳолда ўрганилди, бунда очиқ тизимда ишлайдиган банкларнинг фаолияти таҳлил қилинди. Шунингдек, унинг ишончли норматив асосни яратиш, хавфсизлик ва махфийлик чораларини кучайтириш, банклар, финтех компаниялари ва регуляторлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш қаби масалалар ўрганилди. Мақолани мақсади “Open banking” бизнес-моделини босқичма-босқич жорий қилиш жараёнида уни иқтисодий имкониятларини кўрсатиш билан бир қаторда кутилаётган хавфларга ҳам эътиборни каратиш ҳисобланади.

06/20/2025
  • PDF
587-594 62 62
ИСЛОМ МОЛИЯСИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ҲОЛАТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Хусан Хасанов , Лазиза Алимова

Ушбу мақолада исломий молиялаштириш тизимининг Марказий Осиё давлатларидаги бугунги ҳолати, шунингдек, унинг афзалликлари таҳлили ва истиқболлари ҳақида cўз боради. Мақолада исломий молиялаштириш тизимини Ўзбекистон Республикасида жорий қилиш истиқболлари ҳам таҳлил қилинади. 

04/15/2025
  • PDF
485-493 82 67
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ЎРНИ ВА СТРАТЕГИК АҲАМИЯТИ
Ойбек Шагазатов

Ушбу мақолада хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига кўрсатаётган таъсири таҳлил этилган. Инвестиция фаоллигининг ҳажмий ўсиши, унинг асосий капитал шаклланишидаги улуши, ҳудудий ва тармоқлараро тақсимоти чуқур ўрганилган. Тадқиқот натижалари асосида хорижий сармоялар самарадорлигини оширишга қаратилган институционал ва стратегик таклифлар ишлаб чиқилган.

04/09/2025
  • PDF
370-374 65 41
ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИДА КРЕДИТЛАРНИ ҚАЙТМАСЛИК ДАРАЖАЛАРИНИ ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ КЕСИМИДА ТАҲЛИЛИ
Рустам Абдурахмонов

Мазкур тадқиқот Ўзбекистон банкларида қайтмас кредитлар даражасига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уни иқтисодиёт тармоқлари бўйича таҳлил қилишга қаратилган. Банклар томонидан тақдим этилаётган кредитларнинг тўловчанлик даражаси мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва молиявий тизимининг самарадорлигида муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида қайтмас кредитлар даражаси турлича бўлиб, бу тармоқларнинг ўзига хос хусусиятлари, молиявий ҳолати ва бозор шароитлари билан боғлиқдир.
Тадқиқот доирасида қайтмас кредитлар муаммосини ҳал қилишда банкларнинг риск бошқаруви, молиявий мониторинг механизмлари ва давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш дастурларининг роли ўрганилган. Иқтисодиёт тармоқлари кесимида қайтмас кредитлар даражасига хос тенденциялар таҳлил қилиниб, бу соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

01/03/2025
  • PDF
140-147 59 24
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИНИНГ МАҚСАДЛИ САРФЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШДА НАЗОРАТ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ
Миразиз Каратаев

Мазкур илмий мақолада давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлашда назорат механизмларини такомиллаштиришнинг назарий-услубий асослари тадқиқ этилган. Тадқиқот доирасида давлат молиясини бошқариш тизимида бюджет назоратининг ўрни, унинг замонавий ёндашувлари ва халқаро тажрибалар таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон шароитида бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга тўсқинлик қилувчи муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари бюджет назоратини такомиллаштиришда рискка асосланган ёндашув, рақамли технологиялар, big data таҳлиллари ва жамоатчилик назорати механизмларини жорий этиш зарурлигини кўрсатади. Мақола натижалари давлат молиясини бошқариш самарадорлигини ошириш ва бюджет интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилади

04/03/2026
  • PDF
200-206 17 11
ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА ТУРИСТИК-РЕКРЕАЦИОН САЛОҲИЯТНИ САМАРАЛИ БАҲОЛАШ
Зумрад Усманова

Мазкур мақолада туристик-рекреацион хизматларнинг иқтисодий моҳияти, таркибий хусусиятлари, миллий иқтисодиёт тизимидаги ўрни илмий жиҳатдан таҳлил қилинган ҳамда шу билан биргаликда туристик салоҳиятнинг юқори кўрсаткичларига қарамасдан  мамлакатнинг иқтисодий  ривожланишига унинг таъсири анча паст эканлигига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон туристик-рекреацион салоҳиятини миллий ҳисоботлар тизимининг меъёрларида тармоқлараро ва халқаро таққослаш имконини берадиган  баҳолаш методларини амалга ошириш туризм соҳасида долзарб масала эканлиги бўйича таклиф ва мулоҳазалар берилган

03/03/2026
  • PDF
585-592 42 10
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТДА ФРАНЧАЙЗИНГ: РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ
Зухра Отакузиева , Акобир Алимов

Иқтисодиётнинг рақамли трансформацияси шароитида франчайзинг масштабланадиган ва барқарор бизнес модели сифатида янги стратегик аҳамият касб этмоқда. Ушбу мақолада Франция, Италия ва Германия мисолида франчайзинг ривожланишининг қиёсий таҳлили келтирилган. Тадқиқот институционал ва ҳуқуқий асослар, иқтисодий кўрсаткичлар, рақамли етишганлик даражаси ҳамда бизнес-модельларнинг трансформациясига алоҳида эътибор қаратган. Хулосалар шуни кўрсатадики, рақамлилашув франчайзинг тармоқларининг самарадорлигини оширади, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни чуқурлаштиради ва интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлайди

12/29/2025
  • PDF (Russian)
724-734 38 22
БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИНГ ГЕОИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Абдували Исаджанов

Мазкур мақолада сунъий интеллектнинг (СИ) барқарор ривожланиш глобал кун тартибидаги геоиқтисодий аҳамияти ва технологик трансформациянинг миллий ҳамда минтақавий барқарорликка таъсири таҳлил қилинган. Тадқиқотда АҚШ, Европа Иттифоқи, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларининг СИни тартибга солиш сиёсати ўрганилган. Мақолада катта эътибор Ўзбекистоннинг СИни ривожлантириш стратегияси ҳамда 2025 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг Марказий Осиёда барқарор ривожланиш учун СИ ролига доир резолюциясига қаратилган. Натижаларга кўра, устувор йўналишлар сифатида СИ иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, ресурслар самарадорлигини ошириш ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш белгиланган

12/04/2025
  • PDF
391-400 51 51
ЎЗБЕКИСТОНДА ЯШИЛ ТРАНСФОРМАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИДА «ЯШИЛ СУКУК» НИНГ ЎРНИ
Равшан Абдуллаев , Гулмира Ахмаджонова

Мақолада Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш учун «яшил сукук» воситасининг имкониятлари таҳлил қилинган. Мамлакатнинг иқтисодий ва молиявий ҳолати, исломий молиялаштириш ва сукук бозорининг жорий ҳолати, «яшил» сукукнинг назарий асослари ўрганилган, шунингдек, ушбу воситани жорий этишдаги муаммолар ва унинг истиқболлари аниқланган. Тадқиқотда «яшил» сукукни татбиқ этиш, жумладан меъёрий-ҳуқуқий асосни шакллантириш бўйича илмий хулосалар ва амалий тавсиялар берилган.

11/27/2025
  • PDF
242-247 82 42
МЕҲМОНХОНА ИНДУСТРИЯСИДА “ЯШИЛ СТАНДАРТЛАР” ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ СТРАТЕГИК ЙЎНАЛИШЛАРИ
Лайло Бекмуродова

Мақолада меҳмонхона индустриясида “яшил стандартлар”ни жорий этишнинг назарий асослари, халқаро тажриба ва уларни Ўзбекистон шароитида амалга ошириш истиқболлари таҳлил қилинган. Тадқиқот жараёнида экологик барқарорлик, ресурслардан тежамкор фойдаланиш ва энергия самарадорлиги каби йўналишлар меҳмонхона фаолиятидаги асосий тамойиллар сифатида баҳоланади. Жаҳон амалиёти мисолида (Япония, Швеция, ЖАР, Дания ва Сингапур) “яшил меҳмонхона” моделларининг самарадорлиги ўрганилиб, уларни миллий тизимга интеграция қилиш учун илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистонда экологик стандартлар тизимини такомиллаштириш, миллий “Меҳмондўстлик индустрияси мезонлари” стандартини халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ва миллий дизайн асосида “яшил меҳмонхона модели”ни жорий этиш бўйича амалий тавсиялар берилган

10/31/2025
  • PDF
804-813 65 49
ЎЗБЕКИСТОН БАНК ТИЗИМИДА БАНК ЭКОТИЗИМЛАРИНИ ЯРАТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АМАЛИЁТИ
Сардор Шамшиев

Ушбу мақолада умуман молиявий экотизимларни, хусусан, Ўзбекистон Республикаси банк бизнесида банк экотизимларини шакллантиришнинг назарий ва услубий жиҳатлари таҳлил қилинган, шунингдек, тижорат банклари бизнесида уларни ривожлантиришнинг афзалликлари ва камчиликлари муҳокама қилинган ва ушбу йўналишни ривожлантириш бўйича таклифлар берилган

10/26/2025
  • PDF
681-688 64 41
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБДОРЛИК ВА ШАФФОФЛИКНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ЎЗИГА ХОСЛИКЛАРИ
Жавохир Арипов

Мақолада молиявий ҳисобдорлик ва шаффофликнинг институционал ўзига хосликлари назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этилган. Ўзбекистонда давлат молиясини бошқариш тизимини модернизация қилиш, бюджет жараёнларида очиқлик даражасини ошириш, халқаро молиявий ҳисобот стандартларига босқичма-босқич ўтиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилинган. Халқаро тажриба (Финляндия, Канада, Жанубий Корея, Австралия, Швеция) мисолида самарали молиявий ҳисобдорлик ва шаффофликни таъминловчи омиллар реал вақтда маълумот тақдимоти, мустақил аудит институтлари ва рақамли технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти кўрсатиб берилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг PEFA ва Очиқ бюджет индекси кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўналишлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижаларига кўра, миллий қонунчиликни мустаҳкамлаш, ахборотларни халқаро стандартлар асосида тақдим этиш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва рақамли технологияларни жорий этиш молиявий ҳисобдорлик ва шаффофликнинг институционал пойдеворини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

10/05/2025
  • PDF
303-311 71 35
ИНФРАТУЗИЛМА РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ
Бeхруз Каримов

Ушбу мақолада инфратузилма ривожланишининг иқтисодий моҳияти илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Инфратузилманинг иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, иш ўринларини яратиш, инвестицияларни жалб қилиш ва аҳоли турмуш сифатини оширишдаги роли очиб берилган. Халқаро тажрибалар таҳлили асосида инфратузилмани молиялаштиришнинг замонавий моделлари (давлат-хусусий шериклик, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, халқаро молиявий институтлар кредитлари) ҳамда уларнинг Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятлари кўрсатилган. Муаллиф инфратузилмани барқарор иқтисодий ривожланишнинг асосий стратегик омили сифатида баҳолайди.

10/05/2025
  • PDF
252-258 96 24
ЎЗБЕКИСТОН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ МОДЕЛЛАРИ
Аллаёр Исмаилов

Ушбу мақолада Ўзбекистон акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг инновацион моделларини жорий этишнинг назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинди. Тадқиқотда корпоратив стратегияларни қайта кўриб чиқиш, мустақил кузатув кенгашларини кучайтириш, стейкҳолдерлар иштирокини кенгайтириш, ESG тамойиллари асосида масъулиятли бошқарув моделини ривожлантириш ҳамда корпоратив маданиятни инновацион йўналишга йўналтириш масалалари ўрганилди. Асосий эътибор корпоратив бошқарувда шаффофлик, ҳисобдорлик ва жавобгарликни оширишга қаратилган моделлар таҳлилига қаратилди. Илмий-амалий натижалар Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимини халқаро стандартларга мослаштириш ва акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берди.

09/19/2025
  • PDF
95-102 115 0
МИНТАҚАВИЙ САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДА ИХТИСОСЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ
Музаффар Ниязов

Мақолада минтақавий саноат ишлаб чиқаришида ихтисослаштириш жараёнларининг илмий асослари ва амалий аҳамияти таҳлил қилинган. Агломерация самаралари, кластер назарияси ва иқтисодий мураккаблик концепциялари назарий пойдевор сифатида ўрганилган. Smart Specialisation Strategy (S3) сиёсатининг халқаро тажрибалари таҳлил қилиниб, Ўзбекистон шароитида самарали қўлланиш йўллари бўйича таклифлар берилган. Ихтисослашувнинг иқтисодий ўсиш, инновация жараёнлари ва рақобатбардошликка таъсири, шунингдек, монотармоқлилик хавфини камайтириш механизмлари ёритилган.

08/20/2025
  • PDF
432-439 59 47
ҲОЗИРГИ ШАРОИТДА ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИГА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ХУСУСИДА
Мафтуна Йўлдошева

Мақолада ҳозирги шароитда Ўзбекистон иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида корхоналар инвестицион фаолиятига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш имкониятлари таҳлили, истиқболлари тадқиқ этилган.

08/07/2025
  • PDF
274-280 62 30
1 - 25 from 104 1 2 3 4 5 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 

 

               

 

 

 

Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer