• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Абдурашид Кадиров, Алия Ахмедиева, Бахтиёр Маъмуров

Мақолада рақамли иқтисодиёт соҳаси ривожланишининг ҳозирги тенденциялари ва глобаллашув шароитида унинг иқтисодий ўсишга таъсири кўриб чиқилади. Жаҳонда глобаллашув ва халқаро рақобатнинг кучайиб бориши, рақамлаштириш жараёнларининг кенгайиши шароитида ҳудудлар иқтисодиёти таркибини такомиллаштириш борасида кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Илғор ҳудудларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг замонавий методологик ёндашувларини ишлаб чиқиш, юқори технологияларга асосланган тармоқларни жадал ривожлантириш, барча ҳудудлар ўртасидаги ижтимоий тавофутларни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини таъминлашни тартибга солиш, бошқарув тизимини номарказлаштириш сиёсатини кенг жорий қилиш, ҳудудларда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга ижтимоий-иқтисодий ва экологик тизимлар ҳамда рақамли технологияларнинг таъсирини баҳолаш бу борадаги илмий-тадқиқот ишларининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

07/31/2023
  • PDF
183-190 393 142
РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ МУАММОЛАРИ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Хилола Махмудова

Халқаро электрон тижорат глобал иқтисодиётнинг муҳим ва жадал ривожланаётган тармоғи бўлиб, сўнгги йилларда рақамлаштириш ва глобаллашув туфайли ўз кўламини сезиларли даражада кенгайтирди. Бунда халқаро бозорларга чиқиш, сотиб олиш ва сотиш жараёнларини оптималлаштириш, шунингдек, транзакция хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари муҳим саналади. Ушбу мавзунинг аҳамияти электрон тижорат учун хавфсиз ва самарали муҳитни яратишга қаратилган тартибга солиш меъёрлари ва стандартларини жорий этиш билан изоҳланади.

03/28/2025
  • PDF
350-358 76 45
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ГЛОБАЛЛАШТИРИШ ШАРТЛАРИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ КОРХОНАЛАРИНИНГ РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАСИ
Сурайё Усманходжаева

Ушбу мақолада ҳозирги вақтда ҳар қандай мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун зарур бўлган, шунингдек, ривожланган салоҳиятли давлатлар рўйхатига киритишнинг зарурий шарти бўлган хизматларнинг рақамли трансформациясининг ривожланиш жиҳатлари ва таъсири муҳокама қилинади. Ҳозирги вақтда рақамлаштириш нафақат иқтисодиётга, балки глобаллашув шароитида ҳаётимизнинг бошқа барча жабҳаларига тегишли.

10/31/2023
  • PDF (Russian)
242-248 103 81
БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШДА ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Дилафруз Худойбердиева

Ушбу мақолада бугунги глобаллашув жараёнларида дунё аҳолисига хавф солаётган хатарлар, ишлаб чиқариш жараёнлари тобора ривожланаётган бир пайтда яшил иқтисодиётнинг ўрни ва аҳамияти, яшил иқтисодиёт соҳасининг иқтисодиётга тадбиқ этилиши, халқаро тажрибада яшил иқтисодиётни молиялаштириш ва ундан самарали фойдаланиш мақсадида бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинади.

12/29/2025
  • PDF
387-392 29 19
ШИМОЛИЙ АМЕРИКА ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯСИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УНИНГ ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Фарход Абдурахмонов

Ҳозирги пайтда глобаллашувнинг чуқурлашуви сифатида минтақавий ва халқаро иқтисодий интеграцион ташкилотларнинг тобора ривожланиб бориши кузатилмоқда. Ушбу жараён замонавий нуқтаи назардан илмий ва амалий изланишни талаб қилмоқда. Мақолада дунёдаги йирик минтақавий иқтисодий интеграцион ташкилот ҳисобланган Шимолий Америка интеграциясининг (НАФТА, USMCA) замонавий ҳолати таҳлил қилинган. Шунингдек, мазкур интеграцион ташкилотнинг ривожланиш босқичлари, ундаги ўзгаришларнинг сабаблари ёритиб берилган. Таҳлил натижаларига кўра мазкур минтақада интеграция жараёнлари динамик ривожланиб бориши кўрсатилган.

12/27/2024
  • PDF
250-260 90 34
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ ХУСУСИДА
Фаррух Бабаев

Мазкур мақолада миллий иқтисодиёт шароитида самарали солиқ маъмуриятчилигининг аҳамияти таҳлил қилинган. Солиқ маъмуриятчилигининг назарий асослари, унинг вазифалари ва асосий функциялари ҳақида батафсил маълумот берилган. Солиқ тизимининг эволюцияси, замонавий тенденциялар, жумладан, рақамлаштириш ва глобаллашув жараёнлари доирасида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, мақолада халқаро тажрибалар асосида миллий солиқ тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва қонунчиликка риоя этишни ошириш учун инновацион ёндашувлар ҳамда стратегик чора-тадбирлар муҳокама қилинган

11/29/2024
  • PDF
404-412 49 33
ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ ЎРНИ
Шахнозахон Камбарова, Феруза Зокиржонова

Ушбу мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўрнини таҳлил қилишда мавжуд бўлган муаммолар ва потенциал имкониятлар аниқланган. Шу билан бирга кичик бизнес субъектларини экспорт салоҳиятини иқтисодиёт тармоқлари кесимида, экспорт ва инновация жараёнларини ўзаро мувофиқ холда йўлга қўйиш асосида кенгайтириш ва такомиллаштириш йўллари таклиф қилинган.

08/30/2024
  • PDF
281-288 68 30
СОЛИҚЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ МЕТОДИКАСИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Гулноза Турсунова

Ушбу тадқиқот ишида солиқ таҳлилида қўлланиладиган мавжуд методлар, жумладан, иқтисодий моделлар, эмпирик усуллар, қиёсий тадқиқотлар ва солиқ қонунчилигига риоя қилиш бўйича тадқиқотлар ҳақида умумий маълумот берилган. Ушбу методологиянинг кучли томонлари, чекловлари ва қўлланилишини ўрганиш орқали ушбу тадқиқот солиқлар ва иқтисодий натижалар ўртасидаги мураккаб муносабатларни чуқурроқ тушунишга ёрдам беради

04/30/2024
  • PDF
546-554 97 79
СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ ЭВОЛЮЦИЯСИ
Гулноза Турсунова

Ушбу мақола солиқ ҳисоботининг тарихий эволюцияси ва замонавий
аҳамиятини ҳар томонлама ўрганади. У қадимий цивилизациялардан замонавий
иқтисодларгача бўлган солиққа тортишнинг келиб чиқишини кузатиб боради, асосий
босқичларни, қонунчиликдаги ислоҳотларни ва вақт ўтиши билан солиқ ҳисоботи
амалиётини шакллантирган технологик ютуқларни ўрганади. Шунингдек, солиқ
ҳисоботининг фискал бошқарув, даромадларни шакллантириш, ижтимоий тенглик,
шаффофлик ва иқтисодий ривожланишга кўмаклашишдаги аҳамияти таҳлил қилинади

02/29/2024
  • PDF
634-643 65 64
ҲОЗИРГИ ЗАМОН ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ИСЛОҲОТЛАРИ: ЗАРУРЛИГИ, ҲОЛАТИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Муяссар Мирзакаримова, Алимжон Кулматов

Мақолада замонавий иқтисодий трансформациялар, иқлим ўзгаришлари, билимлар иқтисодиётининг вужудга келиши, глобаллашув жараёнлари билан боғлиқ дунё аҳолисининг дунёқараши, хулқ-атвор тамойиллари тобора бир хиллашиб бораётганлиги билан боғлиқ равишда ҳукмрон иқтисодий тафаккурнинг ҳозирги давр ижтимоий-иқтисодий муаммоларига жавоб бера олмай қолаётганлигини ҳисобга олиб, нафақат иқтисодий, балки ижтимоий-маданий, маънавий-этик ва маънавий-психологик жиҳатларни акс эттирадиган кишилар ўртасидаги муносабатларнинг амал қилиши янги тамойилларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланган. Бу иқтисодиёт назарияси фанининг иқтисодий сиёсатнинг назарий асоси, бошқа иқтисодий фанларнинг назарий-услубий асоси сифатидаги вазифаларини трансформация жараёнлари туфайли етарли даражада бажара олмаётганлиги билан боғлиқлиги асосланган.

01/31/2024
  • PDF
398-410 106 70
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Сохибжон Топилдиев

Ушбу мақолада Рақамли “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган вазифаларини бажариш механизмлари, мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ва электрон хукуматни ривожлантиришнинг такомиллаштириш ва IT соҳасига қаратилган жиддий эътибор асосланган. Шу билан бирга хозирги замон талабларига жавоб берувчи замонавий рақамли технологияларни амалиётга жорий этишни тезлаштириш таклиф этилган.

11/30/2023
  • PDF
388-394 134 95
1 - 11 from 11

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer