• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
КИЧИК БИЗНЕСНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ СИФАТИНИ ОШИРИШГА ЁНДАШУВ
Бахтиёр Салимов , Баҳодир Салимов

Мақолада инновацион фаолият билан шуғулланувчи кичик бизнес  учун тайёрланадиган кадрларнинг билим ва  малакавий даражасини ошириш, таълим тизимини баҳолаш, таълим сифатини оширишга тизимли ёндашиш, таълим тизими сифатини оширишда нодавлат таълим тизими имкониятларидан фойдаланиш масалалари ёритилган  ва Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

05/25/2025
  • PDF
67-74 105 92
ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИК МУНОСАБАТЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ЗАРУРИЯТИ
Салим Дусанов

Мақолада таълим тизимида давлат-хусусий шерикчилик, молиялаштириш масалалари, муаммолари ҳамда  унинг аҳамияти кўрсатиб ўтилган. Шу билан бир қаторда таълим муассасаларида давлат-хусусий шерикчилик бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, молиявий ресурслар самарадорлиги, давлат-хусусий шерикчиликда молиялаштиришнинг янги имтиёзлари, тижорат банк кредитларини амалиётга жорий этиш берилиши лозим бўлган имтиёзларга таҳлилий ёндашувлар келтирилган.

11/26/2025
  • PDF
162-167 43 23
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЙЁРЛАНАЁТГАН МЕНЕЖЕРЛАРНИ КАСБИЙ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА AI, DATA SCIENCE ВА PROJECT MANAGEMENT ИНТЕГРАЦИЯСИ
Фазлиддин Абдуллаев

Мазкур мақолада олий таълим муассасаларида тайёрланаётган менежерларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришда сунъий интеллект (AI), маълумотлар таҳлили (Data Science) ва лойиҳа бошқаруви (Project Management) интеграциясининг аҳамияти таҳлил қилинган. Замонавий рақобат шароитида менежерлардан стратегик фикрлаш, инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмалари талаб этилмоқда. Шу боис AI ва Data Science технологияларидан самарали фойдаланиш орқали маълумотларга асосланган бошқарув қарорлари қабул қилиш имкониятлари очилади, Project Management усуллари эса лойиҳаларни самарали ташкил этиш ва жамоавий ишни мувофиқлаштиришга хизмат қилади. Ушбу йўналишларнинг ўзаро уйғунлиги менежер кадрларнинг рақамли иқтисодиёт шароитида касбий компетенцияларини ривожлантиришда стратегик аҳамиятга эгалиги асослаб берилган

10/07/2025
  • PDF
337-343 49 36
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ КАСБИЙ ТАҲЛИЛ ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ПЛАТФОРМАСИНИ ЯРАТИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ: ТАЛАБ СЦЕНАРИЙЛАРИДАН ПРОТОТИП ВАЛИДАЦИЯСИГАЧА АМАЛИЙ МОДЕЛ
Ван Бяо

Маҳаллий маданият ва рақамли иқтисодиёт бир вақтда ривожланаётган шарт-шароитда касбий тест синови воситаларини электрон тижорат платформаси мантиғи билан уйғунлаштириш касб танлашга кўмаклашиш ва «инсон – иш ўрни» мослигини таъминлаш хизматларини яхшилашнинг муҳим йўналишларидан бирига айланмоқда. Ушбу мақолада дизайнга асосланган илмий тадқиқот (design science research) ёндашуви қўлланилади ва тадқиқот объекти сифатида WeChat мини-дастурига асосланган интеллектуал касбий таҳлил электрон тижорат платформаси танланган. Муаллиф талаб сценарийларидан бошланиб, тизим архитектурасига ва прототипни синовдан ўтказиш босқичигача уч бўғинли амалий чизмани таклиф этади. Аввало, интервью ва майдон тадқиқотларига таянилган ҳолда платформадан фойдаланиш эҳтиёжлари учта намоён бўлган сценарийга ўқиш траекториясини режалаштириш, касбни ўзгартириш ва муассаса лойиҳаларига гуруҳланади ва ҳар бирига мос тест маҳсулотлари ҳамда сервис пакетлари ишлаб чиқилади. Кейин, «таҳлил тизими + буюртма тизими + канал тизими» тамойили асосида онлайн тест, автоматик ҳисобот яратиш, QR-код орқали фаоллаштириш, ташкилотлар учун орқа офис ва асосий канал аналитикасини бирлаштирган минимал, лекин тўлиқ прототип яратилади. Учинчи босқичда икки ўқув муассасаси ва бир касбий таълим ташкилоти иштирокида ўтказилган кичик пилот лойиҳалар (ҳар бири 80 иштирокчидан кам) маълумотлари асосида фаоллаштириш, якунига етказиш, тўланган конверсия каби асосий кўрсаткичлар ва қарор аниқлиги бўйича ўз-ўзини баҳолаш ҳисоблаб чиқилади ва платформадан фойдаланишнинг оддий, лекин ҳаётий мисоллари қисқача ёритилади. Натижалар платформанинг техник жиҳатдан амалга оширилиши, фойдаланувчи ўзини англашини чуқурлаштириш, хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва канал конверсиясини оширишдаги амалиётдаги қийматини кўрсатади, шу билан бирга ҳисобот тили, фойдаланувчи саёҳати ва иштирокчилар рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш зарур бўлган йўналишларни очиб беради.

11/30/2025
  • PDF (English)
279-289 44 29
1 - 4 from 4

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 

 

               

 

 

 

Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer