• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
КЎЧМАС МУЛКНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ВА ОММАВИЙ БАҲОЛАШДА ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШ
Улуғбек Тўлаков

Ушбу мақолада кўчмас мулк қийматини солиққа тортиш ва баҳолашнинг илмий асосланган методологияси кўриб чиқилади. Солиққа тортиш тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида кўчмас мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун турли моделлар ва баҳолаш усуллари қўлланилади. Асосий диққат, нарх шакллантирувчи омилларнинг таъсирини баҳолашда қиёсий, харажат ва даромадли ёндашувларнинг фойдаланилишига қаратилади. Кўчмас мулкни солиққа тортиш ва қийматини баҳолашда статистик таҳлил, эксперт баҳолаш ва математик моделлаштириш усуллари кенг қўлланилади. Бу методология бозор ахборотлари ва кўчмас мулк турлари бўйича маълумотларнинг тўғри танланишига асосланади, бу эса солиқ юкламасини адолатли тақсимлашга хизмат қилади. Шунингдек, кўчмас мулкни солиққа тортиш ва баҳолаш усуллари ва моделларини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.

07/02/2025
  • PDF
807-847 56 33
ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМДA ФОНД БОЗОРИНИНГ ТAРТИБГA СОЛИНИШИ
Шуҳрат Ташматов

Мақолада фонд бозорини тартибга солишнинг назарий ва услубий асослари, унинг миллий иқтисодиётдаги ўрни ва роли кўриб чиқилган, фонд бозорининг асосий воситаларидан фойдаланишнинг муаммоли томонлари кўрсатилган ҳолда тавсифланган, фонд бозорини ривожлантиришнинг ташқи шароитлари таҳлил қилиниб, миллий иқтисодиётда фонд бозори механизмининг ривожланиш хусусиятлари аниқланган. Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиёти ҳолатининг ҳозирги босқичига хос бўлган фонд бозори ресурсларини жалб қилиш тузилмасига эътибор қаратилиб, уларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

07/05/2025
  • PDF
932-939 45 29
БОЛАЛАР ЎЙИНЧОҚЛАРИ САНОАТИ: РИВОЖЛАНИШ ҲОЛАТИ ВА ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Анвархон Аминов

Мақолада болалар ўйинчоқлари саноатининг Ўзбекистон ва жаҳон миқёсидаги ривожланиш ҳолати, бозор улуши, импорт ҳажми ва ички ишлаб чиқарувчи корхоналар салоҳияти таҳлил қилинган. Импортга бўлган юқори боғлиқлик, STEM ва интерактив ўйинчоқларга бўлган талабнинг ўсиши, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун яратиладиган имкониятлар ва давлат томонидан амалга оширилаётган рағбатлантирувчи чора-тадбирлар ёритилган. Мақолада статистик маълумотлар, бозор динамикаси ва тенденциялар орқали соҳанинг муаммолари ва истиқболли ривож йўналишлари аниқланган.

07/21/2025
  • PDF
57-62 85 40
МИНТАҚАВИЙ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БОЗОРЛАРИДА РАҚОБАТ МУҲИТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ СТРАТЕГИК ЙЎНАЛИШЛАРИ
Аширали Абдирашидов

Минтақавий истеъмол товарлари бозорларида самарали рақобат муҳитини шакллантириш барқарор иқтисодий ўсиш, истеъмолчилар фаровонлиги ва инновацияларга асосланган ривожланишнинг асосий шарти ҳисобланади. Ушбу тадқиқот иқтисодий модернизация ва бозорни эркинлаштиришнинг минтақавий истеъмол товарлари бозорларининг рақобатбардошлигига таъсир этувчи асослар, таркибий ўзгарувчи омиллар ва стратегик механизмлар бўйича баҳс юритади. Танланган ҳудудларда қиёсий таҳлил, эконометрик моделлаштириш ва амалий тадқиқотлар комбинациясидан фойдаланган ҳолда, тадқиқот бозор концентрацияси коэффициентлари, кириш тўсиқлари, институционал қўллаб-қувватлаш механизмлари ва рақобатнинг интенсивлигини белгиловчи истеъмолчилар талаби динамикаси каби асосий омилларни аниқлайди. Эмпирик натижалар, диверсификацияланган ишлаб чиқариш тузилмалари, кичик ва ўрта тадбиркорлик (КЎБ) фаоллигининг юқори даражаси ва мустаҳкам институционал тартибга солишга эга бўлган ҳудудлар бозор самарадорлиги ва истеъмолчиларнинг қониқиш даражаси юқорироқ эканлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, тадқиқотда рақамли трансформация, инновацион экотизимлар ва давлат-хусусий шериклик истеъмол товарлари соҳасида рақобатдош устунликларни шакллантириш учун стратегик дастак сифатида муҳимлиги таъкидланган.

12/03/2025
  • PDF
380-390 50 38
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ БАРҚАРОРЛИГИ ВА САМАРАДОРЛИГИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАРНИ БАҲОЛАШ
Жамшидбек Расулкулов

Ушбу мақола суғурта ташкилотларининг барқарорлиги ва самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни баҳолашга бағишланган. У ташқи ва ички омилларни, шу жумладан суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги ва операцион кўрсаткичларига таъсир қилувчи иқтисодий, молиявий, тартибга солиш ва бошқарув жиҳатларини ўрганади. Ушбу омилларни баҳолаш ўзгарувчан бозор шароитлари ва иқтисодий воқеликлар шароитида ташкилотларнинг барқарорлигига ҳисса қўшадиган ёки тўсқинлик қиладиган асосий елементларни аниқлашга имкон беради.

04/19/2025
  • PDF (Russian)
574-580 110 65
ЎЗБЕКИСТОНДА БИРЛАМЧИ ВА ИККИЛАМЧИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАРНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Илҳомжон Раҳмонқулов

Ўзбекистонда молия бозорини модернизация қилиш жараёнида қимматли қоғозлар бозорини самарали ташкил этиш ва унинг таркибий қисмлари бўлган бирламчи ва иккиламчи бозорлар фаолиятини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бирламчи қимматли қоғозлар бозори орқали корхоналарнинг капитал жалб этиш имкониятлари кенгайса, иккиламчи бозорда ликвидлик, шаффофлик ва инвесторлар ишончини таъминлаш орқали миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига замин яратилади. Тадқиқотда қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни самарали ташкил этиш истиқболлари, институционал ислоҳотлар, рақамли технологияларни жорий этиш ва халқаро тажрибани қўллаш имкониятлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган

09/19/2025
  • PDF
149-156 73 26
ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА СОЛИҚ ҚАРЗДОРЛИГИ УНДИРИШ МЕХАНИЗМИНИ МИЛЛИЙ СОЛИҚ ТИЗИМИГА УЙҒУНЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Анвар Ўтаганов

Ушбу мақолада солиқларни ундириш механизмини такомиллаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш ва таълимни яхшилаш, солиқ тизими ва тартибларини соддалаштириш, солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида самарали алоқа каналларини ривожлантириш солиқларни ундириш механизмларини такомиллаштириш. Бундан ташқари, адолатга бўлган ишонч ва идрокни шакллантириш ва самарали мажбурлов чораларини қўллаш ҳам мувофиқликни ошириши муносабатларни ривожлантириш тендентсияларини назарий ва амалий жиҳатлар ёритиб берилган.

08/29/2024
  • PDF
335-343 52 21
ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИГИ АСОСИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШ
Жавоҳир Абдуллаев

Ушбу илмий мақолада давлат, бизнес, нотижорат ташкилотлар ва таълим муассасаларининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминловчи давлат-хусусий шериклиги механизмларини қўллаш асосида Ўзбекистон олий таълим соҳасини жаҳонда юз бераётган модернизация жараёнларига мос равишда трансформациялаш қилиш учун амалга ошириш зарур бўлган долзарб масалалар баён этилган.

11/21/2024
  • PDF
223-229 106 64
ТЕМИР ЙЎЛ, АВТОБУС ВА ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ АВТОБУСЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИ: ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Аҳмаджон Таниев

Ушбу мақолада темир йўл, автобус ва йўловчи ташувчи автобуслар инфратузилмасига сармоя киритиш ва уларни модернизация қилиш орқали Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш имкониятлари таҳлил қилинган. Мақола Европа давлатларининг транспорт сиёсатига асосланиб, Ўзбекистон шароитидаги ислоҳотларни таҳлил қилади. Транспорт инфратузилмасининг либераллаштирилиши ва хусусийлаштирилиши туристлар оқимини ошириш ва иқтисодий самарадорликни яхшилашга қаратилган. Ушбу тадқиқотда темир йўл ва автобус транспорти соҳасидаги инвестициялар, йўловчи оқими ва бозор улушининг динамикаси кўрсатилган. Иқтисодий самарадорлик, давлат-хусусий шериклик ва инновациялар орқали транспорт хизматларининг сифатини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

01/03/2025
  • PDF
291-298 44 15
ВЕНЧУРЛИ ИНВЕСТИЦИЯЛАШ: РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Саидкамол Махмудов

Мақолада венчур капитал бозорининг муаммолари кўриб чиқилган. Ушбу соҳа давлат томонидан яхши молиялаштирилганига ва йирик ривожланиш институтларига эга бўлишига қарамай, бугунги кунда уни муваффақиятли деб аташ мумкин эмас, венчур молиялаштиришнинг ҳозирги ҳолатини тавсифи ва унга хос бўлган муаммолар аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

01/03/2025
  • PDF (Russian)
230-237 35 25
ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИДА КРЕДИТЛАРНИ ҚАЙТМАСЛИК ДАРАЖАЛАРИНИ ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ КЕСИМИДА ТАҲЛИЛИ
Рустам Абдурахмонов

Мазкур тадқиқот Ўзбекистон банкларида қайтмас кредитлар даражасига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уни иқтисодиёт тармоқлари бўйича таҳлил қилишга қаратилган. Банклар томонидан тақдим этилаётган кредитларнинг тўловчанлик даражаси мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва молиявий тизимининг самарадорлигида муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида қайтмас кредитлар даражаси турлича бўлиб, бу тармоқларнинг ўзига хос хусусиятлари, молиявий ҳолати ва бозор шароитлари билан боғлиқдир.
Тадқиқот доирасида қайтмас кредитлар муаммосини ҳал қилишда банкларнинг риск бошқаруви, молиявий мониторинг механизмлари ва давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш дастурларининг роли ўрганилган. Иқтисодиёт тармоқлари кесимида қайтмас кредитлар даражасига хос тенденциялар таҳлил қилиниб, бу соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

01/03/2025
  • PDF
140-147 36 16
ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАСИ ИСТИҚБОЛДА РИВОЖЛАНИШ СТРАТЕГИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Равшан Исаев , Темурбек Қадамбоев

Мақолада тўқимачилик саноати корхоналарининг бозор ўзгаришларига мосланувчанликни таъминлашга йўналтирилган ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш масаласи ўрганилган.

02/22/2025
  • PDF
313-318 46 18
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ ИНВEСТИЦИОН САЛОҲИЯТИ
Лазиз Зойиров

Мақола суғурта компанияларинин ўз маблағларини самарали инвестиция қилиш қобилиятига таъсир қилувчи омиллар тўплами бўлган суғурта компанияларининг инвестиция салоҳиятини таҳлил қилишга бағишланган. Мақолада капитал манбалари, инвестицион портфель тузилмалари, рисклар ва давлат томонидан тартибга солишнинг роли каби асосий жиҳатлар кўриб чиқилган. Суғурта компанияларининг инвестиция салоҳиятини баҳолаш уларнинг молиявий кўрсаткичлари, бозор конъюнктураси ва ташқи иқтисодий омилларни таҳлил қилиш асосида амалга оширилган.

04/04/2025
  • PDF (Russian)
181-190 63 35
ЭЛEКТРОН ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ СИФАТЛИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
Абдулҳафиз Содиқов

Электрон тижорат миллий иқтисодиётнинг ривожланиш йўналишини ўзгартириб, аҳоли турмуш тарзига катта таъсир кўрсатди. Ушбу ўзгаришлар ижтимоий самарадорликни сезиларли даражада оширади. Улкан ахборот тизимига кириш имкониятининг кенгайиши, маълумотлар ҳажмининг кўпайиши ва уларни қайта ишлаш қобилиятининг яхшиланиши натижасида электрон тижорат макроиқтисодий ва микроиқтисодий муҳитга кучли таъсир кўрсатмоқда. Бу иқтисодий фаолиятдаги ноаниқликни камайтиради, ахборотдан ўз вақтида фойдаланишни таъминлайди, ахборотга эга бўлиш харажатларини пасайтиради, иқтисодий жараёнларнинг самарадорлигини оширади ва натижада бозор ресурсларини тақсимлаш механизмини янада самарали қилади. Тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики келгусида рақамлаштириш Ўзбекистон иқтисодиётини самарадорликни ошириш орқали янада ўзгартиради ва иқтисодиёт етуклик босқичига етган сари кузатилаётган потенциал ўсишнинг пасайиш тенденциясини юмшатади, лекин тўлиқ тескари йўналишда ўзгартира олмайди. Ҳукумат рақамлаштиришнинг афзалликларини максимал даражада оширишда ва меҳнат бозори бузилиши, шахсий ҳаёт дахлсизлигининг бузилиши, монополияларнинг пайдо бўлиши ва молиявий хавф-хатарлар каби муаммоларни минималлаштиришда муҳим роль ўйнаши керак.

04/09/2025
  • PDF
358-369 93 0
ЎТГАН ДАВРНИНГ ТАНИҚЛИ ОЛИМЛАРИНИНГ АСАРЛАРИДА ТАДБИРКОРЛИК ХАВФИ НАЗАРИЯСИНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ
Қумри Номозова

Мақолада хавф назариясининг XVII асрдан ҳозирги кунгача бўлган эволюцияси кўриб чиқилган. Сўнгги йилларда тадбиркорлик хатарларини ўрганишга қаратилган тадқиқотларга эътибор кўпроқ қаратилмоқда, бу бир қанча ҳолатлар ва сабаблар комбинацияси билан боғлиқ. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви, дунёдаги сиёсий беқарорлик ва дунёнинг энг йирик давлатларидан бири – Россияга қарши иқтисодий санкцияларнинг қўлланилиши баъзи корхоналар учун ривожланиш омили бўлса, бошқалари учун уларнинг инқирозига ва ҳатто ҳалокатли хавф даражасига олиб келмоқда. Хатарларни бошқариш назарияси ва амалиёти нафақат ўз аҳамиятини йўқотмаяпти, балки уларнинг ривожланиши тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бизнес рискларини таҳлил қилиш ва бошқаришнинг фундаментал асослари XVII-XX асрларда буюк файласуфлар, математиклар ва иқтисодчилар томонидан қўйилган. Фойданинг табиати ва унинг пайдо бўлишида ноаниқликнинг ролини англаш орқали уларнинг асарларида ушбу ҳолатлар аниқланди ва бу тушунчаларнинг моҳияти очиб берилди. Улар томонидан бозор иқтисодиётига хос бўлган ноаниқлик шароитида хўжалик қарорларини қабул қилишда юзага келадиган рискли ҳолатларни характерловчи ўзига хосликлар очиб берилди. Хавф назариясини ривожлантиришга қўшилган энг катта ҳисса, иқтисодий назария, математика ва статистиканинг бирлаштирилиши бўлиб, бунинг натижасида эконометрика кристалланди. Статистик ва эконометрика усулларидан фойдаланиш кутилаётган фойдани, унинг ўзгарувчанлигини ва миқдорини аниқлашга имкон беради, хавф даражаси ва замонавий техник воситалар ва дастурлардан фойдаланиш келажакни башорат қилишга имкон беради.

04/19/2025
  • PDF
581-587 53 31
ТРАНСФЕРТ НАРХНИ БЕЛГИЛАШДА СОЛИҚ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Жахонгир Абдиев

Ушбу мақолада жаҳондаги нуфузли компанияларда молиявий ҳолатни барқарорлаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида «бошқарувнинг халқаро стандартларига ўтиш, кластер ва кооперация тизимидаги субъектларда молиявий битимлар тузиш жараёнида трансферт баҳолардан фойдаланиш, операцион сегментлар бўйича молиявий ва бошқарув ҳисоботларини тақдим этиш» лозимлиги белгилаб қўйилган. Халқаро тажриба мазкур муаммоларнинг назарий-услубий ва ташкилий жиҳатлари бўйича етарлича ахборотлар базаси шакллантирилганлиги, бу борада махсус илмий-инновацион тадқиқотлар олиб борилаётганлигига гувоҳлик бермоқда. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, «Буюк Британия ва АҚШ компаниялари ўртасида АҚШ Федерал солиқ хизмати (IRS) томонидан савдо битимлари жараёнида трансферт баҳони шакллантиришда роялти ва бошқа харажатларни ноқонуний тақсимлаш натижасида олинган 3,4 млрд. долларлик даромадни Англияда жойлашган Бош корхонага қайтарилганлиги» масаланинг жиддий ва муҳимлигидан далолат беради.

08/29/2024
  • PDF
189-198 47 40
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАЛАР ОРҚАЛИ ҲУНАРМАНДЛАРНИНГ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ МУАММОЛАРИ
Дильшода Cафарова

Мақолада Ўзбекистон миллий маҳсулотларини  электрон тижорат орқали экспорт қилиш муаммолари алоҳида таҳлил этилган, соҳанинг мазмун-моҳияти, ривожланиш истиқболлари, ҳуқуқий асослари, электрон тижорат хизматлар соҳаси сафатида иқтисодиётимиздаги ўрни ва Ўзбекистонда миллий маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини ошириш соҳасидаги муаммолар ва унинг ечими борасидаги таклифлар келтирилган.

05/11/2025
  • PDF (Russian)
932-938 42 40
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Акмалхон Акбаров

Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий иқтисодиётида хизматлар соҳасининг стратегик аҳамияти ва эволюцион ривожланиш траекторияси кўриб чиқилган. Хизмат кўрсатиш корхоналарининг ўзига хос хусусиятларини, жумладан, уларнинг мослашувчанлиги, паст капитал талаблари ва иш ўринлари яратиш ҳамда ижтимоий фаровонликдаги муҳим ролини белгилайди. Миқдорий маълумотларнинг кенг қамровли таҳлили соҳанинг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)га қўшаётган ҳиссасининг ортиб бораётганлигини ва бандликдаги асосий ролини кўрсатган. Тадқиқот ривожланишнинг учта алоҳида босқичини кўрсатиб берган. Таҳлил соҳанинг Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш ҳамда турмуш даражасини яхшилаш учун асосий драйвер сифатидаги доимий салоҳиятини таъкидлайди.

07/24/2025
  • PDF
137-145 82 34
ИНСТИТУЦИОНАЛ МЕХАНИЗМЛАРНИНГ ҲУДУДИЙ РИВОЖЛАНИШДАГИ АҲАМИЯТИ: НАЗАРИЙ АСОСЛАР ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Тимур Туракулов

Мазкур мақолада ҳудудий ривожланиш жараёнида институционал механизмларнинг ўрни ва аҳамияти кўриб чиқилади. Ҳукумат, маҳаллий идоралар, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро муносабатларни шакллантирувчи механизмлар ҳудудий иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий восита сифатида баҳоланади. Хорижий мамлакатлар (ЕИ, Украина, Россия) тажрибаси таҳлил қилинади, шунингдек, институционал ёндашувнинг назарий ва амалий асослари очиб берилади. Илмий манбалар таҳлили орқали ушбу механизмларнинг инновация, сармоя жалб қилиш ва ҳудудлараро тафовутларни камайтиришдаги самарадорлиги асослаб берилади.

07/30/2025
  • PDF
218-226 62 19
КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ СИФАТИНИ БАҲОЛАШНИНГ ХАЛҚАРО ВА МИЛЛИЙ ЁНДАШУВЛАРИ
Лайли Мирзаева

Ушбу мақолада Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимининг шаклланиш босқичи, унинг миллий хусусиятлари ва халқаро моделлар билан ўзаро муносабати таҳлил қилинган. Мамлакатимизда корпоратив бошқарув амалиёти бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида шаклланаётганлиги, қонунчилик базасининг етарли даражада такомиллашмагани, корпоратив маданият ва хулқ-атвор анъаналарининг ҳали ривожланиш босқичида эканлиги алоҳида таъкидланган. Мақолада корпоратив бошқарувнинг англо-саксон ва Континентал Европа (Германия) моделлари, шунингдек, Япония, Исломий ва бошқа альтернатив ёндашувлар мисолида корпоратив бошқарув тизимларининг асосий тамойиллари, тузилмалари, афзаллик ва камчиликлари солиштирма таҳлил қилинган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда шаклланаётган корпоратив бошқарув моделидаги ўзига хосликлар икки поғонали кенгаш амалиёти, банклар ролининг устуворлиги, "олтин акция" амалиёти каби жиҳатлар ёритилган. Мақолада корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, халқаро стандартлар ва миллий амалиётни уйғунлаштириш, корпоратив маданиятни шакллантириш ҳамда корпоратив хулқ-атвор кодекси қабул қилиш зарурати бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек, муаллиф корпоратив бошқарув тизимларининг конвергенция тенденцияларини кўрсатиб, Ўзбекистон учун самарали ва рақобатбардош миллий моделни шакллантиришнинг долзарб масала эканлигини асослаб беради

10/26/2025
  • PDF
639-649 52 47
РАҚАМЛИ ЭРАДА ДИСТРИБЬЮТОРЛАРНИНГ МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА АССОРТИМЕНТ СТРАТЕГИЯСИНИ ОПТИМИЗАЦИЯ ҚИЛИШ
Фахриер Жамолиддинов

Мазкур мақолада маҳсулот ассортиментини стратегик жиҳатдан оптимизация қилиш орқали дистрибьютор компанияларнинг маркетинг самарадорлигини ошириш таҳлил қилинади. Анъанавий, интуитив асосдаги танловдан сунъий интеллект, POS маълумотлари ва прогностик таҳлилий воситалар билан қўллаб-қувватланган маълумотларга асосланган портфель бошқарувига ўтиш таъкидланади. Тадқиқот ассортиментнинг релевантлиги фойдалилик, чакана ҳамкорлар қониқиши ва бозор рақобатбардошлигига қандай таъсир кўрсатишини кўрсатади, бу хусусан Ўзбекистон каби ривожланаётган бозорлар учун муҳимдир. Дистрибьюторларни рақамли имкониятлар билан қўллаб-қувватланадиган ассортимент стратегияларини жорий қилишда қўлланиладиган босқичма-босқич амалга ошириш тузилмаси таклиф этилади, бу барқарор тижорий ўсишни таъминлайди.

12/29/2025
  • PDF (English)
716-723 24 31
СТРАТЕГИК РАҚОБАТБАРДОШЛИК ШАРОИТИДА САВДО ХИЗМАТЛАРИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Азиза Мухамедова

Ушбу мақола савдо хизматлари тизимини ривожлантиришнинг  моҳияти ва зарурияти, савдо хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, савдо корхоналарининг стратегик рақобатбардошлигини таъминлаш ва рақобат стратегияларини шакллантиришнинг назарий ва услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш, савдода хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш йўлларини таклиф қилиш ва   хизматлар соҳасининг хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига бағишланган

01/05/2026
  • PDF
782-787 26 14
РАҚОБАТБАРДОШЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ШАРОИТИДА САВДОНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Ирисбек Иватов

Ушбу мақола савдо хизматлари тизимини ривожлантиришнинг  моҳияти ва зарурияти, савдо хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, савдо корхоналарининг стратегик рақобатбардошлигини таъминлаш ва рақобат стратегияларини шакллантиришнинг назарий ва услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш, савдода хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш йўлларини таклиф қилиш ва савдода  хизматлар соҳасининг хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига бағишланган.  

04/22/2025
  • PDF
664-669 75 33
1 - 23 from 23

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 

 

               

 

 

 

Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer