• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШГА ТАЪСИРИНИНГ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛИ
Достонбек Самандаров

Ушбу тадқиқот соғлиқни сақлаш тизими харажатлари ва барқарор иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни эконометрик таҳлил ёрдамида баҳолайди. Эконометрик моделлар (OLS, Fixed Effects, IV (2SLS), GMM) орқали 44 та мамлакат мисолида таҳлиллар амалга оширилган. FE модели бўйича олинган натижаларга кўра, соғлиқни сақлаш харажатлари иқтисодий ўсишга ижобий таъсир қилиши аниқланган. Бироқ, IV модели орқали олинган натижалар OLS методи орқали олинган натижаларга яқинлиги ва GMM модели эса эндогенликни ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлаш харажатлари иқтисодий ўсишни секинлаштириши мумкинлигини кўрсатган. Аммо, Сарган-Ҳансен тести натижалари инструментал ўзгарувчиларнинг мукаммал эмаслигини кўрсатди. Давлатлар соғлиқни сақлаш харажатларининг миқдори ва самарадорлигини оптималлаштириш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириши мумкинлиги тўғрисида хулоса қилинган.

07/08/2025
  • PDF
959-968 49 23
KIMYO SANOATINING ISHLAB CHIQARISH HAJMINI MODELLASHTIRISH HAMDA PROGNOZLASH TAHLILI
Saodat Sharipova

Ushbu maqolada O‘zbekiston Respublikasi kimyo sanoatining rivojlanish tendensiyalari, ishlab chiqarish hajmi dinamikasi va ushbu jarayonni modellashtirish imkoniyatlari tahlil qilingan. Tadqiqotda Cobb–Douglas ishlab chiqarish funksiyasi asosida ishlab chiqarish hajmining investitsiyalar va bandlik darajasiga nisbatan elastikligi empirik jihatdan baholandi. 2010–2023 yillar oralig‘idagi statistik ma’lumotlar asosida klassik chiziqli regressiya modeli tuzilib, Stata dasturida tahlillar o‘tkazildi. Regressiya natijalari asosida ishlab chiqarish hajmining o‘sishi ko‘proq mehnat resurslarining oshishiga bog‘liqligi aniqlandi. Bundan tashqari, AR modeli yordamida 2024–2028 yillarga mo‘ljallangan prognoz qiymatlari hisoblandi va kimyo mahsulotlari ishlab chiqarish hajmining barqaror o‘sishi ko‘rsatildi. Tadqiqot natijalari kimyo sanoatini strategik boshqarishda hamda investitsiya siyosatini shakllantirishda muhim amaliy ahamiyatga ega.

07/08/2025
  • PDF
940-947 41 27
ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМДA ФОНД БОЗОРИНИНГ ТAРТИБГA СОЛИНИШИ
Шуҳрат Ташматов

Мақолада фонд бозорини тартибга солишнинг назарий ва услубий асослари, унинг миллий иқтисодиётдаги ўрни ва роли кўриб чиқилган, фонд бозорининг асосий воситаларидан фойдаланишнинг муаммоли томонлари кўрсатилган ҳолда тавсифланган, фонд бозорини ривожлантиришнинг ташқи шароитлари таҳлил қилиниб, миллий иқтисодиётда фонд бозори механизмининг ривожланиш хусусиятлари аниқланган. Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиёти ҳолатининг ҳозирги босқичига хос бўлган фонд бозори ресурсларини жалб қилиш тузилмасига эътибор қаратилиб, уларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

07/05/2025
  • PDF
932-939 45 29
BANK SEKRORI TOMONIDAN LOYIHALARNI MOLIYALASHTIRISHNING ZAMONAVIY MEXANIZMLARI
Sardor Bo‘riyev

Bank sektorida loyihalarni moliyalashtirish zamonaviy mexanizmlari murakkab va ko‘p qirrali jarayon bo‘lib, iqtisodiyotning turli sohalarida innovatsion va samarali investitsiyalarni amalga oshirishda muhim rol o‘ynaydi. Ushbu mexanizmlar nafaqat moliyaviy resurslarni taqsimlash, balki risklarni boshqarish, loyihaning barqarorligini ta’minlash hamda mijozlar va investorlar o‘rtasida ishonchni mustahkamlashga qaratilgan. Banklar o‘z faoliyatlarida raqamli texnologiyalar, ilg‘or kredit baholash tizimlari, garov mexanizmlari, hamkorlik platformalari va barqaror moliyalashtirish tamoyillarini keng qo‘llash orqali loyihalarni moliyalashtirish jarayonini tubdan takomillashtirmoqda.

07/04/2025
  • PDF
885-889 44 32
OʻZBEKISTON FUQAROLARINING GLOBAL MEHNAT BOZORLARIDAGI ISHTIROKINI KENGAYTIRISHNING YOʻNALISHLARI
Farxod Abduraxmonov

Ushbu tadqiqot asosan Oʻzekiston fuqarolari uchun tashqi migratsiya bozorlarini talab va takliflarini oʻrganish, hozirgi migratsiya va emigratsiya trendlarini chuqur tahlil qilish, fuqarolar uchun xorijda potensiali boʻlgan mamlakatlar hukumati bilan ikki tomonlama shartnoma tuzish va asosan oʻrta maʼlumotli fuqarolarni chet elda ishlash uchun kasbiy tayyorgarlik ishlarini jaddalligini oʻrganish va xulosa berishga qaratilgan, aralash uslubda tadqiqotlar olib borilgan.

07/04/2025
  • PDF
873-884 43 28
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ, УНИНГ ИҚТИСОДИЙ-СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Гулам Эрназаров

Мақолада хизматлар соҳасининг мазмун-моҳияти очиб берилиб, унинг асосий кўрсаткичлари ва ривожланиш истиқболлари иқтисодий таҳлил қилиниб ўрганиб чиқилган. Шунингдек, хизматлар соҳасининг миллий иқтисодиётда тутган  ўрни, аҳамияти, унинг ЯИМ даги улуши ва асосий кўрсаткичлари иқтисодий-статистик таҳлил қилиб берилган. 

07/04/2025
  • PDF
866-872 75 32
КЎЧМАС МУЛКНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ВА ОММАВИЙ БАҲОЛАШДА ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШ
Улуғбек Тўлаков

Ушбу мақолада кўчмас мулк қийматини солиққа тортиш ва баҳолашнинг илмий асосланган методологияси кўриб чиқилади. Солиққа тортиш тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида кўчмас мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун турли моделлар ва баҳолаш усуллари қўлланилади. Асосий диққат, нарх шакллантирувчи омилларнинг таъсирини баҳолашда қиёсий, харажат ва даромадли ёндашувларнинг фойдаланилишига қаратилади. Кўчмас мулкни солиққа тортиш ва қийматини баҳолашда статистик таҳлил, эксперт баҳолаш ва математик моделлаштириш усуллари кенг қўлланилади. Бу методология бозор ахборотлари ва кўчмас мулк турлари бўйича маълумотларнинг тўғри танланишига асосланади, бу эса солиқ юкламасини адолатли тақсимлашга хизмат қилади. Шунингдек, кўчмас мулкни солиққа тортиш ва баҳолаш усуллари ва моделларини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.

07/02/2025
  • PDF
807-847 56 33
ТОМОРҚА — ДАРОМАД МАНБАИ ВА ОИЛАВИЙ ФАРОВОНЛИК АСОСИ
Зафар Хакимов

Мазкур мақолада томорқа хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш бўйича муаммолар ва ечимлар акс этган. Кейинги йилларда ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш энг долзарб муаммо сифатида тилга олинмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида президентимиз томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини бартараф этишда томорқа хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлиги иқтисодий таҳлил этилиши, муаммолар ўрганилиши ва қўллаб-қувватлаш бўйича илмий асос яратилилиши давр талаби ҳисобланади.

06/30/2025
  • PDF
793-799 57 35
ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Улуғбек Гулбоев

Мақолада давлат харидларида рақамли технологияларни жорий этишнинг аҳамияти ва истиқболлари таҳлил қилинган. Замонавий рақамли ечимлар орқали харид жараёнларини шаффоф ва самарали қилиш, коррупция хавфини камайтириш, ҳамда иқтисодий самарадорликни ошириш имкониятлари кўриб чиқилган. Шунингдек, Ўзбекистондаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар таклиф қилинган.

06/30/2025
  • PDF
786-792 38 30
MINTAQALARNI IJTIMOIY-IQTISODIY RIVOJLANISHINI PROGNOZLASHTIRISHGA METODOLOGIK YONDASHUVLAR
Zulxumor Fazliddinova

Ushbu maqolada mintaqaviy ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishni prognozlashda zamonaviy yondashuvlar, jumladan iqtisodiy-matematik modellar, sun’iy intellekt va geoaxborot texnologiyalarining qo‘llanilishi tahlil qilingan. Tadqiqotda barqaror rivojlanishni ta’minlashda integratsiyalashgan indikatorlar, maqsadli va empirik yondashuvlar uyg‘unligining ahamiyati yoritilgan. Hududlararo nomutanosibliklarni kamaytirish, investitsion faollikni kuchaytirish hamda siyosiy qarorlar uchun ishonchli prognozlar tayyorlash muhim ilmiy-amaliy vazifa sifatida baholangan. Shu orqali prognozlash va rejalashtirish jarayonlari strategik boshqaruvning ilmiy asosini tashkil etishi asoslab berilgan.

06/30/2025
  • PDF
775-785 49 21
РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМАЛАРНИНГ ХАЛҚАРО САВДОГА ТАЪСИРИ
Бобурмирзо Мухторов

Ушбу мақолада рақамли платформаларнинг халқаро савдога таъсири таҳлил қилинади. Рақамли технологиялар савдо жараёнларини оптималлаштириш, транзакцион харажатларни камайтириш ва янги бозорларга кириш имкониятларини кенгайтиришда муҳим роль ўйнайди. Шу билан бирга, рақамли платформаларнинг ривожланиши рақамли нотенглик, киберхавфсизлик ва ҳуқуқий тартибга солиш соҳаларидаги муаммоларни кўрсатади. Мақолада ушбу рискларни камайтириш ва рақамли савдони ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар таклиф этилади.

06/27/2025
  • PDF
759-764 60 23
ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Нурмат Джулибеков

Ушбу мақолада Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар ва солиқ тушуми динамикаси таҳлил қилинган. Солиқ тизими шаффофлигини таъминлаш, табиий бойликлардан самарали фойдаланиш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашда солиқ тизимининг ролини ошириш масалалари ёритилган. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортишдп сСолиқ тизимидаги муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар ва тавсиялар берилди.

06/26/2025
  • PDF
715-720 74 33
АҲОЛИНИНГ ГЎШТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИГА ТАЛАБИНИНГ ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАРИНИ АЛГОРИТМЛАШТИРИШ ВА ДАСТУРЛАШ
Бекзод Тошпулов

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат ресурсларидан фойдаланиш жараёнларининг назарий асослари ўрганилган. Шунингдек, аҳолига етказиб берилган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилиб, 2001-2021 йилларда ишлаб чиқарилган ва аҳолига етказиб берилган гўшт ва сут маҳсулотлари иқтисодий таҳлил қилинган. Ушбу маҳсулотлар истеъмолини ўрганиш ва таҳлил қилишда ушбу жараённинг эконометрик моделини яратиш орқали сонли натижалар олинди. Олинган натижалар асосида иқтисодий таҳлиллар, хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди. Шунингдек, ушбу мақолада Python дастурлаш тили ёрдамида корреляцион ва регрессион таҳлилни амалга оширувчи дастур яратилди.

06/25/2025
  • PDF (English)
655-663 60 33
TURIZM SOHASINING AHOLI BANDLIK DARAJASINI OSHIRISHDAGI IJTIMOIY-IQTISODIY AHAMIYATI
Ugʻiloy Yunusova

Ushbu maqolada turizm sohasidagi asosiy ko‘rsatkichlar tahlili, tarmoqda aholi bandlik darajasi va uni oshirishga qaratilgan nazariy jihatlar o‘rganilgan. Bundan tashqari, turizm sohasida bandlik  darajasini oshirish borasidagi amaliy takliflar keltirilgan.

06/25/2025
  • PDF
642-647 121 34
BARQAROR RIVOJLANISHNI TAʼMINLASHDA YASHIL IQTISODIYOTNING O‘RNI
Tursunoy Saidmurotova , Orzugul Yusupova

Ushbu maqolada Birlashgan millatlar tashkiloti Taraqqiyot dasturi ko‘magida O‘zbekiston iqlim byudjetini markirovkalash modelini ishlab chiqish va joriy qilish asoslangan. Barqaror rivojlanish konsepsiyasiga nisbatan iqtisodiy yondashuv tarixi yoritilgan. “Yashil” byudjetlashtirish bo‘yicha sohalar kesimida markirovka qilingan mablag‘larning 2024-yil uchun prognozi keltirilgan.

06/24/2025
  • PDF
630-636 97 35
МАТЕРИАЛ РЕСУРСЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ТАҲЛИЛИНИНГ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Маъмура Абдужаборова , Маърифатхон Яркулова

Мазкур мақолада материал ресурслар билан таъминланганлик таҳлили ва унинг асосий йўналишлари талқин этилган. Шунингдек, илмий манбаларда материал ресурслар билан таъминланганлик таҳлили бўйича ёндошувлар келтирилган. Тадқиқот натижасида материал ресурслар билан таъминланганликни таҳлил қилиш бўйича муаллиф методикаси келтирилган, ундан самарали фойдаланиш ҳамда унинг сарфини камайтириш йўллари баён этилган. Моддий ресурслар таъминотини таҳлил қилишда эътиборга олиниши мақсадга мувофиқ бўлган жиҳатлар айтиб ўтилган. Шунингдек, маҳсулот ҳажмига материал ресурслар ҳажми ва улар қайтимининг таъсири омилли таҳлил ёрдамида ҳисоб-китоб қилинган.

06/20/2025
  • PDF
575-582 54 18
SOLIQ RISKINING IQTISODIY MOHIYATI VA UNGA OID ILMIY QARASHLARNING NAZARIY TALQINI
Ravshanjon Nasimov

Maqolada soliq riskining iqtisodiy mohiyati va unga oid ilmiy qarashlarning ahamiyati, O‘zbekistonda iqtisodiy xatti-harakatlar va natijalarni shakllantirishda soliq siyosatining ahamiyati ko‘rsatilgan. Ular yuqori soliq stavkalari, murakkab qoidalar va past soliq axloqi tadbirkorlik faolligi va rivojlanishiga jiddiy to‘siq bo‘lishi jihatdan o‘rganilgan hamda ilmiy xulosa va takliflar shakllantirilib, soliq riskining iqtisodiy mohiyati va unga oid ilmiy qarashlar nazarda tutilgan.

06/20/2025
  • PDF
552-560 103 28
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASIDA XIZMATLAR SOHASI: HOZIRGI HOLAT VA ASOSIY RIVOJLANISH TENDENSIYALARI
Rustam Musaboyev

Maqolada xizmat ko‘rsatish sohasining asosiy xususiyatlari, shuningdek, iqtisodiyotning xizmat koʻrsatish sohasidagi ijobiy oʻzgarishlarni belgilab bergan bir qator omillarning oʻzaro taʼsiri yoʻnalishlari ochib berilgan. Ushbu maqolada bugungi kunda iqtisodiyotning eng muhim tarmoqlaridan biri sifatida xizmatlar bozorining oʻrni juda katta va dolzarb ekanligi, bozorni yangi tovarlar bilan toʻldirish ilmiy-texnikaviy taraqqiyotning, shuningdek, xizmat koʻrsatish sohasining jadal oʻsishini taqozo etishini koʻrsatadi.

06/19/2025
  • PDF (Russian)
531-534 83 32
SIRDARYO VILOYATIDA BALIQCHILIK FOLIYATINING EKONOMETRIK TAHLILI
Davlatbek Sindorov

Ushbu maqolada O‘zbekiston Respublikasida, xususan, Sirdaryo viloyatida baliqchilik sohasining rivojlanish holati ekonometrik usullar asosida tahlil qilingan. Baliq mahsulotlarining oziq-ovqat xavfsizligi va aholi salomatligidagi o‘rni, iqtisodiyotni diversifikatsiya qilishdagi roli yoritilgan. Tahlil jarayonida 2010–2023 yillar oralig‘idagi statistik ma’lumotlar asosida avtokorrelyatsion va Durbin-Watson testi yordamida baholangan. So‘nggi 5 yil bo‘yicha prognoz qiymatlar ishlab chiqilib, baliqchilik tarmog‘ini yanada rivojlantirishga oid amaliy xulosalar keltirilgan.

06/17/2025
  • PDF
510-518 64 36
O‘ZBEKISTONDA TIJORAT BANKI KREDIT PORTFELINI DIVERSIFIKATSIYALASH VA SIFATINI OSHIRISH YO‘LLARI
Nodiraxon Jo‘rayeva

Maqolada tijorat banklarining kredit portfelini samarali boshqarish, shuningdek tijorat banklarining kredit portfelini boshqarishni takomillashtirishga doir asosiy yo‘nalishlar bilan bog‘liq muammolar ko‘rib chiqildi va ularni bartaraf etish bo‘yicha takliflar ishlab chiqildi.

06/14/2025
  • PDF (Russian)
476-480 76 37
ЎЗБЕКИСТОН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ЛИКВИДЛИЛИГИ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Раҳматилла Тожиев

Илмий мақолада тижорат банклари ликвидлигини бошқариш стратегиясини такомиллаштиришга оид масалалар кўриб чиқилган.

06/14/2025
  • PDF
469-475 57 33
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТУРИЗМ СОҲАСИДАГИ БАРҚАРОР ЎСИШНИ ТАЪМИНЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Дилдор Шадибекова

Мазкур мақола Қорақалпоғистон Республикаси туризм соҳасидаги барқарор ўсишни таъминлаш устувор йўналишларига бағишланган. Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришнинг иқтисодий ҳолати ҳам таҳлил қилинган. Бундан ташқари, минтақада туризм соҳасидаги долзарб муаммолар ечимига бағишланган амалий тавсиялар берилган.

06/09/2025
  • PDF
365-377 55 38
XORIJIY MAMLAKATLAR MISOLIDA KRAUDFANDING PLATFORMALARI VA ULARNING AMALIYOTDAGI QO‘LLANILISH TAMOYILLARI
Firdavs Saidov

Ushbu maqolada zamonaviy moliyalashtirish mexanizmlaridan biri bo‘lgan kraudfanding tizimining xorijiy davlatlardagi qo‘llanilish tajribalari va ularning ishlash tamoyillari tahlil qilingan. Tadqiqotda AQSh, Yevropa Ittifoqi davlatlari, Xitoy kabi mamlakatlar misolida kraudfanding platformalarining asosiy turlari – xayriya, mukofot asosida, qarz va aksiyadorlik shakllari o‘rganildi. Shuningdek, ushbu platformalarning moliyaviy vosita sifatida afzalliklari, xavf-xatar omillari hamda huquqiy-institutsional asoslari tahlil etildi. Tadqiqot natijalari kraudfandingning moliyaviy inklyuzivlikni oshirish va innovatsion loyihalarni qo‘llab-quvvatlashdagi rolini asoslashga xizmat qiladi.

06/09/2025
  • PDF
320-327 79 33
IQTISODIY XARAJLARNI BYUDJET MABLAG‘LARI ORQALI MOLIYALASHTIRISH SAMARADORLIGINI OSHIRISH
Obid Meyliyev , Kamola Gofurova

Ushbu maqolada O‘zbekiston Respublikasi davlat byudjeti xarajatlarining tuzilmasi, xususan, iqtisodiy xarajatlar va ularning milliy iqtisodiyotni rivojlantirishdagi o‘rni tahlil qilinadi. Tahlilda so‘nggi yillardagi statistik ma’lumotlar asosida iqtisodiy xarajatlarning hajmi, yo‘nalishlari va ustuvorlik darajasi ko‘rib chiqiladi. Shuningdek, maqolada davlat byudjeti daromadlarini taqsimlash va qayta taqsimlash mexanizmlari o‘rganilib, ularning iqtisodiy o‘sishni rag‘batlantirishdagi imkoniyatlari yoritilgan. Yashil iqtisodiyotga o‘tish va ekologik barqarorlikni ta’minlashga qaratilgan davlat strategiyalariga ham alohida e’tibor qaratilgan. Tadqiqot natijalari iqtisodiy xarajatlarni strategik sohalarga yo‘naltirish va ularni amalga oshirish samaradorligini oshirish zarurligini ta’kidlaydi.

06/09/2025
  • PDF
272-278 76 45
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИНГ ЎРНИ
Зарина Махамматова

Ушбу мақолада Ўзбекистонда амалга оширилаётган солиқ ислоҳотлари ва тадбиркорлик субъектларига берилаётган солиқ имтиёзлари таҳлил қилинган. Солиқ имтиёзларининг моҳияти ва уларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсири ўрганилган. Шу билан бир қаторда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қуватлаш, инвестицияларни жалб қилиш, инновацион фаолиятни рағбатлантириш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишда солиқ имтиёзларининг аҳамияти келтирилган. Солиқ имтиёзларни қўллашдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўналишлари тавсия этилган.

06/05/2025
  • PDF
247-252 101 44
301 - 325 from 417 << < 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 

 

               

 

 

 

Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer