Мазкур мақолада ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа тортишнинг маҳаллий ва хорижий мамлакатлар тажрибалари батафсил таҳлил қилинган. Ер қаъридан фойдаланганлиги учун солиқ объектлари ва солиқ ставкалари бўйича хорижий давлатлар тажрибалари ёритилган ва таҳлиллар олиб борилган.
Мазкур мақолада озиқ-овқат саноатини ривожлантиришда хорижий тажрибалар таҳлил қилинган ва уларнинг Ўзбекистон саноати учун аҳамияти ўрганилган. Тадқиқот доирасида соҳанинг долзарб муаммолари кўриб чиқилди ва хорижий амалиёт асосида кластер моделларини жорий этиш имкониятлари таҳлил қилинди. Методология сифатида иқтисодий таҳлил ва қиёсий услублар қўлланилди. Тадқиқот натижасида инновацион технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўналишлари кўрсатилган. Ушбу ишнинг илмий ва амалий аҳамияти шундаки, озиқ-овқат саноатини модернизация қилиш учун амалий тавсиялар тақдим этилган.
Хорижий мамлакатлар тажрибасини батафсил таҳлил қилиш минтақавий иқтисодиёт ва ижтимоий тузилмаларнинг муваффақиятли ривожланишига ёрдам берадиган умумий тенденциялар ва хусусиятларни аниқлашга имкон беради. Тадқиқот миллий ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг самарали стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асос яратади.
Мақолада мулкий солиққа тортишнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини моделлаштириш масалалари тадқиқ этилган. Мулкий солиқларни моделлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари, солиқ салоҳиятини баҳолаш усуллари ва уларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари таҳлил қилинган. Мулкий солиқларнинг ролини кўриб чиқиш бўйича хорижий тажриба ўрганилган ва уч гуруҳга бўлинган ёндашувлар тизимлаштирилган. Мулкий солиқнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсири бўйича тадқиқотлар натижалари асосида таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада Ички назорат ва аудитни ташкил этишни қонуний тартибга солишнинг халқаро тажрибаси назарий хиҳатдан ёритилган бўлиб, унда дунё бўйлаб ички назорат ва аудитни ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий таъминотини ривожлантириш босқичлари, Сарбейнес-оксли қонунининг ички назоратни ташкил этиш бўйича қоидалари, жумладан: корпоратив жавобгарлик, аудиторларнинг мустақиллиги ва манфаатлар тўқнашуви, молиявий ҳисоботларнинг шаффофлиги, ташкилотлар ва давлат даражасида тартибга солувчи органларни яратиш каби масалалар тадқиқ қилинган. Мақолада шунингдек, Буюк Британияда ички назорат тизимини ўрнатиш ва сақлаш учун жавобгарлик янада кенгроқ кўриб чиқилиши ва директорлар кенгаши фаолиятига қўйиладиган талаблар ёритилган. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи мамлакатларида ички назорат ва аудитни тартибга солиш соҳасидаги асосий ҳужжатлар тадқиқ қилинган. Хорижий мамлакатлардан фарқли ўлароқ, миллий қонунчилигимизда ички назорат ва аудитни ташкил этиш учун мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар танқиқдий таҳлил қилинган
Мақолада кичик корхоналарнинг рискли фаолияти масалалари, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг хатарларини минималлаштириш мақсадида рискларни бошқариш чоралари ва суғуртадан фойдаланиш муаммолари муҳокама қилинади. Микро суғурта маҳсулотларининг ўзига хос хусусиятлари, уларни тарқатиш каналлари, микро суғурта фаолияти моделлари аниқланди, хорижий тажриба ўрганилди. Кичик бизнес рискларини бошқаришнинг инновацион механизми сифатида микро суғуртадан фойдаланиш зарурлиги асосланади.
Мазкур мақолада 2024 йилда солиқ сиёсати тадбирларининг самаралари ва давлат бюджети даромадларининг 2024 йил 9 ойлик якунлари таҳлили берилган. Шунингдек, хорижий тажриба ҳамда соҳадаги таҳлилий маълумотлардан фойдаланилиб илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.