Мақолада электрон тижоратнинг иқтисодий муҳити, турлари ва ривожланиш босқичлари, шунингдек, рақамли муҳитда истеъмолчилар хулқ-атворининг ўзига хос хусусиятлари атрофлича таҳлил қилинган. Электрон тижорат нафақат товар ва хизматларни онлайн сотиш жараёни, балки маркетплейслар, тўлов тизимлари, логистика ва сунъий интеллектга асосланган тавсия механизмларини ўз ичига олган мураккаб экотизим сифатида кўриб чиқилган. Мақолада истеъмолчи хулқ-атворини ўрганишда фанлараро ёндашув – иқтисодиёт, психология, социология ва маркетинг назариялари ўзаро боғлиқлиги асослаб берилган. Шу билан бирга, рақамли платформаларда ишонч, шахсийлаштириш, ижтимоий далиллар ва ташқи омиллар (масалан, пандемия) истеъмол қарорларига қандай таъсир кўрсатиши ёритилган. Хорижий ва маҳаллий тадқиқотлар таҳлили орқали глобал ва минтақавий хусусиятлар, хусусан, Ўзбекистондаги электрон тижоратнинг истиқболли йўналишлари аниқланган. Тадқиқот натижалари рақамли бозорда истеъмолчилар хатти-ҳаракатига таъсир қилувчи омилларни чуқур англаш ва самарали маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш учун назарий ва амалий асос бўлиб хизмат қилади.
Мақолада молиявий технологияларнинг суғурта маҳсулотларидаги истиқболлари ва уларнинг суғурта соҳасидаги янги имкониятлар ва таҳдидларга бўлган таъсири таҳлил қилинган. Сунъий интеллект, катта маълумотлар, блокчейн, мобил иловалар ва рақамли тўлов тизимлари каби молиявий технологиялар суғурта хизматларини шахсийлаштириш, автоматлаштириш ва тезлаштириш имконини беради. Шу билан бирга, бу технологияларнинг жорий этилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва уларни енгиш йўллари муҳокама қилинган.
Халқаро электрон тижорат глобал иқтисодиётнинг муҳим ва жадал ривожланаётган тармоғи бўлиб, сўнгги йилларда рақамлаштириш ва глобаллашув туфайли ўз кўламини сезиларли даражада кенгайтирди. Бунда халқаро бозорларга чиқиш, сотиб олиш ва сотиш жараёнларини оптималлаштириш, шунингдек, транзакция хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари муҳим саналади. Ушбу мавзунинг аҳамияти электрон тижорат учун хавфсиз ва самарали муҳитни яратишга қаратилган тартибга солиш меъёрлари ва стандартларини жорий этиш билан изоҳланади.
Мазкур мақолада рақамлаштириш орқали хуфёна иқтисодиёт кўламини қисқартириш масалалари таҳлил қилинган. Электрон тўлов тизимларининг жорий этилиши ва тараққиёти, шунингдек, мамлакатдаги хуфёна иқтисодиётни қисқартириш учун таклиф этилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинган. Электрон савдо платформаларининг ривожланиши ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш механизмлари бўйича халқаро тажриба таҳлил қилинган.
Ushbu maqolada tijorat banklarda FinTech strategiyalari rivojlanishining asosiy yo’nalishlari O’zbekistonda faoliyat yuritayotgan banklar misolida keltirilgan. FinTech strategiyalarining asosiy yo’nalishlaridan raqamli to'lov tizimlari, sun’iy intellekt (AI) va ma'lumotlarni tahlil qilish, blokcheyn, bank mobil ilovalar, raqamli banklar va FinTech startaplar keltirilgan. Shuningdek, ularning qo’llanilishi natijasida banklarda bo’lgan o’zgarishlar O’zbekiston Respublikasi Markaziy bank ma’lumotlariga asoslangan holda tahlil qilingan. Bunda banklarda 2001 yildan 2024 yil 1 avgust holatigacha bo’lgan davrdagi muomaladagi plastik kartalar, banklar tomonidan o’rnatilgan to’lov terminallari, bankomatlar, infokiosklar, bank ilovalari, raqamli banklar to’g’risida ma’lumotlar grafik usulida keltirilib tahlil qilingan.