• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ МУҲИТИ, ТУРЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Дилором Юсупова

Мақолада электрон тижоратнинг иқтисодий муҳити, турлари ва ривожланиш босқичлари, шунингдек, рақамли муҳитда истеъмолчилар хулқ-атворининг ўзига хос хусусиятлари атрофлича таҳлил қилинган. Электрон тижорат нафақат товар ва хизматларни онлайн сотиш жараёни, балки маркетплейслар, тўлов тизимлари, логистика ва сунъий интеллектга асосланган тавсия механизмларини ўз ичига олган мураккаб экотизим сифатида кўриб чиқилган. Мақолада истеъмолчи хулқ-атворини ўрганишда фанлараро ёндашув – иқтисодиёт, психология, социология ва маркетинг назариялари ўзаро боғлиқлиги асослаб берилган. Шу билан бирга, рақамли платформаларда ишонч, шахсийлаштириш, ижтимоий далиллар ва ташқи омиллар (масалан, пандемия) истеъмол қарорларига қандай таъсир кўрсатиши ёритилган. Хорижий ва маҳаллий тадқиқотлар таҳлили орқали глобал ва минтақавий хусусиятлар, хусусан, Ўзбекистондаги электрон тижоратнинг истиқболли йўналишлари аниқланган. Тадқиқот натижалари рақамли бозорда истеъмолчилар хатти-ҳаракатига таъсир қилувчи омилларни чуқур англаш ва самарали маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш учун назарий ва амалий асос бўлиб хизмат қилади.

08/29/2025
  • PDF
242-248 47 21
ҚАТАР “БУЮМЛАР ИНТЕРНЕТИ” - IoT ИНДУСТРИЯСИ ВА УНИНГ ТУРИЗМ РИВОЖИГА ТАЪСИРИ
Равшан Абдуллаев

Ушбу мақолада Қатар давлати иқтисодиёти, хусусан, туризмга рақамли технологияларнинг татбиқ этилиши ҳамда "Буюмлар интернети" (IoT) индустриясининг ривожланиш босқичлари ёритилган. Шунингдек, мақолада рақамлаштиришнинг мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсири очиб берилган.

11/29/2024
  • PDF
372-378 75 28
КОРХОНАЛАРНИ РИВОВОЖЛАНТИРИШДА РАҚАМЛИ МАРКЕТИНГ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ АСОСЛАРИ
Абдулазиз Алиев

Ушбу мақолада рақамли маркетинг технологияларининг хусусиятлари ҳамда рақамли маркетингнинг назарий жиҳатлари муҳокама қилинади. Шунингдек, тикув-трикотаж ва тўқимачилик саноатида қўлланиладиган рақамли маркетинг технологиялари хусусиятларининг элементларига ҳам эътибор қаратилади

04/30/2025
  • PDF (English)
282-287 68 59
РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ МУАММОЛАРИ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Хилола Махмудова

Халқаро электрон тижорат глобал иқтисодиётнинг муҳим ва жадал ривожланаётган тармоғи бўлиб, сўнгги йилларда рақамлаштириш ва глобаллашув туфайли ўз кўламини сезиларли даражада кенгайтирди. Бунда халқаро бозорларга чиқиш, сотиб олиш ва сотиш жараёнларини оптималлаштириш, шунингдек, транзакция хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари муҳим саналади. Ушбу мавзунинг аҳамияти электрон тижорат учун хавфсиз ва самарали муҳитни яратишга қаратилган тартибга солиш меъёрлари ва стандартларини жорий этиш билан изоҳланади.

03/28/2025
  • PDF
350-358 71 40
TURIZMDA AXBOROTLASHTIRISH TIZIMIDAN FOYDALANISHNING IJTIMOIY-IQTISODIY AHAMIYATI
Samadjon Mamurov

Ushbu maqolada O‘zbekistonda turizm sohasini axborotlashtirish jarayonlarining ijtimoiy-iqtisodiy ahamiyati tizimli ravishda tahlil qilingan. Tadqiqotda xalqaro tajribalar  Janubiy Koreya, Singapur, Estoniya, Ispaniya va Turkiya misolida smart-turizm, e-visa, onlayn bronlash, raqamli marketing va elektron to‘lovlar kabi raqamli yechimlarning turizm rivojiga ta’siri o‘rganildi. Shuningdek, O‘zbekistonning so‘nggi yillardagi raqamli infratuzilmasi, elektron xizmatlar qamrovi, turistlar oqimi va turizm eksporti bo‘yicha o‘sish dinamikasi baholandi. Qiyosiy tahlil natijalari shuni ko‘rsatadiki, axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan samarali foydalanish turizmning samaradorligi, xizmat sifati, bandlik darajasi va iqtisodiy faolligini sezilarli darajada oshirmoqda. Maqola yakunida turizmni yanada raqamlashtirish bo‘yicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqilgan.

11/28/2025
  • PDF
142-151 34 21
ИҚТИСОДИЙ ЎЗГАРИШЛАР ШАРОИТИДА ЯНГИ АВЛОД БАНК ХИЗМАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Азиза Азларова

Мазкур мақолада  иқтисодий ўзгаришлар шароитида янги авлод банк хизматларини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Банклар томонидан рақамли трaнсформация шароитида янги авлод банк хизматларини замонавий молиявий технологиялар орқали кўрсатишнинг амалиёти таҳлил қилинган. Мавзу юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида мавжуд муаммолар аниқланган ва уларни бартараф этиш юзасидан амалий таклиф ва илмий тавсиялар ишлаб чиқилган. 

11/28/2025
  • PDF
310-318 18 19
КИЧИК БИЗНEСДА САВДОНИ ОШИРИШ УЧУН СУНЪИЙ ИНТEЛЛEКТГА ЭГА ЧАТ БОТНИ ЯРАТИШ
Ферузахон Муродова

Иқисодиётни рақамлаштириш шароитида кичик корхоналар мижозларга хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва бизнес жараёнларини такомиллаштириш мақсадида сунъий интеллект технологияларидан тобора кенгрок фойдаланмоқда. Энг истиқболли йўналишларидан бири мижозларнинг мурожаатларини автоматик тарзда қайта ишлай оладиган, маслаҳатлар бера оладиган ва харид қилиш ҳақида қарор қабул қилиш жараёнида фойдаланувчига кўмаклаша оладиган интелектуал чат-ботларни жорий этишдир. Ушбу ишда кичик бизнес мижозлари билан мулоқот қилиш учун мўлжалланган табиий тилни қайта ишлаш элементлари бўлган чат-ботни лойиҳалаш ва амалга ошириш жараёни кўриб чиқилади. Предмет соҳасини таҳлил қилиш, фойдаланувчи ценарийларини расмийлаштириш, тизим архитектурасини қуриш, технологияларни танлаш, прототипни амалга ошириш ва фойдаланувчи синовини ўтказишни ўз ичига олган ишлаб чиқиш босқичлари тавсифланган.

11/28/2025
  • PDF (English)
358-363 24 25
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ
Севара Раҳимова

Мамлакатимизда электрон тижоратни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда ва бу бежиз эмас албатта. Чунки бу турдаги савдоларнинг ташкилотлар учун ҳам, мижозлар учун ҳам кўплаб афзалликлари мавжуд. Ташкилотлар электрон тижорат орқали ўз даромадларини ошириши, мижозлари сонини кўпайтириши ва бундан ташқари ўз товар ва хизматларини хориж давлаларига ҳам сотишлари мумкин бўлади. Мижозлар эса ўз навбатида товарларни уйдан туриб интернет орқали сотиб олиш имкониятига эга бўладилар.

10/31/2023
  • PDF
215-219 75 78
ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Анвар Низамов

Мақолада олий таълим муассасалари яқин истиқболда ташкилий жиҳатдан кўрсатиладиган хизматлари таҳлили келтирилган, таълимнинг ўзгариш тенденциялари, ҳозирда мавжуд таълим шакллари, олий таълим муассасаларининг рақамли трансформациялари бўйича хорижий амалиётлар таҳлил қилинган.

07/31/2024
  • PDF
376-386 69 26
ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШДАГИ РОЛИ
Аҳмаджон Таниев

Ушбу мақолада туризм инфратузилмаси ва унинг иқтисодий ривожланишдаги роли таҳлил қилинади. Туризм соҳасидаги инфратузилма таркибий қисмлари, уларнинг иқтисодий аҳамияти ва ривожланиш стратегиялари кўриб чиқилган. Асосий эътибор транспорт, меҳмонхона инфратузилмаси, туристик агентликлар, ахборот-коммуникация технологиялари ва туристик ёрдамчи инфратузилмаларнинг аҳамиятига қаратилган. Ушбу соҳалардаги 2023 йилда Ўзбекистонда эришилган натижалар ва уларнинг иқтисодий таъсири таҳлил қилинган.

11/29/2024
  • PDF
597-605 71 37
ЗАМОНАВИЙ БОСҚИЧДА БАНК СЕКТОРИНИНГ ТРАНСФОРМАЦИЯСИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
Азиза Азларова

Мақолада Ўзбекистонда замонавий босқичда банк секторининг трансформацияси ва ривожланиши, унинг  ўзига хос хуқуқий жихатлари ҳамда хусусиятлари, бу борада мавжуд муаммолар амалий маълумотлар асосида ўрганилган. Олиб борилган тадқиқот юзасидан амалий таклиф ва илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.

01/31/2025
  • PDF
261-268 65 53
OʻZBEKISTONDA AXBOROTLASHTIRISHNING MUHIM JIHATLARI: MUAMMOLAR VA YECHIMLAR
Dilafruz Aripova

Ushbu maqolada Oʻzbekiston iqtisodiyotida axborotlashtirish sohasining ahamiyati tobora ortib bormoqda. Axborot texnologiyalarining rivojlanishi va ularning iqtisodiy tizimga integratsiyasi, mamlakatning iqtisodiy oʻsishi, samaradorlikning oshishi va raqobatbardoshlikni taʼminlashda muhim rol oʻynaydi. Axborotlashtirish, ayniqsa, davlat boshqaruvi, biznes va taʼlim sohalarida zamonaviy texnologiyalarni joriy etish orqali iqtisodiy jarayonlarni yanada soddalashtirish va tezlashtirish imkonini yaratadi. Xususan, raqamli iqtisodiyot, elektron tijorat, onlayn xizmatlar, hamda maʼlumotlar bazalari va sunʼiy intellekt texnologiyalarining qoʻllanilishi orqali resurslarni samarali boshqarish, ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish jarayonlarini optimallashtirishga erishilmoqda. Shuningdek, axborotlashtirishning rivojlanishi ishbilarmonlik muhitini yaxshilash, yangi ish oʻrinlarini yaratish va iqtisodiy barqarorlikni taʼminlashda ham oʻz taʼsirini koʻrsatmoqda. Mazkur maqolada axborot texnologiyalarining iqtisodiyotga integratsiyalashuvi, raqamli transformatsiya jarayonlari va ular bilan bogʻliq iqtisodiy natijalarni oʻrganishni taqozo etadi. U, shuningdek, Oʻzbekistonning raqamli iqtisodiyotga oʻtish jarayonida yuzaga kelayotgan imkoniyatlar va muammolarni tahlil etadi.

03/28/2025
  • PDF
64-71 76 47
KICHIK BIZNESNI YURITISHDA RAQAMLI PLATFORMALARDAN FOYDALANISHDA VUJUDGA KELADIGAN XATARLAR
Muxiddin Primov , Nilufar Rizayeva

Maqolada raqamli platformalardan foydalanishda yuzaga keladigan xatarlar va ularning iqtisodiyot, xavfsizlik hamda ijtimoiy hayotga ta’siri yoritilgan. Raqamli iqtisodiyotning rivojlanishi rivojlangan va rivojlanayotgan mamlakatlarda qanday farq qilishi, uning statistik jihatdan baholanishidagi muammolar tahlil qilingan. Shuningdek, raqamli platformalarda yuzaga keladigan xavflar – ijtimoiy muhit xatarlaridan tortib, moliyaviy firibgarliklar, kiberjinoyatlar, psixologik salbiy ta’sirlar va algoritmik manipulyatsiyalargacha batafsil ko‘rib chiqilgan. O‘zbekiston sharoitida elektron tijoratni rivojlantirish uchun zarur chora-tadbirlar, mavjud to‘siqlar va xalqaro tajriba asosida amalga oshirilishi kerak bo‘lgan vazifalar ham ko‘rsatib o‘tilgan. Internetdagi keng tarqalgan firibgarlik turlari va ularning real hayotdagi misollari orqali foydalanuvchilarni ogohlikka chaqirish asosiy e’tiborda turadi.

04/30/2025
  • PDF
196-201 67 70
ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Элбек Aхмедов

Ушбу мақолада Ўзбекистонда солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш бўйича потенциал стратегия ва ёндашувлар ёритилади. Солиқ маъмуриятчилигини модернизация қилиш учун кенг қамровли рақамли трансформация стратегиясини амалга ошириш. Солиқ тўловчиларга декларация топшириш, тўловларни амалга ошириш ва солиқ маълумотларидан қулай фойдаланиш имконини берувчи қулай онлайн порталлар ва мобил иловаларни ишлаб чиқиш. Солиқ мажбуриятлари, имтиёзлар ва муддатлар тўғрисида хабардорликни ошириш учун солиқ тўловчиларни ўқитиш кампанияларини бошлаш. Солиқ тартиб-қоидалари ва шаклларини соддалаштириш, уларни соддалаштириш ва солиқ тўловчилар қулайлик яратиш. Айниқса, кичик бизнес ва якка тартибдаги солиқ тўловчилар учун солиққа тортиш талабларини соддалаштириш ўрганиб чиқилади. Солиқ тўловчиларга солиқларни ҳисоблаш ва қайтариш бўйича аниқ тушунтиришлар бериш орқали солиқ жараёнларида шаффофликни ошириш ҳамда солиқ органларининг солиқ тўловчиларга самарали хизмат кўрсатишини таъминлаш учун уларни ўқитиш ва салоҳиятини оширишга сармоя киритиш. Ўзбекистонда солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш қонунчиликни ихтиёрий бажаришни рағбатлантириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини камайтириш ва ижобий ишбилармонлик муҳитини рағбатлантириш учун муҳим аҳамиятга эга.

09/29/2023
  • PDF
84-89 100 87
MUSTAQIL DAVLATLAR HAMDO‘STLIGI DOIRASIDA RAQAMLI TRANSFORMATSIYANING RIVOJLANISH YO‘LLARI
Xulkar Karimova

Ushbu maqolada fintex xizmatlarining global moliyaviy bozorlaridagi o‘rni, ularning rivojlanish tendensiyalari hamda xalqaro tajribalar asosida shakllanayotgan innovatsion yechimlar tahlil qilingan. Muallif fintex texnologiyalarining zamonaviy raqamli iqtisodiyotdagi o‘rni, ularning mintaqaviy xususiyatlari (Shimoliy Amerika, Yevropa, Osiyo-Tinch okeani, LAMEA) va ilg‘or kompaniyalar (PayPal, Stripe, Revolut, Ant Group) faoliyati orqali sohaga bo‘lgan talabning oshib borayotganini yoritadi. Statistika va tadqiqot natijalari asosida fintex xizmatlarining tezkorlik, xarajatlarning kamayishi, inklyuzivlik va innovatsion mahsulotlar taklifi kabi afzalliklari ajratib ko‘rsatiladi. Xulosa qismida esa fintex sohasining istiqbollari, texnologik innovatsiyalar va davlat regulyatorlari o‘rtasidagi hamkorlik zarurligi ta’kidlanadi.

08/29/2025
  • PDF
72-76 66 28
QISHLOQ TURIZMINI RIVOJLANTIRISHDA ZAMONAVIY TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISH
Dilorom Xudaynazarova

Maqolada Markaziy Osiyo mamlakatlarida qishloq turizmini rivojlantirishda zamonaviy texnologiyalarning o‘rni ko‘rib chiqiladi. Asosiy e’tibor infratuzilmani raqamlashtirish, onlayn xizmatlarni joriy etish, elektron vizalar, bron qilish tizimlari, raqamli marketing hamda ekologik barqaror texnologiyalarga qaratilgan. Mintaqaning besh davlati (Qozog‘iston, O‘zbekiston, Qirg‘iziston, Tojikiston va Turkmaniston) bo‘yicha taqqoslama tahlil o‘tkazildi, unda raqamli loyihalar soni, e-Visa va vizasiz rejim qamrovi hamda turizmga kiritilgan investitsiyalar miqdori ko‘rsatildi. Tadqiqot natijalari texnologiyalarni joriy etish infratuzilma, kadrlar va moliyalashtirishdagi to‘siqlarni yеngib o‘tishga yordam berishini, shuningdek qishloq hududlarini barqaror rivojlantirish uchun yangi imkoniyatlar yaratishini ko‘rsatadi.

10/31/2025
  • PDF (Russian)
223-231 38 27
O‘ZBEKISTON SOLIQ TIZIMINING RAQAMLASHTIRILISHI: YUTUQLAR VA MUAMMOLAR
Feruza Jumaniyazova

Ushbu maqolada O‘zbekiston soliq tizimining raqamli texnologiyalar asosida modernizatsiya qilinishi jarayoni har tomonlama tahlil qilinadi. Raqamlashtirishning mohiyati, soliq ma’muriyati samaradorligini oshirishdagi o‘rni hamda davlat boshqaruvi tizimida tutgan o‘ziga xos strategik ahamiyati ochib beriladi. Shuningdek, raqamli islohotlarning amaliy natijalari sifatida elektron hujjat almashinuvi tizimi, onlayn soliq deklaratsiyalarini topshirish platformalari, soliq to‘lovchilar kabineti, axborot xavfsizligi infratuzilmasi, soliq organlari o‘rtasidagi integratsiyalashgan ma’lumotlar bazalari va avtomatlashtirilgan nazorat tizimlari kiritilishi batafsil o‘rganiladi. Bundan tashqari, raqamlashtirish jarayonida uchrayotgan asosiy muammolar hududlar o‘rtasidagi infratuzilma tafovutlari, internet tezligi va texnik ta’minot yetishmovchiligi, aholining va tadbirkorlarning raqamli savodxonlik darajasining pastligi, qonunchilikdagi bo‘shliqlar hamda kiberxavfsizlik xavflari batafsil tahlil etiladi. Raqamli tizimlarni joriy etish jarayonida uchraydigan tashkiliy, iqtisodiy va texnik to‘siqlar bilan birga ushbu muammolarni bartaraf etish bo‘yicha ilmiy asoslangan takliflar ishlab chiqiladi. Maqola natijalarida soliq tizimini modernizatsiya qilish orqali shaffoflikni oshirish, soliq ma’muriyati xarajatlarini qisqartirish, inson omiliga bog‘liq xatoliklarni kamaytirish va soliq to‘lovchilarga qulay sharoitlar yaratishning samarali mexanizmlari yoritiladi. Tadqiqot natijalari soliq organlari, iqtisodchi-mutaxassislar, tadbirkorlik subyektlari va raqamlashtirish siyosatini amalga oshirayotgan davlat institutlari uchun amaliy ahamiyatga ega bo‘lishi ko‘zda tutilgan.

11/28/2025
  • PDF
105-111 106 52
IQTISODIYOTNING RAQAMLI TRANSFORMATSIYASI VA UNING OʻZBEKISTONDA ISTEʼMOL BOZORI DINAMIKASIGA TAʼSIRI
Ashirali Abdirashidov

Iqtisodiyotning raqamli transformatsiyasi butun dunyo boʻylab, ayniqsa rivojlanayotgan iqtisodiyotlarda isteʼmol bozori dinamikasini qayta shakllantirishda hal qiluvchi omilga aylandi. Ushbu maqolada iqtisodiyotni raqamlashtirishning Oʻzbekistonda isteʼmol bozorining rivojlanishi va tarkibiy oʻzgarishiga taʼsiri oʻrganiladi. Tadqiqotda elektron tijorat platformalari, raqamli toʻlov tizimlari, onlayn chakana savdo xizmatlari va maʼlumotlarga asoslangan marketing kabi raqamli texnologiyalarning kengayishi isteʼmolchilarning xatti-harakatlarini, bozorga kirish imkoniyatini, raqobatni va samaradorlikni qanday oʻzgartirgani tahlil qilinadi. Tadqiqot natijalari, raqamli transformatsiya bozor shaffofligini oshirishga, tranzaksiya xarajatlarini kamaytirishga, isteʼmolchilar tanlovini kengaytirishga va isteʼmol bozorida kichik va oʻrta korxonalarning rolini oshirishga hissa qoʻshganligini koʻrsatmoqda. Shu bilan birga, tadqiqotda raqamli tengsizlik, infratuzilmadagi kamchiliklar va tartibga solish moslashuvi bilan bogʻliq doimiy muammolar aniqlangan. Maqolada maqsadli siyosat choralari va institutsional islohotlar bilan qoʻllab-quvvatlanadigan barqaror raqamli transformatsiya Oʻzbekistonda raqobatbardosh, inklyuziv va bardoshli isteʼmol bozorini shakllantirish uchun juda muhim degan xulosaga kelish mumkin.

12/29/2025
  • PDF
9-18 21 36
SANOAT KORXONALARI RIVOJLANISHINING ATROF-MUHITGA TA’SIRI
Абдували Исаджанов , Iqbolxon Mansurova

Ushbu maqola sanoat korxonalarining atrof-muhitga ta’sirini baholash bo‘yicha xorijiy tajribalarni o‘rganish, turli metodologiyalar, me’yoriy-huquqiy bazalar va global miqyosda qo‘llaniladigan ilg‘or tajribalarni tahlil qilgan holda sanoat korxonalari rivojlanishining atrof-muhitga ta’sirini baholashning innovatsion usullarini ishlab chiqish bo‘yicha tavsiyalar beradi. Shuningdek Jahon bo‘yicha sanoat va chiqindilarni boshqarish bo‘yicha muhim ko‘rsatkichlar hamda O‘zbekistonda sanoat korxonalaridan atmosferaga chiqarilgan ifloslantiruvchi moddalarning yillar kesimida statistik ma’lumotlari tahlil qilingan. O‘zbekistondagi sanoat korxonalarining ekologik ta’sirini kamaytirish jarayonida bir qator tizimli muammolar va ularni bartaraf etish bo‘yicha tavsiyalar keltirilgan.

12/29/2025
  • PDF (English)
99-109 24 19
XIZMAT KO‘RSATISH SOHALARINI RAQAMLASHTIRISH VA KORRUPSIYADAN HOLI TIZIMGA AYLANTIRISHNING USTUVOR YO‘NALISHLARI
Vasila Usmonova

Ushbu maqolada O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatish sohalarini raqamlashtirish jarayonlari, ularning samaradorlikka ta’siri va korrupsiyani kamaytirishdagi roli tahlil qilingan. Raqamli texnologiyalarni joriy etish orqali byurokratik to‘siqlarni kamaytirish, xizmat sifati va tezkorligini oshirish, shuningdek, ochiqlik va shaffoflikni ta’minlash orqali korrupsiya xavfini minimallashtirish imkoniyatlari ko‘rib chiqilgan. Mamlakatda so‘nggi yillarda amalga oshirilayotgan islohotlar, elektron hukumat tizimi, onlayn xizmatlar va “aqlli” yechimlar misolida tahliliy yondashuv asosida tavsiyalar ishlab chiqilgan.

05/30/2025
  • PDF
222-227 83 35
1 - 20 from 20

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer