Мазкур мақолада республикамизда сўнги йилларда мамлакатда солиқ ва молия соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида солиқ маъмурчилигининг самарадорлиги, шаффофлиги ва соддалигини ошириш, шунингдек, инвестиция ва иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Ушбу мақола мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида ишлаб чиқарилаётган замонавий телекоммуникация ускуналари, компьютер техникаси, жаҳонга машҳур матолар, улардан тайёрланаётган кийим-кечакларнинг ташқи иқтисодий фаолияти, хусусан ташқи савдо саҳосида амалга оширилаётган баъзи бир ишлар кўлами ёритилган.
Ушбу тадқиқот ишида солиқ таҳлилида қўлланиладиган мавжуд методлар, жумладан, иқтисодий моделлар, эмпирик усуллар, қиёсий тадқиқотлар ва солиқ қонунчилигига риоя қилиш бўйича тадқиқотлар ҳақида умумий маълумот берилган. Ушбу методологиянинг кучли томонлари, чекловлари ва қўлланилишини ўрганиш орқали ушбу тадқиқот солиқлар ва иқтисодий натижалар ўртасидаги мураккаб муносабатларни чуқурроқ тушунишга ёрдам беради
Ушбу мақола бугунги кунда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган мақсадли дастурлар изчил амалга оширилганлиги ва мамлакат иқтисодиёти ўсиш суръатларини жадаллаштиришда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар орқали аҳоли эҳтиёжларини қондириш, уларнинг даромадларини ошириш масалаларини ҳал этиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган.
Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишни янги босқичга чиқариш, аҳолининг солиқ маъмурчилиги бўйича саводхонлигини янада ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тенг рақобат шароитини яратиш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ҳамда яширин иқтисодиётни жиловлашда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини рағбатлантиришга асосланган маъмурчиликни такомиллаштириш ёритилган. Бундан ташқари, республикамизда сўнгги йилларда мамлакатда солиқ ва молия соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар таҳлил қилинган. Шу билан бирга, соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Ўзбекистон Республикасида аҳоли омонатларининг жозибадорлигини ошириш, банк тизимига ишончни мустаҳкамлаш ва омонатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тадқиқот натижалари баён этилган. Тадқиқотда тижорат банклари фаолияти, қонунчилик базаси ва халқаро тажриба чуқур таҳлил қилинди. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Германия, Сингапур ва Жанубий Корея каби мамлакатлардаги омонатларни кафолатлаш тизими Ўзбекистон шароитига мос равишда таққосланди. Жадаллашган рақамлаштириш жараёнлари ва автоматлаштирилган қайтариш тизимлари омонатчиларнинг банк тизимига бўлган ишончини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Тадқиқот натижалари асосида омонатларни қайтариш муддатини қисқартириш, рақамли хизматларни кенгайтириш, кафолатланган лимитни ошириш ва маркетинг стратегияларини ривожлантириш каби тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу тадбирлар Ўзбекистон банк тизимининг барқарорлигини ошириш ва халқаро молия бозорлари билан интеграция жараёнини тезлаштириш учун замин яратади.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда туризм соҳаси ва йўл инфратузилмасининг ривожланиши ўртасидаги муносабатлар таҳлил қилинади. Шунингдек, мақолада йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар тадқиқ этилди. Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш борасида таклиф ва тавсиялар берилди
Мақолада иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий иқтисодиётнинг тармоқ таркибини ўзгаришига асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари бўйича хамда технологик, тармоқ таркиби билан боғлиқ бўлган инвестицион механизмнинг таъсири тадқиқ этилган