Мақолада саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштиришнинг замонавий усуллари ва стратегиялари кўриб чиқилган. Иқтисодий асосланган буюртма ҳажми (EOQ) модели ва "Тўғри вақтда" (JIT) тизимининг жорий қилиниши орқали харажатларни сезиларли даражада камайтириш ва захираларни бошқариш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, рақамлаштириш ва автоматлаштиришнинг ишлаб чиқариш тизимларининг мослашувчанлиги ва адаптивлигига таъсири таҳлил қилинган. Глобал рақобат шароитида ишлаб чиқариш жараёнларини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар тақдим этилган.
Ушбу мақолада сўнгги қўшилган маҳсулот, иқтисодий ресурслар сарфи ҳисобига олинган ўртача натижа, ресурсларни тармоққа киритишнинг жозибадорлик даражаси, кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви жараёнлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик фаолиятида ихтисослашув жараёнлари самарадорлиги баҳоланган ва уни ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада Хитой енгил саноатининг ривожланиш жараёнлари, унинг афзалликлари, кийим-кечак, тўқимачилик саноатининг ривожланиш тенденцияларини ўсиши, капитал сиғимининг ошиши ва бозор консалидациялашувининг бошланиши, ишлаб чиқаришнинг автоматлашуви ва самарадорлигининг ўсиши, ҳалқаро бозорлар томонидан рақобатнинг кучайиши бу ҳам тармоқдаги ўзаро муносабатларни характерли ва таркибий тузилмасининг ўзгаришлари ўрганиб чиқилган .Ўзбекистонга мос жиҳатлари таҳлил қилинган ва асослаб берилган.
Мақолада ҳудудий қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг замонавий назарий, услубий ва амалий жиҳатлари кўриб чиқилган. Қишлоқ хўжалигида самарали ишлаб чиқариш ва бозор муносабатларининг қонуниятлари ва тамойиллари очиб берилган, асосий кўрсаткичларни иқтисодий-статистик таҳлил қилиш асосида ҳудудий қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тенденциялари баён этилган. Шунингдек, ҳудуддаги ўзгаришларнинг аниқланган тенденцияларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишларига эътибор қаратилган. Иқтисодиётни модернизациялаш босқичида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг йўналишлари ва механизмини шакллантириш бўйича таклифлар берилган.
Мазкур мақолада ғаллачиликк қуйи тармоғининг самадорлиги масалаларини тадқиқ қилиш асосида унга таъсир кўрсатувчи омиллар туркумланган, уларнинг ғаллачилик кластерларини ташкил этишга таъсири баҳоланган, кластер тизимида ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнлари босқичларининг алгоритми шакллантирилган. Шунингдек, ғаллачилик кластерлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар берилган