• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

Natijalar topildi: {$count}.
БАҲОЛОВЧИЛАР РЕЙТИНГИНИ БАҲОЛАШ ВА РЭНКИНГИНИ АНИҚЛАШ АСОСИДА УЛАРНИНГ БАҲОЛАШ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИДАГИ ҲАЛОЛ РАҚОБАТБАРДОШЛИЛИГИ ОШИРИЛИШИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ
Гиёс Ташпулатов

Янги Ўзбекистонда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” ва “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиялари доирасида ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичида баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу мақолада баҳоловчилар рейтингини баҳолаш ва уларнинг рэнкингини аниқлаш орқали баҳолаш хизматлари бозори (БХБ)да ҳалол ва соғлом рақобат муҳитини шакллантириш масалалари таҳлил қилинган. Рейтинг тизими орқали шаффофликни таъминлаш, мижозлар ишончини мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатишда сифатни ошириш ҳамда умумий рақобатбардошликни юксалтириш имкониятлари очиб берилган. Мақолада халқаро тажрибалар таҳлили асосида миллий амалиётда жорий этилиши мумкин бўлган самарали ёндашувлар, баҳоловчиларни рейтинглаш мезонлари, баҳолаш услублари ва уларнинг натижалари муҳокама қилинган. Шунингдек, тизимни амалиётга жорий этишда учраши мумкин бўлган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

04/30/2025
  • PDF
366-376 80 42
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ҲУДУДИЙ НОМУТАНОСИБЛИКЛАРНИНГ ЧУҚУРЛАШУВИНИ КЎРСАТУВЧИ ОМИЛ СИФАТИДА ЯЛПИ ҲУДУДИЙ МАҲСУЛОТ ДИНАМИКАСИ
Гайрат Ташматов

Мақолада Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича 2010-2024 йиллар давомидаги ялпи ҳудудий маҳсулот ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг ўзгариш динамикаси ҳар томонлама таҳлил этилган. Статистик маълумотларга таяниб, ҳудудий табақаланишнинг чуқурлашуви бўйича барқарор тенденциялар аниқланди: аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг вариация Мақолада Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича 2010-2024 йиллар давомидаги ялпи ҳудудий маҳсулот ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг ўзгариш динамикаси ҳар томонлама таҳлил этилган. Статистик маълумотларга таяниб, ҳудудий табақаланишнинг чуқурлашуви бўйича барқарор тенденциялар аниқланди: аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг вариация коэффициенти 42,9 фоиздан 70,7 фоизгача кўтарилиб, халқаро ташкилотлар белгилаган 50 фоизлик танқидий чегарадан ошиб кетди. Энг ривожланган ва энг кам ривожланган ҳудудлар ўртасидаги тафовут 3,0 баробардан 5,8 баробаргача кенгайди. Минтақавий қутбланиш жараёнларининг уч босқичли даври аниқланди: ривожланиш йўналишларининг мўътадил фарқланиши (2010-2016), ислоҳотлар даврида фаол қутбланишнинг бошланиши (2017-2020) ва номутаносибликларнинг кескин кучайиши (2021-2024). Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича уч гуруҳга ажратилиб, кластерлаштириш амалга оширилди: юқори ривожланган (Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти), ўртача ривожланган (саккизта вилоят) ва паст ривожланган (тўртта ҳудуд). Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ўрганилган давр мобайнида бирорта ҳам минтақанинг бир кластердан бошқасига ўтиш ҳолати кузатилмаган, бу эса минтақавий номутаносибликларнинг тизимли хусусиятга эга эканлигини англатади. Тадқиқот натижалари минтақавий сиёсатга бўлган ёндашувларни тубдан қайта кўриб чиқиш ва республиканинг ҳудудий ривожланиши учун кенг қамровли концепция ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда.

11/28/2025
  • PDF (Russian)
387-393 57 0
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА АҲОЛИ ОМОНАТЛАРИНИНГ ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Зохид Хакимов

Ўзбекистон Республикасида аҳоли омонатларининг жозибадорлигини ошириш, банк тизимига ишончни мустаҳкамлаш ва омонатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тадқиқот натижалари баён этилган. Тадқиқотда тижорат банклари фаолияти, қонунчилик базаси ва халқаро тажриба чуқур таҳлил қилинди. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Германия, Сингапур ва Жанубий Корея каби мамлакатлардаги омонатларни кафолатлаш тизими Ўзбекистон шароитига мос равишда таққосланди. Жадаллашган рақамлаштириш жараёнлари ва автоматлаштирилган қайтариш тизимлари омонатчиларнинг банк тизимига бўлган ишончини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Тадқиқот натижалари асосида омонатларни қайтариш муддатини қисқартириш, рақамли хизматларни кенгайтириш, кафолатланган лимитни ошириш ва маркетинг стратегияларини ривожлантириш каби тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу тадбирлар Ўзбекистон банк тизимининг барқарорлигини ошириш ва халқаро молия бозорлари билан интеграция жараёнини тезлаштириш учун замин яратади.

12/13/2024
  • PDF
675-681 133 81
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БЎЙИЧА ДАРОМАДЛАРНИ ТЎЛАШНИНГ МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИНИНГ БОЗОР ЛИКВИДЛИГИГА ТАЪСИРИ: ЎЗБЕКИСТОН МИСОЛИДА ЭМПИРИК ТАДҚИҚОТ
Сарвар Режаббаев, Ойдин Валиева

Ушбу тадқиқотда 2024 йил июнь ойида тасдиқланган қимматли қоғозлардан даромадлар тўловларининг янги тартиби Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори ликвидлигига қандай таъсир кўрсатиши кўриб чиқилади. 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги ва август ойидаги биржа фаолияти маълумотларидан фойдаланган ҳолда бозорнинг ҳозирги ҳолати баҳоланди ва янги тартибга солиш тизими шароитидаги ўзгаришлар бўйича прогноз яратилди. Тадқиқотда янги тартибнинг асосий жиҳатлари, яъни тўловларни Марказий депозитарий орқали марказлаштириш ва инвестиция воситачиларининг иштирок этиши таҳлил қилинди. Янги тартибни жорий этиш тўловларни тезлатиш ва операциявий хатарларни камайтириш ҳисобига ликвидликни оширишга ёрдам бериши мумкинлиги аниқланди. Бироқ, дастлабки босқичда вақтинчалик операциявий кечикишлар юзага келиши мумкин, бу бозор фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Тадқиқот ликвидликка таъсир кўрсатувчи тартибга солувчи ўзгаришларнинг ривожланган ва ривожланаётган бозорлардаги таъсирини ўрганиш бўйича мавжуд ишларни таҳлил қилишга асосланади. Илгари олиб борилган тадқиқотлардан фарқли ўлароқ, ушбу иш янги регламент жорий этилгандан кейинги қисқа муддатли ўзгаришларга урғу беради ва Ўзбекистон бозори хусусиятларини ҳисобга олади. Хулосада ликвидликни ошириш учун тўлов тизимини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар берилган.

10/31/2024
  • PDF (Russian)
416-424 67 41
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ: УНИ АНИҚЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Фарангиз Эргашева

Ушбу мақола Ўзбекистон шароитида суғурта компаниялари молиявий барқарорлигининг иқтисодий моҳиятини ўрганишга бағишланган. Ўзбекистон суғурта бозорига хос бўлган молиявий барқарорликни аниқлашнинг турли жиҳатларига алоҳида еътибор қаратилмоқда. Тадқиқот жорий маълумотлар ва адабиётлар манбаларини таҳлил қилиш, шунингдек суғурта соҳасидаги мутахассисларнинг тажрибасига асосланган.

01/31/2024
  • PDF (Russian)
579-585 105 87
ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС КОРХОНАЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛАЁТГАН РАҚАМЛИ МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯЛАРИ
Шахло Марипова

Рақамли маркетинг бутун дунё бўйлаб кичик корхоналарнинг рақобатбардошлиги ва ўсишини белгилаб берувчи асосий омиллардан бирига айланди. Ўзбекистонда рақамли технологияларнинг жадал жорий этилиши, интернет қамровининг кенгайиши ҳамда ижтимоий тармоқлар оммалашувининг ортиши маркетинг соҳасида туб ўзгаришларга олиб келди. Кичик ва ўрта бизнес субъектлари (КЎБ) маҳсулотларини тарғиб қилиш, мижозлар билан алоқа ўрнатиш ва бозор қамровини кенгайтириш мақсадида рақамли воситалардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда. Ушбу тадқиқот Ўзбекистондаги кичик бизнес корхоналари томонидан қўлланилаётган асосий рақамли маркетинг стратегияларини таҳлил қилади ҳамда уларнинг бизнес самарадорлигини оширишдаги таъсирини баҳолайди. Тадқиқот сифат усулига асосланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасига оид илмий мақолалар, соҳавий ҳисоботлар ва рақамли маркетинг бўйича тадқиқотлар таҳлилини ўз ичига олади. Натижалар шуни кўрсатадики, ижтимоий тармоқларда маркетинг, қидирув тизимларини оптималлаштириш (SEO), инфлюенсер маркетинг ва электрон тижорат платформалари Ўзбекистондаги КЎБ томонидан энг кенг қўлланилаётган стратегиялар ҳисобланади. Шунга қарамасдан, рақамли маркетинг кенг тарқалган бўлса-да, кўплаб кичик корхоналар рақамли саводхонлик, молиявий ресурслар ва стратегик режалаштириш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Тадқиқот хулосасига кўра, рақамли кўникмаларни ошириш, таҳлил воситаларига сармоя киритиш ва интеграциялашган маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш Ўзбекистон бозорида КЎБ рақобатбардошлигини сезиларли даражада ошириши мумкин.

03/31/2026
  • PDF
369-375 25 10
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ЗАМОНАВИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ ТРАНСФОРМАЦИЯСИНИНГ СТРУКТУРАВИЙ ОМИЛИ СИФАТИДА
Гyлнopa Шaдиeвa

Мақолада сунъий интеллект (СИ) технологияларининг хизмат кўрсатиш соҳасини трансформация қилиш ва унинг самарадорлигини оширишдаги амалий аҳамияти глобал ва миллий даражада кўриб чиқилди. Халқаро тадқиқотлар ва статистик маълумотлар таҳлили асосида СИ жараёнларни автоматлаштириш, бизнес-моделларни оптималлаштириш ҳамда мижозлар тажрибасини персоналлаштиришга хизмат қилиши кўрсатиб берилган. Ўзбекистон тажрибасига алоҳида эътибор қаратилиб, мамлакатда СИни жорий этиш «Рақамли Ўзбекистон – 2030» давлат дастурининг асосий йўналишларидан бири сифатида баҳоланди. Ишда СИнинг банк сектори, тиббиёт, таълим ва туризм соҳаларига муваффақиятли интеграция қилинган мисоллари ёритилган, шунингдек, институционал муаммолар ва келгусидаги ривожланиш истиқболлари белгиланган.

02/27/2026
  • PDF (Russian)
303-308 53 17
ЎЗБЕКИСТОНДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА ТАҲЛИЛНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАЖРИБАСИ
Шахноза Тожибоева

Мазкур мақола Ўзбекистон Республикасида молиявий ҳисоботнинг халқаро МҲХС стандартларига мос таҳлилни амалга ошириш жараёнлари ва масалаларига бағишланган. Жаҳон мамлакатларининг иқтисодий интеграциясида мазкур стандартларнинг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Улардан фойдаланиш таҳлил жараёнида қўлланиладиган молиявий ҳисоботнинг шаффофлиги ва ишончлилигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини халқаро молия бозорларига интеграциясини, инвесторларни сифатли таҳлилий маълумотлар билан таъминлаш имконини беради. Мақолада мазкур жараёнларни амалга оширишда Ўзбекистон тажрибаси, асосий масалалар ва амалий тадбирлар тадқиқ қилинган.

01/30/2026
  • PDF
306-319 39 24
ҲАМКОРЛИКНИНГ СЕЗГИР СОҲАЛАРИ УЧУН ИНТЕГРАЦИЯ МЕХАНИЗМЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ
Бахтиер Исламов , Никита Пыжиков , Нигора Талипова , Муниса Турдибаева

Мақолада Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг сезгир соҳаларида интеграция механизмларидан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари ва самарадорлиги кўриб чиқилган. Асосий эътибор томонларнинг манфаатларини мувофиқлаштириш ва тартибга солишда махсус ёндашувни талаб қиладиган йўналишларни таҳлил қилишга қаратилган. Буларга савдо-иқтисодий, энергетика ва миграция соҳалари киради. Амалдаги интеграция воситалари баҳоланиб, уларнинг самарадорлигини чекловчи институционал ва ташкилий тўсиқлар аниқланган. Хусусан, Евроосиё интеграция жараёнлари шароитида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш салоҳиятига ва ўзаро иқтисодий фойдани оширишга кўмаклашадиган ўзаро таъсирнинг оптимал моделларини излашга алоҳида эътибор қаратилган. Олинган хулосалар ва тавсиялар Россия–Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш стратегияларини шакллантиришда ва минтақада интеграция сиёсатини такомиллаштиришда қўлланилиши мумкин.

08/29/2025
  • PDF (Russian)
196-208 113 74
ЎЗБЕКИСТОН СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИДАГИ МАВЖУД МУАММОЛАР ВА КАМЧИЛИКЛАР
Фаррух Бабаев

Мақолада Ўзбекистон солиқ маъмуриятчилигидаги ўзига хосликлар ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, 2020–2024 йиллар давомида турли солиқлар бўйича тушумлар таҳлил қилиниб, ҳолат иқтисодий баҳоланган. Солиқ маъмуриятчилигини бугунги ҳолатини тубдан ислоҳ қилишда рақамлаштиришнинг аҳамиятига тўхталиб, идоралараро “ягона ойна” тизими концепцияси ва унинг афзалликлари очиб берилган.

04/30/2025
  • PDF
288-296 76 56
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БАНК ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ МАСАЛАЛАРИ
Ойбек Ортиқов

Банк хизматлари бозорини бевосита ёки билвосита тартибга солиш юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар олдини олиш ва уни минималлаштиришга хизмат қилади. Банк хизматлари бозорини Марказий банк томонидан тартибга солиш ва уни назорат қилиниши, мамлакатда банклараро рақобатни ривожлантириб қолмасдан, балки банк хизматларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ошишига замин яратилади. Шу жиҳатдан, Ўзбекистон Республикасида банк хизматлари бозорининг тартибга солиш амалиётларини тадқиқ этиш ва уни такомиллаштириш банк тизимининг барқарор ривожланиш омили ҳисобланади. Мазкур мақолада, Ўзбекистон Республикаси банк хизматлари бозорини тартибга солиш масалалари тадқиқ этилган ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилган.

06/30/2024
  • PDF
392-402 118 53
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХОРИЖДА КРЕАТИВ ИҚТИСОДИЁТ СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Ойбек Дусмухамедов

Мақолада креатив иқтисодиёт тушунчаси ва унинг таркибига кирувчи тармоқлар юзасидан хорижий олимларнинг ёндашувлари баён этилган. Креатив иқтисодиётнинг асосий тармоқлари бўйича Америка ва Британия ёндашувлари қиёсланган. 1900-2008 йилларда АҚШ меҳнат синфлари таркибида креатив меҳнат синфининг ривожланиш тенденциялари ўрганилган. Буюк Британия услубиёти асосида Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожланиш ҳолати, унинг таркибига кирувчи тармоқлар ҳамда ходимлари сони кесимида таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

06/30/2024
  • PDF
321-329 220 74
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА ТРАНСПОРТ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Аброр Кучаров, Нилюфар Набиева, Сухроб Иброгимов, Бехруз Холмуминов

Ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб давлатлари каби Ўзбекистон ҳам транспорт логистикасини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Ўзбекистон Республикаси географик жиҳатдан Марказий Осиёнинг марказида жойлашганлиги мамлакатга ушбу минтақа орқали ўтган транспорт коридорлари имкониятларидан самарали фойдаланиш имконини беради

03/30/2024
  • PDF
336-347 93 100
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ СИЁСАТИДА БИЛВОСИТА СОЛИҚЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ
Шуҳрат Гаффоров

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатида билвосита солиқларнинг ўрни асосланган. Амалиётдан олинган маълумотларни таҳлили асосида солиқ тушумларида бевосита, билвосита, ресурс тўловлари ва мулк солиқларининг улушларини оптималлаштириш бўйича хулоса ва таклифлар берилган.

05/31/2023
  • PDF
111-118 134 51
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТГА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Жўрабек Жамолов , Шавкат Файзиев

Мақолада Ўзбекистон республикаси ҳудудидаги эркин иқтисодий зоналарга (ЭИЗ) сармоя киритиш истиқболлари кўриб чиқилади. Эркин иқтисодий зоналар муҳандислик коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирларига ажратилиши белгиланган маблағлар кўрсатилган. Бугунги кунда мамлакатимиздан фаолият олиб бораётган эркин иқтисодий зоналар сони, уларда амалган оширилаётган лойиҳалар ва яратилган янги иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилган. Асосий капиталга инвестициялар прогнози ва кўрсаткичлари ва уларнинг таҳлили келтирилган.

03/31/2026
  • PDF
319-330 18 12
ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАСИ ВА УНИ ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА ҚЎЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Фаррух Шаназаров

Мазкур мақолада ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг хорижий тажрибаси илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Жаҳон амалиётида шаклланган ижтимоий хизматлар моделлари, хусусан Скандинавия мамлакатларида қўлланилаётган универсал ижтимоий хизматлар тизими институционал тузилиши, молиялаштириш механизмлари ва ижтимоий самарадорлик нуқтаи назаридан ўрганилган. Тадқиқот жараёнида ижтимоий хизматларни инсон капиталига қаратилган узоқ муддатли инвестиция сифатида талқин қилишнинг назарий ва амалий асослари очиб берилган. Олинган натижалар асосида хорижий тажрибанинг Ўзбекистон шароитига мослаштирилган ҳолда қўллаш имкониятлари баҳоланиб, ижтимоий хизматлар тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқилган.

01/30/2026
  • PDF
320-328 37 21
КОРХОНА АСОСИЙ ВОСИТАЛАРИ ТАРКИБИДАГИ РАҚАМЛИ АКТИВЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ МУАММОЛАРИ
Зухра Отакузиева, Мадина Хайдарова

В статье исследуются проблемы идентификации и учета цифровых активов в составе основных средств предприятия. Проанализированы критерии классификации основных средств с цифровыми компонентами. Изучено применение требований НСБУ №5 «Основные средства» и НСБУ №7 «Нематериальные активы» к цифровым активам. На основе международного опыта разработаны рекомендации по совершенствованию методологии учета цифровых активов

01/30/2026
  • PDF (Russian)
294-305 51 23
ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАЛАРИ ТИЗИМИДА УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Бозорбой Беркинов

Ўзбекистон маҳаллалари тизимида яшовчи аҳоли уй  хўжаликлари мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Айниқса, уй хўжалигида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси ўсиб бориш тенденциясига эга. Шуларни ҳисобга олиб мақолада уй хўжаликларида деҳқончилик ва чорва маҳсулотлари ишлаб чиқариш истиқболлари эконометрик усуллар орқали прогноз қилинган.

01/30/2026
  • PDF
272-279 49 20
СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ БАҲОЛАШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Жахонгир Урмонов

Мазкур мақолада солиқ имтиёзларининг иқтисодий самарадорлигини назарий ва амалий жиҳатдан қайта кўриб чиқилган, халқаро тажриба асосида уларнинг ижобий ва салбий таъсир механизмларини таҳлил қилинган ҳамда Ўзбекистон иқтисодиёти учун илмий асосланган хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

12/29/2025
  • PDF
381-386 44 36
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ERP ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ ТАЖРИБАСИ: ХАЛҚАРО КОМПАНИЯЛАРДА SAP ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Зухра Отакузиева, Жамшид Неъматов

Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида ERP (Enterprise Resource Planning) тизимларини жорий этиш бўйича халқаро тажриба таҳлил қилинган. Бизнес-жараёнларни интеграциялашнинг энг ривожланган ечимларидан бири сифатида SAP технологик экотизимининг роли кўриб чиқилади. Саноат ва нефт-газ соҳаларида SAP S/4HANA платформасини қўллаш самарадорлигини белгилаб берувчи асосий омиллар аниқланди. Хорижий кейслар асосида ERP лойиҳаларининг муваффақиятли амалга оширилишига таъсир этувчи қонуниятлар, чекловлар ва таваккалчиликлар таҳлил қилинди ҳамда рақамли трансформация босқичида турган компаниялар учун услубий тавсиялар ишлаб чиқилди.

12/29/2025
  • PDF
355-365 41 54
МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАМЛАКАТЛАРИ ЭКСПОРТИ СТРУКТУРАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ВА ЭКСПОРТ МУРАККАБЛИГИ: МАҲСУЛОТ МУРАККАБЛИГИ БЎЙИЧА ТАҚҚОСЛАМА ТАҲЛИЛ
Ибодатхон Адашалиева , Нодира Жаббарова

Сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий тузилмасидаги ўзгаришларни ва жаҳон бозорларига интеграциясини кучайтирмоқда. Ушбу тадқиқот 2017-2024 йилларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг маҳсулот мураккаблик индекси (PCI)ни таҳлил қилади. Натижалар Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонда саноатни босқичма-босқич модернизация қилиш билан мураккаблик ошиб бораётганини, Қирғизистон ва Тожикистонда эса паст қийматли хомашё экспортга таяниш сабаб PCI кўрсаткичлари пасайганини кўрсатди. Маҳсулот мураккаблигини ошириш диверсификация ва барқарор ўсиш учун муҳимдир.

11/28/2025
  • PDF (English)
294-309 61 45
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ: НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАР
Гулнoрa Шaдиевa

Ушбу мақола Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва унинг барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашдаги ўрнига бағишланган. Ривожланишнинг асосий детерминантлари сифатида давлат қўллаб-қувватлаши, инфратузилма даражаси, молиявий ресурсларга етарли имконият ва ишчи кучининг малакаси кўриб чиқилган. Алоҳида эътибор инновациялар ва рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган бўлиб, улар бизнес жараёнларини оптималлаштириш, харажатларни камайтириш ҳамда бозорларни кенгайтиришга хизмат қилади. Олиб борилган таҳлил шуни кўрсатадики, эришилган ижобий натижаларга қарамасдан, соҳа қатор муаммоларга дуч келмоқда: молиялаштириш имкониятларининг чекланганлиги, рақобатнинг юқорилиги ва маъмурий тўсиқлар. Шу билан бирга, бюрократик тартиб таомилларни қисқартириш, солиқ имтиёзлари бериш ва хизматлар экспортини рағбатлантиришга қаратилган давлат ташаббуслари соҳанинг янада ривожланиши  учун қулай шарт-шароит яратмоқда. Хулоса қилиб айтганда, хизмат кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес иқтисодиётга қўшадиган ҳиссасини кенгайтириш бўйича катта салоҳиятга эга, айниқса экспорт ва халқаро бозорларга интеграция орқали. Комплекс чораларни амалга ошириш эса кичик корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш ва Ўзбекистон иқтисодиётининг диверсификациясини таъминлаш имконини беради

09/29/2025
  • PDF (Russian)
456-463 37 12
ЎЗБЕКИСТОНДА ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ ВА ИНФЛЯЦИЯ: МАКРОИҚТИСОДИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ ТАҲЛИЛИ
Анвар Усманов, Угилой Абдулазизова

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яширин иқтисодиёт қайд этилмаган даромадлар, норасмий бандлик ва тартибга солинмаган операциялар йиғиндиси бўлиб, солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсати самарадорлигини пасайтиради ва макроиқтисодий кўрсаткичларни тубдан ўзгартиради. Ушбу мақоланинг мақсади Ўзбекистонда инфляция ва яширин иқтисодиётнинг ҳолатини акс эттирувчи асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикасини таҳлил қилиш ва улар ўртасидаги мумкин бўлган муносабатларни аниқлашдан иборат.

09/29/2025
  • PDF (Russian)
431-445 42 27
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИГА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИГИ ВА УНГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР ТАХЛИЛИ
Джурабек Жамалов

Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишнинг инвестицион жозибадорлиги ва унга таъсир қилувчи омиллар фаолиятига тўхталиб ўтилган. Иқтисодий ўсиш: юқори иқтисодий ўсиш инвесторларни жалб қилади, сабаби у бозорнинг ўсиши ҳамда товарлар ва хизматларга бўлган талабнинг ошишини англатади. Мамлакатнинг сиёсий барқарорлиги: инвесторлар учун хавфларни камайтиришга қаратилган мамлакат ёки минтақадаги барқарор сиёсий вазият ташкил этиш, уларнинг узоқ муддатли истиқболга ишончини оширади. Хорижий инвесторлар учун бериладиган солиқ имтиёзлари ва преференциялар: хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришда давлат инвестицияларини қўллаб-қувватлаш дастурлари, жумладан, солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва кафолатлар ишлатиши муҳимдир. Шунингдек, замонавий шароитларда иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишнинг инвестицион жозибадорлиги ва унга таъсир қилувчи омиллар фаолияти ўрганилган.

09/29/2025
  • PDF
389-400 73 36
ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИГА ИНТЕГРАЦИЯСИ ОРҚАЛИ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Анвар Содиқов

Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий интеграциялашуви орқали экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари таҳлил қилинган. Ҳудудий ҳамкорлик, савдо-инфратузилма ривожи, техник регламентлар ва стандартлар уйғунлиги, чегара ва божхона жараёнларини оптималлаштириш каби омиллар интеграция самарадорлигини белгилаб берувчи асосий йўналишлар сифатида кўриб чиқилган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистон маҳсулотларининг Марказий Осиё бозорларида рақобатбардошлигини ошириш бўйича истиқболли чора-тадбирлар таклиф этилган.

08/29/2025
  • PDF
217-225 79 39
1 - 25 from 191 1 2 3 4 5 6 7 8 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer