Qishloq xo‘jaligi korxonalarining iqtisodiy salohiyatini oshirish, sohada yuqori qo‘shilgan qiymatli mahsulotlar ishlab chiqarishni rivojlantirish orqali mamlakat sanoatini xomashyo, aholini sifatli oziq - ovqat mahsulotlari bilan ta’minlash iqtisodiy islohotlarning hozirgi bosqichida muhim ahamiyat kasb etadi. Shundan kelib chiqqan holda, mazkur maqolada qishloq xo‘jaligi korxonalari iqtisodiy salohiyatini tahlil qilish uslubiyoti tahlil qilinadi.
Ушбу мақолада мамлакатимизда фаолият олиб бораётган корхонaлaрнинг молиявий нaтижaлaрини тaвcифловчи кўрcaткичлaр ҳолaтини тaҳлил қилишгa эътибор қaрaтилган. Молиявий натижалар хўжалик юритувчи субъектнинг фойда ёки зарар шаклида ифодаланган кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосида аниқлаш мумкинлиги тавсифланган.
Ушбу мақолада Хитой енгил саноатининг ривожланиш жараёнлари, унинг афзалликлари, кийим-кечак, тўқимачилик саноатининг ривожланиш тенденцияларини ўсиши, капитал сиғимининг ошиши ва бозор консалидациялашувининг бошланиши, ишлаб чиқаришнинг автоматлашуви ва самарадорлигининг ўсиши, ҳалқаро бозорлар томонидан рақобатнинг кучайиши бу ҳам тармоқдаги ўзаро муносабатларни характерли ва таркибий тузилмасининг ўзгаришлари ўрганиб чиқилган .Ўзбекистонга мос жиҳатлари таҳлил қилинган ва асослаб берилган.
Ушбу мақолада пахта-тўқимачилик кластерларнинг ишлаб чиқариш қувватларининг хозирги холати ва фойдаланиш даражаси, тўқимачилик корхоналарни ишлаб чиқариш қуввватларини оширилишида технологик жихатдан модернизация қилиш, тўлиқ занжирга эга бўлган кластерлар хамда уларнинг ишлаб чиқариш қувватлардан фойдаланиш даражаси бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада ипакчилик саноатининг тарихий келиб чиқиши, унинг иқтисодий ҳиссаси, ҳозирги ҳолати, бозор динамикаси, муаммолари, ривожланиш тенденциялари ва оқибатларини кўриб чиқамиз. Илғор тажрибалар ва тавсиялар орқали биз ипакчилик саноатининг ўтмиши, бугуни ва келажаги ҳақида кенг қамровли тушунча бериш, унинг иқтисодий фаровонлик ва маданий меросини сақлаш сифатидаги аҳамиятини ёритиб беришни мақсад қилганмиз
Мақолада иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бўлган кластерлаштириш жараёнининг назарий таҳлили, кластер ёндашувини амалга оширишда вужудга келадиган асосий муаммолар, қисман хориж тажрибаси тўғрисида сўз юритилади.
Ушбу мақолада “Ўзчармсаноат” уюшмаси таркибидаги чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва моллари, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилот ва корхоналарнинг, ривожланиш йўналишлари ва ўзига хос жиҳатлари баён этилган.
Ушбу мақола бугунги кунда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган мақсадли дастурлар изчил амалга оширилганлиги ва мамлакат иқтисодиёти ўсиш суръатларини жадаллаштиришда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар орқали аҳоли эҳтиёжларини қондириш, уларнинг даромадларини ошириш масалаларини ҳал этиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг етакчи тармоқларидан бири бўлган тўқимачилик саноатини стратегик ривожлантиришда инвестициялар жозибадорлиги ва уни бошқаришнинг услубий жиҳатлари чуқур таҳлил этилган ҳамда бу масала бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Бугунги кунда республикамизда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер сиёсатини амалга оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Дастлабки кластерлар пахтачилик мажмуасида ташкил этилган. Мақолада қўшилган қийматни максималлаштириш мақсад функциясини ишлаб чиқиш ва ечимини топиш асосида пахта-тўқимачилик кластерларни ташкил этиш самарадорлигини оптималлаштиришнинг самарали вариантини танлаш танлаш масаласи ўрганилган ва натижалар асосида газламадан тайёр тикув маҳсулотлари ёки трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш (тайёр тикув ёки трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш) варианти бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакли қўшимча қиймат яратишда энг самаралиси эканлиги асосланган.