Мазкур мақола мамлакатимизда фаолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар билан боғлиқ муносабатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг назарий асосларига бағишланади. Хўжалик юритувчи субъектлардаги товар-моддий захираларнинг турлари, уларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишда бухгалтернинг асосий вазифалари, шунингдек, инвентаризация ҳолати ҳамда уларнинг сақланиши устидан ички назоратнинг ўрнатилганлиги бўйича фиклар ёритиб берилган. Ушбу вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда бирламчи бухгалтерия маълумотларидан, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларидан фойдаланиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган. Бу эса хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар ҳисобини ташкил этишдаги бир қанча муаммоларни бартараф этиб, молиявий ҳисобот маълумотларининг ҳаққонийлик даражасини оиширишга хизмат қилади.
Ушбу мақолада солиқ қарзларини самарали йиғиш барқарор молиявий муҳитни сақлаш ва давлат даромадларини таъминлаш учун жуда муҳимдир. Солиқ органларида солиқ қарзларини ундириш механизмини такомиллаштириш стратегиясини ўрганади. Мавжуд амалиётларни, ҳуқуқий асосларни ва технологик ечимларни ўрганиб чиқиб, ушбу тадқиқот солиқ мажбуриятларини тиклашни такомиллаштиришнинг самарали усулларини таклиф қилишга қаратилган. Бундан ташқари, адолатга бўлган ишонч ва идрокни шакллантириш ва самарали мажбурлов чораларини қўллаш ҳам мувофиқликни ошириши муносабатларни ривожлантириш тенденцияларини назарий ва амалий жиҳатлар ёритиб берилган.