• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
МАМЛАКАТИМИЗДА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ВА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИНГ ЎЗИГА ҲОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Акбар Азимов

Мазкур мақолада Мамлакатимизда қўшилган қиймат солиғининг солиққа тортиш маъмурчилиги ўрганлан ҳолда уларни солиқ солишни тартибига солиш, қўшилган қиймат солиғини такомиллаштириш билан ҳам боғлиқдир. Мақолада қўшилган қиймат солиғи базасини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари, уни аниқлашдаги айрим мураккабликлар ва муаммолар таҳлил этилган, солиқ базасининг шакллантиришни такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилади. Бундан ташқари қўшилган қиймат солиғи базасини аниқлаш ва ҳисоблаш юзасидан киритилган ўзгаришлар ва қўшимчаларни қўллаш натижаларга асосланиб тегишли хулосалар шакллантирилган ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

09/29/2023
  • PDF
70-76 73 76
ЁНҒОҚ ЕТИШТИРИШ ВА СОТИШ ҚИЙМАТ ЗАНЖИРИДА ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИ УЛУШИНИ ИҚТИСОДИЙ БАҲОЛАШ
Фарҳод Ахроров, Искандар Юнусов, Умида Сангирова, Ҳумоюн Авезов

Ушбу тадқиқот Самарқанд вилоятида ёнғоқ етиштириш ва сотиш қиймат занжирида иштирок этувчиларнинг даромадлари улушини иқтисодий баҳолашга қаратилган. Бирламчи ва иккиламчи маълумотларга асосланган таҳлиллар орқали ёнғоқчилик саноатининг кучли ва заиф томонлари, имкониятлари ва таҳдидлари аниқланган. Ушбу таҳлиллар асосида қиймат занжирида қўшилган қиймат жараёнларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари ёнғоқ етиштириш, қайта ишлаш ва экспортнинг иқтисодий таъсирини ёритиб, қиймат занжирини такомиллаштириш ва ҳудуднинг глобал бозорларида рақобатбардошлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар беради.

08/30/2024
  • PDF
236-248 69 41
ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ БЎШЛИҒИНИ АНИҚЛАШДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ
Комил Ҳотамов , Жасурбек Юсупов

Ушбу мақолада қўшилган қиймат солиғидаги бўшлиқ, унинг моҳияти, аниқлаш тартиби ва бу борада Ўзбекистон тажрибаси бўйича ўрганишлар ўтказилган. Тадқиқотлар асосида, қўлланилган қўшилган қиймат солиғи бўшлиғини ҳисоблашдаги камчиликни асослаб, хулоса шакллантирилган.

12/27/2024
  • PDF
449-458 71 26
ИНВЕСТИЦИЯВИЙ КЎЧМАС МУЛКНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА ДАВОМИЙ БАҲОЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Юлдуз Рахмонова

Ушбу мақолада 40-сон БҲХС “Инвестициявий кўчмас мулк” стандарти асосида инвестициявий кўчмас мулкни (ИКМ) давомий баҳолаш долзарблиги асосланган. Илмий ишда ИКМнинг моҳияти, бошланғич қийматда баҳолаш ва давомий харажатлар ҳисоби ёритилган. ИКМни бошланғич қиймат модели ва адолатли қиймат моделида баҳолашнинг услубий тартиби амалий мисолларда кўрсатиб берилган. Счётлар режасига 0191 “Инвестициявий кўчмас мулк: ер участкаси”, 0192 “Инвестициявий кўчмас мулк: бино”, 9391 “ИКМ қиймати ошишидан даромад” счётларини киритиш таклиф этилди. Минимал ижара тўловларининг келтирилган қийматида ҳисоблаш тартиби асосланди. Адолатли қийматда баҳолаш моделини қўллаш бўйича айнан ўхшаш (аналогик) сотув методи, даромадларни капитализациялаш методи ва харажатли методларининг мазмун-моҳияти очиб берилди. Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимизда ИКМларни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

10/31/2023
  • PDF
202-214 111 96
ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ САМАРАЛИ МЕХАНИЗМИНИ ЯРАТИШ МАСАЛАЛАРИ ХУСУСИДА
Шоҳруҳ Йўлдошев

Мақолада Янги Ўзбекистон солиқ амалиётида қўшилган қийматни солиққа тортишнинг самарали механизмини яратишнинг зарурлиги, вазифалари,  тизимли муаммолари ва уларни ҳал этиш масалалари тадқиқ этилган. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларида солиқ механизмининг назарий ва услубий мазмунини асослашга муаллифнинг ёндашуви таклиф этилди ва бу солиқнинг муҳим хусусиятларини, унинг қиймати ва омил хусусиятини ва давлат солиқ механизмининг кўп даражали тузилишини аниқлаш имконини берди. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимида қўшилган қийматни солиққа тортишнинг самарали механизмини яратиш имкониятлари тадқиқ этилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.

02/27/2025
  • PDF
301-308 54 30
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИНГ ТАРИХИЙ РИВОЖЛАНИШ ЭВОЛЮЦИЯСИ
Абдумалик Ирматов

Мазкур мақола Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғининг тарихий ривожланиши ва эволюциясига бағишланган бўлиб, унинг жорий этилишидан то бугунгача бўлган тарихий даврни кўриб чиққан. Шунингдек, Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғининг пайдо бўлиши босқичлардаги сабаблар ва унинг иқтисодиётга таъсири бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилган ҳамда мавзу якунида хулоса ва тавсиялар шакллантирилган

04/30/2024
  • PDF
383-391 77 53
ҚЎШИЛГAН ҚИЙМAТ СOЛИҒИНИ УНДИРИШ AМAЛИЁТИНИ ТAКOМИЛЛAШТИРИШНИНГ КOМПЛЕКС-МAҚСAДЛИ ДAСТУРИ ВA ПРOГНOЗИНИ ИШЛAБ ЧИҚИШ
Жонибек Уразматов

Жаҳонда кейинги йилларда қўшилган қиймат солиғини ундириш механизмини такомиллаштириш масалаларга қаратилган илмий изланишларга алоҳида эътибор берилмоқда. Пул-кредит ва бюджет-солиқ сиёсатининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш, солиқ маъмурчилигини бугунги кун талабларига мослаштириш, қўшилган қиймат солиғининг бюджет даромадларини шалланишидаги ўрнини кучайтириш, «узлуксиз қўшилган қиймат занжири»ни вужудга келтириш, даромад ва харажатларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш каби масалалар мазкур мақолада ёритилган.

12/27/2024
  • PDF
410-416 51 26
ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИ ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ГЛОБАЛ ҚИЙМАТ ЗАНЖИРИГА ҚЎШИЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Адхамжон Қодиржонов

Сўнгги йилларда мамлакатда хизматлар экспортини оширишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида туризм салоҳиятини такомиллаштириш ва ундан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизнинг уникал географик жойлашуви, шунингдек, Марказий Осиё минтақасининг маданий, табиий-географик жиҳатдан ўхшаш ва фарқли жиҳатларини инобатга олган ҳолда туристик маҳсулотларни таклиф этишда минтақавий тур пакетларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Глобал қиймат занжири ёрдамида турист харажатларини оптималлаштириш ва унга таклиф этилаётган манзиллар сафини кенгайтириш орқали минтақанинг туристик жозибадорлигини ошириш имкониятлари мавжуд.

01/30/2026
  • PDF
288-293 13 12
ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРНИ ЎРГАНИШ: ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДАН САБОҚЛАР
Абдумалик Ирматов

Мақола қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) қўллаш бўйича илғор тажрибаларни чуқур ўрганишни назарда тутади. Адабиётларни кенг кўламли кўриб чиқилиб, амалий тадқиқотлар таҳлили ва эмпирик далилларни кўриб чиқиш орқали тадқиқот ҚҚС тизимларининг самарадорлигига ҳисса қўшадиган асосий тамойилларни аниқлаш ва тушунтиришга қаратилган. Ушбу тадқиқот натижалари солиқ органлари ва корхоналарга ҚҚСга ёндашувларини оптималлаштиришда йўл-йўриқ кўрсатишга мўлжалланган.

11/30/2023
  • PDF
291-298 81 69
ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ: СОЛИҚ БАЗАСИГА ТУЗАТИШ КИРИТИШ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Комил Ҳотамов

Мазкур мақолада қўшилган қиймат солиғи базасига тузатиш киритиш, жумладан, товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда, битим шартлари ўзгарганда, нархлар ўзгарганида, сотиб олувчи чегирмадан (скидкадан) фойдаланганда, бажарилган ишлардан, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганидаги ҳолатлари бўйича ҳисоб юритишдаги муаммолар таҳлил қилинган ҳамда унинг ечимига қаратилган таклифлар шакллантирилган.

11/30/2023
  • PDF
431-438 96 94
ҚИЙМАТГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИННОВАЦИОН БИЗНЕС МОДЕЛИНИ ЯРАТИШ: ТАМОЙИЛЛАР, МЕЗОНЛАР ВА ВОСИТАЛАР
Шахноза Бегматова

Ушбу мақола тадбиркорликда қиймат инновациясининг асосий муваффақият омилларига оид концептуал мунозараларга ҳисса қўшишга қаратилган ва бизнес контекстида қиймат инновацияларни амалга оширишга ёрдам берадиган инновацион амалиёт ва жараёнларни тақдим этади.

01/31/2024
  • PDF
298-309 88 77
РАҚАМЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ ХУФЁНА ИҚТИСОДИЁТНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Дилшод Тўраев

Мазкур мақолада рақамлаштириш орқали хуфёна иқтисодиёт кўламини қисқартириш масалалари таҳлил қилинган. Электрон тўлов тизимларининг жорий этилиши ва тараққиёти, шунингдек, мамлакатдаги хуфёна иқтисодиётни қисқартириш учун таклиф этилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинган. Электрон савдо платформаларининг ривожланиши ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш механизмлари бўйича халқаро тажриба таҳлил қилинган.

01/31/2025
  • PDF
433-438 187 47
ҲАҚҚОНИЙ ҚИЙМАТНИ АНИҚЛАШ ИМКОНИ БЎЛМАГАН БИОЛОГИК АКТИВЛАР ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Аброр Болтаев

Ушбу мақолада ҳаққоний қийматни аниқлаш имкони бўлмаган биологик активлар ҳисобини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Хусусан, ҳаққоний қийматни аниқлаш имкони бўлмаган биологик активларни дастлабки тан олиш, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш ҳамда улар бўйича маълумотларни ёритиб бериш тартиби таклиф этилган ва хулосалар шакллантирилган.

04/30/2024
  • PDF
341-351 111 55
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИНИНГ 2017-2023 ЙИЛЛАРДА РИВОЖЛАНИШ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Аброрали Мамаджанов

Ушбу мақолада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар,
уларнинг иқтисодиётга таъсири, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ялпи ички
маҳсулоти (ЯИМ), аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ва унинг ўртача йиллик ўсиши,
иқтисодиёт тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат, охирги етти йилда ЯИМ
ўсиш суръатлари ҳамда қурилиш, хизматлар соҳаси, саноат тармоғи ҳамда қишлоқ,
ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ЯИМ ўсишига таъсири таҳлил қилинган

02/29/2024
  • PDF
472-478 89 79
СОЛИҚЛАРНИНГ КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИРИ ВА УНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ
Жаъфар Бабахонов

Мақолада Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт эркинлашуви ва модернизациясининг ҳозирги босқичида солиқларнинг корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятига таъсири ва уни самарали бошқаришнинг янгича мазмуни ва аҳамияти, устувор вазифалари ҳамда ўзига хос хусусиятлари илмий асослаб берилган.

05/31/2023
  • PDF
105-110 91 36
СОЛИҚ ТЎЛАШДАН ҚОЧИШНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА ЗАМОНАВИЙ ФИСКАЛ НАЗОРАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Орифжон Файзиев

Мазкур мақолада, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот‐коммуникaция технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш, асосийси, иқтисодиётда хуфиёна фаолиятни қисқартириш, шаффофлик даражасини оширишга хизмат қилмоқда. Мазкур йўналишда солиқ органларини фаолиятини такомиллаштириш ва уларни самарадорлигини баҳолаш йўллари бўйича тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, тадқиқот доирасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

07/31/2023
  • PDF
280-286 79 97
БИЛВОСИТА СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ БАЪЗИ МАСАЛАЛАРИ
Бахром Тохиров

Мақолада мамлакатимизда олиб борилаётган солиқ ислоҳатлари натижасида билвосита солиқлар маъмуриятчилигини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Билвосита солиқлари бўйича тушумлар таҳлили асосида уларнинг улушини пасайтириш бўйича таклифлар берилган.

01/31/2024
  • PDF
529-533 82 85
КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Шодиёр Усанбоев

Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида кўчмас мулкни баҳолаш ва бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган. Кўчмас мулк объектлари бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган.

01/31/2024
  • PDF
559-563 125 97
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИ ХАРАЖАТЛАР ЁНДАШУВИДА БАҲОЛАШ
Хулкар Зуннунова

Мақолада тижорат банкларини хусусийлаштириш жараёнида
харажат ёндашувида баҳолашнинг аҳамияти ўрганилган ва бу ёндашув усуллари асосида
банкларни қиймати баҳоланган. Мақолада харажат ёндашувида халқаро амалиётда
қўлланиладиган усулидан мамлакатимизда қўллаш истиқболлари тадқиқ қилиниб,
тадқиқотда анализ ва синтез, қиёсий ва селектив танлаб тадқиқ қилиш ҳамда гуруҳлаш
усулларидан фойдаланилган

02/29/2024
  • PDF
377-383 76 57
САНОАТНИ КЛАСТЕРЛАШТИРИШДА КЛАССИК ЁНДАШУВЛАР
Бекзод Давлятов

Мақолада иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бўлган кластерлаштириш жараёнининг назарий таҳлили, кластер ёндашувини амалга оширишда вужудга келадиган асосий муаммолар, қисман хориж тажрибаси тўғрисида сўз юритилади.

05/31/2024
  • PDF
482-490 57 76
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЖОЗИБАДОРЛИГИ ВА УНИ БОШҚАРИШНИНГ УСЛУБИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Гўзал Умарова

Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг етакчи тармоқларидан бири бўлган тўқимачилик саноатини стратегик ривожлантиришда инвестициялар жозибадорлиги ва уни бошқаришнинг услубий жиҳатлари чуқур таҳлил этилган ҳамда бу масала бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

05/31/2023
  • PDF
210-216 154 50
ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШНИНГ САМАРАЛИ ВАРИАНТИНИ ТАНЛАШ
Илхом Хайдаров

Бугунги кунда республикамизда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер сиёсатини амалга оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Дастлабки кластерлар пахтачилик мажмуасида ташкил этилган. Мақолада қўшилган қийматни максималлаштириш мақсад функциясини ишлаб чиқиш ва ечимини топиш асосида пахта-тўқимачилик кластерларни ташкил этиш самарадорлигини оптималлаштиришнинг самарали вариантини танлаш танлаш масаласи ўрганилган ва натижалар асосида газламадан тайёр тикув маҳсулотлари ёки трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш (тайёр тикув ёки трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш) варианти бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакли қўшимча қиймат яратишда энг самаралиси эканлиги асосланган.

07/31/2024
  • PDF
416-421 83 32
ЎЗБЕКИСТОНДА БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИ ПРОГНОЗ ҚИЙМАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Бахитжан Сарсенбаев, Наргиза Алланиязова

Мақолада иқтисодиётни ривожлантиришда бюджет даромадларининг шаклланиши муҳим омили эканлиги таъкидланган ҳолда, кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасида бюджет даромадларининг прогноз қиймати таҳлилига бағишланган.

08/30/2024
  • PDF (Russian)
399-404 84 50
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР МОЛ-МУЛК СОЛИҒИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Абдуҳабиб Зайдуллаев

Мазкур мақолада жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солиқ солиш механизмини такомиллаштириш  кўриб чиқилган. Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ривожланган давлатларда маҳаллий бюджет солиқ тушумларидаги улуши сезиларли даражадалиги билан муҳим аҳмият касб этади. Жисмоний шахслар мол-мулкини солиққа тортиш механизимини такомиллаштиришда бу солиқнинг нафақат фискал инструмент сифатида, балки ижтимоий тенгликни таъминлашдаги муҳим инструменти сифатида  қараш лозимдир. Амалга оширилган таҳлил натижасида жисмоний шахслар мол-мулк солиғини такомилаштириш бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган.

11/29/2024
  • PDF
498-505 78 34
СУВЕРЕН ФОНДЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИ
Иномжон Жуманиязов

Ушбу мақолада суверен фондлар фаолият самарадорлигини баҳолаш усуллари ўрганилган. Шунингдек, ҳар бир таклиф этилган мезон таркибида у ёки бу мезоннинг бажарилиш даражасини объектив баҳолайдиган комплекс кўрсаткичлар ўрганилган ва таҳлил қилинган. Суверен фондлар фаолияти, улар томонидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари таҳлил этилган ва баҳолаш мезонлари тақдим этилган.

12/27/2024
  • PDF
297-306 58 26
1 - 25 from 30 1 2 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer