• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТДА СУҒУРТА СОҲАСИНИНГ ТРАНСФОРМАЦИЯСИ
Нигинахон Хайдарова

Рақамли иқтисодиёт шароитиди суғурта соҳасини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди, суғурта соҳасидаги янги тенденциялар аниқланди, суғурта маҳсулотларини тақдим этиш ва суғурта соҳасида янги технологиялардан фойдаланиш масалалари ўрганилди.

04/30/2024
  • PDF (Russian)
563-569 94 72
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ МОДЕЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ОРҚАЛИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
Дилшод Бахриев

Мазкур мақолада суғурта бозорида етакчилардан бўлган компаниянинг бошқарув моделини компания бошқарувига таъсири, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, компаниянинг инвестицион салоҳиятига таъсири, суғурта компанияларининг молиявий фаолиятини ташкил топиш манбалари, компаниянинг резервлари, уларнинг шаклланганлик механизми, суғурта компаниясининг асосой молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили, суғурта компаниясининг суғурта бозоридаги иштироки бу борадаги хорижий олимларнинг ёндашувлари ва қарашлари, суғурта компанияларининг инвестиция сиёсати, суғурта бозоридаги муаммолар таҳлили, ривожлантириш истиқболлари атрофлича баён этилган. Ўзбекистонда замонавий бошқарув моделларини суғурта компанияларига кенг қўллаган холда уларнинг молиявий-иқтисодий салохиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

12/31/2023
  • PDF
155-163 197 110
СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ОМИЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Фазилат Артикова

Ҳар қандай суғурта компанияси фаолиятининг асосини ташкил этишда суғурта портфели муҳим аҳамият касб этади. Суғурта компанияси томонидан мувозанатлашган, барқарор ва самарали ташкил этилган суғурта портфелини яратиш долзарб масала ҳисобланади. Унинг ташкил этилишида ўзига хос тамойиллари ва функциялари, назарий асослари тадқиқотчиларнинг ҳамиша диққат эътиборида турган долзарб масалалардан бири саналади

05/31/2024
  • PDF
425-435 99 61
ЎЗБЕКИСТОНДА СУҒУРТА ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Дилфуза Саидова

Суғурта тизимини нaзaрий жиҳaтдaн тaдқиқ этиш орқали суғурта вa суғурта фaoлиятигa aлoҳидa эътибoр қaрaтилган. Суғурта мунoсaбaтларини ривoжлaнтириш зaмoнaвий иқтисoдий тизимлар фaoлиятини oлиб бoришдa стрaтeгик муҳим вaзифa ҳисoблaнaди. Бaрқaрoр суғурта тизими миллий иқтисoдиётнинг ривoжлaнишини рaғбaтлaнтирaди. Шу мунoсaбaт билaн, aввaлaмбoр, миллий иқтисoдиётдaги мoлиявий хизматлар бозорининг ривoжлaнишигa қўшимчa инвeстиция рeсурсларини жaлб қилиш, суғурта сoҳaсидa бозор мунoсaбaтларини ривoжлaнтириш билaн биргa суғурта тизимини шaкллaнтириш вa ривoжлaнтириш хусусиятлари ёритиб берилган.

12/31/2023
  • PDF
232-241 86 102
СУҒУРТА МАҲСУЛОТИ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Умид Имомов

Мақолада суғурта маҳсулотининг сифатини таъминлашнинг иқтисодий ва назарий асослари тадқиқ этилган. Унда истеъмолчилар томонидан суғурта маҳсулотларидан қониқиш ҳиссини шакллантириш, уларни маҳсулот сотиб олишга ундайдиган омиллар таҳлил қилинган. Шунингдек суғурта маҳсулотлари жозибадорлигини оширишнинг асосий ечим ва йўналишлари келтириб ўтилган.

03/30/2024
  • PDF
287-295 70 56
СУҒУРТА МАҲСУЛОТАЛАРИНИ ТАСНИФЛАШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Умид Имомов

Мақолада “суғурта маҳсулоти” ва “суғурта хизмати”, “суғурта
ҳимояси” тушунчалари бўйича мавжуд илмий ёндашувлар таҳлил қилинган. Суғурта
маҳсулотларини таснифлашнинг назарий асослари ўрганилган. Суғурта
маҳсулотларининг амалдаги таснифига янгича ёндашувлар, маҳсулотларнинг хар
иккила томон учун манфаатли бўлиш масалалари таҳлил қилинган

02/29/2024
  • PDF
384-391 79 75
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ИНВЕСТИЦИОН СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Шухратжон Исламов

Мазкур мақолада суғурта компанияларини миллий иқтисодиётни
ривожлантиришдаги аҳамияти баён этилган. Сўнгги йилларда суғурта компаниялари
томонидан амалга оширилган суғурта операцияларига доир амалий маълумотлар
таҳлил қилинган. Хорижий давлатлар амалиётида суғурта компаниялари томонидан
инвестицион фаолиятни ишлаб чиқишнинг устувор йўналишлари тадқиқ этилган.
Суғурта компаниялари фаолиятини такомиллаштиришга доир хулоса ва таклифлар
шакллантирилган.

02/29/2024
  • PDF
419-426 96 83
СУҒУРТА БОЗОРИ: ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Ильёс Абдурахмонов

Мақолада суғурта бозорининг иқтисодиётдаги тутган ўрни, замонавий ҳолати ва ривожланиш тенденциялари ёритилган, ҳамда суғурта бозорининг лозим даражада ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар, муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикр юритилган.

04/30/2024
  • PDF
309-319 123 75
ННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА СУҒУРТА СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Умид Имомов

Мақолада инновацион иқтисодиёт шароитида суғурта соҳасини ривожлантиришнинг иқтисодий ва назарий асослари тадқиқ этилган. Унда суғурта соҳасида инновацияларни қўллаш йўналишлари, суғурта компанияларининг бу борадаги фаолиятларига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва бу борада яқин истиқболда қилиниши керак бўлган чора-тадбирлар йўналишлари келтириб ўтилган

04/30/2024
  • PDF
375-382 134 75
СУҒУРТА МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Умид Имомов

Мақолада суғурта хизматлар бозорида компаниялар томонидан сотиладиган “суғурта маҳсулоти” ва кўрсатиладиган “суғурта хизмати” тушунчалари таҳлил қилинган. Бозорда мавжуд суғурта маҳсулотларининг классификацияси ва уларнинг турлари келтирилган, суғурта маҳсулотларини яратиш концепцияси ўрганилган.

07/31/2024
  • PDF
315-324 82 33
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ
Бекзод Ҳақбердиев

Мақолада суғурта компанияларининг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлашнинг иқтисодий мазмуни ва аҳамияти тадқиқ қилинади. Суғурта соҳасининг иқтисодий муҳити, унинг ўзгаришларга бўлган сезгирлиги, шунингдек, молиявий ва статистик таҳлиллар орқали суғурта компанияларининг барқарорлигини таъминлаш илмий ва амалий жиҳатлари қиёсий ўрганилади. Шунингдек, суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги нафақат соҳанинг ўзига, балки миллий иқтисодиётга ҳам катта таъсир кўрсатади, шу боис мазкур мақолада мамлакатлар иқтисодиётидаги суғурта тизимини мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

01/31/2025
  • PDF
485-492 106 36
ЎЗБЕКИСТОНДА СУҒУРТА БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Дилшод Бахриев

Ушбу мақолада Ўзбекистонда Суғурта соҳасининг ривожланиш кўрсаткичлари, хозирги кунда суғурта бозорини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, шунингдек, соҳани такомиллаштириш йўналишлари бўйича маълумотлар келтирилган.

10/31/2023
  • PDF
137-141 195 126
СУҒУРТА ПОРТФЕЛИНИНГ ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТГА ТАЪСИРИ
Лазиз Зойиров

Мақолада суғурта портфелининг суғурта компаниялари фаолиятидаги ўрни ва уни шакллантириш ҳамда бошқариш билан боғлиқ муаммолари таҳлил қилинган. Рискларни диверсификация қилиш, ликвидлик, рентабеллик ва тартибга солишга мувофиқлик каби асосий портфель функциялари кўриб чиқилган. Иқтисодий беқарорлик ва қонунчиликдаги ўзгаришлар шароитида активларни тақсимлашни оптималлаштириш ва рискларни прогноз қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Активларни бошқаришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини ошириш учун илмий изланишлар муҳимлиги таъкидланган.

03/28/2025
  • PDF
322-330 55 31
СУҒУРТA ТAШКИЛOТЛAРИ ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ СИФAТ ВA СAМAРAДOРЛИГИНИ OШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Илҳом Кенжаев

Мақолада суғурта ташкилотлари инвестиция фаолияти сифат ва самарадорлигини ошириш йўллари таҳлил қилинган. Шу билан бир қаторда суғурта ташкилотларининг инвестицион жараёнларда иштирокини янада ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилган.

01/31/2025
  • PDF
332-340 67 24
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Лазиз Зойиров

Суғурта компанияларининг инвестицион фаолияти молиявий барқарорликни таъминлаш ва компаниянинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун муҳим аҳамиятга эга. Бундай фаолиятда рискларни бошқариш, ликвидликни таъминлаш, молиявий ва иқтисодий тизимларга мувофиқлик, шунингдек, технологик инновацияларга боғлиқдир. Шу билан бирга, суғурта компаниялари инвестицион фаолиятда диверсификация, рискларни минималлаштириш, ликвидликни таъминлаш ва стратегик мақсадларга мувофиқ қарорлар қабул қилиш орқали ўз барқарорлигини сақлашга интилишади. Уларнинг амалиётларида технологиялардан фойдаланиш, инновацион таҳлил воситаларини ишлатиш ва глобал иқтисодий шароитларга мослашиш муҳим омиллардан ҳисобланади.

02/27/2025
  • PDF
284-292 66 29
СУҒУРТА МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ АНДEРРАЙТИНГ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Умид Имомов

Мақолада суғурта хизматлари бозорида компаниялар томонидан маҳсулотлар андеррайтинги жараёнлари маҳсулотлар турларидан келиб чиққан ҳолда ўрганилган. Суғурта маҳсулотларининг турларига қараб андеррайтингини амалга ошириш хусусиятлари таҳлил қилинган.

02/27/2025
  • PDF
293-300 46 0
ТУРИЗМДА СУҒУРТА ХУСУСИЯТИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
Умеда Максудова

Мазкур мақолада туризм соҳасида суғуртанинг хусусиятлари, соҳа дуч келадиган рисклар таснифи келтирилган. Туризм соҳасида суғурта хизматларини тақдим этиш шартлари, суғурта маҳсулотларининг турлари, суғурта ва туризм фаолиятларининг таъсир нуқталари, ҳамкорликдаги фаолиятнинг муаммолари ва уларни бартараф етиш бўйича ечимлар ҳамда ривожлантириш чора-тадбирлари таҳлил қилинган. 

02/27/2025
  • PDF
309-316 61 52
СУҒУРТА МАҲСУЛОТЛАРИДА МОЛИЯВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Умид Имомов

Мақолада молиявий технологияларнинг суғурта маҳсулотларидаги истиқболлари ва уларнинг суғурта соҳасидаги янги имкониятлар ва таҳдидларга бўлган таъсири таҳлил қилинган. Сунъий интеллект, катта маълумотлар, блокчейн, мобил иловалар ва рақамли тўлов тизимлари каби молиявий технологиялар суғурта хизматларини шахсийлаштириш, автоматлаштириш ва тезлаштириш имконини беради. Шу билан бирга, бу технологияларнинг жорий этилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва уларни енгиш йўллари муҳокама қилинган.

07/31/2025
  • PDF
220-227 61 31
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ “ЯШИЛ” ИНВEСТИЦИЯЛАРИ
Лазиз Зоиров

Мақолада суғурта компанияларининг барқарор молиялаштиришнинг муҳим йўналиши сифатида яшил инвестицияларни ривожлантиришдаги роли кўриб чиқилган. Яшил инвестицияларнинг назарий асослари, асосий тамойиллари ва суғурта соҳасидаги асосий йўналишлари таҳлил қилинган. ESG мезонларини инвестиция амалиётига интеграция қилишда суғурта компаниялари дуч келадиган афзалликлар ва муаммоларга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳисобот стандартларини бирлаштириш, рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда мутахассисларнинг малакасини ошириш каби яшил инвестиция механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилган.

07/06/2025
  • PDF (Russian)
162-170 90 39
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ТИЗИМИДА ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Шержон Шержонов

Мақолада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда ижтимоий суғурта тизининг ўрни ёритилган. Ижтимоий суғурта тизими йўналишлари келтирилган. Ўзбекистонда ижтимоий суғурта тизимини ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар таҳлил қилинган ва тизимда учраётган муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни ҳал этиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.

05/31/2024
  • PDF
747-752 75 52
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ: УНИ АНИҚЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Фарангиз Эргашева

Ушбу мақола Ўзбекистон шароитида суғурта компаниялари молиявий барқарорлигининг иқтисодий моҳиятини ўрганишга бағишланган. Ўзбекистон суғурта бозорига хос бўлган молиявий барқарорликни аниқлашнинг турли жиҳатларига алоҳида еътибор қаратилмоқда. Тадқиқот жорий маълумотлар ва адабиётлар манбаларини таҳлил қилиш, шунингдек суғурта соҳасидаги мутахассисларнинг тажрибасига асосланган.

01/31/2024
  • PDF (Russian)
579-585 92 85
ХАЛҚАРО СУҒУРТА БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА МОСЛАШУВИ
Жамшидбек Расулкулов

Ушбу мақолада халқаро суғурта бозорининг ривожланиш тенденциялари ва уларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш имкониятлари таҳлил қилинган. Суғурта соҳасига таъсир этувчи асосий макроиқтисодий омиллар, рақамли трансформация ва тартибга солиш ўзгаришлари ўрганилган. Solvency II халқаро стандартларини жорий этиш зарурати ва Ўзбекистонда ҳаёт суғуртаси ҳамда қишлоқ хўжалиги суғуртасининг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган. Тадқиқот якунида рақамлаштириш, молиявий саводхонликни ошириш ва суғурта секторидаги ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилган

03/28/2025
  • PDF (Russian)
364-370 69 64
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ СТРАТЕГИЯЛАРИНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Азмиддин Турғунимирзаев

Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида суғурта компанияларини ривожланиши, уларнинг бизнес жараёнларининг ўзгариши, соҳага рақамли ва молиявий технологияларнинг жорий этилиши ва уларнинг компанияларга берадиган рақобатбардош устунликлари таҳлил қилинган.  

01/31/2025
  • PDF
439-446 62 38
ЎЗБEКИСТОНДА СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИДА КАПИТАЛ ТАЛАБЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Қумри Номозова

Ушбу мақолада Ўзбекистондаги суғурта компаниялари учун капитал талабларини оптималлаштириш ёндашувлари ўрганилади. Мавжуд норматив-ҳуқуқий базалар ва халқаро стандартлар, жумладан Solvency II, таҳлил қилинади. Етарли даражада капитализацияланмаганлик билан боғлиқ хавфлар кўриб чиқилиб, капитал ва захираларни бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича чоралар таклиф этилади. Тадқиқот илғор тартибга солиш тажрибаларини миллий суғурта бозорига мослаштиришга қаратилган бўлиб, унинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.

04/30/2025
  • PDF
325-331 62 44
СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ СОҲАСИДА РАҚОБАТНИНГ ЯНГИ КЎРИНИШЛАРИ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ
Азмиддин Турғунмирзаев

Мақола суғурта соҳасидаги рақобатнинг ўзгариши, анъанавий рақаботга қўшимча равишда каналли ва бозорлараро рақобат турларининг пайдо бўлиши, яъни соҳалараро, сотиш каналлари бўйича ва турлараро рақобатларнинг пайдо бўлиш сабаблари таҳлили олиб борилган. Соҳада пайдо бўладиган янги рақобат турларининг назарий-иқтисодий ва амалий таҳлиллари келтирилган.

02/27/2025
  • PDF
368-376 55 37
1 - 25 from 33 1 2 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer