Ушбу мақолада ишлаб чиқариш корхоналари миллий иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми бўлганлиги боис уларнинг қийматини ошириш бўйича асосий омиллар кўриб ўтилган. Жаҳон амалиётида корхона қийматини оширишга таъсир этувчи омилларга нисбатан ягона ёндашув мавжуд эмаслиги кўриб чиқилган. Шу сабабли корхона қийматини оширишда унинг молиявий барқарорлигини тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизимини шакллантириш, таҳлил қилиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш чоралар батафсил ўрганилган.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларига киритилган қиёсий ахборотларнинг тўғрилигини, аниқлигини ҳамда ҳаққоний ёритиб берилганлигини аудиторлик текширувидан ўтказиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Буни инобатга олган ҳолда мазкур мақолада айнан қиёсий ахборотларни баҳолаш, қиёсий ахборотлар тўғрисида ишончли аудиторлик далилларини олиш ва таҳлилий амалларни ўтказиш жараёнларига тўхталиб ўтилган. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботлари қиёсий таҳлили асосида уларнинг молиявий ҳолати тўғрисида ишончли хулосаларни шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар келтириб ўтилган.