Мазкур мақолада олий таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари ҳисобининг назарий жиҳатлари тадқиқ этилган. Қурилиш-таъмирлаш харажатлари ҳисобига оид адабиётлар шарҳи амалга оширилиб, унинг ўзига хос йўналишлари очиб берилган. Қурилиш-таъмирлаш харажатларини тан олиш ва баҳолаш ҳамда ҳисобини юритишга оид масалалар олий таълим ташкилоти мисолида ўрганилган. Қурилиш-таъмирлаш харажатлари назоратини таъминлашда ҳужжатлаштириш ҳамда ҳисоб ишларини юритишнинг мухим жиҳатлари келтирилган. Олий таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари ҳисобига оид муаммоли ва мунозарали ҳолатлар ўрганилиб, уларнинг салбий оқибатлари келтирилган. Олий таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш харажатлари ҳисобини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар шакллантирилган.
Мақолада инновацион фаолият билан шуғулланувчи кичик бизнес учун тайёрланадиган кадрларнинг билим ва малакавий даражасини ошириш, таълим тизимини баҳолаш, таълим сифатини оширишга тизимли ёндашиш, таълим тизими сифатини оширишда нодавлат таълим тизими имкониятларидан фойдаланиш масалалари ёритилган ва Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Замонавий рақамли муҳитда ижтимоий тармоқлар таълим жараёнининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ушбу мақолада ижтимоий тармоқлардан таълим ташаббусларини илгари суриш ва бошқаришда фойдаланиш бўйича бир нечта муваффақиятли амалий ҳолатлар таҳлил қилинади. Тадқиқот мактаб ва олий таълим муассасаларининг Телеграм, Инстаграм, ТикТок ва ЛинкедИн платформаларидаги фаолияти мисолида олиб борилди. Асосий эътибор стратегик коммуникация, рақамли етакчилик ва фойдаланувчиларни жалб қилиш усулларига қаратилган. Мақола натижалари таълим муассасаларида ижтимоий тармоқларни самарали бошқариш учун тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Мазкур мақолада олий таълим муассасаларида тайёрланаётган менежерларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришда сунъий интеллект (AI), маълумотлар таҳлили (Data Science) ва лойиҳа бошқаруви (Project Management) интеграциясининг аҳамияти таҳлил қилинган. Замонавий рақобат шароитида менежерлардан стратегик фикрлаш, инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмалари талаб этилмоқда. Шу боис AI ва Data Science технологияларидан самарали фойдаланиш орқали маълумотларга асосланган бошқарув қарорлари қабул қилиш имкониятлари очилади, Project Management усуллари эса лойиҳаларни самарали ташкил этиш ва жамоавий ишни мувофиқлаштиришга хизмат қилади. Ушбу йўналишларнинг ўзаро уйғунлиги менежер кадрларнинг рақамли иқтисодиёт шароитида касбий компетенцияларини ривожлантиришда стратегик аҳамиятга эгалиги асослаб берилган
Ушбу илмий мақолада давлат, бизнес, нотижорат ташкилотлар ва таълим муассасаларининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминловчи давлат-хусусий шериклиги механизмларини қўллаш асосида Ўзбекистон олий таълим соҳасини жаҳонда юз бераётган модернизация жараёнларига мос равишда трансформациялаш қилиш учун амалга ошириш зарур бўлган долзарб масалалар баён этилган.
Мақолада хизматлар соҳасининг мазмун-моҳияти очиб берилиб, унинг асосий кўрсаткичлари ва ривожланишистиқболлари иқтисодий таҳлил қилиниб ўрганиб чиқилган. Шунингдек, хизматлар соҳасининг миллий иқтисодиётда тутган ўрни, аҳамияти, унинг ЯИМ даги улуши ва асосий кўрсаткичлари иқтисодий-статистик таҳлил қилиб берилган.
Ушбу мақолада «яшил» иқтисодиётнинг ривожланиши ва олий таълим муассасалари (ОТМ)нинг ички ташкилотнинг «яшил» моделига ўтиши ўртасидаги боғлиқлик кўриб чиқилади. UIGreenMetric бўйича Ўзбекистон ва дунёдаги «яшил» ОТМ нинг рейтинги ҳақида умумий маълумот берилган ва «яшил» университет мақомини олгандан кейин ОТМ нуфузининг ошишига таъсир қилувчи кўрсаткичларнинг қиёсий тавсифи таклиф қилинган.
Мазкур тадқиқот Ўзбекистон банкларида қайтмас кредитлар даражасига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уни иқтисодиёт тармоқлари бўйича таҳлил қилишга қаратилган. Банклар томонидан тақдим этилаётган кредитларнинг тўловчанлик даражаси мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва молиявий тизимининг самарадорлигида муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида қайтмас кредитлар даражаси турлича бўлиб, бу тармоқларнинг ўзига хос хусусиятлари, молиявий ҳолати ва бозор шароитлари билан боғлиқдир. Тадқиқот доирасида қайтмас кредитлар муаммосини ҳал қилишда банкларнинг риск бошқаруви, молиявий мониторинг механизмлари ва давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш дастурларининг роли ўрганилган. Иқтисодиёт тармоқлари кесимида қайтмас кредитлар даражасига хос тенденциялар таҳлил қилиниб, бу соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.