Мақолада инновацион лойиҳаларни венчур фондлари орқали молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинади. АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларининг тажрибаси асосида венчур молиялаштиришнинг асосий механизмлари, сармоядорларни жалб қилиш усуллари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ўрганилади. Шунингдек, Ўзбекистонда венчур молиялаштириш тизимини ривожлантириш учун зарур бўлган институционал ўзгаришлар, ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва хусусий-давлат ҳамкорлигини кенгайтириш йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Тадқиқот натижалари Ўзбекистондаги инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва венчур сармояларини жалб қилиш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган.
Ушбу мақолада маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби, мазкур жамғарма маблағлари манбаларининг ўзига хос хусусиятлари, жамғарманинг самарали шаклланишини баҳолашда фойдаланилувчи муҳим иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар тизими тадқиқ этилган. Ишлаб чиқилган услубий ёндашувлар асосида Сирдарё вилояти Боёвут тумани “Бекат” маҳалласи ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасининг 2025 йил учун даромадлари сметаси таҳлил этилган.
Ушбу мақолада туристик мажмуалар рақобатбардошлигини таъминлаш механизмининг концептуал марказлашган модели ишлаб чиқилган бўлиб, амалга оширилаётган тизимли ўзгаришлар натижасида бюджет секторидаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳам давлат бюджетидан молиялаштириш учун рақобат ортиб бормоқда, чунки молиялаштириш ҳажми ташкилотларнинг меъёрий мезонларни бажаришига боғлиқ бўлиб, унга эришиш умумий самарадорликни ошириш учун ички жараёнларни сезиларли даражада тартибга солиш зарурлигини талаб қилади.
Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида инновaцион фаолиятни ривожлантиришнинг иқтисодий, молиявий ва технологик асослари таҳлил қилинади. Инновациялар иқтисодиётни модернизациялаш, рақобатбардошликни ошириш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилган. Тадқиқотда инновaцион лойиҳаларни молиялаштириш, бошқариш ва уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар берилади. Натижалар Ўзбекистоннинг глобал инновaцион индексда позициясини мустаҳкамлаш ва акциядорлик жамиятларининг инновaцион салоҳиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Ушбу мақолада исломий молиялаштириш тизимининг Марказий Осиё давлатларидаги бугунги ҳолати, шунингдек, унинг афзалликлари таҳлили ва истиқболлари ҳақида cўз боради. Мақолада исломий молиялаштириш тизимини Ўзбекистон Республикасида жорий қилиш истиқболлари ҳам таҳлил қилинади.
Мақолада венчур капитал бозорининг муаммолари кўриб чиқилган. Ушбу соҳа давлат томонидан яхши молиялаштирилганига ва йирик ривожланиш институтларига эга бўлишига қарамай, бугунги кунда уни муваффақиятли деб аташ мумкин эмас, венчур молиялаштиришнинг ҳозирги ҳолатини тавсифи ва унга хос бўлган муаммолар аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.