Ушбу мақолада аҳоли молиявий саводхонлигининг иқтисодий мазмуни очиб берилиб, унинг бугунги кунда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашдаги тутган ўрни ва аҳамияти асосланган.
Мақолада чет эл инвестициясини минтақавий даражада жалб қилиш учун ҳуқуқий-ташкилий механизмларни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Инвестицияларнинг минтақавий иқтисодий ривожланишга таъсирига оид тадқиқотлари таҳлил қилинган. Шунингдек, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилиб, якунида хулоса ва тавсиялар берилган.
Мақолада корхоналарни ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортишнинг объектив зарурлиги, унинг иқтисодий аҳамияти ва услубий асослари таҳлил қилинади. Ер ости ресурсларидан фойдаланиш жараёнида солиқ сиёсати муҳим восита бўлиб, давлат бюджети даромадларини шакллантириш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлашда катта аҳамиятга эга. Шунингдек, мақолада халқаро тажриба таҳлил қилиниб, Ўзбекистон учун самарали моделлар таклиф қилинади.
Ушбу мақолада жаҳондаги нуфузли компанияларда молиявий ҳолатни барқарорлаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида «бошқарувнинг халқаро стандартларига ўтиш, кластер ва кооперация тизимидаги субъектларда молиявий битимлар тузиш жараёнида трансферт баҳолардан фойдаланиш, операцион сегментлар бўйича молиявий ва бошқарув ҳисоботларини тақдим этиш» лозимлиги белгилаб қўйилган. Халқаро тажриба мазкур муаммоларнинг назарий-услубий ва ташкилий жиҳатлари бўйича етарлича ахборотлар базаси шакллантирилганлиги, бу борада махсус илмий-инновацион тадқиқотлар олиб борилаётганлигига гувоҳлик бермоқда. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, «Буюк Британия ва АҚШ компаниялари ўртасида АҚШ Федерал солиқ хизмати (IRS) томонидан савдо битимлари жараёнида трансферт баҳони шакллантиришда роялти ва бошқа харажатларни ноқонуний тақсимлаш натижасида олинган 3,4 млрд. долларлик даромадни Англияда жойлашган Бош корхонага қайтарилганлиги» масаланинг жиддий ва муҳимлигидан далолат беради.
Мақолада акциз тўланадиган солиқлар акциз тўланадиган маҳсулотлар нархига киритилади ва шу тариқа якуний истеъмолчиларга ўтказилади. Шу билан бирга, акциз солиғи миқдори солиққа тортиладиган товарлар нархлари даражасини сезиларли даражада белгилайди, шунингдек, истеъмол талабига таъсир қилади. Aкциз солиғи давлат даромадларини шакллантиришда ва муайян товар ва хизматлар истеъмолини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу мақолада акциз солиғи маъмуриятчилиги бўйича мавжуд адабиётлар кўриб чиқилади, илғор халқаро тажрибалардан хулосалар олинади. Унда назорат механизмларини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган, асосий эътибор солиқ органларида сиёсат ислоҳотлари, технологик интеграция ва салоҳиятни оширишга қаратилган.
Мақолада тўғридан-тўғри инвестициялар оқимининг минтақавий ўзгаришлари кўриб чиқилган. Тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга таъсир қилувчи асосий минтақавий хусусиятлари таҳлил қилинган. Шунингдек, ривожланмаган ҳудудларга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишдаги муаммолар ўрганилиб, якунида хулоса ва тавсиялар берилган.