• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШДАГИ РОЛИ
Аҳмаджон Таниев

Ушбу мақолада туризм инфратузилмаси ва унинг иқтисодий ривожланишдаги роли таҳлил қилинади. Туризм соҳасидаги инфратузилма таркибий қисмлари, уларнинг иқтисодий аҳамияти ва ривожланиш стратегиялари кўриб чиқилган. Асосий эътибор транспорт, меҳмонхона инфратузилмаси, туристик агентликлар, ахборот-коммуникация технологиялари ва туристик ёрдамчи инфратузилмаларнинг аҳамиятига қаратилган. Ушбу соҳалардаги 2023 йилда Ўзбекистонда эришилган натижалар ва уларнинг иқтисодий таъсири таҳлил қилинган.

11/29/2024
  • PDF
597-605 71 37
ТУРИЗМ СОҲАСИДА ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ АҲАМИЯТИ
Дилшода Гафурова, Нилуфар Джумаева

Ушбу мақолада Ўзбекистонда туризм соҳаси ва йўл инфратузилмасининг ривожланиши ўртасидаги муносабатлар таҳлил қилинади. Шунингдек, мақолада йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар тадқиқ этилди. Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш борасида таклиф ва тавсиялар берилди

04/30/2024
  • PDF
352-358 91 62
КОРПОРАТИВ МОЛИЯ ВА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ ЎЗАРО УЗВИЙ ТАРЗДА РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Илҳомжон Раҳмонқулов

Миллий молия бозорининг барқарор ривожланиши корпоратив капитал шаклланишининг замонавий механизмлари ва қимматли қоғозлар бозорининг самарадорлиги билан узвий боғлиқдир. Ушбу тадқиқотда корпоратив молиянинг молиявий инструментлари билан капитал бозори инфратузилмаси ўртасидаги интеграция жараёнлари атрофлича таҳлил қилиниб, қимматли қоғозлар бозорининг инвестиция жараёнларига таъсири илмий асосда ёритилди. Тадқиқот жараёнида тизимли таҳлил, қиёсий иқтисодий таҳлил, иқтисодий-статистик усуллар ва норматив-ҳуқуқий база таҳлилидан фойдаланилди. Натижалар корпоратив молия билан қимматли қоғозлар бозори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик капитал қийматини оптималлаштириши, корхоналарнинг инвестициявий имкониятларини кенгайтириши ҳамда миллий иқтисодиёт барқарор ўсишига хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатди. Бундай чоралар молиявий тизимнинг шаффофлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаб, уни жаҳон стандартларига мос ҳолда такомиллаштиришга хизмат қилади.

08/29/2025
  • PDF
209-216 56 27
ИСЛОМ МОЛИЯСИ АСОСИДА БИЗНЕСНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Обид Исроилов

Мазкур мақолада Ўзбекистонда ислом молияси тамойиллари асосида бизнесни молиялаштиришнинг жорий ҳолати, истиқболлари ва долзарб муаммолари таҳлил қилинган. Муробаҳа, ижара, мушорака, мудораба каби инструментларнинг амалиётда қўлланиши, уларнинг тарқалиши ва молия муассасалари томонидан жорий этилиши тўғрисида маълумотлар келтирилган. Шунингдек, исломий лизинг (Taiba Leasing), финтех (IMAN) ва исломий суғурта (Apex Insurance) ташкилотлари фаолияти мисолида ислом молияси хизматлари таҳлил қилинган. Мақолада ислом молиясининг ҳуқуқий базаси, инфратузилмаси, аҳолининг молиявий саводхонлиги ва кадрлар етишмаслиги каби тўсиқлар атрофлича ёритилган. Хорижий тажриба ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликнинг аҳамияти ва истиқболли йўналишлари кўрсатилган. Шу боисдан, мақола илмий тадқиқотчилар, давлат органлари ва ислом молияси институтлари учун амалий аҳамиятга эга бўлиш мумкин.

07/31/2025
  • PDF
228-238 52 39
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА МЕҲНАТ БОЗОРИДА ЯШИЛ ИШ ЎРИНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Муҳаббат Асқарова

Ушбу мақолада яшил иқтисодиётга ўтиш шароитида яшил иш ўринларини ташкил қилиш, уларнинг турлари ва хусусиятлари, келажакда истиқболли касблар эканлиги ҳақида ва яшил иш ўринларини умумий бандликдаги хиссаси ва келажакда яратиладиган иш ўринлари ҳақида фикр юритилади.

07/31/2025
  • PDF
180-186 60 37
ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Юсупхон Озатбеков

Ушбу мақолада темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятининг ривожланишини қамраб олувчи асосий йўналишлар таҳлил қилинган. 2014‐2023 йиллар давомида йўловчи ташишнинг статистик кўрсаткичлари, даромад ва харажатлар динамикаси, шунингдек, инфратузилма харажатлари юзасидан тўлиқ маълумотлар муҳокама қилинган.
Мақолада темир йўл билан ташилган йўловчилар сони ва уларнинг айланмаси бўйича статистик таҳлиллар олиб борилган. Йўловчилар сонининг ўзгариши, даромаднинг ўсиши ва харажатларнинг динамикаси, шунингдек, йўловчи ташишдан кўрилган зарарлар таҳлил қилинган. Ушбу маълумотлардан келиб чиқиб, темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятидаги асосий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини таклиф этиш мақсад қилинган.
Мақолада, темир йўл транспорти соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш, кадрларнинг малакасини ошириш, ва йўловчиларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш орқали йўловчи ташиш фаолиятини янада яхшилаш йўллари тавсия этилган. Шунингдек, йўловчи ташиш фаолиятини ривожлантириш учун инфратузилма таклифлари ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун керакли стратегик чоралар ҳақида маълумотлар берилган.
Тадқиқотнинг натижалари темир йўл транспортини ривожлантириш учун самарали стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, йўловчи ташишни жадал ривожлантириш, иқтисодий самарадорликни ошириш ва йўловчилар учун қулайликларни яратишда ўз ўрнини топади.

10/31/2024
  • PDF
406-415 79 57
ЗАМОНАВИЙ УЙ-ЖОЙ ФОНДИ БОШҚАРУВ КОМПАНИЯЛАРИ ЯНГИ БИЗНЕС ЖАРАЁН СИФАТИДА
Дилфуза Беридиева, Зилола Акбархаджаева

Ушбу мақолада замонавий уй-жой фонди бошқарув компаниялари янги бизнес жараёнлари ёритилган бўлиб, унда замонавий уй-жой фонди бошқарув компаниялари замонавий хизматлар тизимини қўллаш орқали самардорликка эришиш йўллари ёритилган. Хулосада замонавий уй-жой фонди бошқарув компаниялари янги бизнес жараён бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

10/31/2024
  • PDF
326-336 87 76
СУВ РЕСУРСЛAРИ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ ИҚТИСОДИЁТИНИ БAРҚAРAР РИВОЖЛAНТИРИШНИНГ ГАРОВИ
Шерзод Муминов, Алишер Назарий

В данной статье проанализированы источники формирования и запасы водных ресурсов, состояние потребление воды по отраслям экономики Узбекистана. Предложены рекомендации по повышению эффективности управления водными ресурсами Узбекистана в среднесрочной перспективе на трансграничном и национальном уровне.

09/30/2024
  • PDF (Russian)
323-329 91 50
ТУРИЗМ СОҲАСИДА “ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИГИ” ТУШУНЧАСИ ВА УНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АСОСИЙ МОҲИЯТИ
Уткир Саидов

Ушбу мақолада давлат ва хусусий секторлар ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг туризм соҳасини ривожлантиришдаги ўрни, давлат-хусусий шериклиги (кейинги ўринларда ДХШ) орқали туризм инфратузилмасини яхшилаш, янги туристлик йўналишларни яратиш ва мамлакатга кўпроқ туристларни жалб қилиш масалалари, шунингдек ДХШ механизмларини қўллашнинг назарий асослари кўриб чиқилади.

08/30/2024
  • PDF
391-398 83 30
РЕСПУБЛИКАДА ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ ТАЪМИНЛАШ ВА АҲОЛИ ТУРМУШ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ҲОЛАТИ
Дилшод Камилов, Хилола Джураева

Ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашнинг ташкилий-иқтисодий ривожланиш ҳолати ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини, табиий ресурслар, демографик вазият, маъмурий-ҳудудий тузилиши ва салоҳиятига қараб иқтисодий ривожлантиришни талаб қилади. Ҳар бир ҳудуд аввало ўз имкониятлари жиҳатидан бир-биридан фарқланади, шунинг учун унинг кенг қамровли ва комплекс баҳолаш имкониятини ўрганганди иқтисодий ўсиш даражаси, барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлаш, рақобатбардошлик даражасини, янги иш ўрнининг яратилиши, демографик ҳолат, ижтимоий турмуш ва ижтимоий инфратузилмаси алоҳида эътиборга олиниши лозимлиги тўғрисида тавсиялар берилган.

04/30/2024
  • PDF
99-104 216 70
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА ТРАНСПОРТ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Аброр Кучаров, Нилюфар Набиева, Сухроб Иброгимов, Бехруз Холмуминов

Ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб давлатлари каби Ўзбекистон ҳам транспорт логистикасини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Ўзбекистон Республикаси географик жиҳатдан Марказий Осиёнинг марказида жойлашганлиги мамлакатга ушбу минтақа орқали ўтган транспорт коридорлари имкониятларидан самарали фойдаланиш имконини беради

03/30/2024
  • PDF
336-347 74 87
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ
Севара Раҳимова

Мамлакатимизда электрон тижоратни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда ва бу бежиз эмас албатта. Чунки бу турдаги савдоларнинг ташкилотлар учун ҳам, мижозлар учун ҳам кўплаб афзалликлари мавжуд. Ташкилотлар электрон тижорат орқали ўз даромадларини ошириши, мижозлари сонини кўпайтириши ва бундан ташқари ўз товар ва хизматларини хориж давлаларига ҳам сотишлари мумкин бўлади. Мижозлар эса ўз навбатида товарларни уйдан туриб интернет орқали сотиб олиш имкониятига эга бўладилар.

10/31/2023
  • PDF
215-219 74 78
ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ОРҚАЛИ СОЛИҚ ОРГАНЛАР БАЗАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Ҳикматулло Насруллоев

Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида хорижда ва мамлакатимизда солиқ органлар базасини кенгайтириш ахборотлашган жамиятга киришнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлили, ахборот-коммуникациялар бозори иштирокчиларининг ташкилий-функционал алоқалари келтирилган.

06/27/2023
  • PDF
209-214 51 38
1 - 13 from 13

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer