Мақолада тижорат банкларини хусусийлаштириш жараёнида харажат ёндашувида баҳолашнинг аҳамияти ўрганилган ва бу ёндашув усуллари асосида банкларни қиймати баҳоланган. Мақолада харажат ёндашувида халқаро амалиётда қўлланиладиган усулидан мамлакатимизда қўллаш истиқболлари тадқиқ қилиниб, тадқиқотда анализ ва синтез, қиёсий ва селектив танлаб тадқиқ қилиш ҳамда гуруҳлаш усулларидан фойдаланилган
Ушбу мақолада ишлаб чиқариш корхоналари миллий иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми бўлганлиги боис уларнинг қийматини ошириш бўйича асосий омиллар кўриб ўтилган. Жаҳон амалиётида корхона қийматини оширишга таъсир этувчи омилларга нисбатан ягона ёндашув мавжуд эмаслиги кўриб чиқилган. Шу сабабли корхона қийматини оширишда унинг молиявий барқарорлигини тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизимини шакллантириш, таҳлил қилиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш чоралар батафсил ўрганилган.
Ушбу мақолада хизмат кўрсатиш соҳаси ривожи корхона ва ташкилотлар фаолиятининг улар учун яратилган шарт-шароит билан белгиланишига алоҳида аҳамият берилган. Хизмат кўрсатиш соҳасида ижтимоий мустақиллик даражаси бозорда вужудга келаётган мустақил корхона ва ташкилотлар сони билан таснифланиши мисоллар ёрдамида ёритилган. Хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятини таркиб топтириш кўп жиҳатли жараён эканлиги бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган солиқ сиёсати стратегиясининг самарадорлигини баҳолаш, унинг тактик йўналишларини таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Тадқиқотда ҳар хил иқтисодий кўрсаткичлар, фискал маълумотлар ва ижтимоий-иқтисодий таъсирларни ҳисобга оладиган кенг қамровли ёндашув қўлланилди. Тадқиқотда солиқ сиёсатининг миллий иқтисодий мақсадларга мувофиқлиги, унинг бизнеснинг рақобатбардошлигига таъсири, иқтисодий ўсиш ва ривожланишни рағбатлантириш қобилияти баҳоланди. Бундан ташқари, тадқиқот солиқ сиёсатининг даромадлар тенгсизлигини камайтириш ва ижтимоий фаровонликни оширишга қанчалик ҳисса қўшишини ўрганилган. Ўзбекистонда солиқ сиёсатининг умумий самарадорлигини ошириш учун стратегия ва тактикада такомиллаштиришнинг потенциал йўналишларини таклиф этилган.
Туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш – бу глобал сайёҳлик йўналишлари томонидан ташриф буюрувчилар учун мавжуд бўлган диққатга сазовор жойлар ва тадбирлар доирасини кенгайтириш орқали уларнинг жозибадорлиги ва барқарорлигини ошириш учун фойдаланиладиган стратегик ёндашув ҳисобланади. Ушбу мақолада Европа, Осиё, Шимолий Aмерикa, Aфрикa ва Жанубий Aмерикa каби турли минтақалар мисолида туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш бўйича халқаро тажриба кўриб чиқилади. Шунингдек, мақолада Испания, Таиланд, Япония ва бошқа давлатларда қўлланилаётган туристик маҳсулотларни диверсификациялаш стратегияларининг маҳаллий иқтисодиёт ва туризм барқарорлигига таъсири ўрганиб чиқилган. Тадқиқот турли сайёҳлик йўналишлари туризмни диверсификация қилишга қандай ёрдам бериши ва бунинг натижасида узоқ муддатли муваффақият ва барқарорликка эришиш имкониятларига бағишланади.
Ушбу мақолада тўлов соҳасини рақамлаштириш вақтнинг ҳақиқий эҳтиёжига айланди, чунки рақамли дунёдаги ҳаёт молиявий жараёнларга турли талабларни қўяди, бу инновацион технологиялар, шу жумладан тарқатилган регистрлар ва ақлли шартномалар қондириш учун мўлжалланганлигидир.
ОЛС регрессиялари нуқта ва интервалларни холис ва самарали баҳолаш учун бир қатор фаразларга эга. Тасодифий йўқолган маълумотлар (МНАР) чизиқли регрессияни баҳолашда жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Ушбу тадққотда биз МНАР маълумотлари билан ОЛС ишонч оралиғи баҳоларининг ишлашини баҳолаймиз. Биз, шунингдек, бундай маълумотлар ҳолатлари учун восита сифатида юклашни таклиф қиламиз ва анъанавий ишонч оралиқларини боотстрап билан солиштирамиз. Ҳақиқий параметрларни билишимиз кераклиги сабабли, биз симуляция тадқиқотини ўтказамиз. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, иккала ёндашув ҳам ўхшаш оралиқ ўлчамига эга ўхшаш натижаларни кўрсатади. Боотстрап жуда кўп ҳисоб-китобларни талаб қилишини ҳисобга олиб, анъанавий усулларни МНАР ҳолатида ҳам қўллаш тавсия этилади.
Мақолада оилавий тадбиркорликнинг ривожланиш эволюцияси даврларга кўра тарихий ёндашув асосида тадқиқ этилган. Унда оилавий тадбиркорликнинг илк шаклланиш ва ривожланиш босқичларига кўра ижтимоий – иқтисодий моҳияти ва тадқиқ этиш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, иқтисодиётда оиланинг ресурсларни етказиб беришдаги роли, унинг даромадлари, истеъмол ва жамғариш хулқи ҳамда давлат билан ўзаро алоқадорлиги каби функциялари очиб берилган. Шу асосда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш назарияларини кенгайтириш йўналишлари таклиф этилган.
Содиқ Расулов, Санобар Маткулиева, Каромат Атабаева
Мазкур илмий мақолада қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган сиёсатнинг назарий асослари ва амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигининг таркиби ва ривожланиш тенденциялари, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш ва инновацион технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш йўналиш-лари,иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболлари ёритилган.