Мақолада Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича 2010-2024 йиллар давомидаги ялпи ҳудудий маҳсулот ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг ўзгариш динамикаси ҳар томонлама таҳлил этилган. Статистик маълумотларга таяниб, ҳудудий табақаланишнинг чуқурлашуви бўйича барқарор тенденциялар аниқланди: аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг вариация Мақолада Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича 2010-2024 йиллар давомидаги ялпи ҳудудий маҳсулот ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг ўзгариш динамикаси ҳар томонлама таҳлил этилган. Статистик маълумотларга таяниб, ҳудудий табақаланишнинг чуқурлашуви бўйича барқарор тенденциялар аниқланди: аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг вариация коэффициенти 42,9 фоиздан 70,7 фоизгача кўтарилиб, халқаро ташкилотлар белгилаган 50 фоизлик танқидий чегарадан ошиб кетди. Энг ривожланган ва энг кам ривожланган ҳудудлар ўртасидаги тафовут 3,0 баробардан 5,8 баробаргача кенгайди. Минтақавий қутбланиш жараёнларининг уч босқичли даври аниқланди: ривожланиш йўналишларининг мўътадил фарқланиши (2010-2016), ислоҳотлар даврида фаол қутбланишнинг бошланиши (2017-2020) ва номутаносибликларнинг кескин кучайиши (2021-2024). Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича уч гуруҳга ажратилиб, кластерлаштириш амалга оширилди: юқори ривожланган (Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти), ўртача ривожланган (саккизта вилоят) ва паст ривожланган (тўртта ҳудуд). Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ўрганилган давр мобайнида бирорта ҳам минтақанинг бир кластердан бошқасига ўтиш ҳолати кузатилмаган, бу эса минтақавий номутаносибликларнинг тизимли хусусиятга эга эканлигини англатади. Тадқиқот натижалари минтақавий сиёсатга бўлган ёндашувларни тубдан қайта кўриб чиқиш ва республиканинг ҳудудий ривожланиши учун кенг қамровли концепция ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Ушбу мақолада банк тизимининг трансформацион жараёнлари, уларнинг банкнинг бизнес фаолиятини ривожлантиришдаги аҳамияти, банк ходимларининг потенциал имкониятлари ва глобал тенденциялар кўриб чиқилган. Банк тизимини такомиллаштириш ва унинг шаклланиши бутун давр давомида амалга оширилади, янги имкониятлар пайдо бўлади ва кредит ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талаблар ўзгаради. Ҳозирги даврда банкларнинг институционал сифатини ошириш ва фаолиятдаги рискларни камайтириш муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Мақола халқаро меҳнат миграцияси жараёнини таҳлил қилишга, унинг кўлами, географик йўналишлари ва сифат компонентига таъсир қилувчи омилларни аниқлашга бағишланган. Аммо, ривожланган мамлакатлардаги салбий демографик тенденциялар (туғилишнинг камайиши, аҳолининг кексайиши) уларнинг миллий меҳнат бозорларида номутаносибликларни келтириб чиқариши, миграцияни меҳнат ресурсларини тўлдиришнинг енг муҳим ва деярли ягона манбаига айлантириши аниқланди.
Мазкур мақолада миллий иқтисодиёт шароитида самарали солиқ маъмуриятчилигининг аҳамияти таҳлил қилинган. Солиқ маъмуриятчилигининг назарий асослари, унинг вазифалари ва асосий функциялари ҳақида батафсил маълумот берилган. Солиқ тизимининг эволюцияси, замонавий тенденциялар, жумладан, рақамлаштириш ва глобаллашув жараёнлари доирасида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, мақолада халқаро тажрибалар асосида миллий солиқ тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва қонунчиликка риоя этишни ошириш учун инновацион ёндашувлар ҳамда стратегик чора-тадбирлар муҳокама қилинган
Хорижий мамлакатлар тажрибасини батафсил таҳлил қилиш минтақавий иқтисодиёт ва ижтимоий тузилмаларнинг муваффақиятли ривожланишига ёрдам берадиган умумий тенденциялар ва хусусиятларни аниқлашга имкон беради. Тадқиқот миллий ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг самарали стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асос яратади.