Мақолада суғурта компанияларининг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлашнинг иқтисодий мазмуни ва аҳамияти тадқиқ қилинади. Суғурта соҳасининг иқтисодий муҳити, унинг ўзгаришларга бўлган сезгирлиги, шунингдек, молиявий ва статистик таҳлиллар орқали суғурта компанияларининг барқарорлигини таъминлаш илмий ва амалий жиҳатлари қиёсий ўрганилади. Шунингдек, суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги нафақат соҳанинг ўзига, балки миллий иқтисодиётга ҳам катта таъсир кўрсатади, шу боис мазкур мақолада мамлакатлар иқтисодиётидаги суғурта тизимини мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақола Ўзбекистон шароитида суғурта компаниялари молиявий барқарорлигининг иқтисодий моҳиятини ўрганишга бағишланган. Ўзбекистон суғурта бозорига хос бўлган молиявий барқарорликни аниқлашнинг турли жиҳатларига алоҳида еътибор қаратилмоқда. Тадқиқот жорий маълумотлар ва адабиётлар манбаларини таҳлил қилиш, шунингдек суғурта соҳасидаги мутахассисларнинг тажрибасига асосланган.
Суғурта компанияларининг инвестицион фаолияти молиявий барқарорликни таъминлаш ва компаниянинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун муҳим аҳамиятга эга. Бундай фаолиятда рискларни бошқариш, ликвидликни таъминлаш, молиявий ва иқтисодий тизимларга мувофиқлик, шунингдек, технологик инновацияларга боғлиқдир. Шу билан бирга, суғурта компаниялари инвестицион фаолиятда диверсификация, рискларни минималлаштириш, ликвидликни таъминлаш ва стратегик мақсадларга мувофиқ қарорлар қабул қилиш орқали ўз барқарорлигини сақлашга интилишади. Уларнинг амалиётларида технологиялардан фойдаланиш, инновацион таҳлил воситаларини ишлатиш ва глобал иқтисодий шароитларга мослашиш муҳим омиллардан ҳисобланади.
Мақолада суғурта портфелининг суғурта компаниялари фаолиятидаги ўрни ва уни шакллантириш ҳамда бошқариш билан боғлиқ муаммолари таҳлил қилинган. Рискларни диверсификация қилиш, ликвидлик, рентабеллик ва тартибга солишга мувофиқлик каби асосий портфель функциялари кўриб чиқилган. Иқтисодий беқарорлик ва қонунчиликдаги ўзгаришлар шароитида активларни тақсимлашни оптималлаштириш ва рискларни прогноз қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Активларни бошқаришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини ошириш учун илмий изланишлар муҳимлиги таъкидланган.
Мақолада суғурта компанияларининг пул оқимлари, уларнинг таснифланиши, шаклланиши, ташкил топиш манбалари назарий ва амалий жиҳатдан тавсифланган, хусусиятлари очиб берилган, ҳамда амалий жараёнлари таҳлил қилинган.
Мақола суғурта соҳасидаги рақобатнинг ўзгариши, анъанавий рақаботга қўшимча равишда каналли ва бозорлараро рақобат турларининг пайдо бўлиши, яъни соҳалараро, сотиш каналлари бўйича ва турлараро рақобатларнинг пайдо бўлиш сабаблари таҳлили олиб борилган. Соҳада пайдо бўладиган янги рақобат турларининг назарий-иқтисодий ва амалий таҳлиллари келтирилган.