Ушбу мақолада акциядорлик жамиятлари корпоратив бошқарув жараёнида ички назорат тизими бўйича асосий жиҳатлари кенг ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикасида акциядорлик жамиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш, бошқарув жараёнларига ички аудит тизимини жорий этиш амалиётида кўрилаётган чора-тадбирлар илмий ўрганилган. “Ички назорат” тушунчаси, унинг акциядорлик жамиятларини самарали бошқаруви жараёнидаги роли таҳлил қилинган.
Мақолада корхоналарда стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлилини шакллантиришнинг назарий-услубий асосларини ривожлантириш, шунингдек, стратегик бошқарув ҳисобини юритиш усулларини такомиллаштириш, самарали бошқарув қарорларини қабул қилишда даромадлар ва харажатларни стратегик таҳлил қилиш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил қилиш йўналишлари кўриб чиқилган.
Мақолада акциядорлик жамиятлари корпоратив бошқарув тизимида ички аудитнинг аҳамияти ёритилган. Ўзбекистон Республикасида акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш ҳамда замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар илмий ўрганилган. “Корпоратив бошқарув” тушунчасининг илмий талқини ҳамда самарали корпоратив бошқарув тузилмаси келтирилган.
Акциядорлик жамиятларида корпоратив маданиятни такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун унинг афзалликлари ва муаммоларига эътибор қаратиш лозим. Самарали корпоратив маданият акциядорлик жамиятлари фаолияти ва узоқ муддатли истиқболларига бевосита таъсир қилади. Бундай маданият акциядорлик жамиятлари муваффақиятининг энг муҳим омилларидан бири бўлиб, рақобатдош устунликни сақлаб туришда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, у корхонадаги шахсларнинг ахлоқий фазилатларига, фидойилигига, меҳнат унумдорлигига, жисмоний соғлиғига ва жамоада ишлайдиган одамларнинг ҳиссий фаровонлигига таъсир қилади. Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида учраётган корпоратив маданият муаммолари таҳлил қилинган ва уларга самарали ечимлар топиш йўлларини белгилаб берилган. Ҳамда корпоратив маданиятнинг муҳимлиги ва унинг компания фаолиятидаги ўрни, шунингдек, маданиятнинг иқтисодий кўрсаткичларга таъсири қўриб чиқилган. Муаммолар сифатида корпоратив маданиятнинг етарли даражада шаклланмагани, ходимлар ўртасидаги мулоқотнинг заифлиги, этика ва қадриятларга риоя қилинмаслиги каби жиҳатлар таҳлил қилинган. Ечимлар сифатида эса корпоратив маданиятни шакллантиришда стратегик ёндашувлар, мунтазам таълим ва тарбия дастурлари, очиқ мулоқот ва ишонч муҳитини яратиш, шунингдек, этика кодексларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш таклиф қилинган. Тадқиқот акциядорлик жамиятлари учун корпоратив маданиятни яхшилаш ва самарали бошқариш бўйича амалий тавсияларни беради.
Мазкур мақолада рақамли иқтисодиётда ягона марказлашган диспетчерлик хизматининг самарадорлигини баҳолаш усуллари ҳамда ундан фойдаланиш борасида илғор хорижий тажрибалар тилга олинган. Ягона марказлашган диспетчерлик хизматининг аҳоли турмуш тарзининг яхшиланиши ҳамда фаровонлигини оширишга бўлган хизматини такомиллаштириш орқали ижтимоий инновацияларга бўлган эътиборни Хитой, Япония, Малайзия, Қатар, Германия, Корея, Австрия, Ҳиндистон, Канада ва АҚШ сингари мамлакатларда самарали йўлга қўйилганлиги таъкидланган.
Мақолада замонавий ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларнинг долзарб йўналишларидан бири – корпоратив бошқарувни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ташқи молиялаштиришга имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади ва мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ўсишининг шартларидан бири ҳисобланади. Озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятининг жаҳон тажрибаси, бошқарувнинг корпоратив шакли миллий озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини кенгайтириш ва йирик хорижий компаниялар экспанциясига қарши чиқиш воситаси эканлигини кўрсатмоқда.
Мақолада Сурхондарё вилоятида экотуризмни ривожлантириш йўлларини такомиллаштириш инновацион тизими ёритилган. Муаллифнинг таъкидлашича, Сурхондарё вилоятининг туризм саноати салоҳиятини самарали бошқариш ва ривожлантириш бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларини такомиллаштиришнинг жорий иқтисодий шароитлари, инновацион воситалари ва усулларини топиш ва мослаштириш орқали амалга оширилиши мумкин. Шу боис муаллиф томонидан Сурхондарё вилоятида экотуризмни ривожлантириш туризм индустрияси салоҳиятининг ривожланиши ва муваффақиятли ишлашини таъминлаш учун соҳани юритиш ва бошқаришнинг янги усули таклиф этилган ҳамда шу асосда “Surxon Tourism” иловаси ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада нефть ва газ соҳасида фаолият юритувчи йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ салоҳиятини оптималлаштиришга қаратилган стратегик ёндашувлар ва бошқарув амалиётлари ўрганилган. Ушбу секторнинг миллий иқтисодиётдаги муҳим ролини эътироф этган ҳолда, тадқиқот барқарорлик ва рақобатбардошликни таъминлашда солиқ тушумларини максимал даражада ошириш бўйича илғор тажрибаларни аниқлашга қаратилган. Йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.