Мазкур мақолада мол-мулк солиқ тизими, унинг объекти ва базасининг назарий-методологик жиҳатлари ўрганилган бўлиб, ривожланган мамлакатлар ва мамлакатимизда мол-мулк солиғининг муҳим жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган. Шунингдек, мамлакатимизда мол-мулк солиғининг ундирувчанлигини ошириш ҳамда мол-мулк солиғи объекти, базаси ва мол-мулк солиғи механизмининг оптималлаштириш йўналишлари келтириб ўтилган.
Мақолада мулкий солиққа тортишнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини моделлаштириш масалалари тадқиқ этилган. Мулкий солиқларни моделлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари, солиқ салоҳиятини баҳолаш усуллари ва уларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари таҳлил қилинган. Мулкий солиқларнинг ролини кўриб чиқиш бўйича хорижий тажриба ўрганилган ва уч гуруҳга бўлинган ёндашувлар тизимлаштирилган. Мулкий солиқнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсири бўйича тадқиқотлар натижалари асосида таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт эркинлашуви ва модернизациясининг ҳозирги босқичида солиқларнинг корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятига таъсири ва уни самарали бошқаришнинг янгича мазмуни ва аҳамияти, устувор вазифалари ҳамда ўзига хос хусусиятлари илмий асослаб берилган.
Мазкур мақолада жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солиқ солиш механизмини такомиллаштириш кўриб чиқилган. Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ривожланган давлатларда маҳаллий бюджет солиқ тушумларидаги улуши сезиларли даражадалиги билан муҳим аҳмият касб этади. Жисмоний шахслар мол-мулкини солиққа тортиш механизимини такомиллаштиришда бу солиқнинг нафақат фискал инструмент сифатида, балки ижтимоий тенгликни таъминлашдаги муҳим инструменти сифатида қараш лозимдир. Амалга оширилган таҳлил натижасида жисмоний шахслар мол-мулк солиғини такомилаштириш бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган.
Ушбу мақолада, юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ қарзини пайдо бўлиши, жами йиллик даромадлари бўйича декларация, мол-мулк ва ер солиқларини қарз суммасини унинг мол-мулки ҳисобидан ундиришда учраётган муаммолар ҳамда уни бартараф этиш йўли бўйича таклиф, солиқ қарзини ундирилиш механизмини рақамлаштириш тартиби кўрсатиб ўтилган
Мақолада маҳаллий бюджет даромадлари таркиби, маҳаллий солиқ ҳисобланган ер солиғи бюджет-солиқ сиёсатидаги ўрни, маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришга доир илмий-назарий қарашлар ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий асослари, бугунги кунда республикамизда олиб борилаётган солиқ ислоҳотлари шароитида мавжуд ер солиғи, хусусан, бу солиқларининг хусусиятлари, ерлардан самарали ва унумли фойдаланишни янада такомиллаштириш мақсадида хорижий мамлакатлар тажрибаси кўриб чиқилади.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатида билвосита солиқларнинг ўрни асосланган. Амалиётдан олинган маълумотларни таҳлили асосида солиқ тушумларида бевосита, билвосита, ресурс тўловлари ва мулк солиқларининг улушларини оптималлаштириш бўйича хулоса ва таклифлар берилган.
Mazkur maqolada qazib olingan tabiiy gaz, neft va gaz kondensatini qayta ishlashni amalga oshirgan hollarda soliq bazasi ushbu foydali qazilmalardan olingan mahsulotlarni realizatsiya qilish hamda kengaytirish, neft-gaz, yoqilgʻi energetika sanoati sohasidagi yirik soliq toʻlovchilarda soliq nazoratini samarali tashkil etish masalalari hamda soliqqa tortish muammosini bartaraf etish boʻyicha ilmiy taklif va tavsiyalar ishlab chiqilgan.
Ушбу мақолада иқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг ўрни ниҳоятда муҳимлиги, бюджет-солиқ сиёсати, ҳукуматнинг қарзи, солиқ даражалари, давлат харажатлари ва даромадларини бошқариш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, инфляцияни назорат қилиш ва иқтисодиётни барқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларни ўз ичига олади.