• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЙИРИК КОРХОНАЛАРНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ
Бобир Султонмуродов

Ушбу мақолада инвестиция кредити ва лойиҳани молиялаштириш
тушунчаси ва моҳияти, банкларнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришдаги
хорижий тажрибаси кўриб чиқилган. Маълумки, мамлакатдаги йирик корхоналарни
молиялаштириш ЯИМ ўсиши ва барқарор иқтисодий ривожланишга ёрдам беради.
Бугунги кунда Ўзбекистон молия-банк соҳасини такомиллаштиришга катта еътибор
қаратмоқда, давлат улушига ега банклар хусусийлаштириш йўлида. Банк секторини
хусусийлаштириш жараёнида Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Европа тикланиш ва
тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) каби халқаро молия
институтлари иштирок етмоқда. Ушбу тадқиқотда инвестиция лойиҳаларини
молиялаштиришда хорижий тажрибани қўллаш имкониятлари ўрганилди

02/29/2024
  • PDF (Russian)
606-611 119 111
МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ
Мухлиса Валиева

Ушбу тадқиқотнинг мақсади мамлакат иқтисодиётини давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида молиялаштириш, инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш йўлларини таҳлил қилишдир. Давлат-хусусий шериклик, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик орқали иқтисодий ривожланишни самарали таъминлашга хизмат қилади. Мақолада ДХШнинг иқтисодий ўсишга таъсири, замонавий лойиҳаларда инвестицияларни жалб қилиш механизмлари ва экспорт салоҳиятини ошириш учун керакли стратегиялар муҳокама қилинади.

10/31/2024
  • PDF
337-343 76 67
ВEНЧУРЛИ МОЛИЯЛАШТИРИШ РИСКЛАРИ
Саидкамол Махмудов

Мақола венчурли молиялаштириш рискларини таҳлил қилиш ва уларни минималлаштириш усулларига бағишланган. Венчур капитал қўйилмалари стартаплар ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг муҳим шаклидир, лекин у технологик носозликлар, ликвидлик муаммолари, рақобат ва бозор беқарорлиги каби юқори даражадаги ноаниқлик ва рисклар билан боғлиқ. Тадқиқот мақсади инвесторлар стартапларга сармоя киритишда дуч келадиган асосий рискларни аниқлаш, шунингдек, уларни юмшатишнинг самарали стратегиялари ва усулларини ўрганишдан иборат.

03/28/2025
  • PDF (Russian)
342-349 71 47
ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУРИЯТИ
Салим Дусанов

Мақолада таълим тизимида молиявий ресурслар, молиялаштириш масалалари, муаммолари ҳамда  унинг аҳамияти кўрсатиб ўтилган. Шу билан бир қаторда таълим муассасаларида молиявий ресурслар самарадорлиги, молиялаштиришнинг янги моделларини амалиётга жорий этиш асосларига таҳлилий ёндашувлар келтирилган.

11/28/2025
  • PDF
340-347 21 27
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МАБЛАҒЛАРНИ МАҚСАДЛИ САРФЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ИНСТИТУЦИОНАЛ МЕХАНИЗМЛАР
Кахрамон Абдурахманов

Мақолада бюджет ташкилотларини молиялаштириш ва маблағларни мақсадли сарфланишини таъминловчи институционал механизмлар ўрганилади. Иқтисодчи олимларнинг бюджетга оид тадқиқотлари ўрганилди,шунингдек, бюджет ташкилотлари ўз маблағларини бошқариш ва мақсадли сарфланишини таъминлашдаги муаммолар ва ечимлари кўриб чиқилиб, якунида хулосалар шакллантирилди.

09/07/2023
  • PDF
98-107 169 63
ИСЛОМИЙ МОЛИЯЛАШТИРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Шодиёр Хамзаев

Ушбу мақолада шариат тамойилларига мос келадиган исломий молиялаштириш тушунчаси ва моҳияти ва унинг амалий қўлланилиши, исломий иқтисодиётининг ривожланиши, банк ресурсларини шакллантиришда халқаро молия институтлари ва исломий банкларнинг донорлиги кўриб чиқилган. Молия-банк тизимини ўзгартириш жараёнида исломий молиялаштиришни ривожлантириш роли ва аҳамияти ҳам кўриб чиқилган. Исломий молиялаштиришни ривожлантириш истиқболлари ва унинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли кўриб чиқилган. Исломий молиялаштириш тамойилларини амалга ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган

06/30/2024
  • PDF (English)
96-102 139 50
ЎЗБЕКИСТОН СТАРТАП ЭКОТИЗИМИ, АСОСИЙ МУАММОЛАР ВА РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Шерали Джанизаков

Мазкур мақолада мамлакатимизда стартап экотизимининг ривожланиш тенденциялари, институционал муҳит, асосий муаммолар ва келажак учун муҳим йўналишлари ўрганилган. Стартап экотизимини шакллантириш борасида давлат институтлари томонидан амалга оширилган чора-тадбирларнинг ўрни ва аҳамияти, шунингдек, стартап лойиҳаларни молиялаштиришда энг самарали институтларидан бири сифатида венчур молиялаштириш зарурияти таҳлил қилинган.

01/30/2026
  • PDF
280-287 21 10
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИДАГИ МАВЖУД МУАММОЛАР ТАҲЛИЛИ
Камолиддин Хасанов , Хамидахон Акбарова

Ушбу мақолада ташаббусли бюджет жараёнларини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий асослар таҳлили ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ўтказилаётган “Ташаббусли бюджет” жараёнида амалга оширилган лойиҳалар таҳлили ёритилган. Шунингдек, ташаббускорлар овоз йиғишга сарфлаётган маблағларни лойиҳани молиялаштириш учун йўналтиришга имкон берувчи биргаликда молиялаштириш механизмига таклифлар ишлаб чиқилган.

01/31/2025
  • PDF
466-478 70 26
ЎЗБЕКИСТОНДА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИ ЯНГИ ИННОВАЦИОН ЙЎНАЛИШЛАРИ
Нариманжан Содиқов

Ушбу мақолада касбий таълимни молиялаштириш, таълим соҳасида молиялаштиришнинг ўзгарувчан муаммоларини ҳал қилишда янги ва ижодий ёндашувларни ўрганилади. У мавжудлик, барқарорлик ва саноат эҳтиёжларига мослашишни таъминлашга қаратилган инновацион моделлар, стратегиялар ва мулоҳазаларни ўрганиб, мақола якунида хулоса шакллантирилган.

09/07/2023
  • PDF
201-207 72 78
ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ БАРҚАРОР ТИЗИМЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ: ЎЗБEКИСТОН ТАЖРИБАСИ
Зилола Шомансурова

Мазкур тадқиқотда Ўзбекистон Республикасида инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг барқарор тизимларини яратиш бўйича давлат сиёсати ва механизмларининг таҳлили келтирилган. Венчур фондлари, стартап-экотизимлар, ва инновацион инфратузилманинг ривожланиши, давлат грантлари ва хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги мавжуд муаммолар таҳлил қилинган. Тадқиқотда иқтисодиётда инновацион фаолиятни жадаллаштириш учун замонавий технологиялар трансфери ва венчур фондлари орқали молиялаштириш зарурияти ўрганилган. Амалий ва фундаментал илмий тадқиқотларнинг ҳолати, уларнинг ишлаб чиқаришга жорий этишдаги самарадорлиги ҳам таҳлил қилинган.

01/31/2025
  • PDF
513-523 57 52
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИННОВАЦИОН БОШҚАРУВ УСУЛЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Дилшода Гафурова

Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларининг аҳамияти ва уларни амалга оширишда учрайдиган муаммолар чуқур таҳлил қилинган. Инновацион бошқарув таълим жараёни сифатини ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқотларни рағбатлантиришга қаратилган тизим сифатида кўриб чиқилган. Сўровнома натижалари асосида инновацион бошқарувни такомиллаштириш учун муҳим омиллар, жумладан, кадрлар салоҳияти, молиялаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланишга урғу берилган. Шунингдек, инновацион бошқарув моделларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.

11/29/2024
  • PDF
424-431 76 31
ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ОЛИШНИНГ ОММАВИЙЛАШУВ ДАВРИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Шамсиддин Валиев

Ушбу тадқиқот ишида бутун дунёда кузатилган олий таълимнинг оммавийлашув даврида олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибларида учрайдиган асосий жиҳатлар Ўзбекистондаги олий таълим соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар мисолида таҳлил қилинган. Олий таълимни молиялаштиришнинг оммавийлашув даврига хос хусусиятлар эмпирик таҳлиллар асосида шарҳлаб берилган. Мақолада Ўзбекистонда олий таълим олишнинг оммавийлашув даврида олий таълим муассасаларини молиялаштиришда эътибор берилиши зарур бўлган жиҳатлар очиб берилган. Шунингдек уларни баҳолаш орқали тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши бўйича илмий хулосалар ва тегишли таклифлар берилган.

11/30/2023
  • PDF
241-249 93 98
ЎЗБЕКИСТОНДА БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТАҲЛИЛИ
Жамшид Эргашев

Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биринчи даражали харажатларни ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш борасида жавобгарлигини оширишни, манбаси аниқ бўлмаган тадбирларни амалга оширмасликни ҳамда бюджет интизомини янада қатъийлаштиришни бюджети даромадлари ва харажатлари ҳамда унинг тақчиллиги прогнозларини, тақчилликни молиялаштириш манбалари тўғрисидаги маълумотларни, солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини, макро-фискал таваккалчиликлар ва давлат қарзи таҳлилини такомилаштиришни тақозо этади.

11/30/2023
  • PDF
444-449 132 88
ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Шамсиддин Валиев

Ушбу тадқиқот ишида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини молиялаштириш амалиётида ҳисобга олиниши лозим бўлган омиллар илмий асосда таҳлил қилинган. Муайян таълим йўналишларини субсидиялашда тайёрланадиган мутахассисларнинг келажакда даромадлари ошиши, ушбу мутахассислар фаолиятидан жамиятда юзага келадиган билвосита ижобий таъсирлар ва мутахассисларни тайёрлашнинг иқтисодий сарфлари каби омиллар илмий асосда шарҳланган. Олинган илмий хулосалар асосида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини субсидиялашга тегишли субсидиялаш тартиблари (режимлари) таклиф этилган. Ишлаб чиқилган таклифларнинг давлат грантлари ажратиш амалиётида қўллаш истиқболлари асослаб берилган.

01/31/2024
  • PDF
318-327 95 92
РАҚАМЛИ ИҚТИСOДИЁТГА ЎТИШ ШАPOИТИДА ИНВЕСТИЦИOН МЕXАНИЗМНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Акром Эркаев

Мақолада иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий иқтисодиётнинг
тармоқ таркибини ўзгаришига асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг
молиялаштириш манбалари бўйича хамда технологик, тармоқ таркиби билан боғлиқ
бўлган инвестицион механизмнинг таъсири тадқиқ этилган

02/29/2024
  • PDF
699-707 83 87
ТАЪЛИМНИ КРЕДИТЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Акмал Расулов

Мақола таълимни кредитлаш механизмини такомиллаштиришга бағишланган бўлиб, тадқиқот доирасида кўплаб илмий тадқиқотлар ўрганилган. Таълимни кредитлаш механизмларидаги мавжуд муаммолар бирма-бир кўриб чиқилган, шунингдек, барқарор молиялаштириш моделлари ўрганилиб, Ўзбекистонда жорий этиш таклиф қилинган.

03/30/2024
  • PDF
414-422 85 65
ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМ МОЛИЯСИНИ РИВОЖЛАНИШИДА МАЛАЙЗИЯ ТАЖРИБАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Гулбаҳор Иргашева

Мазкур мақоланинг мақсади Mалайзияда исломий молия саноатининг ривожланиш тажрибасини тадқиқ қилиш, жумладан, ислом молиясининг ривожланиш тарихи, исломий молия хизматларини ташкил этиш йўлидаги зарурий инфратузилмани шакллантириш, Ислом молиясининг ривожланиш индексидаги мамлакатнинг ўрни, исломий банк-молия саноатининг ривожланиш йўлида ҳисса қўшиб келаётган тадқиқот институтларининг аҳамияти, лойиҳаларни исломий молиялаштириш амалиёти ва ривожланиш йўлидаги тўсиқлар ва ечимлар тадқиқ қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни исломий молиялаштириш амалиёти таҳлил қилинган бўлиб, ислом молия тизимини ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этилиши бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда Малайзиянинг тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ қилиш йўналишлари кўриб чиқилган.

05/31/2023
  • PDF
137-145 88 45
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЙ ТАРИХИДАГИ 7 ТА IPO ҲАМДА SPO: ЮТУҚЛАР, МУАММОЛАР ВА ХУЛОСАЛАР
Қаҳрамон Чинқулов

Мақолада акциядорлик жамиятларини IPO орқали молиялаштириш ва акцияларни SPO орқали сотишнинг амалдаги ҳолати таҳлил этилган. Ўзбекистоннинг иқтисодий тарихида «Кварц» АЖ, «Қўқон механика заводи» АЖ, «Жиззах пластмасса» АЖ, «UzAuto Motors» АЖ, «Ўзбекинвест» АЖ, «Ўзбектелеком» АК томонидан ҳозирги кунга қадар ўтказилган жами 7 та акцияларни оммавий жойлаштириш (IPO/SPO) натижалари, бу борадаги ютуқлар ва муаммолар келтирилган. Мавзу юзасидан тегишли хулосалар чиқарилган, таклифлар берилган.

06/30/2024
  • PDF
507-518 76 45
ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Нариманжан Содиқов

Ушбу мақолада профессионал таълимни молиялаштиришнинг хориж тажрибаси ўрганилган, хорижлик иқтисодчи олимларнинг таълимни молиялаштиришга оид фикрлари баён қилинган. Шунингдек, профессионал таълимни молиялаштиришнинг бугунги кундаги долзарблиги, унинг мамлакат иқтисодиётига таъсири борасида муҳокамалар олиб борилиб, хулосалар шакллантирилган.

05/31/2023
  • PDF
198-204 50 30
БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ХОРИЖ АМАЛИЁТИ
Илхом Саттаров

Мақолада бюджет харажатларининг самарадорлигини оширишнинг хориж амалиётининг назарий масалалари бўйича тадқиқот олиб борилган. Иқтисодчи олимларнинг бюджет харажатларини самарадорлигини ошириш масалаларига доир тадқиқотлари ўрганилган, тадққиот сўнггида якуний хулоса шакллантирилган.

06/27/2023
  • PDF
276-283 39 30
ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ ЮКИНИНГ СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИРИНИ АҲАМИЯТИ
Равшанжон Насимов

Мақолада солиқ юки кўрсаткичининг аҳамияти, Ўзбекистонда иқтисодий хатти-ҳаракатлар ва натижаларни шакллантиришда солиқ сиёсатининг аҳамиятини кўрсатади. Улар юқори солиқ ставкалари, мураккаб қоидалар ва паст солиқ ахлоқи тадбиркорлик фаоллиги ва ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиши жиҳатдан ўрганилган ҳамда илмий хулоса ва таклифлар шакллантирилиб, солиқ юкини ҳисоблаш йўналишлари назарда тутилган.
Биз солиқ тўловчиларнинг миллий давлат товарлари бўйича йиғилган солиқларни қандай тақсимлаш бўйича имтиёзларини яратиш, шунингдек, давлат харажатлари таркиби тўғрисида маълумот бериш солиқ тўловчилар тўлаш учун етарли деб ҳисоблаган солиқ ставкасига таъсир қиладими ёки йўқлигини текширишга қаратилган сўров эксперименти натижаларини хабар қиламиз. Биз маълумотларнинг тегишли солиқ ставкаси даражасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини аниқлаймиз. Бироқ, солиқ тўловчилар давлат товарлари ва хизматларини молиялаштириш учун солиқ тушумларидан қандай фойдаланиш бўйича ўз афзалликларини билдирганда, юқори солиқ юкини қабул қилишга тайёр.

07/31/2023
  • PDF
230-236 82 82
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИДА ИСЛОМ МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ
Лазиз Сайдирасулов

Ушбу мақолада ислом молия бозорини тадқиқ қилиш орқали мамлакатимизга исломий инвестиция ҳажмини ошириш масалалари келтирилган. Бунда ислом молия бозори ва унинг сегментлари таҳлил қилиш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти учун фойдали назарий хулосалар берилган.

09/29/2023
  • PDF
120-124 161 87
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ
Кахрамон Абдурахманов

Мақолада бюджет ташкилотларини молиявий назорат таъсири воситасида самарадорлигини ошириш масаласи ўрганилди. Иқтисодчи олимларнинг молиявий назоратга оид тадқиқотлари тадқиқ қилиниб, бюджет ташкилотлари маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлашда молиявий назорат органлари фаолияти ўрганилган, таҳлилий амаллар бажарилган, якунида хулосалар шакллантирилган.

10/31/2023
  • PDF
116-120 200 102
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОРИЖИЙ ВА МАҲАЛЛИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ СТРАТЕГИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Феруза Азимова, Мафтуна Йўлдошева, Мафтуна Йўлдошева

Ушбу мақолада республикамизда хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш стратегиясини амалга оширишда мақсадли кўрсаткичларининг истиқболдаги молиялаштириш манбалари баён этилган.

11/30/2023
  • PDF
205-212 126 134
ТУРКИЯ ТАЖРИБАСИДАН ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМ МОЛИЯСИНИ РИВОЖЛАНИШИДА ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Руҳиддин Зайниддинов, Гулбаҳор Иргашева

Ушбу мақоланинг мақсади Туркияда ислом молияси тизимининг ривожланиш тажрибасини ўрганиш, хусусан, ислом молияси (иштирок молияси)нинг ривожланиш тарихи, исломий молия хизматларини ташкил этиш йўлидаги инфратузилмани шакллантириш, ислом молия тизимининг ривожланиш йўлидаги тўсиқлар ва уларни бартараф этиш мақсадида олиб борилган ислоҳотлар, мазкур соҳани ривожланишига ҳисса қўшиб келаётган тадқиқот институтларининг аҳамиятини тадқиқ этиш ҳамда мамлакатда исломий молиялаштириш амалиётини таҳлил қилишдан иборат. Ушбу мақсадларга эришиш учун миқдорий ёндашувдан фойдаланилган. Шунингдек, Туркия тажрибасидан Ўзбекистонда фойдаланиш йўналишлари кўриб чиқилган.

11/30/2023
  • PDF
257-270 101 91
1 - 25 from 40 1 2 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer