Ижтимоий тармоқлар туризм маркетингига жиддий ўзгаришлар олиб кирди ва инфлуенсерлар ҳамда ижтимоий медиа фигуралари саёҳатчиларнинг туристик йўналишларга бўлган қарашларини шакллантиришда асосий рол ўйнамоқда. Instagram, YouTube ва TikTok каби платформалар инфлуенсерларга рақамли элчилар сифатида чиқиш имконини берди ва улар саёҳат жойларини кўркам, визуал жиҳатдан жозибадор контент орқали тарғиб қилинмоқда. Ушбу мақола ижтимоий медиа фигураларининг туризм соҳасида дестинация имиджи ва харид қилиш ниятларига таъсирини ўрганди ва Исландия, Япония, Швейцария ҳамда Қатар каби мамлакатларнинг муваффақиятли тажрибаларига асосланди. Шунингдек, Ўзбекистон туризм имиджини яхшилашда инфлуенсер маркетингидан қандай фойдаланиш мумкинлиги таҳлил қилинди.
Мақолада акциядорлик жамиятлари корпоратив бошқарув тизимида ички аудитнинг аҳамияти ёритилган. Ўзбекистон Республикасида акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш ҳамда замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар илмий ўрганилган. “Корпоратив бошқарув” тушунчасининг илмий талқини ҳамда самарали корпоратив бошқарув тузилмаси келтирилган.
Мақола хизматлар соҳаларида рақобат муҳитини шакллантириш, келгусида хизматларга бўлган талабни янада чуқурроқ ўрганиш, ташкилотларда инновацион фаолиятни ва хизмат кўрсатиш бозорини самарали бошқариш тизимини ривожлантиришда-бенчмаркингнинг тутган ўрни ва ролига бағишланган. Бенчмаркинг - бу ташкилот маркетинг сиёсатида “энг яхши” хизмат ва товарларни ўрганиш, маркетинг жараёни, тўғридан тўғри рақобатчиларнинг ютуқ ва камчиликларини ҳисобга олган ҳолда ўзининг шахсий иш услубини ишлаб чиқишдир. Бу тадбирларни ташкиллаштиришни, бошқаришни ўз ичига олиб, зарурий молиявий ресурсларни, ахборот таъминотини излаш, асосий ва қўшимча хизматлар турларини тақдим этиш, хизмат кўрсатувчи персонал билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштиришга эришиш, хизматлар оқимини ташкиллаштириш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш каби вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Ушбу мақолада маркетинг бошқарувининг компаниянинг умумий бошкарув тизимиги мухим интегратциялашуви ўрганилган ва яхлит ёндашувнинг муҳимлиги таъкидланган, бунда маркетинг алохида функция эмас, балки ҳар бир бизнес қарори ва ҳаракатининг асосий жиҳати ҳисобланиши асосланган. Мақолада маркетинг бошқарувини амалга оширишнинг асосий боскичлари, жумладан, маркетинг нуктаи назарини шакллантириш, маркетингни стратегик мақсадларга мослаштириш, маълумотларга асосланган тушунчалардан фойдаланиш, мижозларга йўналтирилган маданиятни ривожлантириш ва маркетинг стратегияларини доимий равишда баҳолаш ва мослаштириш кўрсатилган.
Мақолада “банк назорати” тушунчаси, унинг моҳияти, иқтисодий аҳамияти, халқаро банк назорати, жаҳон тажрибаси, республикамиздаги банк тизими ва назорат қилиш тартиблари йиллар кесимида такомиллашиб боргани баён қилинган. Мақола якунида хулосалар келтирилган.
Мазкур мақолада жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солиқ солиш механизмини такомиллаштириш кўриб чиқилган. Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ривожланган давлатларда маҳаллий бюджет солиқ тушумларидаги улуши сезиларли даражадалиги билан муҳим аҳмият касб этади. Жисмоний шахслар мол-мулкини солиққа тортиш механизимини такомиллаштиришда бу солиқнинг нафақат фискал инструмент сифатида, балки ижтимоий тенгликни таъминлашдаги муҳим инструменти сифатида қараш лозимдир. Амалга оширилган таҳлил натижасида жисмоний шахслар мол-мулк солиғини такомилаштириш бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган.