Меҳнат унумдорлиги корхона рақобатбардошлигининг энг ишончли кўрсаткичларидан бири бўлиб қолмоқда, бироқ кичик бизнес корхоналари ўз меҳнат салоҳиятининг фақат бир қисмидан фойдаланади. Мазкур мақолада кичик корхоналар меҳнат унумдорлигининг яширин захираларини аниқлаш ва уларни амалий, ўлчаниши мумкин бўлган натижага айлантириш механизмлари тадқиқ этилади. Тадқиқот адабиётларнинг тизимли таҳлили, бошқарув амалиётининг қиёсий таҳлили ва иккиламчи статистик маълумотларга таянади. Ишда захираларни аниқлашга хизмат қилувчи ташхис механизмлари — иш вақтини таҳлил қилиш, омилли декомпозиция, бенчмаркинг ва асосий кўрсаткичлар тизими — ҳамда уларни сафарбар этувчи механизмлар — рағбатлантириш тизимини лойиҳалаш, лин ва узлуксиз такомиллаштириш усуллари, малака ва кўп функциялиликка сармоя, танлаб рақамлаштириш ҳамда меҳнатни қайта ташкил этиш — ажратиб кўрсатилади. Таҳлил шуни кўрсатадики, йирик корхоналардан фарқли ўлароқ, кичик корхоналар захиралари капитал талаб қилувчи технологик ўзгаришларда эмас, балки меҳнатни ташкил этиш, мотивация ва бошқарув эътиборининг сифатида жамланган. Мақолада захираларни аниқлаш ва сафарбар этишни ягона, узлуксиз бошқарув жараёни сифатида кўрувчи интеграллашган стратегик цикл таклиф этилади. Натижалар кичик бизнес соҳасида меҳнат унумдорлигини оширишга интилаётган тадбиркорлар, маслаҳат институтлари ва сиёсат ишлаб чиқувчилар учун, айниқса бу сектор бандликнинг ортиб бораётган улушини ўз зиммасига олаётган ривожланаётган иқтисодиётларда, фойдали бўлиши мумкин.
Иқисодиётни рақамлаштириш шароитида кичик корхоналар мижозларга хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва бизнес жараёнларини такомиллаштириш мақсадида сунъий интеллект технологияларидан тобора кенгрок фойдаланмоқда. Энг истиқболли йўналишларидан бири мижозларнинг мурожаатларини автоматик тарзда қайта ишлай оладиган, маслаҳатлар бера оладиган ва харид қилиш ҳақида қарор қабул қилиш жараёнида фойдаланувчига кўмаклаша оладиган интелектуал чат-ботларни жорий этишдир. Ушбу ишда кичик бизнес мижозлари билан мулоқот қилиш учун мўлжалланган табиий тилни қайта ишлаш элементлари бўлган чат-ботни лойиҳалаш ва амалга ошириш жараёни кўриб чиқилади. Предмет соҳасини таҳлил қилиш, фойдаланувчи ценарийларини расмийлаштириш, тизим архитектурасини қуриш, технологияларни танлаш, прототипни амалга ошириш ва фойдаланувчи синовини ўтказишни ўз ичига олган ишлаб чиқиш босқичлари тавсифланган.
Мақоладаиқтисодий хавфсизликнинг институционал асосларини шакллантиришнинг хорижий ёндашувлар эволюциясининг уч камералистик, кейнсчилик ва институционал босқичлари тадқиқ этилган ва уларни Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётига жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.