Мазкур мақолада озиқ-овқат саноатини ривожлантиришда хорижий тажрибалар таҳлил қилинган ва уларнинг Ўзбекистон саноати учун аҳамияти ўрганилган. Тадқиқот доирасида соҳанинг долзарб муаммолари кўриб чиқилди ва хорижий амалиёт асосида кластер моделларини жорий этиш имкониятлари таҳлил қилинди. Методология сифатида иқтисодий таҳлил ва қиёсий услублар қўлланилди. Тадқиқот натижасида инновацион технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўналишлари кўрсатилган. Ушбу ишнинг илмий ва амалий аҳамияти шундаки, озиқ-овқат саноатини модернизация қилиш учун амалий тавсиялар тақдим этилган.
Бугунги кунда республикамизда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер сиёсатини амалга оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Дастлабки кластерлар пахтачилик мажмуасида ташкил этилган. Мақолада қўшилган қийматни максималлаштириш мақсад функциясини ишлаб чиқиш ва ечимини топиш асосида пахта-тўқимачилик кластерларни ташкил этиш самарадорлигини оптималлаштиришнинг самарали вариантини танлаш танлаш масаласи ўрганилган ва натижалар асосида газламадан тайёр тикув маҳсулотлари ёки трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш (тайёр тикув ёки трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш) варианти бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакли қўшимча қиймат яратишда энг самаралиси эканлиги асосланган.
Ушбу мақолада пахта-тўқимачилик кластерларнинг ишлаб чиқариш қувватларининг хозирги холати ва фойдаланиш даражаси, тўқимачилик корхоналарни ишлаб чиқариш қуввватларини оширилишида технологик жихатдан модернизация қилиш, тўлиқ занжирга эга бўлган кластерлар хамда уларнинг ишлаб чиқариш қувватлардан фойдаланиш даражаси бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада кластерларга назарий ёндашувлар, уларнинг зарурияти, шунингдек, унинг ижобий ва салбий жиҳатлари тизимли таҳлил, дедукция усулларидан фойдаланган ҳолда сўз юритилган, муаллифлик муносабати билдирилган.
Мақолада мамлакатимизда мустақиллик йилларида тўқимачилик саноатининг ривожланиши, ушбу соҳанинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бўйича амалий тажрибалар ёритилган. Тўқимачилик саноати корхоналари молиявий фаолиятини бошқариш, кластерлар ташкил этиш ва уларни бошқариш, тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқаришни кластерлаштиришнинг афзалликларини аниқлаш масалаларида тадқиқот олиб борган маҳаллий ва хорижий олимларнинг изланишлари ўрганилган. Тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистонда тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини бошқаришни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий асосланган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада савдо соҳасида кичик бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асослари тадқиқ этилади. Ушбу жараёнда маркетинг тадқиқотларининг роли ва аҳамияти, кичик бизнесни ривожлантириш шарт-шароитлари, унга таъсир кўрсатувчи омиллар ўрганилади. Савдо соҳасида кичик бизнесни ривожлантириш, мижозларни сақлаб қолишда франчайзинг ва мерчандайзинг тизимидан фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади. Бу борада мижозга йўналтирилган стратегияга ўтиш бўйича тавсиялар киритилади.