Мақолада суғурта компанияларининг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлашнинг иқтисодий мазмуни ва аҳамияти тадқиқ қилинади. Суғурта соҳасининг иқтисодий муҳити, унинг ўзгаришларга бўлган сезгирлиги, шунингдек, молиявий ва статистик таҳлиллар орқали суғурта компанияларининг барқарорлигини таъминлаш илмий ва амалий жиҳатлари қиёсий ўрганилади. Шунингдек, суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги нафақат соҳанинг ўзига, балки миллий иқтисодиётга ҳам катта таъсир кўрсатади, шу боис мазкур мақолада мамлакатлар иқтисодиётидаги суғурта тизимини мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақола Ўзбекистон шароитида суғурта компаниялари молиявий барқарорлигининг иқтисодий моҳиятини ўрганишга бағишланган. Ўзбекистон суғурта бозорига хос бўлган молиявий барқарорликни аниқлашнинг турли жиҳатларига алоҳида еътибор қаратилмоқда. Тадқиқот жорий маълумотлар ва адабиётлар манбаларини таҳлил қилиш, шунингдек суғурта соҳасидаги мутахассисларнинг тажрибасига асосланган.
Ўз фаолиятини амалга оширишда тижорат банклари, шунингдек, бозор иқтисодиёти шароитида фаолият юритувчи ҳар қандай хўжалик юритувчи суғбъектлар максимал фойда олишга интиладилар. Аммо шуни эътиборга олиш керакки, банклар томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай операциялар рикснинг юқори таъсирига эга бўлишади. Мақолада банк рискларининг иқтисодий моҳияти, турли олим ва тадқиқотчиларнинг илмий қарашлари ва ёндашувлари таҳлил қилинган, шунингдек уларнинг классификациясига алоҳида тўхталиб ўтилган.
Мақола Ўзбекистонда норасмий иқтисодиёт ҳажми ва таркибини баҳолашган бўлиб, норасмий иқтисодиёт тушунчасини моҳияти ҳам ўрганилган. Шунингдек, Ўзбекистонда норасмий иқтисодий фаолиятнинг кенг тарқалишидаги сабаб ва омиллар таҳлил қилинган бўлиб, норасмий иқтисодий фаолиятни тўлиқ қамраб олишдаги чекловлар бўйича фикр-мулоҳазалар келтирилган. Ўзбекистонда норасмий иқтисодий фаолият юритган субъектларнинг 2021-2023 йиллардаги ҳолати таҳлил қилиниб, мақола якунида хулоса шакллантирилган.
Ушбу мақолада халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти, аҳамияти ва назарий асослари ёритиб берилган. Шунингдек, халқаро иқтисодий интеграциянинг ривожланиш босқичлари ҳамда унинг мамлакатлар иқтисодиётига кўрсатадиган таъсири баён этилган.
Мақолада оилавий тадбиркорликнинг ривожланиш эволюцияси даврларга кўра тарихий ёндашув асосида тадқиқ этилган. Унда оилавий тадбиркорликнинг илк шаклланиш ва ривожланиш босқичларига кўра ижтимоий – иқтисодий моҳияти ва тадқиқ этиш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, иқтисодиётда оиланинг ресурсларни етказиб беришдаги роли, унинг даромадлари, истеъмол ва жамғариш хулқи ҳамда давлат билан ўзаро алоқадорлиги каби функциялари очиб берилган. Шу асосда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш назарияларини кенгайтириш йўналишлари таклиф этилган.
Мақолада “банк назорати” тушунчаси, унинг моҳияти, иқтисодий аҳамияти, халқаро банк назорати, жаҳон тажрибаси, республикамиздаги банк тизими ва назорат қилиш тартиблари йиллар кесимида такомиллашиб боргани баён қилинган. Мақола якунида хулосалар келтирилган.
Aкциз солиғи давлат даромадларини шакллантиришда ва муайян товар ва хизматлар истеъмолини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу мақолада акциз солиғи маъмуриятчилиги бўйича мавжуд адабиётлар кўриб чиқилди, илғор халқаро тажрибалардан хулосалар олинди. Унда назорат механизмларини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган, асосий эътибор солиқ органларида сиёсат ислоҳотлари, технологик интеграция ва салоҳиятни оширишга қаратилган.
Мазкур мақолада такафулни аниқлаш бўйича мавжуд бўлган ёндашувлар турли омиллар нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Кўпгина назарий ва илмий манбаларни ўрганиш асосида анъанавий тижорат суғуртаси ва тафакул суғуртасининг тамойиллари, қоидалари ва ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилган. Мақолада таҳлил қилинган функциялар, тамойиллар ва қоидалар асосида такафулнинг иқтисодий моҳияти, мазмуни очиб берилган ва уларни замонавий шароиталарда амалга ошириш механизмлари кўрсатилган..
Ушбу мақолада инвестиция кредити ва лойиҳани молиялаштириш тушунчаси ва моҳияти, банкларнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришдаги хорижий тажрибаси кўриб чиқилган. Маълумки, мамлакатдаги йирик корхоналарни молиялаштириш ЯИМ ўсиши ва барқарор иқтисодий ривожланишга ёрдам беради. Бугунги кунда Ўзбекистон молия-банк соҳасини такомиллаштиришга катта еътибор қаратмоқда, давлат улушига ега банклар хусусийлаштириш йўлида. Банк секторини хусусийлаштириш жараёнида Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) каби халқаро молия институтлари иштирок етмоқда. Ушбу тадқиқотда инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда хорижий тажрибани қўллаш имкониятлари ўрганилди
Мақолада олий таълим муассасалари молиясининг ижтимоий иқтисодий мазмуни, моҳияти, таркиби, талқини ва уни бошқаришнинг замонавий тенденциялари ёритилган. Олий таълим муассасаларида барқарор молиявий муносабатларни юзага келтирадиган молиявий механизмини шакллантириш хусусиятларини ва унинг асосий таркибий қисмларини университетларни трансформация жараёни билан боғлиқ ҳолда ҳар томонлама тадқиқ қилинган. Шунингдек, олий таълим муассасаларини молиясини бошқариш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада тижорат банкларида риск маданияти тушунчаси, унинг мазмун моҳияти, иқтисодий аҳамияти, рискларни бошқаришда риск маданиятининг ўрни, шу билан бирга риск маданиятини шакллантириш йўллари ҳамда риск маданиятининг кучли ва кучсиз хусусиятлари келтирилган. Шунингдек мақолада риск маданияти бўйича олим ва соха мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари баён қилинган. Мақола якунида хулосалар келтирилган.