Ушбу мақолада кичик бизнес корхоналари ишлаб чиқариши иқтисодиётни модернизация қилиш шароитига мослаштириш зарурати инновацион инфратузилмасини шакллантиришга қизиқишнинг кучайишига олиб келди, чунки истиқболларни аниқлаб, ривожланишнинг келгуси тенденцияларини олдиндан кўрмай, бозор шароитида тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирларни ишлаб чиқишнинг деярли иложи йўқ. Шу боис кичик бизнес корхоналар ишлаб чиқариши инновацион хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш унга таъсир этувчи муҳим ички ва ташқи омиллар ёритилган.
Ҳар томонлама барқарор ижтимоий-иқтисодий ва инновацион ўсишни таъминлайдиган, қишлоқ аҳолиси фаровонлигини оширишга ҳисса қўшадиган Ўзбекистон Республикасида қишлоқ жойларини ривожлантиришнинг кейинги устувор йўналишларини белгилаш зарурлиги асослаб берилган. Қишлоқ жойларининг тизимли муаммолари аниқланиб, уларни ҳал етиш йўллари таклиф этилмоқда. Қишлоқ ривожланишининг асосий тамойиллари шакллантирилиб, унинг янги устувор йўналишлари таклиф этилади. Қишлоқ ривожланишининг асосий аниқланган йўналишларини амалга ошириш учун воситаларни танлаш катта аҳамиятга ега. Хулоса қилиб айтганда, ҳар томонлама барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ва қишлоқ аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилаш учун мамлакатда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва қишлоқ жойларини ривожлантириш бўйича саъйҳаракатларни фаоллаштириш зарур деган хулосага келишди. Ушбу мақола тадқиқотчилар, давлат идоралари, мутахассислар ва Ўзбекистондаги қишлоқ тараққиётига қизиққан ҳар бир кишини қизиқтиради
Мақолада инновацион ривожланиш шароитида банк тизими фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари кўрилган, банк хизматлари бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари аниқланган. Банк хизматлари бозорининг элементлари ва механизмларини такомиллаштириш йўналишлари асослаб берилган, банк фаолияти ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири таъкидланган ва тавсифланган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда хусусий мулкчиликнинг миллий иқтисодиётни ривожланишдаги ўрни, хусусий сектор субъектлари фаолиятининг холати баҳоланган, ривожланиш тенденциялари ва уларнинг инвестицион фаоллиги қиёсий таҳлил қилинган. Мақолада мамлакатда давлат мулкини хусусийлаштириш тамойиллари, хусусиятлари, амалга ошириш босқичлари, хусусий секторни қўллаб-қувватлашга қаратилган иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни, таркиби, такомиллаштириш йўналишлари тадқиқ этилган. Хусусий мулкчиликни ривожланиш омиллари, таркиби, ривожланиш истиқболлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рақамлаштиришни миллий иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада инновацион ривожланиш шароитида замонамизнинг долзарб муаммоларига жавоб берадиган аниқ мақсадларга эга бўлган ҳаёт даражаси ва сифатининг миллий концепциясини шакллантириш йўлларидаги инсон капитали сифатини ошириш ва профессионал кадрлар тайёрлаш масалалари кўрилган, Олий таълим сифатини ошириш ва институтционал муҳитни ўзгартириш учун шарт-шароитлар яратиш инсонлар фаровонлигига хизмат қилувчи омил сифатидалига эътибор берилди.
Ушбу мақолада замонавий шароитда хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини инновацион ривожлантириш моделларининг назарий-услубий асослари, Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳаси таҳлили, хизмат кўрсатиш соҳасини тармоқлар ва уларнинг таркиби бўйича тақсимлаш модели, хизмат кўрсатиш соҳасининг функциялари, хизмат кўрсатиш корхоналарини ривожлантириш моделларининг қисқача тавсифи ёритилган.
Содиқ Расулов, Санобар Маткулиева, Каромат Атабаева
Мазкур илмий мақолада қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган сиёсатнинг назарий асослари ва амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигининг таркиби ва ривожланиш тенденциялари, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш ва инновацион технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш йўналиш-лари,иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболлари ёритилган.
Ушбу мақолада хорижий инвестицияларни жалб қилишда олиб борилаётган ишлар, Ҳудудларнинг барқарор ривожланиши фақат минтақа иқтисодиётини кучли ва узлуксиз инвестиция ҳамда инновацион рағбатлантириш бўйича шарт-шароитлар тўғрисида тўхталиб ўтилади.
Мазкур мақолада озиқ-овқат саноатини ривожлантиришда хорижий тажрибалар таҳлил қилинган ва уларнинг Ўзбекистон саноати учун аҳамияти ўрганилган. Тадқиқот доирасида соҳанинг долзарб муаммолари кўриб чиқилди ва хорижий амалиёт асосида кластер моделларини жорий этиш имкониятлари таҳлил қилинди. Методология сифатида иқтисодий таҳлил ва қиёсий услублар қўлланилди. Тадқиқот натижасида инновацион технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўналишлари кўрсатилган. Ушбу ишнинг илмий ва амалий аҳамияти шундаки, озиқ-овқат саноатини модернизация қилиш учун амалий тавсиялар тақдим этилган.
Мақолада миллий иқтисодиётнинг институтционал тузилмасининг моҳияти, унинг трансформациясига таъсир этувчи экзоген ва эндоген омиллар тадқиқ этилади. Мақолада илм-фан, бизнес ва давлатнинг муваффақиятли ҳамкopлиги шакллаpидан биpи бўлган иннoвациoн кластеpлаp хамда давлат-xусусий шеpиклиги (ДXШ) иқтисoдиётнинг институтциoнал тузилмасини такoмиллаштиpишнинг устувop йўналишлаpи сифатида илмий асосланган.
Мазкур мақолада миллий иқтисодиёт шароитида самарали солиқ маъмуриятчилигининг аҳамияти таҳлил қилинган. Солиқ маъмуриятчилигининг назарий асослари, унинг вазифалари ва асосий функциялари ҳақида батафсил маълумот берилган. Солиқ тизимининг эволюцияси, замонавий тенденциялар, жумладан, рақамлаштириш ва глобаллашув жараёнлари доирасида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, мақолада халқаро тажрибалар асосида миллий солиқ тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва қонунчиликка риоя этишни ошириш учун инновацион ёндашувлар ҳамда стратегик чора-тадбирлар муҳокама қилинган
Хизматлар соҳасининг кейинги тараққиёти соҳа самарадорлигини ошириш билан бевосита боғланган. Мазкур мақолада хизматлар самарадорлигини ошириш учун унинг хусусиятлари, ўзига хос имкониятлари ва ривожланиш шарт – шароитлари, таьсир этувчи омиллар, ташкилий–бошқарув тизими кабиларни ҳисобга олиш зарурлиги илмий асосланилган
Мазкур мақолада технологик стартаплар учун венчур капиталини жалб қилишнинг самарали стратегиялари батафсил таҳлил қилинган. Стартапларнинг ривожланишида молиявий ёрдамни жалб қилиш, бозор салоҳиятини баҳолаш ва ишончли бизнес-режа яратиш каби муҳим жиҳатлар ёритилган. Шунингдек, венчур капитал сармоядорларини жалб қилишда таваккалчиликларни камайтиришга ёрдам берувчи усуллар кўрсатилган. Ўзбекистон шароитида венчур сармояларининг ўрни ва иқтисодий имкониятлари таҳлил қилинган. Ушбу стратегиялар янги технологик компанияларнинг муваффақиятли ривожланишини таъминлаш учун аҳамиятли ҳисобланади.