Мақолада капитал инвестицияларнинг мазмун-моҳияти илмий ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган ҳамда иқтисодий категория сифатида тадқиқ ва талқин қилинган. Капитал инвестицияларнинг тавсифи эса, унинг ҳисоб объекти сифатида очиб берилган бўлиб, хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан фикр-мулоҳазалар баён қилинган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда келтирилган қоидалар ҳисобга олинган ҳолда муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилган, шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг аҳамияти каби масалалар очиб берилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг етакчи тармоқларидан бири бўлган тўқимачилик саноатини стратегик ривожлантиришда инвестициялар жозибадорлиги ва уни бошқаришнинг услубий жиҳатлари чуқур таҳлил этилган ҳамда бу масала бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада мамлакатда инвестициялар ва иннοвациοн фаοлият самарадοрлигини οшириш мақсадида хοрижий мамлакатларнинг илғοр тажрибалари ўрганилган ва улардан фοйдаланиш йўналишлари белгилаб берилган. Шу билан бирга ўрганилган хοрижий мамлакатлар (Хитοй, Ҳиндистοн, Чили, Таиланд) инвестиция сиёсатидаги фарқлар ва ўзига хοс хусусиятлари таҳлил этилиб, бу давлатларнинг инвестиция стратегияси ва механизмлари тадқиқ этилган.
Ушбу тадқиқот Ўзбекистондаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни давлат томонидан тартибга солишни ўрганиб, унинг минтақавий хусусиятларини ҳамда миллий ва маҳаллий сиёсат ўртасидаги ўзаро боғлиқликни таъкидлайди. Унда Тошкент, Навоий ва Фарғона водийси каби ҳудудларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар контсентрацияси Қорақалпоғистон ва Сурхондарё каби ҳудудлардаги кам инвестициялар билан қандай фарқ қилишини ўрганади. Мамлакат бўйлаб мувозанатли иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш мақсадида сиёсатни мувофиқлаштириш ва инвестиция шароитларини яхшилаш бўйича тавсиялар берилган
Мақолада мамлакатимиз иқтисодиётида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва қўшма корхоналар алоҳида ўрни ёритилган. Шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва қўшма корхоналар фаолиятини солиққа тортишнинг бир қанча ўзига хос ҳусусиятлари таҳлил қилинган
Мақолада Ўзбекистондаги тўқимачилик ва чарм компанияларида экологияга мос амалиётлар – экологик ишлаб чиқариш, экологик маркетинг, инсон ресурсларини экологик бошқариш, яшил инвестициялар ва экологик инновациялар орқали иқтисодий натижалар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таҳлил қилинган.
Тадқиқот миқдорий усулдан фойдаланган ҳолда амалга оширилди, мамлакатимиздаги “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси орқали, ўрта, катта тўқимачилик ва чарм корхоналари топ-менежерлари, корхона раҳбарларидан маълумотларни йиғиш учун 234 та анкета орқали стратификацияланган тасодифий намунани танлаш усули қўлланилди.
Мақолада миллий иқтисодиётда хорижий инвестицияларнинг ишлаши масаласи тарихий таҳлил қилинган. Муаллифнинг мақсади хорижий инвестицияларни жалб қилиш назарияси ва амалиёти ривожланишининг асосий босқичларини тавсифлаш, шунингдек, турли хорижий ва маҳаллий олимларнинг хорижий инвестицияларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳақидаги фикрларини таҳлил қилиш эди.
Ушбу илмий мақолада мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектлари фаолиятида инвестициялардан самарали фойдаланиш ва мазкур соҳага киритилган инвестициялар таркибини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Тадқиқотлар натижасида муаммолар аниқланиб, уларнинг ечими бўйича муаллиф томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада мамлакат инвестиция фаоллигини шакллантириш тизими, инвестицион фаолликни акс эттирувчи омиллар, ҳудудларнинг инвестицион салоҳиятини шакллантириш тартиби, инвестицион фаоллик омиллари ўрганилган ва таҳлил этилган.
Тадқиқотда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг иқтисодий ўсиш, янги иш ўринлари яратиш ва технология тарқатишдаги ролини таъкидлаган ҳолда, уларнинг минтақавий номутаносибликларни бартараф этишдаги аҳамияти ёритилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солишни тартибига солиш, солиқ ва бошқа тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлаш, солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш ҳамда солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида сервис-техник хизмат кўрсатилишини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ер қаъри бўйича тадбиркорларни солиққа тортиш мураккаб ва қийин соҳа бўлиб, диққат билан кўриб чиқиш ва такомиллаштиришни талаб қилади. Ер қаъри бўйича тадбиркорларни солиққа тортиш билан боғлиқ масалаларнинг умумий кўринишини тақдим этади ва такомиллаштиришнинг потенциал йўналишларини таклиф қилади. Ер қаъри тадбиркорларини солиққа тортиш чуқур кўриб чиқиш ва такомиллаштиришни талаб қиладиган мураккаб масаладир. Солиқ режими, шаффофлик, солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ имтиёзлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш орқали ер ости бойликлари тадбиркорлари учун янада қулай ва қулай муҳит яратиш, инвестициялар, иқтисодий ўсиш ва соҳани барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш мумкин.
Мақола венчурли молиялаштириш рискларини таҳлил қилиш ва уларни минималлаштириш усулларига бағишланган. Венчур капитал қўйилмалари стартаплар ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг муҳим шаклидир, лекин у технологик носозликлар, ликвидлик муаммолари, рақобат ва бозор беқарорлиги каби юқори даражадаги ноаниқлик ва рисклар билан боғлиқ. Тадқиқот мақсади инвесторлар стартапларга сармоя киритишда дуч келадиган асосий рискларни аниқлаш, шунингдек, уларни юмшатишнинг самарали стратегиялари ва усулларини ўрганишдан иборат.
Мақолада миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, ресурс тежамкор ва экологик хавфсиз жамиятни барпо этиш ҳамда ижтимоий тенгликни таъминлаш каби ҳозирда долзарб бўлган масалаларининг ечими ҳисобланган “яшил иқтисодиёт” концепцияси ҳамда ESG рейтингининг хўжалик фаолиятига инвестициялар оқимини жадаллаштиришдаги ўрни ёритилган.
Ушбу мақолада мамлакатимизда инвестиция муҳитининг ҳолатини инвестиция фаолиятини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ва жозибадорлигини аниқлайдиган иқтисодий, ижтимоий, ташкилий, ҳуқуқий, сиёсий, экологик ва бошқа шарт-шароитларнинг умумлаштирувчи хусусиятларидан бири эканлиги ўрганилиб тегишли таклиф ва хулосалар берилди.
Мақолада мулкий солиққа тортишнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини моделлаштириш масалалари тадқиқ этилган. Мулкий солиқларни моделлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари, солиқ салоҳиятини баҳолаш усуллари ва уларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари таҳлил қилинган. Мулкий солиқларнинг ролини кўриб чиқиш бўйича хорижий тажриба ўрганилган ва уч гуруҳга бўлинган ёндашувлар тизимлаштирилган. Мулкий солиқнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсири бўйича тадқиқотлар натижалари асосида таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) тушунчаси, уларни ташкил этиш ва улардан фойдаланиш усуллари, эркин иқтисодий зоналар инвестицион фаоллик ва инвестиция фаолиятини рағбатлантиришнинг самарали шаклларидан бири эканлиги тўғрисида маълумотлар берилган. Шунингдек, алоҳида ҳудудлар ва умуман мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишига кўмаклашувчи маҳаллий ва хорижий инвесторларни кенг жалб этиш асосида инвестиция фаоллигини ошириб бориш тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинган
Ушбу мақолада суверен фондлар фаолият самарадорлигини баҳолаш усуллари ўрганилган. Шунингдек, ҳар бир таклиф этилган мезон таркибида у ёки бу мезоннинг бажарилиш даражасини объектив баҳолайдиган комплекс кўрсаткичлар ўрганилган ва таҳлил қилинган. Суверен фондлар фаолияти, улар томонидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари таҳлил этилган ва баҳолаш мезонлари тақдим этилган.