Ушбу мақолада аҳоли даромадларининг тенгсизлиги ва табақаланишига доир илмий муаммолартадқиқ этилган бўлиб, аҳоли даромадларининг табақаланиши ижтимоий-иқтисодий тизимнинг ажралмас элементи сифатида кўриб чиқилган. Аҳоли даромадлари шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, бунда фуқаронинг ижтимоий ҳолати ва келиб чиқиши, билим даражаси, ташқи ижтимоий муҳитга кўникмаларнинг шаклланиши, интеллектуал ва бошқарувчилик қобилияти каби кўплаб омиллар ўрганилган.
Аҳолини ишсизлик даражасини камайтириш, унинг самарали меҳнат фаолияти билан бандлигини таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш учун мақсадли ва узоқни кўзлаган ишларни амалга ошириш, бугунги табиатнинг ўзгаришларига ва ресурслар тақчиллигига мослашувчан меҳнат бозорини ташкил этиш ҳамда ҳар қандай шароитга мослашувчан касблар билан бандлигини таъминлаш зарурати туғилмоқда.
Мақолада олий таълим муассасалари молиясининг ижтимоий иқтисодий мазмуни, моҳияти, таркиби, талқини ва уни бошқаришнинг замонавий тенденциялари ёритилган. Олий таълим муассасаларида барқарор молиявий муносабатларни юзага келтирадиган молиявий механизмини шакллантириш хусусиятларини ва унинг асосий таркибий қисмларини университетларни трансформация жараёни билан боғлиқ ҳолда ҳар томонлама тадқиқ қилинган. Шунингдек, олий таълим муассасаларини молиясини бошқариш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада оилавий тадбиркорликнинг ривожланиш эволюцияси даврларга кўра тарихий ёндашув асосида тадқиқ этилган. Унда оилавий тадбиркорликнинг илк шаклланиш ва ривожланиш босқичларига кўра ижтимоий – иқтисодий моҳияти ва тадқиқ этиш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, иқтисодиётда оиланинг ресурсларни етказиб беришдаги роли, унинг даромадлари, истеъмол ва жамғариш хулқи ҳамда давлат билан ўзаро алоқадорлиги каби функциялари очиб берилган. Шу асосда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш назарияларини кенгайтириш йўналишлари таклиф этилган.