Мазкур мақолада хўжалик жамиятларида ESOPни жорий этиш амалиёти бўйича АҚШ, Буюк Британия, Испания каби давлатлар тажрибаси ўрганилган, Ўзбекистонда ушбу тизимни жорий этиш ҳолати таҳлил қилинган ҳамда илғор тажрибадан келиб чиққан ҳолда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида ESOPни жорий этишни жадаллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда айланмадан солиқ қўлланиладиган айланма чегарасининг иқтисодий самарадорлиги ва адолатлилиги масалалари таҳлил қилинган. Таҳлил натижаларига кўра, айланма чегарасининг инфляцияга мослаштирилмаслиги солиқ юкининг яширин равишда оғирлашувига, солиқ адолати тамойилининг заифлашувига ҳамда кичик бизнес ривожланишига тўсқинлик қилувчи институционал тўсиқлар шаклланишига олиб келмоқда. Мақолада айланмадан солиқ режимида чегараларни инфляцияга автоматик индексация қилиш, уларни қайта калибрлаш ва тадбиркорлар учун босқичли ўтиш механизмларини жорий этиш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш борилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этилиши солиқ қонунчилик ҳужжатларига киритилган асосий ўзгариш ва солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш уларга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини ошириш, аҳолига янги иш ўринларини яратиш имкониятлари кенгайтириш муҳум вазифалардан бири ҳисобланади. Шунингдек, 2023 йил 18 август куни ўтказилган Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этилиши ҳамда солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган
Трансфер баҳосини шакллантириш усуллари ва уларни хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига татбиқ этиш имкониятларини таҳлил қилиш боғлиқ томонлар ўртасидаги трансчегаравий операцияларнинг адолатлилиги ва шаффофлигини таъминлашнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади. Трансфер баҳосини шакллантиришнинг самарали усулларини жорий этиш солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш ва ўзаро боғлиқ корхоналар ўртасида солиқ мажбуриятларини адолатли тақсимлашни таъминлаш имконини беради. Бироқ, бу, шунингдек, қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин ва усулларни тўғри қўллаш ва солиқ қонунларига риоя қилиш учун қўшимча ресурслар ва тажриба талаб қилади.
Digital transformation is becoming an integral part of modern business, and the implementation of artificial intelligence (AI) in a company’s processes opens up new opportunities for efficiency improvement. However, with the growth of data volumes, the importance of data protection and adherence to confidentiality principles becomes increasingly crucial. This article discusses the main aspects of digital transformation and the introduction of AI while complying with data protection laws. Special attention is given to methods of ensuring confidentiality, such as data anonymization and the use of machine learning algorithms for protecting personal information.
Мақолада қишлоқ хўжалигининг ривожланиш даражасини баҳолаш ҳамда соҳа ривожига таъсир этувчи омил ва мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигида эришилган натижалар ва истиқболдаги ривожланишга эътибор қаратилган бўлиб,қишлоқ хўжалиги соҳасига илмий-инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш масалалари ёритилган. Рақамли технологиялар ҳамда “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни жорий этиш орқали озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш ва мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш муаммолари кўриб чиқилган.
Мақолада аҳоли даромадларини солиққа тортиш тизимида солиққа тортилмайдиган минимумни жорий этиш масалалари ёритилган ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида унинг оптимал миқдорини белгилаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар берилган.
Мазкур мақолада, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот‐коммуникaция технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш, асосийси, иқтисодиётда хуфиёна фаолиятни қисқартириш, шаффофлик даражасини оширишга хизмат қилмоқда. Мазкур йўналишда солиқ органларини фаолиятини такомиллаштириш ва уларни самарадорлигини баҳолаш йўллари бўйича тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, тадқиқот доирасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Ушбу мақолада корпоратив бошқарув тизимида ESG (Environmental, Social, Governance) тамойилларини интеграция қилишнинг инновацион механизмлари ва уларнинг ташкилот самарадорлигига кўрсатаётган таъсири таҳлил қилинди. Тадқиқотда ESG стандартларини жорий этиш орқали компанияларнинг барқарор ривожланиши, ижтимоий масъулияти ва экологик барқарорлиги кучайиши ҳамда корпоратив қийматнинг ошишига хизмат қиладиган омиллар аниқланди. Илмий ишда инновацион усуллар – рақамли технологиялар, “яшил” инвестициялар ва масъулиятли корпоратив бошқарув моделларини жорий этиш тажрибалари ўрганилди. Шунингдек, ESG тамойилларининг иқтисодий самарадорликка, инвестицион жозибадорликка ва корпоратив нуфузга таъсирини баҳоловчи илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари корпоратив бошқарувнинг замонавий тенденцияларини чуқур англашга ва компаниялар учун барқарор ривожланиш стратегияларини шакллантиришга хизмат қилади.
Мазкур мақолада озиқ-овқат саноатини ривожлантиришда хорижий тажрибалар таҳлил қилинган ва уларнинг Ўзбекистон саноати учун аҳамияти ўрганилган. Тадқиқот доирасида соҳанинг долзарб муаммолари кўриб чиқилди ва хорижий амалиёт асосида кластер моделларини жорий этиш имкониятлари таҳлил қилинди. Методология сифатида иқтисодий таҳлил ва қиёсий услублар қўлланилди. Тадқиқот натижасида инновацион технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўналишлари кўрсатилган. Ушбу ишнинг илмий ва амалий аҳамияти шундаки, озиқ-овқат саноатини модернизация қилиш учун амалий тавсиялар тақдим этилган.
Мақолада “банк маҳсулот” ва “банк хизмати”ларининг умумий тавсифи, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, ҳамда янги банк маҳсулотлари ва хизматларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинган.
Ушбу мақолада, банкларга замонавий технологияларни жорий этишнинг устувор вазифалари тадқиқ этилиб, бугунги кунда рақамли технологияларнинг тармоқларда кенг қўўлашда амалга оширилиши лозим бўлган бир неча устувор вазифалар ва босқичлар таҳлил этилган. Шунингдек, рақамли трансформациялаш жараёнида банк хизматларига рақамли технологияларни жорий этишнинг устувор йўналишлари ёритилган.
Ушбу мақолада акциядорлик жамиятлари корпоратив бошқарув жараёнида ички назорат тизими бўйича асосий жиҳатлари кенг ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикасида акциядорлик жамиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш, бошқарув жараёнларига ички аудит тизимини жорий этиш амалиётида кўрилаётган чора-тадбирлар илмий ўрганилган. “Ички назорат” тушунчаси, унинг акциядорлик жамиятларини самарали бошқаруви жараёнидаги роли таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет қоидаларидан фойдаланиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси ва уни Ўзбекистон иқтисодиётида тадбиқ этиш имкониятлари ўрганилган. Шунингдек, мақолада дунё мамлакатлари бўйича фискал қоидаларнинг умумий хусусиятига ҳамда белгиланиш миқёсига кўра турлари бўйича динамик таҳлили келтирилган.
Ушбу мақолада мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланиши ва жозибадорлигини оширишда инвестиция муҳитининг ўзига хос хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётига инвестицияларни жалб этишни фаоллаштириш инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, уларни ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг амалий механизмларини жорий этиш ва инвестицион муҳитни янада яхшилаш иқтисодий ривожланиш соҳасида энг муҳим вазифалардан бири эканлигини ўрганилиб тегишли таклиф ва хулосалар берилди.
Ушбу мақолада темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятининг ривожланишини қамраб олувчи асосий йўналишлар таҳлил қилинган. 2014‐2023 йиллар давомида йўловчи ташишнинг статистик кўрсаткичлари, даромад ва харажатлар динамикаси, шунингдек, инфратузилма харажатлари юзасидан тўлиқ маълумотлар муҳокама қилинган. Мақолада темир йўл билан ташилган йўловчилар сони ва уларнинг айланмаси бўйича статистик таҳлиллар олиб борилган. Йўловчилар сонининг ўзгариши, даромаднинг ўсиши ва харажатларнинг динамикаси, шунингдек, йўловчи ташишдан кўрилган зарарлар таҳлил қилинган. Ушбу маълумотлардан келиб чиқиб, темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятидаги асосий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини таклиф этиш мақсад қилинган. Мақолада, темир йўл транспорти соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш, кадрларнинг малакасини ошириш, ва йўловчиларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш орқали йўловчи ташиш фаолиятини янада яхшилаш йўллари тавсия этилган. Шунингдек, йўловчи ташиш фаолиятини ривожлантириш учун инфратузилма таклифлари ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун керакли стратегик чоралар ҳақида маълумотлар берилган. Тадқиқотнинг натижалари темир йўл транспортини ривожлантириш учун самарали стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, йўловчи ташишни жадал ривожлантириш, иқтисодий самарадорликни ошириш ва йўловчилар учун қулайликларни яратишда ўз ўрнини топади.
Ушбу мақолада мамлакатимизда ва Марказий Осиёда сув муаммосини бартараф этиш йўллари асосланган. Шу билан бирга хозирги замон талабларига жавоб берувчи замонавий рақамли технологияларни, яъни сув тежовчи технологияларни амалиётга жорий этишни тезлаштириш, шу орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини таннархи ошиб кетишини олдини олиш масалалари таклиф этилган.
Мақолада молиявий технологиялар ва хизматлар соҳасидаги тадқиқотчиларнинг фикри муҳокама қилинган, молиявий технологиянинг ривожланиш босқичлари, ривожланган мамлакатларда молиявий технологияларни ривожланиш тажрибаси ва амалиёти ўрганилган. Уларнинг ривожланишини рағбатлантирувчи омиллар ва молиявий технологияларни ривожланишига тўсқинлик қилувчи тўсиқлар аниқланган. Шунингдек, уларни миллий иқтисодиётда кенг жорий этиш истиқболлари, ҳамда уларни миллий иқтисодиётда кенгроқ қўллашга тўсиқлик қилаётган омилларни бартараф этиш учун ҳал қилиниши керак бўлган муаммоларни таҳлил қилишган.
Ушбу мақолада трансформация жараёнида мамлакатимиз тижорат банклари ликвидлигини таъминлашни такомиллаштиришнинг хориж тажрибаси асосида хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш йўллари, банк ликвидлигининг моҳияти, ривожланиш тарихи ҳамда банк ликвидлигини ривожлантириш истиқболларини такомиллаштириш ҳақида cўз боради. Хусусан, мақолада тижорат банклари ликвидлигини таъминлашни такомиллаштиришнинг хориж тажрибасини жорий этиш асосида банклар фаолияти самарадорлигини оширишдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф тавсиявий ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.
Мазкур мақолада инновацион иқтисодиёт шароитида давлат харидлари тизимини такомиллаштириш муаммолари ва уларни ҳал этиш чора-тадбирлари таҳлил қилинди. Давлат харидлари жараёнидаги бюрократик тўсиқлар, молиявий қўллаб-қувватлашнинг етишмаслиги ва коррупция хавфи давлат харидларини самарали ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди. Мақолада қонунчиликни такомиллаштириш, электрон тендер тизимини жорий этиш, кичик ва ўрта бизнес учун молиявий дастурларни кенгайтириш каби чора-тадбирлар тавсия қилинган. Давлат харидлари тизимини модернизация қилиш миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришга кўмаклашади.
Мақолада қишлоқ хўжалигининг ривожланиш даражасини баҳолаш ҳамда соҳа ривожига таъсир этувчи омил ва мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигида эришилган натижалар ва истиқболдаги ривожланишга эътибор қаратилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасига илмий-инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш орқали соҳани интенсив ривожланишини таъминлаш масалалари ёритилган. Хусусан, рақамли технологиялар ҳамда “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни жорий этиш орқали озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш ва мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш муаммоларига эътибор қаратилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат фуқаролик хизматига кадрларни танлаб олишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тизимли равишда таҳлил қилинган. Шунингдек, расмий статистик маълумотлар асосида давлат фуқаролик хизматига қабул жараёнлари динамикаси кўрсатиб берилган. Мақолада давлат фуқаролик хизматини самарали ташкил этиш, кадрларни танлаб олишнинг замонавий механизмларини жорий этиш ҳамда соҳа самарадорлигини ошириш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.
Маҳсулот таннархини аниқлаш ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида самарали бошқарув учун муҳим омилдир. Замонавий калькуляция усуллари ахборот технологиялари ва мураккаб моделлардан фойдаланишга асосланиб, таннархни аниқлаш ва таҳлил қилишни осонлаштиради. Бу усуллар ишлаб чиқариш жараёнини оптимизация қилиш, харажатларни самарали бошқариш ва қарорлар қабул қилишда катта аҳамиятга эга. Услубларнинг ҳар бири ўзининг махсус афзалликлари билан, тўғри ҳисоб-китоб ва иқтисодий самарадорликка эришишга ёрдам беради. Замонавий технологиялар ва тажриба асосида, мазкур усулларни амалиётга жорий этиш ташкилотларга рақобатбардошликни ошириш ва ресурсларни тежаш имконини яратади.
Ушбу мақолада натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг бошқа усуллардан афзалликлари ва бу усулни амалиётда қўллаш юзасидан тадқиқотлар олиб борилган. Натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этиш алоҳида ҳолда эмас, балки давлат харажатларини бошқариш ислоҳоти контекстида ва ҳатто кенгроқ маънода давлат секторини ислоҳ қилиш, жумладан, давлат хизматини ислоҳ қилиш, институционал ислоҳот ва ўзгаришларни бошқариш контекстида кўрилиши кераклиги бўйича таклифлар шакллантирилган. Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш режалаштирилган (амалга оширилган) бюджет харажатлари ва кутилаётган (эришилган) натижалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи бюджетни шакллантириш (ижро этиш) тизимини ифодалаши бўйича қарашлар тадқиқ этилган.