• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ФОНД БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ: ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Ўктам Шамсиев

Мазкур мақолада фонд бозорини ривожлантиришда ривожланган ва ривожланаётган давлатлардаги фонд бозорлари, уларни ривожлантириш йўналишлари борасидаги илғор тажрибалар тадқиқ этилган. Жумладан, фонд бозорларини ривожлантиришда хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларини самарали жойлаштириш ва улар орқали фонд бозорини ривожлантириш борасидаги илғор тажрибалар ўрганилган.

10/31/2024
  • PDF
483-492 127 77
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БЎЙИЧА ДАРОМАДЛАРНИ ТЎЛАШНИНГ МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИНИНГ БОЗОР ЛИКВИДЛИГИГА ТАЪСИРИ: ЎЗБЕКИСТОН МИСОЛИДА ЭМПИРИК ТАДҚИҚОТ
Сарвар Режаббаев, Ойдин Валиева

Ушбу тадқиқотда 2024 йил июнь ойида тасдиқланган қимматли қоғозлардан даромадлар тўловларининг янги тартиби Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори ликвидлигига қандай таъсир кўрсатиши кўриб чиқилади. 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги ва август ойидаги биржа фаолияти маълумотларидан фойдаланган ҳолда бозорнинг ҳозирги ҳолати баҳоланди ва янги тартибга солиш тизими шароитидаги ўзгаришлар бўйича прогноз яратилди. Тадқиқотда янги тартибнинг асосий жиҳатлари, яъни тўловларни Марказий депозитарий орқали марказлаштириш ва инвестиция воситачиларининг иштирок этиши таҳлил қилинди. Янги тартибни жорий этиш тўловларни тезлатиш ва операциявий хатарларни камайтириш ҳисобига ликвидликни оширишга ёрдам бериши мумкинлиги аниқланди. Бироқ, дастлабки босқичда вақтинчалик операциявий кечикишлар юзага келиши мумкин, бу бозор фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Тадқиқот ликвидликка таъсир кўрсатувчи тартибга солувчи ўзгаришларнинг ривожланган ва ривожланаётган бозорлардаги таъсирини ўрганиш бўйича мавжуд ишларни таҳлил қилишга асосланади. Илгари олиб борилган тадқиқотлардан фарқли ўлароқ, ушбу иш янги регламент жорий этилгандан кейинги қисқа муддатли ўзгаришларга урғу беради ва Ўзбекистон бозори хусусиятларини ҳисобга олади. Хулосада ликвидликни ошириш учун тўлов тизимини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар берилган.

10/31/2024
  • PDF (Russian)
416-424 135 64
ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Юсупхон Озатбеков

Ушбу мақолада темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятининг ривожланишини қамраб олувчи асосий йўналишлар таҳлил қилинган. 2014‐2023 йиллар давомида йўловчи ташишнинг статистик кўрсаткичлари, даромад ва харажатлар динамикаси, шунингдек, инфратузилма харажатлари юзасидан тўлиқ маълумотлар муҳокама қилинган.
Мақолада темир йўл билан ташилган йўловчилар сони ва уларнинг айланмаси бўйича статистик таҳлиллар олиб борилган. Йўловчилар сонининг ўзгариши, даромаднинг ўсиши ва харажатларнинг динамикаси, шунингдек, йўловчи ташишдан кўрилган зарарлар таҳлил қилинган. Ушбу маълумотлардан келиб чиқиб, темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятидаги асосий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини таклиф этиш мақсад қилинган.
Мақолада, темир йўл транспорти соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш, кадрларнинг малакасини ошириш, ва йўловчиларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш орқали йўловчи ташиш фаолиятини янада яхшилаш йўллари тавсия этилган. Шунингдек, йўловчи ташиш фаолиятини ривожлантириш учун инфратузилма таклифлари ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун керакли стратегик чоралар ҳақида маълумотлар берилган.
Тадқиқотнинг натижалари темир йўл транспортини ривожлантириш учун самарали стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, йўловчи ташишни жадал ривожлантириш, иқтисодий самарадорликни ошириш ва йўловчилар учун қулайликларни яратишда ўз ўрнини топади.

10/31/2024
  • PDF
406-415 153 87
СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШНИНГ ХАЛҚАРО ТАЖРИБАСИ ВА УНИ ШОЛИЧИЛИК ТАРМОҒИДА ҚЎЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Каржаубай Нурманов

Мақолада корхоналарда стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлилини шакллантиришнинг назарий-услубий асосларини ривожлантириш, шунингдек, стратегик бошқарув ҳисобини юритиш усулларини такомиллаштириш, самарали бошқарув қарорларини қабул қилишда даромадлар ва харажатларни стратегик таҳлил қилиш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил қилиш йўналишлари кўриб чиқилган.

10/31/2024
  • PDF
398-405 258 89
МАМЛАКАТИМИЗНИНГ 2025 ЙИЛ УЧУН СОЛИҚ-БЮДЖЕТ СИЁСАТИ КОНЦЕПЦИЯСИ
Ботир Мукимов

Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекциясини ўрни ва аҳамияти ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида ҳудудлараро солиқ инспекцияси амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

10/31/2024
  • PDF
380-390 165 98
ДУНЁ МИҚЁСИДА ЕТАКЧИ РАҚАМЛИ ТАЪЛИМ ПЛАТФОРМАЛАРИ ТАВСИФИ ВА ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Мухаббатхон Мирзакаримова

Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, унда илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш ва таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Рақамли технологиялар ва масофавий таълим тизимлари жадал ривожланиб, бугунги кун талабларига жавоб бермоқда. 2023 йилда жаҳондаги етакчи давлатларда, хусусан, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва Жанубий Корея каби мамлакатларда, масофавий таълим тизими кенг қўлланилмоқда. Айниқса, АҚШда Coursera, edX, ва Udemy каби глобал таълим платформалари дунё бўйлаб 70 миллиондан ортиқ фойдаланувчига таълим хизматларини тақдим этиб, етакчи мавқега эга. Европа Иттифоқида ҳам FutureLearn каби платформалар муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бу платформалар таълим олишнинг қулайлиги, вақтни тежаш ва билим сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

10/31/2024
  • PDF
371-379 169 74
РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ЯРАТИШ ОРҚАЛИ ТАШКИЛОТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Музаффар Қодиров

Ушбу мақолада рақобат муҳитини яратиш орқали ташкилотларни ривожлантириш йўналишларикўриб чиқилди. Рақобат муҳити замонавий иқтисодий шароитларда тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги ва барқарорлигига таъсир этувчи асосий омил ҳисобланади. Муаллиф рақобат муҳитини яратишнинг асосий жиҳатларини, жумладан, инновацион ёндашувлар, стратегик режалаштириш ва манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорликни таҳлил қилади. Ташкилотларнинг рақобатбардошлигини оширишга ёрдам берган турли соҳаларда амалга оширилган муваффақиятли амалиётлар мисоллари кўриб чиқилди. Мақолада, шунингдек, ўзгарувчан бозор шароитларига мослашишга уринишда корхоналар дуч келадиган муаммолар ва қийинчиликлар муҳокама қилинди. Соғлом рақобат муҳитини яратиш бўйича самарали стратегияларни амалга ошириш бўйича тавсиялар тақдим этилди, бу эса ўз навбатида ташкилотларнинг узоқ муддатли ривожланиши ва муваффақиятига ҳисса қўшади.

10/31/2024
  • PDF
363-370 173 86
МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ
Мухлиса Валиева

Ушбу тадқиқотнинг мақсади мамлакат иқтисодиётини давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида молиялаштириш, инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш йўлларини таҳлил қилишдир. Давлат-хусусий шериклик, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик орқали иқтисодий ривожланишни самарали таъминлашга хизмат қилади. Мақолада ДХШнинг иқтисодий ўсишга таъсири, замонавий лойиҳаларда инвестицияларни жалб қилиш механизмлари ва экспорт салоҳиятини ошириш учун керакли стратегиялар муҳокама қилинади.

10/31/2024
  • PDF
337-343 144 100
ТЕХНОЛОГИК СТАРТАПЛАР УЧУН ВЕНЧУР КАПИТАЛИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯЛАРИ
Насиба Ашурова, Шерзод Атамурадов

Мазкур мақолада технологик стартаплар учун венчур капиталини жалб қилишнинг самарали стратегиялари батафсил таҳлил қилинган. Стартапларнинг ривожланишида молиявий ёрдамни жалб қилиш, бозор салоҳиятини баҳолаш ва ишончли бизнес-режа яратиш каби муҳим жиҳатлар ёритилган. Шунингдек, венчур капитал сармоядорларини жалб қилишда таваккалчиликларни камайтиришга ёрдам берувчи усуллар кўрсатилган. Ўзбекистон шароитида венчур сармояларининг ўрни ва иқтисодий имкониятлари таҳлил қилинган. Ушбу стратегиялар янги технологик компанияларнинг муваффақиятли ривожланишини таъминлаш учун аҳамиятли ҳисобланади.

10/31/2024
  • PDF
318-325 151 67
КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ СТРАТЕГИК БОШҚАРИШДА ИННОВАЦИОН УСЛУБЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Шерзод Атамурадов, Шахноза Ширинова

Бугунги куннинг тезкор ўзгараётган бозор шароитида инновациялар ҳар қандай корхона ва ташкилот учун муваффақиятнинг асосий калити ҳисобланади. Корхоналар рақобатбардошлигини сақлаб қолиш ва ривожланишда инновациялар орқали стратегик бошқариш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур мақолада инновацияларнинг стратегик бошқариш тизимидаги роли ва аҳамияти муҳокама қилинади.

10/31/2024
  • PDF
310-317 146 101
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА ЁШЛАР МЕҲНАТ БОЗОРИДАГИ ТАЛАБЛАР
Муҳаббат Асқарова

Мақолада ҳозирги ривожланаётган рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозорида ёшларнинг меҳнатига бўлган талаблар ўрганилиб таҳлил қилинган. Минтақавий ва халқаро меҳнат бозоридаги ёшларга таклиф қилинаётган янги касбларни эгаллашдаги кўникмалари ўрганилган ва илмий таклифлар шакллантирилган

10/31/2024
  • PDF
304-309 162 82
RAQAMLI IQTISODIYOT SHAROITIDA AMORTIZATSIYA HISOBINI OPTIMALLASHTIRISH ORQALI AUDITNI AVTOMATLASHTIRISH
Dilshodbek Zaxidov

Mazkur maqola raqamli iqtisodiyot sharoitida audit jarayonlarini avtomatlashtirishning ahamiyati va afzalliklarini tahlil qiladi. Xususan, amortizatsiya hisobi jarayonlarini avtomatlashtirishda raqamli yondashuvning roli ko‘rib chiqiladi. Dasturiy kod va algoritmlar yordamida ma'lumotlarni tezkor va aniq tahlil qilish, auditorlik tekshiruvlarini optimallashtirish, resurslardan samarali foydalanish va jarayonlarni shaffof qilish imkoniyatlari ochib beriladi. Ushbu yondashuv orqali xatolarni sezilarli darajada kamaytirish va audit natijalarining ishonchliligini oshirishga erishildi.

10/31/2024
  • PDF
292-297 176 91
MINTAQADA RAQAMLI IQTISODIYOTNI BARQAROR RIVOJLANTIRISHNING ISTIQBOLLARI
In’omjon Yusubov

Ushbu maqolada mintaqada raqamli iqtisodiyotni barqaror rivojlantirish zaruriyati, imkoniyatlari va kelajakda barqaror rivojlantirish istiqbollari yoritilgan.

10/31/2024
  • PDF
286-291 125 93
OLIY TA’LIM MUASSASALARIDA MOLIYAVIY REJALASHTIRISH: XALQARO AMALIYOTDAN OLINGAN TAJRIBALAR
Jonibek Xurramov

So‘nggi yillarda oliy ta’lim sohasini moliyalashtirish bo‘yicha muhim o‘zgarishlar amalga oshirilmoqda, hamda bu o‘z o‘rnida iqtisodiy siyosatlarning o‘zgarishi va ta’lim xizmatlariga bo‘lgan talabning ortishi bilan o‘z ta’sirini ko‘rsatmoqda. Ushbu tadqiqotda dunyodagi oliy ta’lim muassasalarida (OTM) moliyaviy rejalashtirishning evolyutsiyasini o‘rganib, davlat va xususiy mablag‘ manbalari o‘rtasidagi o‘zaro aloqalarga e'tibor qaratadi. Izlanishimizda davlat va xususiy sektor hissasi o‘rtasidagi turli moliyalashtirish modellarini qo‘llash amaliyoti ko‘rib chiqilgan. AQSh, Germaniya va Buyuk Britaniya misollaridan olingan solishtiruv tadqiqotlari ta’limga yaratilishi lozim bo‘lgan imkoniyatlar, sifat va barqarorlikni ta’minlash yo‘lida qabul qilingan turli xil strategiyalar taqdim etilgan. Tadqiqot OTMlarga moliyaviy qiyinchiliklarni yengib o‘tish va uzoq muddatli o‘sishga erishish uchun strategik moliyaviy rejalashtirish, daromad manbalarini diversifikatsiyalash va institutsional mustaqillikni ta’minlash zarurligini ta’kidlaydigan asosiy xulosalar bilan yakunlanadi.

10/31/2024
  • PDF (English)
281-285 304 176
TEMIR YOʻL TRANSPORTI KORXONALARIDA SAMARALI BOSHQARUV QARORLARNI QABUL QILISHDA BUXGALTERIYA HISOBI AXBOROT TAʼMINOTINING ROLI
Salimjon Xujayev

Mazkur maqolada temir yoʻl transporti korxonalari faoliyatida hisob siyosatini qoʻllashning ahamiyati tadqiq qilingan hamda taklif va tavsiyalar ishlab chiqilgan.

10/31/2024
  • PDF
275-280 205 85
BARQAROR RIVOJLANISHNI TA’MINLASH VA ATROF MUHITGA TA’SIRNI KAMAYTIRISHDA XALQARO KELISHUVLARNING AHAMIYATI
Jasurbek Turg‘unov

Ushbu maqola Barqaror rivojlanishni ta’minlashda xalqaro me’yoriy hujjatlarning ahamiyatini o‘rganadi. Tadqiqot iqlim o‘zgarishi jumladan, CO2 gazining emissiyasini miqdoriy ko‘rsatkichlarini tahlil qilgan. Atrof-muhit barqarorligini ta’minlashda xalqaro me’yoriy hujjatlarni amal qilish mexanzimlariga to‘xtalib o‘tadi. Shuningdek, maqola Paris kelishuvini ta’minlashda samarali chora-tadbirlarni joriy etish masalasiga ham alohida e’tibor qaratadi.

10/31/2024
  • PDF
257-261 175 124
OʻZBEKISTONDA BYUDJET TASHKILOTLARI UCHUN ELEKTRON DOʻKON ORQALI DAVLAT XARIDLARINI BOSHQARISH SAMARADORLIGI VA IQTISODIY TEJASH IMKONIYATLARI
Sarvar Turabov

Ushbu maqola Oʻzbekiston Respublikasida byudjet tashkilotlari uchun davlat xaridlarini elektron doʻkonlar orqali boshqarishning samaradorligini va iqtisodiy afzalliklarini oʻrganishga qaratilgan. Oʻzbekistonda davlat xaridlari jarayonlarini elektronlashtirishning asosiy maqsadlari – korrupsiyani kamaytirish, byudjet mablagʻlaridan tejamkor foydalanish va xarid jarayonining shaffofligini taʼminlashdir. 2021-yil 22-aprelda OʻRQ-684-sonli qabul qilingan “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi qonun hamda 2024-yil 10-iyuldagi PQ-249-sonli “Davlat xaridlari tizimini takomillashtirish va unda kichik tadbirkorlik subyektlari ishtirokini ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaror orqali davlat xaridlarini elektron doʻkonlar yordamida amalga oshirish uchun yangi imkoniyatlar yaratildi va iqtisodiy samaradorlikka erishish yoʻlida katta qadamlar qoʻyildi. Davlat xaridlarida elektron doʻkonlarning qoʻllanishi Oʻzbekiston iqtisodiyotida qanday oʻzgarishlarga olib kelgani haqida batafsil tahlil keltiriladi. Bu jarayonda Indoneziya, Qozogʻiston va Estoniya kabi mamlakatlarning tajribalari, shuningdek, ularning elektron xarid tizimlarining Oʻzbekistondagi davlat xaridlarida qoʻllanilishi oʻrganiladi. Ushbu tadqiqot 2022-2024-yillar davomida elektron doʻkonlar orqali amalga oshirilgan davlat xaridlari natijalari asosida olib borilgan boʻlib, davlat mablagʻlaridan samarali foydalanish va tejash imkoniyatlari bilan bogʻliq muhim maʼlumotlarni ochib beradi.

10/31/2024
  • PDF
250-256 163 102
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKSPORTINI RIVOJLANTIRISH VA DIVERSIFIKATSIYA QILISH TENDENSIYALARI
Gavxar Sultanova

Maqolada 2010-2023 yillarda O'zbekistondan tovarlar va xizmatlar eksporti dinamikasi tahlil qilinadi, eksportning tovar kontsentratsiyasi indeksi va eksportni diversifikatsiya indeksidan foydalanish asosida O'zbekiston eksportining tovar tarkibi va geografiyasini diversifikatsiya darajasi baholanadi. 2010-2023 yillarda O'zbekiston eksportini rivojlanish tendentsiyalarining statistik tahlili eksport tarkibi va geografiyasini diversifikatsiya qilishni jadallashtirish, tovar eksporti tarkibida yuqori qo'shilgan qiymatga ega tayyor tovarlar ulushini oshirish, xizmatlar eksportini kengaytirish va diversifikatsiya qilish, hududlarning eksport faoliyatini rivojlantirish zarurligini ko'rsatadi. Eksportni diversifikatsiya qilishni jadallashtirish iqtisodiy siyosatning turli yo'nalishlarida, shu jumladan savdo, investitsiya, sanoat siyosatini takomillashtirish va institutsional islohotlarni chuqurlashtirishda o'zaro bog'liq chora-tadbirlar majmuini amalga oshirishni talab qiladi.

10/31/2024
  • PDF (English)
232-249 231 129
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШГА ТАЪСИРИ: МАМЛАКАТ ТОИФАЛАРИ БЎЙИЧА ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛ
Дилафруз Содикова

Ушбу мақолада электрон тижоратнинг иқтисодий ривожланишга таъсири ривожланган, ўсаётган бозорлар ва ривожланаётган мамлакатлар тоифаларида ўрганилади. Таҳлил иқтисодий кўрсаткичлар, электрон тижоратни қабул қилиш даражалари ва ўсиш метрикаларидан фойдаланиб, ушбу мамлакатларнинг электрон тижоратни иқтисодий тараққиёт учун қандай фойдаланишини баҳолайди. Натижалар шуни кўрсатадики, ривожланган мамлакатлар илғор электрон тижорат инфратузилмалари билан таъминланган бўлса-да, ўсаётган бозорлар тезда ривожланмоқда, ривожланаётган мамлакатлар эса муаммоларга дуч келишса ҳам, ўсиш учун катта имкониятларга эга.

10/31/2024
  • PDF (English)
224-231 172 121
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ ИНФЛУЕНСЕРЛАРНИНГ ДЕСТИНАЦИЯ ИМИДЖИ ВА ТУРИЗМ СОҲАСИДА ХАРИД ҚИЛИШ НИЯТИГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ
Мирзиё Содиков

Ижтимоий тармоқлар туризм маркетингига жиддий ўзгаришлар олиб кирди ва инфлуенсерлар ҳамда ижтимоий медиа фигуралари саёҳатчиларнинг туристик йўналишларга бўлган қарашларини шакллантиришда асосий рол ўйнамоқда. Instagram, YouTube ва TikTok каби платформалар инфлуенсерларга рақамли элчилар сифатида чиқиш имконини берди ва улар саёҳат жойларини кўркам, визуал жиҳатдан жозибадор контент орқали тарғиб қилинмоқда. Ушбу мақола ижтимоий медиа фигураларининг туризм соҳасида дестинация имиджи ва харид қилиш ниятларига таъсирини ўрганди ва Исландия, Япония, Швейцария ҳамда Қатар каби мамлакатларнинг муваффақиятли тажрибаларига асосланди. Шунингдек, Ўзбекистон туризм имиджини яхшилашда инфлуенсер маркетингидан қандай фойдаланиш мумкинлиги таҳлил қилинди.

10/31/2024
  • PDF (English)
217-223 295 187
BANK AKTIVLARI VA PASSIVLARI O’RTASIDAGI MUNOSABATNING BANK DAROMADLIGIGA TA’SIRI
Farhod Soatov

Ushbu tadqiqot bank aktivlari va passivlari o'rtasidagi munosabatlarning bank rentabelligiga ta'sirini o'rganadi, moliyaviy natijalarda aktiv-passivlarni samarali boshqarishning muhim rolini ko'rsatadi. Banklar, birinchi navbatda, kreditlar va investitsiyalar kabi aktivlar bo'yicha olingan foizlar hisobidan daromad oladilar, passivlar bo’yicha foizli xarajatlar, shu jumladan depozitlar va qarzlar bo’yicha to’lanadigan foizlar esa ushbu daromad keltiruvchi aktivlarning moliyalashtirish manbalari tannarxini ifodalaydi. Ushbu ikki element o'rtasidagi muvozanat sof foizli daromadni (NII-Net interest income) va sof foizli marjani (NIM-Net interest margin) aniqlaydi, bu ikkalasi ham rentabellikning asosiy ko'rsatkichlari. Foiz stavkalari spredlari, aktivlar sifati, muddatlarning mos kelmasligi va likvidlikni boshqarish kabi omillar bankning rentabelligiga sezilarli ta'sir ko'rsatadi. Yaxshi boshqariladigan aktiv-passiv aralashmasi daromad barqarorligini oshiradi va foiz stavkalarining o'zgarishi va likvidlik cheklovlari bilan bog'liq risklarni kamaytiradi. Aksincha, noto'g'ri boshqaruv marjaning qisqarishiga, xavfning oshishiga va potentsial moliyaviy beqarorlikka olib kelishi mumkin. Aktivlar va passivlar o'rtasidagi o'zaro bog'liqlikni tushunish va optimallashtirish banklar uchun maksimal rentabellikni oshirish, risklarni boshqarish va raqobatbardosh va tartibga solinadigan muhitda uzoq muddatli o'sishni ta'minlash uchun juda muhimdir. Shu nuqtai nazardan, men ushbu maqolamda bank daromadligini oshirishda sof foizli marjaning ahamiyati, hamda O’zbekiston Respublikasi bank tizimi faoliyatida bank ativlari va passivlari boshqarilishi holati va bank tizimi samaradorligiga ta’sirini ochib berishga harakat qildim.

10/31/2024
  • PDF
205-216 402 144
QISHLOQ XOʻJALIGI KORXONALARIDA INVENTARIZATSIYA OʻTKAZISHNING NAZARIY ASOSLARI
Dilafruz Ruziyeva

Mazkur maqolada qishloq xo‘jaligi korxonalarida inventarizatsiya o‘tkazishning mazmuni va ahamiyati koʻrib chiqilgan. Shuningdek, inventarizatsiyaning asosiy bosqichlari, usullari va qoidalari tadqiq qilinib, taklif va tavsiyalar ishlab chiqilgan.

10/31/2024
  • PDF
183-196 162 335
BANKLARNING QIMMATLI QOG’OZLAR BOZORIDAGI OPERATSIYALARI BILAN BOG’LIQ MUAMMOLARI VA BARTARAF ETISH YO’LLARI
Doniyor Niyozmetovv

Ushbu maqolada tijorat banklarining qimmatli qog'ozlar bozoridagi operatsiyalari bilan bog'liq muammolar va ularni bartaraf etish yo'llarini o'rganishga bag'ishlangan. Banklar o'z moliyaviy portfelini diversifikatsiya qilish, risklarni boshqarish va qo'shimcha daromad olish maqsadida qimmatli qog'ozlar bozorida faoliyat yuritadilar. Biroq, bu jarayonda yuzaga keladigan qator muammolar mavjud: likvidlik yetishmovchiligi, bozor volatilligi, regulyatsion cheklovlar va axborot assimetriyasi kabi omillar bank operatsiyalarining samaradorligini pasaytirishi mumkin. Ushbu muammolarni hal etish uchun zamonaviy risklarni boshqarish usullari, regulyatorlar tomonidan qabul qilingan yangi qoidalar, bozor sharoitlariga moslashish va texnologik yangiliklardan foydalanish imkoniyatlari tahlil qilinadi. Mavzuning dolzarbligi global moliyaviy bozorlarning o'zgaruvchanligi sharoitida banklarning moliyaviy barqarorligini ta'minlash masalalarining muhimligidan kelib chiqadi.

10/31/2024
  • PDF
159-165 442 135
YAKKA TARTIBDAGI TADBIRKORLAR VA OʻZINI OʻZI BAND QILGAN SHAXSLARNI SOLIQQA TORTISHNING AMALDAGI HOLATI TAHLILI
Farog‘atxon Navro‘zova

Maqolada yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan jismoniy shaxslar yoritib berilgan. Jismoniy shaxslar daromadlarini soliqqa tortish budjetlar daromadlarini shakllantirishdagi ahamiyatini oshirish yuzasidan tartib va amaliy tavsiyalar taklif etildi. Bundan tashqari, Yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarni soliqqa tortishning amaldagi holati bo‘yicha tadqiqot olib borilgan bo‘lib, mavzu doirasida iqtisodchi olimlarning tadqiqotlari o‘rganilib, xulosa va takliflar shakllantirildi.

10/31/2024
  • PDF
150-158 215 99
SOLIQ TIZIMIDA ELEKTRON HUJJAT AYLANISHINING SOLIQ MA’MURCHILIGIGA TA’SIRI
Nodir Muxammadov

O‘zbekiston soliq tizimining asosiy ishtirokchilari soliqchilar va soliq to‘lovchilar sifatida qarash muhim hisoblanib, soliq tizimidagi soliqchilarning huquq va majburiyatlari, zamonaviy axborot-kommunikasiya texnologiyalari va ilg‘or avtomatlashtirilgan tahlil uslublarini keng joriy etish orqali takomillashtirish, soliq solinadigan bazani kengaytirish bo‘yicha tahlil qilish va ta’sirchan choralar ishlab chiqish.

10/31/2024
  • PDF
141-149 249 131
276 - 300 from 500 << < 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer