Мақолада ипакчилик саноатининг тарихий келиб чиқиши, унинг иқтисодий ҳиссаси, ҳозирги ҳолати, бозор динамикаси, муаммолари, ривожланиш тенденциялари ва оқибатларини кўриб чиқамиз. Илғор тажрибалар ва тавсиялар орқали биз ипакчилик саноатининг ўтмиши, бугуни ва келажаги ҳақида кенг қамровли тушунча бериш, унинг иқтисодий фаровонлик ва маданий меросини сақлаш сифатидаги аҳамиятини ёритиб беришни мақсад қилганмиз
Мақолада акциз тўланадиган солиқлар акциз тўланадиган маҳсулотлар нархига киритилади ва шу тариқа якуний истеъмолчиларга ўтказилади. Шу билан бирга, Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича олиб борилган таҳлиллар ҳақида умумий маълумот берилган. Тадқиқот бозор динамикаси, меъёрий-ҳуқуқий базалар, саноат иштирокчилари ва ушбу икки секторга таъсир қилувчи ижтимоий-иқтисодий омилларни ҳар томонлама текширишни ўз ичига олади. Aкциз солиғи давлат даромадларини шакллантиришда ва муайян товар ва хизматлар истеъмолини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу мақолада акциз солиғи маъмуриятчилиги назорат механизмларини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган, асосий эътибор солиқ органларида сиёсат ислоҳотлари интеграция ва салоҳиятни оширишга қаратилган
Ушбу мақолада бозор ўзгаришларига мосланувчан тўқимачилик саноати корхоналари ривожланиш маркетинг стратегиясини амалга оширишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш масаласи ўрганилган
Мақолада республикамиз иқтисодиётининг замонавий тармоқларидан бири бўлган саноатнинг мамлакат иқтисодий кўрсаткичларига таъсири, соҳадаги мавжуд муаммолар, соҳага оид олимларнинг қарашлари, назарий ва амлий натижалари таҳлил қилиниб, саноатни ҳудудий жойлаштириш имкониятлари ва истиқболлари ўрганилган ва мавзу юзасидан хулоса ва таклифлар келтириб ўтилган.
Мақолада мамлакатимизда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, ишлаб чиқариш соҳасида хаётийликни таъминлаш, самарадорликка эришишда бошқарув жараёнини тўғри ташкил этишда этишда ишлаб чиқариш корхоналарида рисларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Мақола Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳудудий ва тармоқ тузилиши таҳлилига бағишланган. Ушбу тадқиқот иши доирасида ўтказилган таҳлилларга таяниб саноат ишлаб чиқариши маълумотлари ва ҳудудий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, стратегик режалаштириш воситалари ва салоҳиятли хомашёни чуқур таҳлил қилиш орқали хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш таклиф этилган
Бугунги кунда республикамизда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер сиёсатини амалга оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Дастлабки кластерлар пахтачилик мажмуасида ташкил этилган. Мақолада қўшилган қийматни максималлаштириш мақсад функциясини ишлаб чиқиш ва ечимини топиш асосида пахта-тўқимачилик кластерларни ташкил этиш самарадорлигини оптималлаштиришнинг самарали вариантини танлаш танлаш масаласи ўрганилган ва натижалар асосида газламадан тайёр тикув маҳсулотлари ёки трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш (тайёр тикув ёки трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш) варианти бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакли қўшимча қиймат яратишда энг самаралиси эканлиги асосланган.
Ушбу мақолада тўқимачилик корхоналарида мавжуд барча ресурслар ҳолати ва улардан фойдаланиш даражасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқариш салоҳиятининг мутаносиб тарзда ривожланишини баҳолаш усулини такомиллаштириш масаласи ўрганилган.
Мазкур мақолада рақамлаштириш, институционал трансформация ва глобал таҳдидлар, жумладан ESG талаблари ҳамда корпоратив бошқарув шаффофлиги шароитида кончилик компанияларида стратегик бошқарув инструменти сифатида коммуникацион стратегиянинг ўрни ва аҳамияти тадқиқ этилган. Тадқиқотнинг долзарблиги Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ва институционал ислоҳотлар билан изоҳланади. Ушбу ислоҳотлар иқтисодиёт очиқлигини таъминлаш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда корхоналарни жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига интеграция қилишга қаратилган. Назарий ёндашувлар, халқаро тажриба ва «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти мисолидаги эмпирик маълумотлар таҳлили асосида коммуникацион стратегия нафақат ахборот таъминотини амалга ошириши, балки репутацион рискларни бошқариш ва бошқарув қарорларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши асослаб берилган.
Ушбу мақола мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида ишлаб чиқарилаётган замонавий телекоммуникация ускуналари, компьютер техникаси, жаҳонга машҳур матолар, улардан тайёрланаётган кийим-кечакларнинг ташқи иқтисодий фаолияти, хусусан ташқи савдо саҳосида амалга оширилаётган баъзи бир ишлар кўлами ёритилган.
Мазкур мақолада реал секторни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий ва амалий асослари чуқур таҳлил қилинади. Хусусан, иқтисодий тизимда давлатнинг ролини аниқлаш, тартибга солиш механизмларининг самарадорлигини баҳолаш ҳамда соҳадаги институционал ва бозор ёндашувлари ўртасидаги ўзаро таъсирлар комплекс таҳлил этилади. Шундай ёндашувда давлат интервенциясининг меъёрий-ҳуқуқий, молиявий ва маъмурий воситалар орқали амалга оширилиши ҳамда уларнинг реал сектор субъектларига таъсири тизимли ёритилади. Шу билан бирга, иқтисодиётнинг соҳага хос тармоқлари – саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва хизмат кўрсатиш соҳаларида давлат сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари ва унинг барқарорликка таъсири ҳам илмий асосда муҳокама қилинади. Ушбу илмий иш натижалари асосида миллий иқтисодиётда реал секторни самарали тартибга солишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Ушбу мақолада турли маъмурий даражадаги шаҳарлар ривожланишининг аниқланган муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, турли даражадаги шаҳарларга нисбатан урбанизация сиёсатининг махсус чора-тадбирлари таклиф этилган. Булар: агломерацияларни шакллантириш; маъмурий, ўқув, ишлаб чиқариш объектларини шаҳардан ташқарига олиб чиқиш ва бошқарув функцияларини бошқа тузилмаларга ўтказиш; инновацион, илмий ва юқори технологик фаолият турларини, инновацион-технологик кластерларни яратиш; инновацион бошқарув шакллари негизида яқин ҳудудларнинг шаҳарлар билан ўзаро ҳамкорлиги; йўлдош шаҳарларни яратиш; ихтисослашувдан келиб чиққан ҳолда саноат, ижтимоий, транспорт, муҳандислик хизмати ва секторлар функцияларини ривожлантириш; инвестициялар, меҳнат ва ишлаб чиқариш ресурсларини кўчириш механизмларини ишлаб чиқиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Мақолада меҳнат бозори авлод вакилларининг эгилувчан иш билан бандлиги, меҳнат муносабатларининг амал қилиши ва меҳнат қийматларидаги фарқларнинг илмий-назарий фарқлари ўрганилган. Ўзбекистонда 1991-2024 йилларда ҳар бир аҳоли ёш гуруҳининг умумий аҳоли таркибидаги улуши, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталарнинг меҳнат ресурслари таркибидаги улуши тўлқинининг ўзгариши баҳоланилган. Юқори информацион ва теҳнологик ишланмаларга асосланган инновацион иқтисодиёт аҳолининг эгилувчан ва самарали меҳнатда бандлигини, унинг иш билан бандлик тармоқ таркибини ўзгаришига таъсири ва кадрлар қўнимсизлиги масалалари ёритилган. Меҳнат бозори ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлик ҳолати, инновацион тадбиркорлик фаолиятида иш билан бандлик даражасининг ортишига таъсир этувчи омиллар тадқиқ этилган.
Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналар бозор иқтисодиёти институти сифатида ҳудудларни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшиши билан алоҳида ўрин тутади. Ҳозирги кунда махсус иқтисодий зона (МИЗ)лар хорижий ва ички инвестицияларни жалб этишнинг устувор йўналиши сифатида қаралмоқда. Шуни ҳисобга олиб мақолада махсус зоналарни ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари кесимида самарадорлигини баҳолаш ва уларда меҳнат муносабатларини такомиллаштириш муҳим тадқиқот йўналиши ҳисобланади.