• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВЛАРИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРДАГИ ҚИЁСИЙ АХБОРОТЛАРНИ БАҲОЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Фарходжон Очилов

Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларига киритилган қиёсий ахборотларнинг тўғрилигини, аниқлигини ҳамда ҳаққоний ёритиб берилганлигини аудиторлик текширувидан ўтказиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Буни инобатга олган ҳолда мазкур мақолада айнан қиёсий ахборотларни баҳолаш, қиёсий ахборотлар тўғрисида ишончли аудиторлик далилларини олиш ва таҳлилий амалларни ўтказиш жараёнларига тўхталиб ўтилган. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботлари қиёсий таҳлили асосида уларнинг молиявий ҳолати тўғрисида ишончли хулосаларни шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар келтириб ўтилган.

01/31/2024
  • PDF
437-444 107 92
ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТAЪCИPИ
Гавхар Жуманова

Мазкур мақолада тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг (ТТХИ) миллий иқтисодиёт барқарорлигига кўрсатадиган таъсири илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинади. Хусусан, ТТХИнинг иқтисодий ўсиш суръатлари, ишлаб чиқариш самарадорлиги, янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва замонавий технологиялар трансферига қўшаётган ҳиссаси ўрганилади. Тадқиқот давомида инвестиция муҳитини яхшилаш, институционал ислоҳотларни чуқурлаштириш ва ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш орқали ТТХИ самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Муаллиф томонидан хорижий инвестицияларни жалб этишда тармоқлар кесимидаги устувор йўналишларни белгилаш, миллий манфаатлар ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш зарурлиги асослаб берилади.

03/31/2026
  • PDF
331-335 16 11
ЎЗБЕКИСТОНДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА ТАҲЛИЛНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАЖРИБАСИ
Шахноза Тожибоева

Мазкур мақола Ўзбекистон Республикасида молиявий ҳисоботнинг халқаро МҲХС стандартларига мос таҳлилни амалга ошириш жараёнлари ва масалаларига бағишланган. Жаҳон мамлакатларининг иқтисодий интеграциясида мазкур стандартларнинг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Улардан фойдаланиш таҳлил жараёнида қўлланиладиган молиявий ҳисоботнинг шаффофлиги ва ишончлилигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини халқаро молия бозорларига интеграциясини, инвесторларни сифатли таҳлилий маълумотлар билан таъминлаш имконини беради. Мақолада мазкур жараёнларни амалга оширишда Ўзбекистон тажрибаси, асосий масалалар ва амалий тадбирлар тадқиқ қилинган.

01/30/2026
  • PDF
306-319 39 24
ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАЛАРИ ТИЗИМИДА УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Бозорбой Беркинов

Ўзбекистон маҳаллалари тизимида яшовчи аҳоли уй  хўжаликлари мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Айниқса, уй хўжалигида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси ўсиб бориш тенденциясига эга. Шуларни ҳисобга олиб мақолада уй хўжаликларида деҳқончилик ва чорва маҳсулотлари ишлаб чиқариш истиқболлари эконометрик усуллар орқали прогноз қилинган.

01/30/2026
  • PDF
272-279 49 20
ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Дилора Абдухаликова

Мақола иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий ҳолатини тизимли баҳолаш ва уларни барқарор ривожлантиришга қаратилган амалий ёндашувни таклиф этади. Тадқиқотда ликвидлик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик, фаолият ва активлар рентабеллиги  каби кўрсаткичлар асосида диагностик модел тузилади. Муаллиф банкротлик хавфини баҳолаш учун прогноз баланс, пул оқимлари бюджети  ва даромад-ҳаражатлар бюджетини ўзаро боғлиқ ҳолда қўллашни, нарх-ҳамкорлик тузилмасини қайта кўриб чиқиш, харажатларни оптималлаштириш, айланма активларни тезлик ва қайтариш имкониятига кўра қайта таркиблаштиришни таклиф қилади. Мақола натижалари ночор корхоналарда молиявий соғломлаштиришни тезкор бошлаш ва узоқ муддатли рақобатбардошликка эришиш учун методик асос бўлиб хизмат қилади.

10/31/2025
  • PDF
265-272 101 55
КРЕДИТ РИСКЛАРИ БЎЙИЧА РИСК ПРОФИЛЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА УЛАРНИ РИСК АППЕТИТИ ОРҚАЛИ БОШҚАРИШ
Алимардон Хидиров

Мақолада кредит рискларини доимий равишда мониторинг қилиш ва риск даражаси (паст, ўрта ва юқори) тўғрисида олдиндан огоҳлантириш имконини берадиган асосий кўрсаткичлар тўплами, маълум бир сценарий асосида белгиланган чегара меъёридан ошиб, банк нуфузига жиддий зарар етказадиган ёки банк стратегиясини  ўз вақтида амалга оширишга тўсиқ бўладиган банк учун молиявий зарар кўришга олиб келиши мумкин бўлган кредит рисклари, банк томонидан бузилмаслиги керак бўлган рискнинг асосий кўрсаткичларининг чегаравий қиймати белгиланиши ва белгиланган меъёрга яқинлашганда кредит рискини камайтириш чораларини кўриш ҳамда банк ўз бизнес мақсадларига эришиш учун банк қабул қилишга рози бўлган ёки воз кечишини режалаштирган муҳим рисклар тўғрисида фикр юритилган. Шунингдек кредит рисклари бўйича риск-аппетити ва риск профили кўрсаткичларини ишлаб чиқиш жараёни, механизми бўйича илмий таклиф ва хулосалар берилган.

09/29/2025
  • PDF
446-455 43 16
ЎЗБЕКИСТОНДА ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ ВА ИНФЛЯЦИЯ: МАКРОИҚТИСОДИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ ТАҲЛИЛИ
Анвар Усманов, Угилой Абдулазизова

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яширин иқтисодиёт қайд этилмаган даромадлар, норасмий бандлик ва тартибга солинмаган операциялар йиғиндиси бўлиб, солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсати самарадорлигини пасайтиради ва макроиқтисодий кўрсаткичларни тубдан ўзгартиради. Ушбу мақоланинг мақсади Ўзбекистонда инфляция ва яширин иқтисодиётнинг ҳолатини акс эттирувчи асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикасини таҳлил қилиш ва улар ўртасидаги мумкин бўлган муносабатларни аниқлашдан иборат.

09/29/2025
  • PDF (Russian)
431-445 42 27
ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИДА СОЛИҚЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Хуснида Кулимова

Ушбу мақолада ташқи савдо операцияларда солиқларнинг ўрни шу билан биргаликда  2025-2027 йиллар учун ялпи ички маҳсулотнинг прогнози, 2022-2024 йиллар учун давлат бюджети билвосита даромадлари яъни қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва божхона божи статистик маълумотлари таҳлил қилинган ва ўрганилган. Шунингдек, ташқи савдо операцияларида солиқларнинг аҳамиятини ўрганишга доир илмий мунозаралар юритилган ва таклифлар берилган.

05/30/2025
  • PDF
303-308 89 50
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДЛАРИДА МЕҲНАТ БОЗОРИДАГИ ВАЗИЯТНИ БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИ
Баходир Умурзаков

Мақолада Ўзбекистон Республикаси ҳудудларидаги демографик вазиятлар ўрганган ҳолда меҳнат бозоридаги вазиятни баҳолаш таҳлил қилиб берилган.

10/31/2024
  • PDF
441-448 92 63
МУЛКИЙ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРГА ТАЪСИРИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ
Олим Алияров

Мақолада мулкий солиққа тортишнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини моделлаштириш масалалари тадқиқ этилган. Мулкий солиқларни моделлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари, солиқ салоҳиятини баҳолаш усуллари ва уларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари таҳлил қилинган. Мулкий солиқларнинг ролини кўриб чиқиш бўйича хорижий тажриба ўрганилган ва уч гуруҳга бўлинган ёндашувлар тизимлаштирилган. Мулкий солиқнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсири бўйича тадқиқотлар натижалари асосида таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

01/31/2025
  • PDF
285-292 84 26
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ БИРЛАМЧИ ТАКЛИФИ ЖАРАЁНЛАРИНИ САМАРАЛИ ЎТКАЗИШ ОМИЛЛАРИ
Акбарали Уралов

Мазкур мақолада 1995-2023 йилларда жаҳон амалиётида амалга оширилган қимматли қоғозларнинг бирламчи таклифи (IPO) жараёнлари тенденденциялари ўрганилган. Жаҳон фонд бозорларида амалга оширилган IPO жараёнлари сони ва улар асосида жалб қилинган маблағлар динамикаси тадқиқ этилган. Жаҳон миқёсида йирик консалтинг компаниялари, инвестиция банклари тажрибаларини ўрганиш асосида IPO жараёнларида миллий компаниялар учун корхона адолатли қийматини таъминлаш омиллари ҳамда самарали IPO жараёнлари ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар келтирилган.

12/27/2024
  • PDF
417-426 61 33
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ШАРОИТИДА КУНЖУТ ЕТИШТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИККА ТАЬСИРИ
Шарапат Отемисов

Ушбу мақолада Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланиш даражаси юқори бўлган ҳудудларида кунжут етиштиришнинг агротехник ва иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилинган. Шунингдек, тадқиқот ишида кунжутнинг «Ташкент-122» навини 15 май ва 15 июнда экиш кўрсаткичлари ҳамда ҳосилдорлиги қиёсий таҳлил қилинган бўлиб, 15 майда экиш энг самарали муддат эканлиги аниқланган. Иқтисодий таҳлил натижаларига кўра, 15 майда экиш 15 июнга нисбатан 41,8% юқори даромад келтирган. Бу натижа экиш муддати ва уруғ меъёрини тўғри танлашнинг аҳамиятини кўрсатган ҳамда шу асосда Қорақалпоғистон шароитида кунжут етиштиришни оптималлаштириш ва иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

12/27/2024
  • PDF
370-376 87 27
ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ТИЗИМИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШГА УСЛУБИЙ ЁНДАШУВЛАР
Мамажан Маматов

Мақолада иқтисодий хавфсизликнинг турли даражаларини баҳолашни акс эттирувчи иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичлари матрицаси хамда иқтисодий хавфсизликнинг институционал тизимини тадқиқ этишга турли услубий ёндашувлар ишлаб чиқилган.

12/27/2024
  • PDF
326-333 183 40
СУВЕРЕН ФОНДЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИ
Иномжон Жуманиязов

Ушбу мақолада суверен фондлар фаолият самарадорлигини баҳолаш усуллари ўрганилган. Шунингдек, ҳар бир таклиф этилган мезон таркибида у ёки бу мезоннинг бажарилиш даражасини объектив баҳолайдиган комплекс кўрсаткичлар ўрганилган ва таҳлил қилинган. Суверен фондлар фаолияти, улар томонидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари таҳлил этилган ва баҳолаш мезонлари тақдим этилган.

12/27/2024
  • PDF
297-306 72 29
АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШДА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДОЛОГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Олимжон Юсуфалиeв, Жавоҳирбек Бегимқулов

Ушбу илмий мақолада Ўзбекистон мисолида аҳоли фаровонлигини ошириш жараёнида тадбиркорлик фаолиятидан фойдаланиш бўйича қўлланилаётган методологик ёндашувлар таҳлил қилинади. Хусусан, кичик бизнеснинг аҳоли фаровонлигига таъсири турли иқтисодий кўрсаткичлар ва мезонлар асосида баҳоланади, қўлланилаётган усулларнинг афзаллик ва камчиликлари очиб берилади ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.

04/30/2025
  • PDF
396-403 95 67
26 - 40 from 40 << < 1 2 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer