• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ БИРЛАМЧИ ТАКЛИФИ ЖАРАЁНЛАРИНИ САМАРАЛИ ЎТКАЗИШ ОМИЛЛАРИ
Акбарали Уралов

Мазкур мақолада 1995-2023 йилларда жаҳон амалиётида амалга оширилган қимматли қоғозларнинг бирламчи таклифи (IPO) жараёнлари тенденденциялари ўрганилган. Жаҳон фонд бозорларида амалга оширилган IPO жараёнлари сони ва улар асосида жалб қилинган маблағлар динамикаси тадқиқ этилган. Жаҳон миқёсида йирик консалтинг компаниялари, инвестиция банклари тажрибаларини ўрганиш асосида IPO жараёнларида миллий компаниялар учун корхона адолатли қийматини таъминлаш омиллари ҳамда самарали IPO жараёнлари ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар келтирилган.

12/27/2024
  • PDF
417-426 47 28
КОРХОНАНИНГ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА САМАРАДОРЛИГИ
Бекзод Халилов

Ушбу мақолада корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ахборот-коммуникация технологияларининг (АКТ) аҳамияти ва улардан самарали фойдаланиш механизмлари таҳлил қилинади. Иқтисодий хавфсизликни шакллантирувчи асосий таркибий қисмлар ичида ахборот хавфсизлиги компонент сифатида алоҳида ўрин тутади. Мақолада корхонанинг ахборот муҳитини ҳимоя қилиш, ташқи ва ички таҳдидларга қарши курашиш, ахборот оқимини бошқариш, ҳамда ҳуқуқий, ташкилий ва дастурий-техник чора-тадбирларни жорий этиш орқали хавфсизликни таъминлаш масалалари ёритилади. Шунингдек, замонавий АКТ воситаларининг турлари, уларнинг функционал имкониятлари ва жорий этишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Таҳлиллар асосида корхоналарга мослашувчан бошқарув тизимлари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш стратегиялари ва рақобатбардошликни оширишга қаратилган тавсиялар берилган.

05/30/2025
  • PDF
326-333 63 38
КОРХОНАЛАРНИНГ ЛИКВИДЛИЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ОМИЛЛАРИ
Мажит Бауетдинов

Корхоналарнинг ликвидлилиги макроиқтисодий сиёсатнинг ўзгаришига бевосита боғлиқ. Жумладан, миллий валютанинг девальвация суръатини ва инфляция даражасини ошиши корхоналарнинг ликвидлилигига салбий таъсир қилади. Мақолада республикамиз корхоналарининг ликвидлилига таъсир қилувчи макроиқтисодий омилларнинг салбий таъсирига барҳам бериш йўллари асослаб берилган.

09/07/2023
  • PDF
142-146 88 73
КОРХОНАНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Севарахон Абдуллаева

Тўқимачилик саноати корхоналарининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирлар мақолада ёритилган бўлиб, молиявий хатарларни камайтириш, активлардан самарали фойдаланишни оптималлаштириш ҳамда капитал ва захираларни бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, белгиланган тадбирларнинг ижросини ва мақсадли натижаларга эришиш жараёнини тизимли назорат қилиш имкониятини берувчи KPI тизимини жорий этишнинг аҳамияти таъкидланган. Таклиф этилган ёндашув корхоналарнинг узоқ муддатли иқтисодий барқарорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

09/29/2025
  • PDF
347-353 61 27
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЖОЗИБАДОРЛИГИ ВА УНИ БОШҚАРИШНИНГ УСЛУБИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Гўзал Умарова

Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг етакчи тармоқларидан бири бўлган тўқимачилик саноатини стратегик ривожлантиришда инвестициялар жозибадорлиги ва уни бошқаришнинг услубий жиҳатлари чуқур таҳлил этилган ҳамда бу масала бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

05/31/2023
  • PDF
210-216 154 50
ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Дилора Абдухаликова

Мақола иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий ҳолатини тизимли баҳолаш ва уларни барқарор ривожлантиришга қаратилган амалий ёндашувни таклиф этади. Тадқиқотда ликвидлик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик, фаолият ва активлар рентабеллиги  каби кўрсаткичлар асосида диагностик модел тузилади. Муаллиф банкротлик хавфини баҳолаш учун прогноз баланс, пул оқимлари бюджети  ва даромад-ҳаражатлар бюджетини ўзаро боғлиқ ҳолда қўллашни, нарх-ҳамкорлик тузилмасини қайта кўриб чиқиш, харажатларни оптималлаштириш, айланма активларни тезлик ва қайтариш имкониятига кўра қайта таркиблаштиришни таклиф қилади. Мақола натижалари ночор корхоналарда молиявий соғломлаштиришни тезкор бошлаш ва узоқ муддатли рақобатбардошликка эришиш учун методик асос бўлиб хизмат қилади.

10/31/2025
  • PDF
265-272 55 39
ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА ХАРАЖАТЛАР ВА БАҲОНИ БОШҚАРИШ СТРАТЕГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Садоқат Ҳасанова

Ўзбекистон тўқимачилик ва кийим-кечак ва трикотаж саноати мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқ-ларидан бири бўлиб, унга ўз хомашё базасининг мавжудлиги ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга доимий ўсиб бораётган талаб катта ҳисса қўшмоқда. Рақобатбардош салоҳияти туфайли у янги корхоналарни ташкил этиш, иш билан таъминлаш, маҳсулот экспорт қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишда етакчи ўринни эгаллайди, шунингдек, мамлакат миллий иқтисодиётининг глобал ихтисослашувида стратегик муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тўқимачилик саноат корхоналарининг харажатларини мақбуллаштириш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш, миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш стратегияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

09/30/2024
  • PDF
414-420 77 25
26 - 32 from 32 << < 1 2 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer