• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ БАРҚАРОР ТИЗИМЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ: ЎЗБEКИСТОН ТАЖРИБАСИ
Зилола Шомансурова

Мазкур тадқиқотда Ўзбекистон Республикасида инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг барқарор тизимларини яратиш бўйича давлат сиёсати ва механизмларининг таҳлили келтирилган. Венчур фондлари, стартап-экотизимлар, ва инновацион инфратузилманинг ривожланиши, давлат грантлари ва хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги мавжуд муаммолар таҳлил қилинган. Тадқиқотда иқтисодиётда инновацион фаолиятни жадаллаштириш учун замонавий технологиялар трансфери ва венчур фондлари орқали молиялаштириш зарурияти ўрганилган. Амалий ва фундаментал илмий тадқиқотларнинг ҳолати, уларнинг ишлаб чиқаришга жорий этишдаги самарадорлиги ҳам таҳлил қилинган.

01/31/2025
  • PDF
513-523 94 75
ЧЎЛ–ЯЙЛОВ ЧОРВАЧИЛИГИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Абдухолик Тангиров , Ризо Кудратов

Мақолада республика чўл–яйлов чорвачилигининг суст ривожланиш сабаблари ва барқарор ривожлантириш омиллари хусусан озуқа базасини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш бирликларни оптималлаштириш ва инфратузилмани шакллантириш, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашнинг иқтисодий самарадорлиги каби масалалари ўрганилган ва қуйи мажмуани барқарор ривожлантириш бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқилган

01/31/2025
  • PDF
405-413 110 42
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ МЕҲНАТ БОЗОРИГА ТАЪСИРИНИНГ СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
Мирислом Миролимов , Гулмира Розиқова

Аҳолини ишсизлик даражасини камайтириш, унинг самарали меҳнат фаолияти билан бандлигини таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш учун мақсадли ва узоқни кўзлаган ишларни амалга ошириш, бугунги табиатнинг ўзгаришларига ва ресурслар тақчиллигига мослашувчан меҳнат бозорини ташкил этиш ҳамда ҳар қандай шароитга мослашувчан касблар билан бандлигини таъминлаш зарурати туғилмоқда.

01/31/2025
  • PDF
353-361 87 51
ΟЗИҚ-ΟВҚАТ САНΟАТИНИ РИВΟЖЛАНТИРИШДА ХΟРИЖ ТАЖРИБАСИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Нилуфар Дехканова, Фируза Галимова

Мазкур мақолада озиқ-овқат саноатини ривожлантиришда хорижий тажрибалар таҳлил қилинган ва уларнинг Ўзбекистон саноати учун аҳамияти ўрганилган. Тадқиқот доирасида соҳанинг долзарб муаммолари кўриб чиқилди ва хорижий амалиёт асосида кластер моделларини жорий этиш имкониятлари таҳлил қилинди. Методология сифатида иқтисодий таҳлил ва қиёсий услублар қўлланилди. Тадқиқот натижасида инновацион технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўналишлари кўрсатилган. Ушбу ишнинг илмий ва амалий аҳамияти шундаки, озиқ-овқат саноатини модернизация қилиш учун амалий тавсиялар тақдим этилган.

11/29/2024
  • PDF
440-452 115 56
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ ХУСУСИДА
Фаррух Бабаев

Мазкур мақолада миллий иқтисодиёт шароитида самарали солиқ маъмуриятчилигининг аҳамияти таҳлил қилинган. Солиқ маъмуриятчилигининг назарий асослари, унинг вазифалари ва асосий функциялари ҳақида батафсил маълумот берилган. Солиқ тизимининг эволюцияси, замонавий тенденциялар, жумладан, рақамлаштириш ва глобаллашув жараёнлари доирасида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, мақолада халқаро тажрибалар асосида миллий солиқ тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва қонунчиликка риоя этишни ошириш учун инновацион ёндашувлар ҳамда стратегик чора-тадбирлар муҳокама қилинган

11/29/2024
  • PDF
404-412 69 51
КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИДА СТРАТЕГИК БОШҚАРУВНИНГ АҲАМИЯТИ
Шерзод Атамурадов, Шахноза Ширинова

Мақолада кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида стратегик бошқарувнинг аҳамияти таҳлил қилинган. Стратегик бошқарув моделлари кичик бизнесни ривожлантириш, самарадорликни ошириш ва бозорда барқарор мавқега эга бўлишда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистондаги кичик бизнес субъектлари учун қўлланилаётган замонавий бошқарув йўналишлари ва амалиётлар кўриб чиқилган. Тадқиқот натижалари кичик бизнеснинг барқарор ривожланиши учун стратегик ёндашувларни жорий этиш зарурлигини тасдиқлайди.

11/29/2024
  • PDF
392-403 101 54
КИЧИК БИЗНЕС КОРХОНАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДА ИННОВАЦИОН ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ИЧКИ ВА ТАШҚИ ОМИЛЛАРИ
Феруз Насруллаев

Ушбу мақолада кичик бизнес корхоналари ишлаб чиқариши иқтисодиётни модернизация қилиш шароитига мослаштириш зарурати инновацион инфратузилмасини шакллантиришга қизиқишнинг кучайишига олиб келди, чунки истиқболларни аниқлаб, ривожланишнинг келгуси тенденцияларини олдиндан кўрмай, бозор шароитида тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирларни ишлаб чиқишнинг деярли иложи йўқ. Шу боис кичик бизнес корхоналар ишлаб чиқариши инновацион хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш унга таъсир этувчи муҳим ички ва ташқи омиллар ёритилган.

09/30/2024
  • PDF
336-343 94 44
ИҚТИСОДИЁТДА ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА КЕНГАЙТИРИШ
Анвар Усманов

Мақола давлат харидлари назариясига бағишланган. Услубий нуқтаи назардан, давлат харидлари мутаносиблик, мунтазамлик ва режалаштириш каби тоифалар билан мантиқий боғлиқликда кўриб чиқилади. Ва давлат харидлари ўз - ўзидан пайдо бўладиган бозордан тартибга солинадиган бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш усули сифатида тақдим етилади, сўнгра-бозор иқтисодиётининг режалаштирилган иқтисодиётга ўсиши.

06/30/2024
  • PDF (Russian)
447-454 129 56
РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Диёра Талъатова

Бугунги кунда сунъий интеллект, саноат роботлари, масофавий таълим, симсиз алоқа, блокчейн, улкан маълумотлар, виртуал ва тўлдирилган хаёт, ақлли иншоотлар, интернет товарлар каби рақамли технологиялар жамиятнинг турли сохаларида кенг қўлланилиб келинмоқда. Жаҳонда рақамлаштириш жараёнидан миллий иқтисодиётни инклюзив, барқарор иқтисодий ривожланишига бағишланга илмий-тадқиқот ишларида кенг кўлланилмоқда. Рақамлаштириш омили жамиятнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказар экан, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожланишига кўрсатадиган таъсирини тизимли, чуқур таҳлил этиш талаб қилинади. Мақолада рақамлаштиришнинг миллий иқтисодиётга таъсирининг назарий асослари ўрганилган ва уни амал қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган тегишли илмий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган

04/30/2024
  • PDF
540-545 115 81
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ, УНИНГ ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ, СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Гулам Эрназаров

Мақолада Ўзбекистон миллий иқтисодиётнинг энг муҳим
тармоқларидан бири ҳисобланган хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳамияти ва унинг
ривожланиши статистик кузатувлар асосида ўрганилиб чиқилган ва унинг мазмунмоҳияти атрофлича очиб берилган. Шунингдек, ушбу соҳанинг Ўзбекистон Республикаси
миллий иқтисодиётда тутган ўрни, аҳамияти ва ЯИМдаги улуши ҳамда унинг
ривожланиш динамикаси статистик таҳлил қилинган

02/29/2024
  • PDF
708-714 131 97
РАҚАМЛИ ИҚТИСOДИЁТГА ЎТИШ ШАPOИТИДА ИНВЕСТИЦИOН МЕXАНИЗМНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Акром Эркаев

Мақолада иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий иқтисодиётнинг
тармоқ таркибини ўзгаришига асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг
молиялаштириш манбалари бўйича хамда технологик, тармоқ таркиби билан боғлиқ
бўлган инвестицион механизмнинг таъсири тадқиқ этилган

02/29/2024
  • PDF
699-707 118 110
ҲУДУДЛАРДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Бахтиёр Мустафаев

Мақола ҳудудларда ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича стратегик режалаштиришни амалга оширишнинг нозик жиҳатларини ўрганади. Ноёб ижтимоий-иқтисодий муҳитт, маданий омиллар ва географик ўзгаришлар стратегик режалаштиришга мослаштирилган ёндашувни тақозо этади. Ўзбекистонга хос бўлган назарий асослар, методологик ёндашувлар ва реал амалиётларни таҳлил қилиб, ушбу мақола мамлакат минтақаларида иқтисодий ўсишни ва барқарор ривожланишни рағбатлантириш учун стратегик режалаштиришдан қандай самарали фойдаланиш мумкинлиги ҳақида тушунча беради.

12/31/2023
  • PDF
188-195 142 88
51 - 62 from 62 << < 1 2 3 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer