• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЎЗБЕКИСТОННИНГ НЕФТЬ-ГАЗ САНОАТИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ
Аброржон Кучаров, Динора Ишманова

Монопол тармоқни хусусан нефт-газ тармоғини давлат томонидан тартибга солиш мақсадида, тарифларни бозор тамойиллари асосида қайта кўриб чиқиш, нефть базалар ва ҳудудий газ таъминоти хизматларини босқичма-босқич давлат-хусусий шериклик асосида инвесторларнинг ишончли бошқарувига бериш бўйича аниқ чоралар кўриб чиқилган.

12/31/2023
  • PDF
175-181 98 74
БОШҚАРУВ КАДРЛАРНИ ТАНЛАШ ВА ЛИДЕРЛИК САЛОҲИЯТИНИ БАҲОЛАШДА КАДРЛАР СИЁСАТИ
Санжар Хуррамов, Гулхумор Камолова

Замоновий бошқарув кадрларини танлаш ва лидерлик салоҳиятини баҳолаш ҳозирги кунда ҳуқуқий дeмoкратик давлат, фуқарoлик жамиятини барпo этиш давлатимизнинг oлий мақcадларидан бири ҳиcoбланади, жамиятимиз ҳаётининг турли coҳаларини ривoжлантириш ва уни эркинлаштириш, раҳбар кадрларнинг каcбий маҳoрати такoмиллаштириш, маънавий қиёфаcидаги аҳлoқий жиҳатлари маcалаларининг мавқeини юкcалтиради, давлатимиз раҳбари кадрлар тарбияcига, маънавиятига, cалoҳиятига эътибoр қаратаётганлиги, раҳбар кадрлар фаoлияти уcтидан жамoатчилик назoратини кучайтиришга даъват этаётганлиги ҳам бугунги куннинг талабидир. Раҳбар кадрлар жамиятни ҳаракатга кeлтиради, халқ ичида мавжуд бўлган ижoдий кучларни уйғoтади, ижтимoий-иқтиcoдий ҳаётни ривожлантиради.

11/30/2023
  • PDF
475-479 177 90
ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАФСИЗЛИГИ МУАММОСИНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА АҲОЛИ ТОМОРҚА ЕРЛАРИДАН САМРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Зафар Хакимов, Шароф Исматов

Мазкур мақолада озиқ-овқат хафсизлиги муаммосини бартараф этишда аҳоли томорқа ерларидан самрали фойдаланишда давлат томонидан бериладиган имтиёзларнинг муҳим рол ўйнаши маълум бўлди. Хусусан, аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларига оид статистик маълумотлар таҳлили ўрганилди. Мамлакатимизда аҳолига ажратиладиган ерларни иккиламчи тақсимлаш амалиёти ўрганилган ҳолда, маҳсулот ишлаб чиқариш динамикасига таъсири аниқланди. Аҳоли томорқа ерларидан фойдаланишга ижобий ва салбий таъсир қилувчи омиллар аниқланди. Томорқа хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ва ер унумдорлигини ошириш, янги суғориш технологияларини жалб қилиш ва сувдан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланишни аҳоли даромадларини оширишдаги таъсири бўйича асосланган хулосалар шакллантирилган.

10/31/2023
  • PDF
255-260 117 88
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ТИЗИМИДА ЕР РЕСУРЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ
Акмалжон Турсунов

Ушбу мақолада ерларни солиққа тортишнинг хуқуқий асослари кўриб чиқилган бўлиб, унга кўра мамлактимиз солиқ сиёсатида ер солиғининг маъмуриятчилигини самарали ташкил этиш, улардан оқилони фойдаланиш тарибларининг қонуний йўналишлари тадқиқ этилган, шунингдек, ер солиғига оид иқтисодий ва молиявий масалалар қонунчиликдаги мазмун-моҳиятини ёритиб беришга хизмат қилинган.

09/29/2023
  • PDF
135-142 83 81
СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН СОЛИҚ ҚАРЗИНИИ УНДИРИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Жахонгир Бабамуратов

Ушбу мақолада солиқ қарзларини самарали йиғиш барқарор молиявий муҳитни сақлаш ва давлат даромадларини таъминлаш учун жуда муҳимдир. Солиқ органларида солиқ қарзларини ундириш механизмини такомиллаштириш стратегиясини ўрганади. Мавжуд амалиётларни, ҳуқуқий асосларни ва технологик ечимларни ўрганиб чиқиб, ушбу тадқиқот солиқ мажбуриятларини тиклашни такомиллаштиришнинг самарали усулларини таклиф қилишга қаратилган. Бундан ташқари, адолатга бўлган ишонч ва идрокни шакллантириш ва самарали мажбурлов чораларини қўллаш ҳам мувофиқликни ошириши муносабатларни ривожлантириш тенденцияларини назарий ва амалий жиҳатлар ёритиб берилган.

09/07/2023
  • PDF
131-136 104 75
НОРАСМИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ МАВЖУДЛИГИНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
Ғайратжон Алимардонов

Ушбу кенг қамровли тадқиқот норасмий иқтисодиётнинг мавжудлиги билан боғлиқ назарий масалаларни ўрганади, расмий ва норасмий иқтисодий фаолиятнинг мураккаб ўзаро таъсирини ўрганади. У норасмийликни тушунтирувчи иқтисодий назарияларни, норасмий амалиётларга таъсир этувчи ижтимоий ва маданий омилларни ҳамда норасмий ва расмий секторлар ўртасидаги муносабатларни ўрганади. Тадқиқот норасмий иқтисодиётни аниқлаш ва ўлчашдаги муаммоларни ўрганади, турли методологик ёндашувларни, жумладан, меҳнат бозори сўровлари, уй хўжаликлари сўровлари, иштирокида тадқиқотлар ва технологик инновацияларни муҳокама қилади. Диссертация, шунингдек, иқтисодий ўсиш, ижтимоий динамика ва давлат даромадларига таъсир кўрсатадиган сиёсат масалаларига бағишланган.

09/07/2023
  • PDF
115-125 91 58
АКЦИЗ СОЛИҒИ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Срожиддин Эшматов

Мақолада акциз солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш билан боғлиқ муҳим масалаларни ўрганилади. Aкциз солиғи давлат даромадларини шакллантиришда ва муайян товар ва хизматлар истеъмолини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Муаммоларни таҳлил қилади ва акциз солиғини ундиришни кучайтириш, маъмурий жараёнларни соддалаштириш ва риоя этилишини таъминлаш бўйича потенциал ечимларни таклиф қилади. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш орқали мамлакатлар акциз солиғи тушумларини оптималлаштиришлари ва яхши фискал ва тартибга солиш натижаларига эришишлари мумкин.

07/31/2023
  • PDF
301-308 107 90
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШ ЭВАЛЮЦИЯСИ
Гулнора Шадиева, Шухрат Кувандиков

Мақолада оилавий тадбиркорликнинг ривожланиш эволюцияси даврларга кўра тарихий ёндашув асосида тадқиқ этилган. Унда оилавий тадбиркорликнинг илк шаклланиш ва ривожланиш босқичларига кўра ижтимоий – иқтисодий моҳияти ва тадқиқ этиш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, иқтисодиётда оиланинг ресурсларни етказиб беришдаги роли, унинг даромадлари, истеъмол ва жамғариш хулқи ҳамда давлат билан ўзаро алоқадорлиги каби функциялари очиб берилган. Шу асосда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш назарияларини кенгайтириш йўналишлари таклиф этилган.

07/31/2023
  • PDF
287-294 100 97
ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ ЮКИНИНГ СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИРИ
Равшанжон Насимов

Мақолада иқтисодиётда солиқ юки кўрсаткичининг аҳамияти, уни белгилаш муаммолари, иқтисодиётда солиқ юкининг оптимал даражаларини белгилаш бўйича маҳаллий ва хорижий олимларнинг турли қаршлари назарий жиҳатдан ўрганилган ҳамда илмий хулоса ва таклифлар шакллантирилган, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларда солиқ юкини ҳисоблаш йўналишлари назарда тутилган.

06/27/2023
  • PDF
337-345 142 107
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ТЎҒРИ СОЛИҚЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Рамшид Хўжақўлов

Мақолада давлат бюджетини шакллантиришда солиқларнинг ўрнига доир назарий ёндашулар кўриб чиқилган, солиққа тортишда тўғри солиқларнинг нисбатини аниқлаш муаммосига эътибор қаратилган. Уларнинг оптимал нисбатини аниқлаш мақсадида қиёсий таҳлил қилинган. Чунки бу солиқ корхоналарнинг солиқ солиш мақсадида ижобий фаолият натижасидан бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

06/27/2023
  • PDF
330-336 77 43
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК (БАНКРОТЛИК) ЭҲТИМОЛИНИ БАШОРАТЛАШ МОДЕЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Маъмура Абдужаборова

Мазкур мақолада тўловга қобилиятсизлик(банкротлик) тушунчаси ва унинг мазмуни, турли илмий нашрларда тушунчага берилган таърифлар, тўловга қобилиятсизликни таҳлил этиш методикаси, мавзунинг долзарблиги келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги, унинг аҳамияти талқин қилинган. Ушбу Қонун 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг 155-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган. Мақолада тўловга қобилиятсизлик(банкротлик)ни башоратлашнинг хориж моделлари ва уларда қўлланиладиган кўрсаткичлар талқин қилинган. Тадқиқотлар натижасида тўловга қобилиятсизлик(банкротлик)ни олдини олиш бўйича муаллиф ёндошуви шакллантирилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.

06/27/2023
  • PDF
86-95 181 85
СОЛИҚЛАРНИНГ КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИРИ ВА УНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ
Жаъфар Бабахонов

Мақолада Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт эркинлашуви ва модернизациясининг ҳозирги босқичида солиқларнинг корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятига таъсири ва уни самарали бошқаришнинг янгича мазмуни ва аҳамияти, устувор вазифалари ҳамда ўзига хос хусусиятлари илмий асослаб берилган.

05/31/2023
  • PDF
105-110 106 40
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР МУТАХАССИСЛАРИ МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ҲОЛАТИНИ СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ АСОСИДА БАҲОЛАШ
Сурайё Отақўзиева

Мақолада миллий меҳнат бозоридаги рақамли технологиялар (РТ) соҳаси мутахассисларининг таълим даражаси ва бандлиги кўрсаткичларини тадқиқ этиш, ҳамда ушбу соҳа меҳнат бозорининг ривожланиш хусусиятларини баҳолаш мақсадида ўтказилган социологик сўровноманинг натижалари таҳлили келтирилган.

05/31/2023
  • PDF
181-191 96 65
СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШДА ЭКОНОМЕТРИКАДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ
Шeрзод Нурматов

Мақолада солиқ имтиёзларини таҳлил қилишда эконометрикадан фойдаланиш самарадорлиги бўйича тадқиқот олиб борилган бўлиб, хорижий олимларнинг тадқиқотлари ўрганилган. Солиқ имтиёзлари ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўртасидаги муносабатларини таҳлил қилишда шакллантирилиши мумкин бўлган гипотеза кўриб чиқилган ва мавзу якунида илмий хулосалар шакллантирилган.

05/31/2023
  • PDF
169-180 65 30
ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН МАРКОВИЦ МОДЕЛЛАРИ АСОСИДА МИНИМАЛ РИСКЛИ АКЦИЯЛАР ПОРТФЕЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Фотима Мирзаева, Муҳаммадсодиқ Зокиржонов

Марковиц самарали портфел шакллантириш модели орқали портфел рискини баҳолашда риск даражаси юқори бўлиши акциялар инвестиция жозибадорлигини тушишига сабаб бўлмоқда. Портфел рискини камайтириш учун Марковиц моделини риск омилларини ҳисобга олиб такомиллаштириш билан амалга оширилади. Мақолада мавжуд очиқ маълумотлар ёрдамида такомиллаштирилган Марковиц модели билан минимал рискли портфел EXCEL офис дастури орқали ковариацион таҳлил ва акциялар улушларини оптималлаштирилиб тузилди ва натижалари баён этилди.

05/31/2023
  • PDF
153-160 84 38
СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ХОРИЖ АМАЛИЁТИ
Аслиддин Исаев

Мақолада тадқбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзларини беришнинг хориж амалиёти ўрганилган. Тадбиркорлик субъектларига бериладиган солиқ имтиёзлари одатда муайян фаолиятни рағбатлантириш, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва инвестицияларни рағбатлантиришга қаратилган. Тадқиқот иши якунида муаллиф томонидан хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

05/31/2023
  • PDF
146-152 100 41
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ СИЁСАТИДА БИЛВОСИТА СОЛИҚЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ
Шуҳрат Гаффоров

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатида билвосита солиқларнинг ўрни асосланган. Амалиётдан олинган маълумотларни таҳлили асосида солиқ тушумларида бевосита, билвосита, ресурс тўловлари ва мулк солиқларининг улушларини оптималлаштириш бўйича хулоса ва таклифлар берилган.

05/31/2023
  • PDF
111-118 134 51
201 - 217 from 217 << < 4 5 6 7 8 9 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer