Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт иқтисодий категориясининг мазмун-моҳияти илмий ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган бўлиб, рақамли иқтисодиёт шароитида иқтисодий субъектларнинг роли, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик фаолияти, рақамли технологияларнинг бозор субъектларига таъсири, хусусан хўжалик юритувчи субъектларда ушбу шароитда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг аҳамияти каби масалалар ёритилган.
Мазкур мақолада савдо чегирмаларни ҳозирги замон талаблари асосида бухгалтерия ҳисобни методологиясини ишлаб чиқиш ва ундаги муаммоларни бухгалтерия хисобида ва ҳисоботларида туғри юртилиш олиб бориш ёритилган
Ушбу мақолада Ўзбекистонда корхоналар фойдасининг ҳуқуқий жиҳатдан камайишига олиб келувчи объектив омилларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари – корхоналарда бўнак ҳисоботини расмийлаштириш ва унда суткалик овқатланиш харажаларини меъёрдан ортиқ қисмини пировардида харажатларнинг ортишига ва фойданинг камайишига олиб келиши мисолида таҳлилий равишда, бухгалтерия ўтказмаларида ёритиб беришга ҳаракат қилинган
Ушбу мақолада баҳоланган мажбуриятлар ҳисобида мавжуд муаммолар қайд қилинган. Халқаро стандартларга мувофиқ баҳоланган мажбуриятларнинг турлари, уларни тан олиш ва баҳолаш тартиби такомиллаштирилган. Баҳоланган мажбуриятларни ҳисобга олиш мақсадида амалдаги счётлар режасига тааллуқли счётларни очиш ва уларни юритиш тартиби келтирилган. Баҳоланган мажбуриятлар ҳисобига оид бухгалтерия ишланмалари тавсия этилган. Ушбу тавсияларнинг амалиётда қўлланилиши баҳоланган мажбуриятларни халқаро стандартларга мувофиқ ҳисобга олишни таъминлайди.
Ушбу мақолада соҳага доир манбаларнинг таҳлили асосида “ишлаб чиқариш харажатлари”, “маҳсулот таннархи”, “қайта ишлаш таннархи” тушунчаларига таърифлар ишлаб чиқилди, ишлаб чиқариш харажатлари ва таннарх кўрсаткичлари тизими ишлаб чиқилди. МҲХСларига ўтаётган ташкилотларда ишчи счётлар режасига маҳсулот таннархига оид ишчи счётларини киритиш ва ушбу счётларнинг боғланишларига оид бухгалтерия ишланмалари тавсия этилди. Халқаро стандартлар талабларидан келиб чиқиб бошқа устама харажатлари, яъни реализация қилиш харажатлари захираларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлса (сотиш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда) тайёр маҳсулотларнинг таннархига киритилиши таклиф этилди.
Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилиш ва молиявий ҳисоботни тузишда ҳисоб сиёсатининг аҳамияти ёритилган. Мақолада ҳисоб сиёсатини шакллантиришда хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан белгиланадиган мақсадларга аниқлик киритилган. Тадқиқотлар натижасида ҳисоб сиёсатини тузишда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 4611-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажаришдаги ютуқлар, олий таълимда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши бўйича ўқув режалари ва дастурларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)ларига мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар, жумладан “молиявий бухгалтерия ҳисоби” фани дастурига киритилган янгиланган мавзулар, аккредитация талаблари баён этилган. Эришилган ютуқлар билан бир қаторда жадаллаштириш лозим бўлган ишлар, жумладан профессионал ташкилотлар фаолиятини жадаллаштириш, МҲХСлар асосида методологик ишларни тавсия этиш, амалиёт билан ҳамкорликни кучайтириш, кейс стадилар ва масалалар тўпламларини ишлаб чиқишда амалиёт ходимларини жалб қилиш таклифлари берилган.
Мазкур мақолада нодавлат таълим ташкилотларида даромадлар ҳисобини ташкил этиш ва юритиш, даромадларнинг бухгалтерия ҳисоби объекти сифатидаги илмий қарашлар тадқиқи, хорижий ва миллий стандартларда келтирилган тавсифлар, шунингдек нодавлат таълим хизматлари жараёнларининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда муаллифлик таърифини ишлаб чиқиш каби масалалар ёритилган.
Ушбу мақолада молиявий муассасаларда капиталга асосланган молиялаштиришнинг усулларидан бири бўлган истисна ва унинг мазмун-моҳияти эътироф этилган. Ислом иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда истиснанинг хусусиятлари, ўзига хос жиҳатлари акс эттирилган. Истисна инструменти ва уни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда бошқа молиявий инструментлардан, хусусан, саламдан устун ва камчиликлари ёритилган. Ушбу инструментнинг хуқуқий асослари, тартиб қоидалари баён этилган. Истисна операциясидаги тўлов шакллари, уларни амалга оширишда вақтнинг хусусияти бирма-бир таҳлил қилинган. Шунингдек, истисна инструментининг анъанавий молиявий муассасалар томонидан таклиф этиладиган молиявий инструментларга ўхшаш ва фарқли жиҳатлари акс эттирилган. Мақола сўнггида истисна инструментидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича хулосалар келтирилган
Мақолада нодавлат таълим ташкилотларининг мамлакат миллий иқтисодиётидаги аҳамияти, ушбу тармоқ соҳаларини ривожлантиришда ҳукумат томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат, нодавлат ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини назорат қилувчи ташкилотларнинг вазифалари, шунингдек, таълим фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг долзарб масалалари ёритилган.
Мақолада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш, тан олиш ва қўллаш масалалари ёритилган. Амалиётда қўлланинаётган бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган.
Мазкур мақолада бюджетдан ташқари пенсия жамғармаларида пенсия ва нафақаларнинг турлари бўйича тўлаш харажатлари ҳисоби ҳамда ҳисоботини такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Таҳлилий изланишлар натижасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимини халқаро стандартларга трансформация қилишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада мажбуриятларни тан олиш ва баҳолаш масалалари, жумладан, баҳоланган мажбуриятларни тан олиш, баҳолаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бўйича ўрганишлар келтирилган, ўрганиш натижаларига кўра хулосалар шакллантирилган.
Ушбу мақолада ҳаққоний қийматни аниқлаш имкони бўлмаган биологик активлар ҳисобини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Хусусан, ҳаққоний қийматни аниқлаш имкони бўлмаган биологик активларни дастлабки тан олиш, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш ҳамда улар бўйича маълумотларни ёритиб бериш тартиби таклиф этилган ва хулосалар шакллантирилган.
Мазкур мақолада устав капиталининг аудитини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Устав капиталининг аудитини ташкил этишда аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш ва аудит ўтказиш масалалари баён этилган.
Мақолада бухгалтерия ҳисобининг янги объектлардан бўлган номоддий активларга амортизация ҳисоблаш тартиби, амортизацияни ҳисоблаш усулларини қўллаш, амортизацияни харажат объектларига олиб бориш, амортизацияни ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботларда акс эттириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар шакллантирилган.
Ушбу мақолада бюджет ташкилотларида молиявий натижа тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш амалиёти, унинг ўзига хос жиҳатлари ва долзарб муаммолари тадқиқ этилган. Тадқиқот жараёнида молиявий ҳисоботларнинг назарий-услубий асослари, халқаро тажриба ва миллий амалиёт таҳлил қилинган. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўллари ва истиқболли йўналишлар асослаб берилган. Тадқиқот натижалари бюджет ташкилотларида ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Ушбу мақолада мажбуриятлар ҳисобини юритиш ва ҳисоботда акс эттирилиши масалалари ўрганилган. Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисоботда акс эттирилиши, бухгалтерия балансида мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантирилиши, шунингдек, инвесторларнинг қарорлари учун аҳамиятлилиги ва молиявий ҳолатни ифодаловчи кўрсаткичларнинг ўзгаришига таъсири бўлганда жорий мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда ҳисоботда акс эттириш бўйича таклифлар шакллантирилган