• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ДЕПОЗИТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Исроил Жўраев

Ушбу мақолада банк тизимидаги депозитлар таркиби ва уларнинг молиявий барқарорликка таъсири таҳлил қилинди. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан шакллантирилган депозитларнинг банклар учун ликвидлилик, хавф ва харажатлар нуқтайи назаридан қандай муаммоларни келтириб чиқариши ўрганилди. Тадқиқот давомида давлат улуши мавжуд банклар ва хусусий банклар ўртасидаги депозитларнинг тақсимланиши ва уларнинг иқтисодиётга таъсири кўриб чиқилди. Мақолада банк секторини барқарор ривожлантириш ва депозит ресурсларини самарали бошқариш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

03/28/2025
  • PDF
312-321 83 44
СУҒУРТА ПОРТФЕЛИНИНГ ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТГА ТАЪСИРИ
Лазиз Зойиров

Мақолада суғурта портфелининг суғурта компаниялари фаолиятидаги ўрни ва уни шакллантириш ҳамда бошқариш билан боғлиқ муаммолари таҳлил қилинган. Рискларни диверсификация қилиш, ликвидлик, рентабеллик ва тартибга солишга мувофиқлик каби асосий портфель функциялари кўриб чиқилган. Иқтисодий беқарорлик ва қонунчиликдаги ўзгаришлар шароитида активларни тақсимлашни оптималлаштириш ва рискларни прогноз қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Активларни бошқаришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини ошириш учун илмий изланишлар муҳимлиги таъкидланган.

03/28/2025
  • PDF
322-330 70 38
ВEНЧУРЛИ МОЛИЯЛАШТИРИШ РИСКЛАРИ
Саидкамол Махмудов

Мақола венчурли молиялаштириш рискларини таҳлил қилиш ва уларни минималлаштириш усулларига бағишланган. Венчур капитал қўйилмалари стартаплар ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг муҳим шаклидир, лекин у технологик носозликлар, ликвидлик муаммолари, рақобат ва бозор беқарорлиги каби юқори даражадаги ноаниқлик ва рисклар билан боғлиқ. Тадқиқот мақсади инвесторлар стартапларга сармоя киритишда дуч келадиган асосий рискларни аниқлаш, шунингдек, уларни юмшатишнинг самарали стратегиялари ва усулларини ўрганишдан иборат.

03/28/2025
  • PDF (Russian)
342-349 87 52
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Лазиз Зойиров

Суғурта компанияларининг инвестицион фаолияти молиявий барқарорликни таъминлаш ва компаниянинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун муҳим аҳамиятга эга. Бундай фаолиятда рискларни бошқариш, ликвидликни таъминлаш, молиявий ва иқтисодий тизимларга мувофиқлик, шунингдек, технологик инновацияларга боғлиқдир. Шу билан бирга, суғурта компаниялари инвестицион фаолиятда диверсификация, рискларни минималлаштириш, ликвидликни таъминлаш ва стратегик мақсадларга мувофиқ қарорлар қабул қилиш орқали ўз барқарорлигини сақлашга интилишади. Уларнинг амалиётларида технологиялардан фойдаланиш, инновацион таҳлил воситаларини ишлатиш ва глобал иқтисодий шароитларга мослашиш муҳим омиллардан ҳисобланади.

02/27/2025
  • PDF
284-292 81 33
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ
Бекзод Ҳақбердиев

Мақолада суғурта компанияларининг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлашнинг иқтисодий мазмуни ва аҳамияти тадқиқ қилинади. Суғурта соҳасининг иқтисодий муҳити, унинг ўзгаришларга бўлган сезгирлиги, шунингдек, молиявий ва статистик таҳлиллар орқали суғурта компанияларининг барқарорлигини таъминлаш илмий ва амалий жиҳатлари қиёсий ўрганилади. Шунингдек, суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги нафақат соҳанинг ўзига, балки миллий иқтисодиётга ҳам катта таъсир кўрсатади, шу боис мазкур мақолада мамлакатлар иқтисодиётидаги суғурта тизимини мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

01/31/2025
  • PDF
485-492 122 38
ЎЗБEКИСТОНДА СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИДА КАПИТАЛ ТАЛАБЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Қумри Номозова

Ушбу мақолада Ўзбекистондаги суғурта компаниялари учун капитал талабларини оптималлаштириш ёндашувлари ўрганилади. Мавжуд норматив-ҳуқуқий базалар ва халқаро стандартлар, жумладан Solvency II, таҳлил қилинади. Етарли даражада капитализацияланмаганлик билан боғлиқ хавфлар кўриб чиқилиб, капитал ва захираларни бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича чоралар таклиф этилади. Тадқиқот илғор тартибга солиш тажрибаларини миллий суғурта бозорига мослаштиришга қаратилган бўлиб, унинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.

04/30/2025
  • PDF
325-331 81 51
КОРХОНАНИНГ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА САМАРАДОРЛИГИ
Бекзод Халилов

Ушбу мақолада корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ахборот-коммуникация технологияларининг (АКТ) аҳамияти ва улардан самарали фойдаланиш механизмлари таҳлил қилинади. Иқтисодий хавфсизликни шакллантирувчи асосий таркибий қисмлар ичида ахборот хавфсизлиги компонент сифатида алоҳида ўрин тутади. Мақолада корхонанинг ахборот муҳитини ҳимоя қилиш, ташқи ва ички таҳдидларга қарши курашиш, ахборот оқимини бошқариш, ҳамда ҳуқуқий, ташкилий ва дастурий-техник чора-тадбирларни жорий этиш орқали хавфсизликни таъминлаш масалалари ёритилади. Шунингдек, замонавий АКТ воситаларининг турлари, уларнинг функционал имкониятлари ва жорий этишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Таҳлиллар асосида корхоналарга мослашувчан бошқарув тизимлари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш стратегиялари ва рақобатбардошликни оширишга қаратилган тавсиялар берилган.

05/30/2025
  • PDF
326-333 110 75
БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МИЛЛИЙ МАҚСАДЛАРИГА ЭРИШИШ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛАЁТГАН БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИНИ БАҲОЛАШ УСЛУБИЁТИНИ БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИГА ТАТБИҚ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Аҳаджон Алижонов , Камолиддин Хасанов

Ушбу мақолада БРММга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар БРММга асосан бюджет харажатларини таснифлашдаги жорий ҳолат ўрганилган бўлиб, унда БРММга мувофиқ бюджет харажатларини таснифлашда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга эътибор қаратилган ҳамда ҳозирги бюджет тизимига қай тартибда БРММ асосида таснифлашни боғлаш  бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек, БРММни таснифлашда нафақат мақсадлар доирасида, балки вазифалар кесимида ҳам амалга ошириш аҳамиятга эга эканлиги ёритилган. Бунинг натижасида вазифага йўналтирилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар асосида маблағларни тақсимлаш, қўшимча молиялаштиришни талаб қилувчи БРМ вазифаларини аниқлаш ва харажатлар самарадорлигини таҳлил қилиш ҳисобига қарорлар қабул қилиш жараёнини такомиллашиши мисоллар орқали ёритиб берилган

01/31/2025
  • PDF
269-284 122 76
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ БОШҚАРИШ
Қудратжон Юсупов

Ушбу мақола мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширилиши натижасида иқтисодиётнинг барча соҳаларида, жумладан моддий ишлаб чиқариш соҳаларида ҳам ўзгаришлар содир бўлиши ва бу ўзгаришларни юз беришида моддий ишлаб чиқариш соҳасининг муҳим таркибий қисми бўлган қишлоқ хўжалигининг ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга бўлиб бораётганлигига бағишланган. Айниқса, бозор муносабатларини Ўзбекистонда  янада ривожланиб бориши шароитида қишлоқ хўжалигини кўп укладлилиги шароитида соҳани кадрлар билан таъминлаш муаммоларига эътиборни қаратиш объектив зарурият эканлиги ёритиб берилган

12/27/2024
  • PDF
479-484 72 26
ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИДА ЯШИЛ МОЛИЯЛАШТИРИШ МОДЕЛИ
Анваржон Олимов, Абдулазиз Ашуров

Мақолада Ўзбекистондаги тўқимачилик ва чарм компанияларида экологияга мос амалиётлар – экологик ишлаб чиқариш, экологик маркетинг, инсон ресурсларини экологик бошқариш, яшил инвестициялар ва экологик инновациялар орқали иқтисодий натижалар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таҳлил қилинган.


Тадқиқот миқдорий усулдан фойдаланган ҳолда амалга оширилди, мамлакатимиздаги “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси орқали, ўрта, катта тўқимачилик ва чарм корхоналари топ-менежерлари, корхона раҳбарларидан маълумотларни йиғиш учун 234 та анкета орқали стратификацияланган тасодифий намунани танлаш усули қўлланилди.

12/13/2024
  • PDF
538-553 154 90
ЗАМОНАВИЙ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТАМОЙИЛЛАРИНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ ВА МОҲИЯТИ
Акмалжон Валижонов

Мақолада Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан 2023 йилда қайта қабул қилинган корпоратив бошқарув тамойилларининг асосий мазмуни ва моҳияти ёритилган. Ишда ушбу тамойилларнинг мақсади ва ҳуқуқи мақоми очиб берилган, тамойилларга қисқача шарҳлар келтирилган. Олиб борилган тадқиқот натижалари бўйича Ўзбекистонда  корпоратив бошқарувнинг замонавий тамойилларидан фойдаланиш бўйича хулосалар олинган.

07/31/2025
  • PDF
206-210 85 35
“САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ” – МАҲАЛЛАЛАРНИ ИНКЛЮЗИВ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МОДЕЛИ
Базарбай Беркинов

Ўзбекистонда маҳалла тизими фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи сифатида фаолият юритувчи кичик ҳудуд ҳисобланади. Мақолада ушбу тизимни ҳар томонлама, кенг (инклюзив) ривожлантириш билан боғлиқ мезонлар ҳамда омиллар таҳлил қилинган. Сайхунобод тумани тажрибасини ўрганиш асосида маҳаллани инклюзив ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий модели шакллантирилган.

03/28/2025
  • PDF
275-283 106 71
РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ЯРАТИШ ОРҚАЛИ ТАШКИЛОТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Музаффар Қодиров

Ушбу мақолада рақобат муҳитини яратиш орқали ташкилотларни ривожлантириш йўналишларикўриб чиқилди. Рақобат муҳити замонавий иқтисодий шароитларда тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги ва барқарорлигига таъсир этувчи асосий омил ҳисобланади. Муаллиф рақобат муҳитини яратишнинг асосий жиҳатларини, жумладан, инновацион ёндашувлар, стратегик режалаштириш ва манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорликни таҳлил қилади. Ташкилотларнинг рақобатбардошлигини оширишга ёрдам берган турли соҳаларда амалга оширилган муваффақиятли амалиётлар мисоллари кўриб чиқилди. Мақолада, шунингдек, ўзгарувчан бозор шароитларига мослашишга уринишда корхоналар дуч келадиган муаммолар ва қийинчиликлар муҳокама қилинди. Соғлом рақобат муҳитини яратиш бўйича самарали стратегияларни амалга ошириш бўйича тавсиялар тақдим этилди, бу эса ўз навбатида ташкилотларнинг узоқ муддатли ривожланиши ва муваффақиятига ҳисса қўшади.

10/31/2024
  • PDF
363-370 91 60
ЗАМОНАВИЙ УЙ-ЖОЙ ФОНДИ БОШҚАРУВ КОМПАНИЯЛАРИ ЯНГИ БИЗНЕС ЖАРАЁН СИФАТИДА
Дилфуза Беридиева, Зилола Акбархаджаева

Ушбу мақолада замонавий уй-жой фонди бошқарув компаниялари янги бизнес жараёнлари ёритилган бўлиб, унда замонавий уй-жой фонди бошқарув компаниялари замонавий хизматлар тизимини қўллаш орқали самардорликка эришиш йўллари ёритилган. Хулосада замонавий уй-жой фонди бошқарув компаниялари янги бизнес жараён бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

10/31/2024
  • PDF
326-336 98 83
АВТОТРАНСПОРТ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ КОНЦЕПЦИЯСИ
Мухаббат Эргашева

Мақолада республикамизда автотранспорт хизматлари бозоридаги, жумладан, транспорт – экспедиция хизматларида учрайдиган муаммолар тахлил этилиб, уларни хал этиш учун ушбу бозорнинг самарали  фаолиятини ташкил этиш  концепциясини ишлаб чиқишга эътибор қаратилган. Транспорт – экспедиция хизматларига бўлган муносабатни ўзгартириш учун таклиф этилаётган концепцияда хам назарий, хам амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

07/31/2025
  • PDF
275-281 81 57
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ВА МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ ЎЗАРО АЛОҚАДОРЛИГИ АСОСИДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БОШҚАРИШНИНГ УСЛУБИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Баҳромжон Шермуҳаммадов

Ушбу мақолада олий таълимни модернизация қилишнинг замонавий концепцияларида асосий эътибор таьлим сифатини бахолаш, меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга қаратилганлиги, олий таълим тизими ва меҳнат бозорининг ўзаро алоқадорлиги асосида таълим сифатини оширишнинг инновацион модели ҳамда ҳудудлар даражасида олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқаришни таъминловчи субъектлар таҳлил амалга оширилган.

09/30/2024
  • PDF
438-444 94 37
КОРХОНАНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Севарахон Абдуллаева

Тўқимачилик саноати корхоналарининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирлар мақолада ёритилган бўлиб, молиявий хатарларни камайтириш, активлардан самарали фойдаланишни оптималлаштириш ҳамда капитал ва захираларни бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, белгиланган тадбирларнинг ижросини ва мақсадли натижаларга эришиш жараёнини тизимли назорат қилиш имкониятини берувчи KPI тизимини жорий этишнинг аҳамияти таъкидланган. Таклиф этилган ёндашув корхоналарнинг узоқ муддатли иқтисодий барқарорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

09/29/2025
  • PDF
347-353 92 38
КРЕДИТ РИСКЛАРИ БЎЙИЧА РИСК ПРОФИЛЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА УЛАРНИ РИСК АППЕТИТИ ОРҚАЛИ БОШҚАРИШ
Алимардон Хидиров

Мақолада кредит рискларини доимий равишда мониторинг қилиш ва риск даражаси (паст, ўрта ва юқори) тўғрисида олдиндан огоҳлантириш имконини берадиган асосий кўрсаткичлар тўплами, маълум бир сценарий асосида белгиланган чегара меъёридан ошиб, банк нуфузига жиддий зарар етказадиган ёки банк стратегиясини  ўз вақтида амалга оширишга тўсиқ бўладиган банк учун молиявий зарар кўришга олиб келиши мумкин бўлган кредит рисклари, банк томонидан бузилмаслиги керак бўлган рискнинг асосий кўрсаткичларининг чегаравий қиймати белгиланиши ва белгиланган меъёрга яқинлашганда кредит рискини камайтириш чораларини кўриш ҳамда банк ўз бизнес мақсадларига эришиш учун банк қабул қилишга рози бўлган ёки воз кечишини режалаштирган муҳим рисклар тўғрисида фикр юритилган. Шунингдек кредит рисклари бўйича риск-аппетити ва риск профили кўрсаткичларини ишлаб чиқиш жараёни, механизми бўйича илмий таклиф ва хулосалар берилган.

09/29/2025
  • PDF
446-455 43 16
МАҲСУЛОТ ТАННАРХИНИ КАЛЬКУЛЯЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИНИ АМАЛИЁТГА ТАТБИҚ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Саитмурод Джуманов

Маҳсулот таннархини аниқлаш ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида самарали бошқарув учун муҳим омилдир. Замонавий калькуляция усуллари ахборот технологиялари ва мураккаб моделлардан фойдаланишга асосланиб, таннархни аниқлаш ва таҳлил қилишни осонлаштиради. Бу усуллар ишлаб чиқариш жараёнини оптимизация қилиш, харажатларни самарали бошқариш ва қарорлар қабул қилишда катта аҳамиятга эга. Услубларнинг ҳар бири ўзининг махсус афзалликлари билан, тўғри ҳисоб-китоб ва иқтисодий самарадорликка эришишга ёрдам беради. Замонавий технологиялар ва тажриба асосида, мазкур усулларни амалиётга жорий этиш ташкилотларга рақобатбардошликни ошириш ва ресурсларни тежаш имконини яратади.

11/28/2025
  • PDF
333-339 82 47
МИКРОСУҒУРТА РИСКЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ ИННОВАЦИОН МЕХАНИЗМИ СИФАТИДА
Қумри Номозова

Мақолада кичик корхоналарнинг рискли фаолияти масалалари, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг хатарларини минималлаштириш мақсадида рискларни бошқариш чоралари ва суғуртадан фойдаланиш муаммолари муҳокама қилинади. Микро суғурта маҳсулотларининг ўзига хос хусусиятлари, уларни тарқатиш каналлари, микро суғурта фаолияти моделлари аниқланди, хорижий тажриба ўрганилди. Кичик бизнес рискларини бошқаришнинг инновацион механизми сифатида микро суғуртадан фойдаланиш зарурлиги асосланади.

08/30/2024
  • PDF
338-345 83 63
ИЧКИ НАЗОРАТ ВА АУДИТНИНГ ХАЛҚАРО АМАЛИЁТДАГИ ЎРНИ
Фаррух Тошпулатов

Мақолада Ички назорат ва аудитни ташкил этишни қонуний тартибга солишнинг халқаро тажрибаси назарий хиҳатдан ёритилган бўлиб, унда дунё бўйлаб ички назорат ва аудитни ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий таъминотини ривожлантириш босқичлари, Сарбейнес-оксли қонунининг ички назоратни ташкил этиш бўйича қоидалари, жумладан: корпоратив жавобгарлик, аудиторларнинг мустақиллиги ва манфаатлар тўқнашуви, молиявий ҳисоботларнинг шаффофлиги, ташкилотлар ва давлат даражасида тартибга солувчи органларни яратиш каби масалалар тадқиқ қилинган.
Мақолада шунингдек, Буюк Британияда ички назорат тизимини ўрнатиш ва сақлаш учун жавобгарлик янада кенгроқ кўриб чиқилиши ва директорлар кенгаши фаолиятига қўйиладиган талаблар ёритилган. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи мамлакатларида ички назорат ва аудитни тартибга солиш соҳасидаги асосий ҳужжатлар тадқиқ қилинган. Хорижий мамлакатлардан фарқли ўлароқ, миллий қонунчилигимизда ички назорат ва аудитни ташкил этиш учун мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар танқиқдий таҳлил қилинган

09/30/2024
  • PDF
404-413 96 31
РЕНОВАЦИЯ ШАҲАР МУҲИТИ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВОСИТАСИ СИФАТИДА: ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ХАЛҚАРО ТАЖРИБА ВА ТАВСИЯЛАР
Юлдуз Салимова

Сифатли ва қулай шаҳар муҳитини шакллантириш кўп жиҳатдан ҳудудлардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, бунинг учун нафақат фазовий, шаҳарсозлик ва меъморий, балки барқарор ижтимоий-иқтисодий ва шаҳарсозлик ривожланишининг муҳим иқтисодий воситасига айланиб бораётган эскирган шаҳар ҳудудларини янгилаш зарур. Ушбу мақолада реновация аҳоли турмуш сифати, фаровонлиги, ижтимоий инклюзия ва маданий ворисийликни оширишга қаратилган шаҳар муҳитини ўзгартириш жараёни сифатида таҳлил қилинади. Эскирган уй-жой фонди, шаҳар ҳудудларидан самарасиз фойдаланиш ва ҳаёт сифатига ортиб бораётган талаблар муаммолари шаҳар муҳитини бошқариш механизмларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Мақолада "реновация" тоифасини аниқлаш бўйича ёндашувлар кўриб чиқилган, реновацияга халқаро ёндашувлар кўриб чиқилган ва уларни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича таклифлар шакллантирилган

07/31/2025
  • PDF
249-258 78 35
51 - 72 from 72 << < 1 2 3 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer