Maqolada O‘zbekistonda tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingini joriy etilishi hamda soliq tizimida amalga oshirilayotgan ayrim muhim islohotlar, barqarorlik reytingini xorij mamlakatlar tajribasi, reytingni aniqlash ko‘rsatkichlari va baholash metodikalari hamda uning mezonlaridan samarali foydalanish bo‘yicha tadqiqotlar olib borilgan va sababchi omillar tahlil qilinib, ilmiy-amaliy xulosa va takliflar ishlab chiqilgan
Ушбу мақола Республика бюджетини шаклланишида йирик солиқ тўловчи корхоналарнинг аҳамияти ва улар томонидан тўланадиган солиқларнинг жами бюджет даромадларини шакллантиришдаги улуши таҳлилларига бағишланади. Шунингдек, мақолада йирик корхоналарда солиқ маъмуриятчилигини ҳамда йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонларини такомиллаштириш масалалари ёритилади. Мақола, хорижий тажрибалардан андоза олиб, ташкил этилган йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг фаолияти самарадорлиги, юридик шахсларнинг солиқ маъмуриятчилигида учраётган камчиликлар ва уларнинг юзага келиш сабаблари бўйича солиштирма таҳлилларга асосланган хулосаларни ўзичига олиб, амалиётдаги муаммоларга оид тавсиявий таклифларни ёритиб беради
Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиб бораётган, ички ва хорижий инвестицияларни жалб этиш истагида бўлган мамлакат сифатида солиқ тизимини ислоҳ қилиш муҳимлигини эътироф этди. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада республикамизда сўнгги йилларда мамлакатда маркшейдерлик ишларини ташкил этган ҳолда солиқ базасини кенгайтириш масалалари, уларни аниқлаш механизмларини такомиллаштиришдан самарали фойдаланиш масалалари ҳамда солиқ идоралари томонидан солиқ маъмурчилиги инструментларидан фойдаланиш орқали ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларини ўз вақтида ошкор қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш, солиқ маъмурчилигининг янада оптималлаштириш, қонун ҳужжатларидаги қарама-қаршиликларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчилар томонидан солиқларни тўлаш борасидаги муаммолар ҳолати таҳлил қилинган бўлиб, ушбу таҳлиллар асосида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини амалга ошириш борасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада жаҳондаги нуфузли компанияларда молиявий ҳолатни барқарорлаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида «бошқарувнинг халқаро стандартларига ўтиш, кластер ва кооперация тизимидаги субъектларда молиявий битимлар тузиш жараёнида трансферт баҳолардан фойдаланиш, операцион сегментлар бўйича молиявий ва бошқарув ҳисоботларини тақдим этиш» лозимлиги белгилаб қўйилган.