Сифатли ва қулай шаҳар муҳитини шакллантириш кўп жиҳатдан ҳудудлардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, бунинг учун нафақат фазовий, шаҳарсозлик ва меъморий, балки барқарор ижтимоий-иқтисодий ва шаҳарсозлик ривожланишининг муҳим иқтисодий воситасига айланиб бораётган эскирган шаҳар ҳудудларини янгилаш зарур. Ушбу мақолада реновация аҳоли турмуш сифати, фаровонлиги, ижтимоий инклюзия ва маданий ворисийликни оширишга қаратилган шаҳар муҳитини ўзгартириш жараёни сифатида таҳлил қилинади. Эскирган уй-жой фонди, шаҳар ҳудудларидан самарасиз фойдаланиш ва ҳаёт сифатига ортиб бораётган талаблар муаммолари шаҳар муҳитини бошқариш механизмларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Мақолада "реновация" тоифасини аниқлаш бўйича ёндашувлар кўриб чиқилган, реновацияга халқаро ёндашувлар кўриб чиқилган ва уларни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича таклифлар шакллантирилган
Мақолада Ўзбекистон туризм соҳасида минтақавий аҳамиятга эга бўлган ҳудудларининг инвестицион жозибадорлигини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш, минтақанинг инвестиция салоҳиятини тавсифловчи кўрсаткичлари, минтақанинг инвестиция хавфини тавсифловчи кўрсаткичлар, инвестицион сиёсатнинг асосий йўналишларига берилган таърифлар инвестицион жозибадорликка таъсир этувчи асосий омиллар табиий-географик ресурслар, маданий мерос объектлари, логистика имкониятлари, инфратузилманинг ҳолати, инсон капитали ва ҳудудий бренднинг мавқеи назарий ва амалий жиҳатдан ўрганилган. Шунингдек, амалда қўлланилаётган баҳолаш услубиятларининг камчиликлари кўрсатиб берилган ва уларни ҳал этиш учун комплекс индексли ёндашув таклиф этилган масалалари баён қилинган.
Мазкур мақолада Европа ва Осиё мамлакатларида солиқ имтиёзларининг турлари, уларнинг иқтисодий самарадорлиги ва стратегик таъсири қиёсий таҳлил қилинган. Илмий манбалар ва эмпирик маълумотлар асосида инвестиция, инновация ва экспорт сиёсатларида солиқ имтиёзларининг роли очиб берилган. Ўзбекистон учун аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада турли маъмурий даражадаги шаҳарлар ривожланишининг аниқланган муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, турли даражадаги шаҳарларга нисбатан урбанизация сиёсатининг махсус чора-тадбирлари таклиф этилган. Булар: агломерацияларни шакллантириш; маъмурий, ўқув, ишлаб чиқариш объектларини шаҳардан ташқарига олиб чиқиш ва бошқарув функцияларини бошқа тузилмаларга ўтказиш; инновацион, илмий ва юқори технологик фаолият турларини, инновацион-технологик кластерларни яратиш; инновацион бошқарув шакллари негизида яқин ҳудудларнинг шаҳарлар билан ўзаро ҳамкорлиги; йўлдош шаҳарларни яратиш; ихтисослашувдан келиб чиққан ҳолда саноат, ижтимоий, транспорт, муҳандислик хизмати ва секторлар функцияларини ривожлантириш; инвестициялар, меҳнат ва ишлаб чиқариш ресурсларини кўчириш механизмларини ишлаб чиқиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Ушбу мақолада халқаро суғурта бозорининг ривожланиш тенденциялари ва уларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш имкониятлари таҳлил қилинган. Суғурта соҳасига таъсир этувчи асосий макроиқтисодий омиллар, рақамли трансформация ва тартибга солиш ўзгаришлари ўрганилган. Solvency II халқаро стандартларини жорий этиш зарурати ва Ўзбекистонда ҳаёт суғуртаси ҳамда қишлоқ хўжалиги суғуртасининг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган. Тадқиқот якунида рақамлаштириш, молиявий саводхонликни ошириш ва суғурта секторидаги ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилган
Ушбу мақолада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг прогрессив тизимини жорий қилиш бўйича жаҳон тажрибаси атрофлича таҳлил қилинади. Хусусан, АҚШ, Германия, Скандинавия мамлакатлари (Швеция, Дания), Россия Федерацияси ва бир неча Осиё мамлакатларида (Япония, Жанубий Корея, Сингапур) амал қилаётган тизимлар, уларнинг тарихий ривожланиши, сиёсий ва иқтисодий мотивациялари, солиқ ставкаси даражалари, ижтимоий муҳофаза сиёсати ва умумий иқтисодий ҳолатга таъсири муҳокама қилинади. Шунингдек, ушбу мамлакатлардан олинган сабоқлар асосида Ўзбекистон шароити учун энг мақбул прогрессив тизимни шакллантириш имкониятлари баҳоланади.
Мақоладаиқтисодий хавфсизликнинг институционал асосларини шакллантиришнинг хорижий ёндашувлар эволюциясининг уч камералистик, кейнсчилик ва институционал босқичлари тадқиқ этилган ва уларни Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётига жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада Янги Ўзбекистон солиқ амалиётида қўшилган қийматни солиққа тортишнинг самарали механизмини яратишнинг зарурлиги, вазифалари, тизимли муаммолари ва уларни ҳал этиш масалалари тадқиқ этилган. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларида солиқ механизмининг назарий ва услубий мазмунини асослашга муаллифнинг ёндашуви таклиф этилди ва бу солиқнинг муҳим хусусиятларини, унинг қиймати ва омил хусусиятини ва давлат солиқ механизмининг кўп даражали тузилишини аниқлаш имконини берди. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимида қўшилган қийматни солиққа тортишнинг самарали механизмини яратиш имкониятлари тадқиқ этилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада ташаббусли бюджет жараёнларини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий асослар таҳлили ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ўтказилаётган “Ташаббусли бюджет” жараёнида амалга оширилган лойиҳалар таҳлили ёритилган. Шунингдек, ташаббускорлар овоз йиғишга сарфлаётган маблағларни лойиҳани молиялаштириш учун йўналтиришга имкон берувчи биргаликда молиялаштириш механизмига таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада қўшилган қиймат солиғидаги бўшлиқ, унинг моҳияти, аниқлаш тартиби ва бу борада Ўзбекистон тажрибаси бўйича ўрганишлар ўтказилган. Тадқиқотлар асосида, қўлланилган қўшилган қиймат солиғи бўшлиғини ҳисоблашдаги камчиликни асослаб, хулоса шакллантирилган.
Ижтимоий тармоқлар туризм маркетингига жиддий ўзгаришлар олиб кирди ва инфлуенсерлар ҳамда ижтимоий медиа фигуралари саёҳатчиларнинг туристик йўналишларга бўлган қарашларини шакллантиришда асосий рол ўйнамоқда. Instagram, YouTube ва TikTok каби платформалар инфлуенсерларга рақамли элчилар сифатида чиқиш имконини берди ва улар саёҳат жойларини кўркам, визуал жиҳатдан жозибадор контент орқали тарғиб қилинмоқда. Ушбу мақола ижтимоий медиа фигураларининг туризм соҳасида дестинация имиджи ва харид қилиш ниятларига таъсирини ўрганди ва Исландия, Япония, Швейцария ҳамда Қатар каби мамлакатларнинг муваффақиятли тажрибаларига асосланди. Шунингдек, Ўзбекистон туризм имиджини яхшилашда инфлуенсер маркетингидан қандай фойдаланиш мумкинлиги таҳлил қилинди.
В данной статье проанализированы источники формирования и запасы водных ресурсов, состояние потребление воды по отраслям экономики Узбекистана. Предложены рекомендации по повышению эффективности управления водными ресурсами Узбекистана в среднесрочной перспективе на трансграничном и национальном уровне.
Ушбу мақолада макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет қоидаларидан фойдаланиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси ва уни Ўзбекистон иқтисодиётида тадбиқ этиш имкониятлари ўрганилган. Шунингдек, мақолада дунё мамлакатлари бўйича фискал қоидаларнинг умумий хусусиятига ҳамда белгиланиш миқёсига кўра турлари бўйича динамик таҳлили келтирилган.
Ушбу мақолада кузатилмайдиган иқтисодиёт, уни баҳолаш усуллари, халқаро тавсиялар ва ёндашувлар, кузатилмайдиган иқтисодиётнинг таркибий қисмлари, норасмий иқтисодиёт, яширин иқтисодиёт, ноқонуний иқтисодиёт, уни баҳолаш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш мақсадида ўтказилаётган статистик кузатувлар ёритилган ҳамда норасмий иқтисодиётнинг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотдаги улуши таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада акциядорлик жамиятлари корпоратив бошқарув жараёнида ички назорат тизими бўйича асосий жиҳатлари кенг ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикасида акциядорлик жамиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш, бошқарув жараёнларига ички аудит тизимини жорий этиш амалиётида кўрилаётган чора-тадбирлар илмий ўрганилган. “Ички назорат” тушунчаси, унинг акциядорлик жамиятларини самарали бошқаруви жараёнидаги роли таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб хусусан Базель Қўмитасининг қабул қилинган капитал етарлилиги ва рискларни бошқариш ва минималллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар асосида мамлакатимиздаги тижорат банклари фаолиятида юзага келаётган рикларнинг банк фаолиятига салбий тасири, рискларни камайтириш ҳамда бошқаришни такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
Мақола Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳудудий ва тармоқ тузилиши таҳлилига бағишланган. Ушбу тадқиқот иши доирасида ўтказилган таҳлилларга таяниб саноат ишлаб чиқариши маълумотлари ва ҳудудий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, стратегик режалаштириш воситалари ва салоҳиятли хомашёни чуқур таҳлил қилиш орқали хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш таклиф этилган
Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиб бораётган, ички ва хорижий инвестицияларни жалб этиш истагида бўлган мамлакат сифатида солиқ тизимини ислоҳ қилиш муҳимлигини эътироф этди. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчилар томонидан солиқларни тўлаш борасидаги муаммолар ҳолати таҳлил қилинган бўлиб, ушбу таҳлиллар асосида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини амалга ошириш борасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада Ўзбекистон миллий иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланган хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳамияти ва унинг ривожланиши статистик кузатувлар асосида ўрганилиб чиқилган ва унинг мазмунмоҳияти атрофлича очиб берилган. Шунингдек, ушбу соҳанинг Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётда тутган ўрни, аҳамияти ва ЯИМдаги улуши ҳамда унинг ривожланиш динамикаси статистик таҳлил қилинган
Ушбу мақолада векторли авторегрессиялар асосида экспорт динамикасини моделлаштириш бўйича илмий адабиётларни тизимли шарҳи, шунингдек, эконометрик моделлаштириш натижалари ва хатоларни тузатишнинг векторли модели асосида Ўзбекистон Республикаси экспорт динамикасининг сценар прогнозлари келтирилган. Хулоса қисмида ташқи рисклар ва ички макроиқтисодий омилларни ҳисобга олган ҳолда республика экспорти ҳажмини оширишни таъминлаш бўйича тавсиялар берилган
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йилги солиқ қонунчилик ҳужжатларига киритилган асосий ўзгариш ва солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш уларга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини ошириш, аҳолига янги иш ўринларини яратиш имкониятлари кенгайтириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган