ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА ОРҚАЛИ АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

Authors

Abstract

Ижтимоий суғурта тизимини амалга ошириш учун албатта маълум даражада молиявий ресурслар зарурати пайдо бўлади. Шунинг учун ижтимоий жамғармалар ҳар қандай иқтисодий механизмнинг ажралмас қисми бўлади. Маълумки, аҳолининг муҳтож қатламларини ҳимоялаш мақсадида даромадларни муайян тартибда қайта тақсимлаш зарурати келиб чиқади. Бундай қайта тақсимлашнинг молиявий воситаси ижтимоий жамғармалар орқали амал қилади. Ижтимоий жамғармалар эса, ўз навбатида, давлат ёки нодавлат шаклида бўлиши мумкин. Ижтимоий жамғармаларнинг шакллари ўртасидаги нисбат кўп омилларга, энг аввало, иқтисодий ривожланишнинг миллий моделига боғлиқ бўлади.

Downloads

Published

How to Cite

ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА ОРҚАЛИ АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ. (2024). Editions, 3(M), 102-103. https://doi.org/10.60078/2024-vol3-issM-pp102-103