Иқтисодиёт ва давлат бошқарувининг рақамли трансформацияси шароитида натижага йўналтирилган бюджетлаштириш (НЙБ) бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий воситасига айланмоқда. Бюджетлаштириш жараёнларига рақамли технологияларни жорий этиш нафақат кундалик операцияларни автоматлаштириш, балки қабул қилинаётган қарорларнинг шаффофлиги, аниқлиги ва асослилигини ошириш имконини беради. Мақолада НЙБни рақамлаштиришнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилади, замонавий технологияларни жорий этиш билан боғлиқ афзалликлар ва муаммолар таҳлил қилинади, шунингдек, ушбу йўналишни янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берилади.
Марказий Банк рақамли валютаси (МБРВ) – бу Марказий Банк томонидан чиқарилган ва унинг мажбуриятлари ҳисобланган рақамли пул шакли. Бу технологиянинг жорий қилиниши, айниқса, халқаро тўловлар тизимини тубдан яхшилаш ва оптималлаштириш учун катта имконият яратади. МБРВнинг халқаро тўловларни амалга оширишдаги асосий муаммоларни ҳал қилишдаги ўрни ва унинг имкониятларини таҳлил қилиб урганиш ва муаммоларга ечим топиш долзарб хисобланади.
Мақолада солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш йўналишлари кенг таҳлил қилинган. Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида уйғун муносабатларни йўлга қўйиш иқтисодиёт барқарорлиги, бюджет тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушишига, шу билан бирга аҳолининг турмуш сифати ва жамият фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Солиқ тўловчиларнинг амалдаги солиқ солиш жараёнини ижобий қабул қилиши ва солиқларни ўз вақтида тўлашга розилигини таъминлаш давлат ва жамият ўртасидаги ишончли муносабатларнинг шаклланиши учун муҳим омил ҳисобланади. Мақолада солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларнинг асосий йўналишлари, яъни солиқ қонунчилигини такомиллаштириш, солиқ юкини оптималлаштириш, солиқ тўловчиларга тушунтириш ва маслаҳат бериш хизматларини яхшилаш, солиқ органлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилган. Солиқ солиш тизимини такомиллаштириш орқали давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва фуқароларнинг солиқ юкини адолатли тақсимлашга эришиш мумкинлиги таъкидланган.
Глобаллашув ва рақамли иқтисодиёт шароитида молиявий қарорларнинг мураккаблашуви аҳолидан юқори даражадаги молиявий билим ва кўникмаларни талаб этмоқда. Жаҳон тажрибасида молиявий саводхонлик шахсий фаровонлик, молиявий барқарорлик ва миллий иқтисодиётнинг узоқ муддатли ўсишини таъминловчи муҳим омил сифатида қаралади. Хусусан, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан молиявий саводхонлик “шахснинг молиявий қарорлар қабул қилиш жараёнида билим, кўникма ва муносабатлар мажмуаси” сифатида таърифланади.
Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда ривожланишнинг инновацион йўлларини жаҳондаги тараққий этган энг илғор, умумэътироф этилган стандартларга мослаштириш ва шу орқали рақобатбардошликни таъминлаб, ривожланган давлатлар қаторига кириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Алоқа хизматлари бозорини инновацион ривожлантиришни Осиё давлатлари мисолида қараб, Ҳиндистон тажрибасига тўхталадиган бўлсак, ушбу йирик бозор минтақавий хизмат кўрсатишнинг тарқоқ муҳитидан ажралиб туради, бу эса саноатни мустаҳкамлаш ва мамлакат бўйлаб операторларни кенгайтириш билан тавсифланади.
Ҳозирги кунда ананавий иқтисодиёт тушунчасига тариф берадиган бўлсак - жамиятнинг иқтисодий фаолияти, шунингдек ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш тизимида шаклланадиган муносабатларнинг йиғиндиси эканлигини таъкидлашимиз мумкин.
Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида қишлоқ хўжалигини “яшил технологиялар” асосида ривожлантириш, табиий капитални максимал даражада тежаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали иқлим ўзгаришларига тез мослаша оладиган, экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш масалалари ҳозирги кунда долзарб ҳисобланади.
Ҳозирги рақамли иқтисодиёт шароитида бозорни ўрганиш маълум ҳажмдаги сотишни амалга ошириш, бозорга янги маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш, шунингдек бозор улушини ошириш каби мақсадларга эришиш учун ахборот асоси бўлиб хизмат қилади. Ушбу мақсадларни белгилаш биз маълум бир маҳсулот бозори ҳақида гапираётганимизни назарда тутади.
Мутахассислар интеллектуал мулк маҳсулотларини краудфандинг платформалари орқали молиялаштириш механизмларини рақамли иқтисодиётнинг инновацион молиявий воситаси деб билишади. Келажакда бу банк кредитига алтернатив бўлиши мумкин.
Глобаллашув ва рақамли иқтисодие т шароитида барқарор иқтисодии у сишни таъминлаш, миллии рақобатбардошликни ошириш ва ижтимоии фаровонликни юксалтиришда инсон капитали ҳал қилувчи омилга аи ланмоқда. Жаҳон тажрибаси шуни ку рсатмоқдаки, иқтисодии тараққие тнинг янги модели моддии ресурсларга эмас, балки билим, малака, инновацион фикрлаш ва соғлом меҳнат ресурсларига таянади.
Мазкур монография молия ресурсларини жалб қилишни фаоллаш-тиришда сукукларнинг назарий асослари, жаҳон амалиётида сукук тизими ва унинг салоҳиятини ошириш масалалари, ҳамда рақамли иқтисодиёт шароитида Ўзбекистон фонд бозорини ривожлантириш истиқболлари юзасидан илмий-амалий таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишга бағишланган. Монография молия тизими мутахассислари, жумладан, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, шунингдек, суғурта компаниялари, тижорат банклари, ҳамда шу соҳада ишлаётган ИТМ ходимлари, профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва талабаларга тавсия этилади.