Мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг бош мақсади юртимиз бўйлаб, жумладан, энг чекка ҳудудларда ҳам аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, ҳамда муносиб турмуш шароитини таъминлашдир
Мақолада рақамли трансформация жараёнлари шароитида банк тизимида инновацион хизматларни ривожлантириш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш масалалари ўрганилган. Муаллиф томонидан ахолининг инновацион банк хизматларидан фойдаланишининг банк тизими барқарорлигига таъсири ҳамда киберхавфсизлик муаммолари аниқланган. Тадқиқот натижасида илмий таклиф, амалий тавсия ҳамда хулоса шакллантирилган
Аҳоли сони динамикаси кўрсаткичлари маълум бир ҳудуд аҳолисининг вақт ичидаги ҳаракатини, унинг ўсиши, барқарорлашуви ва камайишини, ушбу ривожланишнинг асосий тенденцияларини аниқлаш имконини беради.
Оила деб, аталмиш муқаддас макон, “оила қасри”нинг мустаҳкамлиги шу қасрнинг пойдевори бўлмиш никоҳ олди омиллари хусусиятларига, уларнинг қай даражада тўғри ва мустаҳкам қўйилишига боғлиқ
Хоразм вилояти саноат салоҳиятининг ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган ҳудудлар сирасига киради. Вилоятнинг саноат тармоғида асосан кишлок хужалик хомашёсини бирламчи кайта ишлаш, хусусан пахта тозалаш саноати устунлик килади. Вилоятнинг саноат ишлаб чиқариш даражаси (аҳоли жон бошига саноат маҳсулотларини ишлаб чикариш ҳажми) Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятига нисбатангина юкори хисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши-да қишлоқ хўжалик соҳаси муҳим ўрин тутади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига мазкур соҳанинг мамлакат ЯИМдаги улуши 30 фоизга яқинни ташкил этган37. Шу давр ҳолатига, қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган аҳоли сони эса республика бўйича жами аҳоли сонининг 49 фоизига тенг бўлган38. Келтирилган рақамлардан кўриниб турибдики, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, нафақат, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий қудратини юксалтиришга, балки озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли бандлигини таъминлашда, қолаверса, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Ҳозирги кунда мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш ва барқарор ўсишини таъминлаш учун инвестицияларни жалб қилиш жуда муҳим аҳамиятга касб этади. Бу авваламбор аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш каби муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш имкониятини яратади.
Ўзбекистон Республикасидаги демографик вазиятга назар соладиган бўлсак, давлатимиз нафақат марказий осиёда, балки дунёнинг бошқа давлатлари ўртасида ҳам аҳоли сонининг жадал суръатларда ортиб бораётганлиги билан ажралиб туради.
Аҳоли даромадларининг асосини меҳнатдан келадиган даромадлар ташкил этар экан, аҳолининг тўлиқ, унумли, маҳсулдор ва муносиб иш билан бандлигини рағбатлантириш ҳар қандай мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим макроиқтисодий омилларидан бири ҳисобланади ҳамда камбағалликни қисқартиришда асосий ўрин тутади
2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида кўзда тутилган ва амалга оширилиши мўлжалланган 100 та мақсаднинг 53-мақсади “Аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш” чора-тадбирларнинг амалга оширилишини назарда тутади. Бу борада фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш, жамиятнинг ҳимояга муҳтож қатламлари, кўп болали оилалар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича изчил ва манзилли давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маълумки, замонавий бозор иқтисодиёти шароитида давлат молияси самарадорлиги фақат молиявий ресурслар ҳажми ёки институционал механизмлар билан эмас, балки аҳолининг молиявий онги, хулқ-атвори ва иқтисодий қарор қабул қилишдаги фаоллиги билан ҳам белгиланади. Шу нуқтаи назардан, аҳолининг молиявий саводхонлиги шахсий даромад ва харажатларни бошқариш воситаси бўлиш билан бирга, давлат молиявий тизимининг барқарор ишлашига хизмат қилувчи муҳим ижтимоий-иқтисодий омил сифатида намоён бўлади.
Бугунги кунда креатив иқтисодиёт кўплаб давлатларда иқтисодий ўсишнинг асосий драйверларидан бирига айланмоқда. Жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 3-7 фоизи ушбу соҳа ҳиссасига тўғри келади. Мамлакатимизда 2024 йилда креатив иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши 3,7 фоизни ёки 56,8 триллион сўмни ташкил этган, экспорт ҳажми эса 770,6 миллион долларга етган, соҳада 319 минг нафардан ортиқ аҳоли банд
Мазкур тадқиқот ишида Ўзбекистонда давлат иштирокидаги корхоналар акцияларини капитал бозорида оммавий жойлаштириш (IPO ва SPO) жараёнларининг ҳолати, бу борадаги мавжуд тўсиқлар ва уларни бартараф этиш йўллари тадқиқ этилган. Корпоратив бошқарув тизимидаги камчиликлар, аҳолимолиявий саводхонлиги ва ишончининг пастлиги, активларни баҳолаш муаммолари ҳамда маҳаллий институционал инвесторларнинг етишмаслиги каби асосий тўсиқлар таҳлил қилинган.