Мақоладаэлектрон тижоратни амалга оширишнинг замонавий шакли бўлган маркетплейслар таҳлили, уларнинг савдо ошишидаги роли, уларнинг ижобий ва салбий томонлари, уларнинг онлайн дўконлардан фарқлари ва ўзига хос хусусиятлари тўғрисида таҳлил олиб борилган.
Халқаро электрон тижорат глобал иқтисодиётнинг муҳим ва жадал ривожланаётган тармоғи бўлиб, сўнгги йилларда рақамлаштириш ва глобаллашув туфайли ўз кўламини сезиларли даражада кенгайтирди. Онлайн тижоратнинг жадал ривожланиши, такомиллаштирилган халқаро логистика ва тўлов тизимлари билан ушбу сектор барча ҳажмдаги бизнес учун ноёб имкониятларни тақдим этади. Айниқса, долзарб мавзулар қаторига халқаро бозорларга чиқиш, сотиб олиш ва сотиш жараёнларини оптималлаштириш, шунингдек, транзакция хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари киради. Ушбу мавзунинг аҳамияти электрон тижорат учун хавфсиз ва самарали муҳитни яратишга қаратилган тартибга солиш меъёрлари ва стандартларини такомиллаштириш бўйича ҳозирги талаблар билан изоҳланади.