Ушбу мақоласавдо хизматлари тизимини ривожлантиришнинг моҳияти ва зарурияти, савдо хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, савдо корхоналарининг стратегик рақобатбардошлигини таъминлаш ва рақобат стратегияларини шакллантиришнинг назарий ва услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш, савдода хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш йўлларини таклиф қилиш ва хизматлар соҳасининг хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига бағишланган
Ушбу мақоласавдо хизматлари тизимини ривожлантиришнинг моҳияти ва зарурияти,савдо хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, савдо корхоналарининг стратегик рақобатбардошлигини таъминлаш ва рақобат стратегияларини шакллантиришнинг назарий ва услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш, савдода хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш йўлларини таклиф қилиш ва савдода хизматлар соҳасининг хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига бағишланган.
Мақолада давлатимиз ҳудудида фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар ўртасидаги муносабатлар ва амалга оширилаётган солиқ сиёсатининг мазмуни кўриб чиқилади. Бунда, эркин иқтисодий зоналарнинг фаолияти ва олиб борилаётган солиқ сиёсатининг самарадорлик даражаси ўртасидаги боғлиқлик, давлатнинг эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш соҳасидаги фаолияти ва уларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсир даражаси ҳамда амалга оширилаётган солиқ сиёсати самарадорлигини ошириш бўйича назарий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Ушбу мақолада махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) концепциясининг назарий асослари ва уларнинг иқтисодий ривожланишдаги ўрни таҳлил қилинган. Жаҳон амалиётидаги МИЗ моделлари: эркин савдо ҳудудлари, саноат парклари, технологик кластерлар ҳамда инновацион зоналарнинг ривожланиш хусусиятлари ёритилган. Шунингдек, МИЗнинг ижобий таъсирлари ҳамда салбий хавфлари чуқур муҳокама қилинган. Олинган натижалар МИЗларни миллий саноат сиёсати ва барқарор ривожланиш стратегиялари билан уйғунлаштириш зарурлигини асослаб берди.