• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
СУҒУРТАДА МОЛИЯВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР: РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ВА ИННОВАЦИЯЛАР
Каромат Икрамова

Мақолада молиявий технологиялар, айниқса InsurTechнинг суғурта соҳасидаги аҳамияти ва уларнинг суғурта хизматларини яхшилашдаги роли таҳлил қилинган. Суғурта жараёнларини автоматлаштириш, шахсийлаштирилган таклифлар, блокчейн ва сунъий интеллект каби технологиялар суғурта компанияларининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.  

07/30/2025
  • PDF
232-238 57 21
БАНК ФАОЛИЯТИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Нигинахон Ҳайдарова

Мақолада тижорат банкларида молиявий технологияларни қўллаш, уларнинг фаолият соҳаларига кўра молиявий технологияларнинг таснифи ва тамойиллари кўриб чиқилган. Тижорат банклари томонидан қўлланиладиган асосий молиявий технологиялар таҳлили келтирилган, уларнинг мазмуни, шунингдек, банк амалиётида қўлланилиши тавсифланган.

04/19/2025
  • PDF (English)
553-559 38 22
ТУРИЗМ СУҒУРТАСИДА МОЛИЯВИЙ ВА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Умеда Максудова

Мақола замонавий технологиялар шароитида туристларни суғурталашнинг долзарблиги ва ривожланишини таҳлил қилишга бағишланган. Суғурта соҳасида жараёнларни рақамлаштириш, суғурта маҳсулотларини шахсийлаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш, транзакциялар хавфсизлиги ва шаффофлигини ошириш учун блокчейн технологияларини жорий этиш каби асосий тенденциялар таҳлил қилинди. Бунда асосий эътибор янги технологиялар мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш, харажатларни камайтириш ва суғурта маҳсулотларини туристлар учун янада қулайроқ қилишига қаратилгандир.

02/28/2025
  • PDF
455-462 33 8
БАНК СОҲАСИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Баходир Сидиков

Мақолада банк соҳасига инновацион технологияларни жорий этиш йўналишлари атрофлича ўрганилган. Инновацияларни банк соҳасига муваффақиятли жорий этилишига мисоллар, шунингдек, инновацион технологияларни жорий этишнинг афзалликлари ва хавф-хатарлари таҳлили келтирилган, молия-кредит тизимининг ривожланиши иқтисодиётнинг ривожланишига таъсири таҳлил қилинган.

01/03/2025
  • PDF
284-290 43 12
ДАВЛАТ ҒАЗНА ИЖРОСИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШДА МОЛИЯВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Шахзод Рахимов

Мақолада давлат ғазна ижросига молиявий технологияларни қўллаш имкониятлари, уларнинг афзалликлари ва самаралари ҳамда уларни қўллашда юзага келиши мумкин бўлган рисклар ва тўсқинлик қилувчи омиллар таҳлили келтирилган.

01/03/2025
  • PDF
269-275 36 17
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҒАЗНА ИЖРОСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Муродбек Атажанов

Давлат бошқарувини рақамлаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва давлат органлари, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилашнинг муҳим воситасига айланмоқда. Рақамли технологияларнинг ўсиши шароитида рақамлаштириш давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш, бизнесга маъмурий харажатларни камайтириш ва давлат молиявий назорати самарадорлигини ошириш имконини беради.

01/03/2025
  • PDF
162-169 41 11
ЎЗБEКИСТОНДА АЁЛЛАРНИНГ РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯГА МОСЛАШУВИ: МУАММОЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР (ГEНДEР РАҚАМЛИ ТАФОВУТ ИНДEКСИ МИСОЛИДА)
Бобур Хонтураев

Ушбу тадқиқотда Ўзбекистонда аёлларнинг рақамли трансформацияга мослашуви жараёни комплекс ўрганилган. Гендер рақамли тафовут индекси асосида мамлакатимизда хотин-қизларнинг рақамли технологиялардан фойдаланиш даражаси, уларнинг рақамли кўникмалари ва рақамли трансформацияга мослашув жараёнидаги асосий муаммолар таҳлил қилинган. Тадқиқот давомида статистик маълумотлар, қиёсий таҳлил, сегментлаш, хорижий мамлакатлар тажрибаси чуқур ўрганилган. Гендер рақамли тафовут индексининг методологияси таҳлил қилинган ва хотин-қизларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражасини SPSS дастури ёрдамида баҳолаш амалга оширилган. Натижада аёлларнинг рақамли трансформацияга мослашувини тезлаштириш, рақамли кўникмаларини ошириш ва гендер рақамли тафовутни камайтириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

01/30/2025
  • PDF
78-89 75 14
ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ ВЕНЧУР ФОНДЛАРИ ОРҚАЛИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕТОДОЛОГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Шерзод Атамурадов

Мақолада инновацион лойиҳаларни венчур фондлари орқали молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинади. АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларининг тажрибаси асосида венчур молиялаштиришнинг асосий механизмлари, сармоядорларни жалб қилиш усуллари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ўрганилади. Шунингдек, Ўзбекистонда венчур молиялаштириш тизимини ривожлантириш учун зарур бўлган институционал ўзгаришлар, ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва хусусий-давлат ҳамкорлигини кенгайтириш йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Тадқиқот натижалари Ўзбекистондаги инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва венчур сармояларини жалб қилиш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган.

03/15/2025
  • PDF
37-46 87 39
МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАР ТИЗИМИДА УЙ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ҲАҚ ТЎЛАНМАЙДИГАН МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ ҲИСОБ-КИТОБЛАРИ
Аброрали Мамаджанов

Ушбу мақолада уй хизматларини кўрсатиш бўйича ҳақ тўланмайдиган меҳнат фаолияти, уни баҳолаш усуллари, халқаро тавсиялар ва ёндашувлар, аҳолининг пул тўланмайдиган хизматлари таркиби, аҳолининг пул тўланмайдиган хизматлари кузатуви, кузатув натижасида амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижалари ва уларни хорижий давлатлар билан солиштириш асосида амалга оширилган таҳлиллар келтирилган.

04/18/2025
  • PDF
515-525 49 22
УЗУМНИ ҚУРИТИШ ЖАРАЁНИ ТАСНИФИ ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДАРЛИГИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ
Мухторжон Юсупов , Бахтиёр Уришев , Ғафуржон Парпиев

Мақолада дунё мамлакатларининг аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш жараёни ва ундаги ҳолатларни ташкил этиш усуллари ҳақида маълумотлар берилади. Шунингдек ушбу жараённи ташкил этишда татбиқ этилаётган технологиялар ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги ва унга олиб келадиган сабабчи элементлари ҳақида фикрлар билдирилиб амалиётга татбиқ этиш натижалари, шу соҳада иш олиб бораётган олимларнинг ишлар ҳақида маълумотлар берилган.

05/23/2025
  • PDF
44-48 100 59
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИНГ ЎРНИ
Зарина Махамматова

Ушбу мақолада Ўзбекистонда амалга оширилаётган солиқ ислоҳотлари ва тадбиркорлик субъектларига берилаётган солиқ имтиёзлари таҳлил қилинган. Солиқ имтиёзларининг моҳияти ва уларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсири ўрганилган. Шу билан бир қаторда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қуватлаш, инвестицияларни жалб қилиш, инновацион фаолиятни рағбатлантириш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишда солиқ имтиёзларининг аҳамияти келтирилган. Солиқ имтиёзларни қўллашдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўналишлари тавсия этилган.

06/05/2025
  • PDF
247-252 90 29
ХАЛҚАРО ТАЖРИБА АСОСИДА “OPEN BANKING” БИЗНЕС МОДЕЛИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ИСТИҚБОЛИ ВА САМАРАДОРЛИГИ
Хавахон Рахимова , Умид Номозов

Мазкур мақола иқтисодиётнинг рақамли трансформациясини таъминловчи стратегик механизмлардан бири сифатида “Оpen banking” бизнес моделини Ўзбекистон молиявий секторига жорий этишни ўрганишга қаратилган. Ушбу модел инновацияларни ривожлантириш, банк хизматлари бозорида рақобатни ошириш ҳамда аҳолига тақдим этилаётган молиявий хизматлар сифатини яхшилаш имконини беради. “Open Banking” концепцияси жаҳон амалиёти ва Буюк Британия тажрибасига урғу берган ҳолда ўрганилди, бунда очиқ тизимда ишлайдиган банкларнинг фаолияти таҳлил қилинди. Шунингдек, унинг ишончли норматив асосни яратиш, хавфсизлик ва махфийлик чораларини кучайтириш, банклар, финтех компаниялари ва регуляторлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш қаби масалалар ўрганилди. Мақолани мақсади “Open banking” бизнес-моделини босқичма-босқич жорий қилиш жараёнида уни иқтисодий имкониятларини кўрсатиш билан бир қаторда кутилаётган хавфларга ҳам эътиборни каратиш ҳисобланади.

06/20/2025
  • PDF
587-594 36 47
КОРХОНА ҚИЙМАТИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР
Акбарали Уралов

Мақолада корхона қийматини бошқариш тизими самарадорлигига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар ўрганилиб, тавсифланиб  уларнинг корхона қийматини бошқариш жараёнларида тутган ўрни ва аҳамияти батафсил очиб берилган. Корхона қиймати бошқариш тизимида корхонада амалга оширилаётган ишлаб чиқариш, инвестиция ва инновация жараёнларини, корхонада мавжуд молиявий, моддий ресурсларни ҳамда кадрларни самарали бошқариш муҳим ўрин тутиши асослаб берилган.

06/25/2025
  • PDF
664-671 43 34
РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМАЛАРНИНГ ХАЛҚАРО САВДОГА ТАЪСИРИ
Бобурмирзо Мухторов

Ушбу мақолада рақамли платформаларнинг халқаро савдога таъсири таҳлил қилинади. Рақамли технологиялар савдо жараёнларини оптималлаштириш, транзакцион харажатларни камайтириш ва янги бозорларга кириш имкониятларини кенгайтиришда муҳим роль ўйнайди. Шу билан бирга, рақамли платформаларнинг ривожланиши рақамли нотенглик, киберхавфсизлик ва ҳуқуқий тартибга солиш соҳаларидаги муаммоларни кўрсатади. Мақолада ушбу рискларни камайтириш ва рақамли савдони ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар таклиф этилади.

06/27/2025
  • PDF
759-764 52 20
ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Улуғбек Гулбоев

Мақолада давлат харидларида рақамли технологияларни жорий этишнинг аҳамияти ва истиқболлари таҳлил қилинган. Замонавий рақамли ечимлар орқали харид жараёнларини шаффоф ва самарали қилиш, коррупция хавфини камайтириш, ҳамда иқтисодий самарадорликни ошириш имкониятлари кўриб чиқилган. Шунингдек, Ўзбекистондаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар таклиф қилинган.

06/30/2025
  • PDF
786-792 35 24
РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМАЛАРДА ИСТЕЪМОЛЧИ ХАТТИ-ҲАРАКАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА ВА УНИ ЎЗБЕКИСТОН ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҚЎЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Дилором Юсупова

Ушбу мақолада рақамли платформалардаги истеъмолчи хатти-ҳаракатларини шакллантириш бўйича AҚШ, Хитой ва Корея Республикаси каби ривожланган давлатларнинг илғор тажрибалари таҳлил қилинади. Aмазон, AлиЕхпресс ва Шопифй каби йирик платформалар мисолида фойдаланувчиларни жалб қилиш, уларни ушлаб қолиш ва содиқлигини оширишда рақамли технологиялар ва шахсийлаштирилган маркетинг стратегияларининг муваффақияти кўрсатиб ўтилади. Фойдаланувчи фаоллиги, тавсиялар тизими, содиқлик дастурлари ва инфратузилма ечимлари орқали рақамли платформалар рақобатбардошлигини ошириш тажрибалари ёритилади. Шунингдек, ушбу ёндашувларни Ўзбекистон рақамли иқтисодиёти шароитида қўллаш имкониятлари ўрганилиб, електрон тижоратни ривожлантиришдаги тўсиқлар — тўлов тизими, рақамли саводхонлик ва ишонч муаммолари таҳлил қилинади ҳамда уларни бартараф етиш бўйича тавсиялар берилади.

08/14/2025
  • PDF
382-389 112 30
РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ШАРОИТИДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Акрам Тохтияров

Ушбу мақолада рақамли трансформация жараёнида корпоратив бошқарув самарадорлигини оширишнинг назарий асослари таҳлил қилинган. Корпоратив бошқарув тушунчасига турли олимлар томонидан берилган таърифлар таққосланиб, унинг молиявий муносабатлар, стратегия ва назорат, ресурслардан самарали фойдаланиш, барқарор ривожланиш ҳамда рақамли иқтисодиётга мослашув каби жиҳатлари ёритилган. Шунингдек, корпоратив бошқарув самарадорлигини баҳолаш индекси (КБСИ) таклиф этилган бўлиб, у компанияларнинг рақамли иқтисодиёт талабларига мослашув даражасини аниқлашда ишончли назарий ва амалий восита сифатида тавсия этилган.

09/13/2025
  • PDF
67-72 73 24
МАХСУС ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИ ЯРАТИШНИНГ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Жамшед Исломов

Ушбу мақолада махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) концепциясининг назарий асослари ва уларнинг иқтисодий ривожланишдаги ўрни таҳлил қилинган. Жаҳон амалиётидаги МИЗ моделлари: эркин савдо ҳудудлари, саноат парклари, технологик кластерлар ҳамда инновацион зоналарнинг ривожланиш хусусиятлари ёритилган. Шунингдек, МИЗнинг ижобий таъсирлари ҳамда салбий хавфлари чуқур муҳокама қилинган. Олинган натижалар МИЗларни миллий саноат сиёсати ва барқарор ривожланиш стратегиялари билан уйғунлаштириш зарурлигини асослаб берди.

10/05/2025
  • PDF
286-292 37 19
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБДОРЛИК ВА ШАФФОФЛИКНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ЎЗИГА ХОСЛИКЛАРИ
Жавохир Арипов

Мақолада молиявий ҳисобдорлик ва шаффофликнинг институционал ўзига хосликлари назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этилган. Ўзбекистонда давлат молиясини бошқариш тизимини модернизация қилиш, бюджет жараёнларида очиқлик даражасини ошириш, халқаро молиявий ҳисобот стандартларига босқичма-босқич ўтиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилинган. Халқаро тажриба (Финляндия, Канада, Жанубий Корея, Австралия, Швеция) мисолида самарали молиявий ҳисобдорлик ва шаффофликни таъминловчи омиллар реал вақтда маълумот тақдимоти, мустақил аудит институтлари ва рақамли технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти кўрсатиб берилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг PEFA ва Очиқ бюджет индекси кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўналишлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижаларига кўра, миллий қонунчиликни мустаҳкамлаш, ахборотларни халқаро стандартлар асосида тақдим этиш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва рақамли технологияларни жорий этиш молиявий ҳисобдорлик ва шаффофликнинг институционал пойдеворини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

10/05/2025
  • PDF
303-311 40 17
СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИДА МОЛИЯВИЙ МЕХАНИЗМНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ, ТУЗИЛИШИ ВА МОЛИЯВИЙ ВОСИТАЧИЛИК ТИЗИМИДАГИ ИНТЕГРАЦИЯ ХУСУСИЯТЛАРИ
Комолиддин Махмудов

Мақолада суғурта хизматларида молиявий механизмнинг назарий асослари, тузилиши ва молиявий воситачилик тизимидаги интеграцияси ҳар томонлама таҳлил этилган. Илмий назариялар ва халқаро амалиётлар қиёсий ўрганилган ҳолда, мазкур механизмнинг иқтисодий барқарорлик, хавфсизлик ва ресурслар тақсимотидаги ўрни ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистон амалиётида молиявий механизмнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари, рақамли технологиялардан фойдаланиш ва ижтимоий суғурта тизимлари орқали интеграция жараёнлари таҳлил қилиниб, амалий йўл харитаси таклиф этилган

11/11/2025
  • PDF
3-13 54 46
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Доно Пўлатхужаева

Ушбу мақолада мамлакат иқтисодини ривожлантиришда божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишда ахборот технологиялари ва рақамлаштиришнинг аҳамияти, афзалликлари ва ютуқлари борасидаги муаммолари ва ҳал этиш йўллари баён этилган. Божхона тарихи ва божхона соҳасига оид хорижий олимларнинг илмий-назарий ва амалий қарашлари таҳлил қилинган. Хулоса ва таклифлар келтириб ўтилган

11/22/2025
  • PDF
143-149 26 24
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИНГ КОРРЕЛЯЦИОН-РЕГРЕССИОН БОҒЛИҚЛИГИНИ ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Журабек Жамолов

Хорижий инвестицияларни жалб этишни тартибга солиш ва рағбатлантириш механизмларининг корреляцион-регрессион боғлиқлигини ўрганиш асосида хорижий инвестицияларни ўзлаштирилишининг прогноз кўрсаткичлари   ишлаб чиқилган. Хорижий инвесторлар учун бериладиган солиқ имтиёзлари ва преференциялар хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришда давлат инвестицияларини қўллаб-қувватлаш дастурлари, жумладан, солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва кафолатлар ишлатиши муҳимдир. Шунингдек, замонавий шароитларда иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишни тартибга солиш ва рағбатлантириш механизмларининг корреляцион-регрессион боғлиқлигини ўрганиш асосида хорижий инвестицияларни ўзлаштирилишининг прогноз кўрсаткичлари   фаолияти ўрганилган.

11/22/2025
  • PDF (English)
150-161 31 20
ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҒАРБИЙ ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИ ТАЖРИБАСИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОНДА БУ БОРАДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Шерзод Атамурадов

Мақолада Ўзбекистонда инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чоралар ва механизмлар таҳлил қилинади. Давлат стратегиялари, инновацион технопарклар, молиявий ёрдамлар ва халқаро ҳамкорлик орқали инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш тартиблари ўрганилади. Шу билан бирга, Ғарбий Европа мамлакатларидаги инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича муваффақиятли тажрибалар таҳлил қилиниб, Ўзбекистон учун уларнинг аҳамияти ва татбиқ этиш имкониятлари кўриб чиқилади. Шундай қилиб, мамлакатда инновацияларни ривожлантириш учун яратилган ҳуқуқий ва иқтисодий шароитлар Ўзбекист

11/21/2024
  • PDF
238-249 56 46
ЗАМОНАВИЙ ИҚТИСОДИЁТДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Шерзод Атамурадов, Фаррух Бафоев

Мақолада замонавий иқтисодиёт шароитида давлатнинг инновацион фаолиятни молиялаштиришдаги ўрни ва аҳамияти илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Инновацияларнинг иқтисодий ўсиш, миллий рақобатбардошлик ва технологик тараққиётни таъминлашдаги таъсири кенг ёритилган. Шу билан бирга, хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида инновацияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари ўрганилган. Тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистон иқтисодиётида инновацион фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштиришга оид амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

12/20/2025
  • PDF
546-554 15 11
1 - 24 from 24

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 

 

               

 

 

 

Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer